ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари /

Марказий банк Бошқарувининг 29.03.2023 й. 8/8-сон "Банклар ва уларнинг филиаллари биноларида касса тармоқларини тузилишига қўйиладиган техник талабларни тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан олинган 25.04.2023 й. 2816-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

25.04.2023 й.

N 2816-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

29.03.2023 й.

N 8/8


ҚАРОРИ



"Банклар ва уларнинг филиаллари биноларида касса

тармоқларини тузилишига қўйиладиган техник

талабларни тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорга

ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги ҳамда "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2016 йил 25 июндаги 18/2-сон "Банклар ва уларнинг филиаллари биноларида касса тармоқларини тузилишига қўйиладиган техник талабларни тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорига (рўйхат рақами 2816, 2016 йил 26 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 30-сон, 366-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Миллий гвардия билан келишилган.


3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Марказий банк раиси                                                          М.Б. Нурмуратов






Қарорга

ИЛОВА



"Банклар ва уларнинг филиаллари биноларида касса

тармоқларини тузилишига қўйиладиган техник

талабларни тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорга

киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча


1. Қарор муқаддимаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги, "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарор қилади:".


2. Техник талабларда:


а) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур техник талаблар банклар ва уларнинг филиаллари биноларида касса тармоқларини тузилишига қўйиладиган талабларни белгилайди.".


б) қуйидаги мазмундаги 45-1-банд билан тўлдирилсин:

"45-1. Банк бўлинмаларининг (филиал, банк хизматлари офиси, банк хизматлари маркази) нақд пуллари ва қимматликларини инкассация хизмати томонидан сақлаш учун қабул қилишда, инкассация хизматининг пул омбори мазкур Техник талабларда кўрсатилган банкларнинг пул омборига қўйилган талабларга мувофиқ бўлиши лозим.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 25 апрель


















































Время: 0.1946
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск