ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Конституциялар ва кодекслар / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси /

Ўзбекистон Республикасининг 25.04.2023 й. ЎРҚ-832-сон "Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасини қўриқлаш ва ҳимоя қилишни янада кучайтиришга қаратилган қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақида ҳақида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 15.03.2023 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 06.04.2023 й. маъқулланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

25.04.2023 й.

N ЎРҚ-832



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

МАЪМУРИЙ ЖАВОБГАРЛИК ТЎҒРИСИДАГИ

КОДЕКСИГА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ДАВЛАТ ЧЕГАРАСИНИ ҚЎРИҚЛАШ ВА ҲИМОЯ ҚИЛИШНИ

ЯНАДА КУЧАЙТИРИШГА ҚАРАТИЛГАН ҚЎШИМЧА

ВА ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА

        

Қонунчилик палатаси томонидан 2023 йил 15 мартда қабул қилинган

Сенат томонидан 2023 йил 6 апрелда маъқулланган

        

         

Давлат чегараси давлат мустақиллигини, суверенитети ва бирлигини мужассам этиш ҳамда таъминлашнинг энг муҳим воситаларидан биридир. Ўзбекистон Республикаси Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси ва ҳудуди дахлсизлиги ҳамда бўлинмаслиги принципига амал қилади.

Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасини қўриқлаш ва ҳимоя қилиш Ўзбекистон Республикаси миллий хавфсизлигини таъминлаш тизимининг энг муҳим таркибий қисмидир. Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасини қўриқлаш ва ҳимоя қилишни таъминлаш Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасини қўриқлаш ва ҳимоя қилиш учун масъул бўлган ҳарбий хизматчиларнинг жанговар шайлигига салбий таъсир кўрсатадиган омиллар бартараф этилишини талаб қилади.

Мазкур Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларига Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасини қўриқлаш ва ҳимоя қилиш билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг айрим турларини кўриб чиқиш, маъмурий йўл билан ушлаб туриш, транспорт воситаларини ушлаб туриш ва кўрикдан ўтказиш ваколатлари берилишини, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг ёзма тақдимномаларини бажариш чораларини кўрмаганлик, қўриқлашнинг техник воситаларини йўқ қилганлик ёки уларга шикаст етказганлик учун жавобгарлик белгиланишини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчиларининг қонуний талабларини бажармаганлик ёки уларнинг ўз хизмат бурчини бажаришига қаршилик кўрсатганлик учун жавобгарлик чоралари кучайтирилишини назарда тутувчи тегишли қўшимча ва ўзгартишлар киритилмоқда.

Ушбу Қонун Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасини янада ишончли қўриқлаш ва ҳимоя қилишни таъминлашга, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчиларининг ваколатларини аниқлаштиришга хизмат қилади.


1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 9, 193-модда, N 12, 269-модда; 1996 йил, N 5-6, 69-модда, N 9, 144-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 4-5, 126-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 3, 38-модда, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда, N 7-8, 217-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда, N 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, N 1, 20-модда, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда, N 5, 67-модда, N 9-10, 149-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 5, 90-модда, N 9, 171-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 9, 312-модда, N 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, N 6, 261-модда, N 9, 498-модда, N 10, 536-модда, N 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, N 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, N 9, 416, 421-моддалар, N 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, N 4, 181, 189, 192-моддалар, N 9, 486, 488-моддалар, N 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, N 1, 1-модда, N 9, 334, 335, 337-моддалар, N 10, 380-модда, N 12, 462, 468, 470, 472, 474-моддалар; 2010 йил, N 5, 175, 179-моддалар, N 6, 231-модда, N 9, 335, 339, 341-моддалар, N 10, 380-модда, N 12, 468, 473, 474-моддалар; 2011 йил, N 1, 1-модда, N 4, 104, 105-моддалар, N 9, 247, 252-моддалар, N 12/2, 365-модда; 2012 йил, N 4, 108-модда, N 9/1, 242-модда, N 12, 336-модда; 2013 йил, N 4, 98-модда, N 10, 263-модда; 2014 йил, N 1, 2-модда, N 5, 130-модда, N 9, 244-модда, N 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, N 6, 228-модда, N 8, 310, 312-моддалар, N 12, 452-модда; 2016 йил, N 1, 2-модда, N 4, 125-модда, N 9, 276-модда, N 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, N 4, 137-модда, N 6, 300-модда, N 9, 510-модда, N 10, 605-модда; 2018 йил, N 1, 1, 4, 5-моддалар, N 4, 224-модда, N 7, 430, 431, 432-моддалар, N 10, 671, 673, 679-моддалар; 2019 йил, N 1, 1, 3, 5-моддалар, N 2, 47-модда, N 3, 161, 165, 166-моддалар, N 5, 259, 261, 267, 268-моддалар, N 7, 386-модда, N 8, 469, 471-моддалар, N 9, 591, 592-моддалар, N 10, 674, 676-моддалар, N 11, 787, 791-моддалар, N 12, 880, 891-моддалар; 2020 йил, N 1, 4-модда, N 3, 203, 204-моддалар, N 7, 449-модда, N 9, 539, 540-моддалар, N 10, 593, 596-моддалар, N 11, 651-модда, N 12, 691-модда; 2021 йил, N 1, 5, 7, 12, 13, 14-моддалар, N 2, 142-модда, N 3, 217-модда, N 4, 290, 293-моддалар, 4-сонга илова, N 8, 800, 802, 803-моддалар, N 9, 903-модда, N 10, 966, 967, 968, 973-моддалар, N 11, 1066-модда; 2022 йил, N 1, 1, 2-моддалар, N 2, 80, 81-моддалар, N 3, 215, 216-моддалар, N 4, 337-модда, N 5, 464, 465, 466, 467-моддалар, N 8, 787-модда, N 10, 981, 984-моддалар, N 12, 1188-модда) қуйидаги қўшимча ва ўзгартишлар киритилсин:


1) 14-модда иккинчи қисмининг:

биринчи жумласи "194-1" рақамидан кейин "196-1" рақами билан тўлдирилсин;

иккинчи жумласидаги "194 ва 194-1-моддаларида" деган сўзлар "194, 194-1 ва 196-1-моддаларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 196-модданинг:

номидаги "Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардияси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

диспозициясидаги "Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардияси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


3) 196-1-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"196-1-модда. Ўзбекистон Республикаси

Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ҳарбий

хизматчисининг қонуний талабларини бажармаслик

       

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчисининг ҳуқуқбузарликларни тўхтатиш, ҳужжатларни текшириш учун тақдим этиш, кўрсатилган муддатда Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари бўлинмаларига (ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга) бориш ёки ушбу бўлинмаларда ҳозир бўлиш тўғрисидаги қонуний талабларини узрли сабабларсиз бажармаслик, транспорт воситасини тўхтатиш, жабрланувчиларга ёрдам кўрсатиш ҳақидаги қонуний талабларини бажармаслик ёхуд Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчисининг қонуний талабларига бошқача тарзда бўйсунмаслик, -

базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан ўн икки бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил ичида такрор содир этилган бўлса, -

базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн икки бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади";


4) қуйидаги мазмундаги 196-2-модда билан тўлдирилсин:


"196-2-модда. Ўзбекистон Республикаси

Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари

ҳарбий хизматчиларининг ўз хизмат бурчини

бажаришига қаршилик кўрсатиш

         

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчисининг ўз хизмат вазифаларини бажариши билан боғлиқ қонуний талабларини бажармасликка омма олдида ҳар қандай шаклда даъватлар қилиш, худди шунингдек Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчиларига оммавий равишда бўйсунмасликни келтириб чиқариш мақсадида била туриб сохта уйдирмаларни тарқатиш, -

базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади";


5) 224-2-модданинг номи ва биринчи қисмининг диспозицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"224-2-модда. Ўзбекистон Республикасининг

Давлат чегарасида барпо этилган муҳандислик-техника

иншоотларини ва тўсиқларни, шунингдек қўриқлашнинг техник

воситаларини йўқ қилиш ёки уларга шикаст етказиш

        

Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасида барпо этилган муҳандислик-техника иншоотларини ва тўсиқларни, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасини қўриқлаш ва ҳимоя қилиш учун қўлланиладиган қўриқлашнинг техник воситаларини йўқ қилиш ёки уларга шикаст етказиш";


6) 245-модданинг биринчи қисми "196-1" рақамидан кейин "196-2" рақами билан тўлдирилсин;


7) 247-модданинг матнидаги "194 ва 194-1-моддаларида" деган сўзлар "194, 194-1 ва 196-1-моддаларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


8) 248-2-модданинг биринчи қисмидаги "224-моддасида ва 224-1-моддасининг биринчи қисмида" деган сўзлар "224-моддасида, 224-1-моддасининг биринчи қисмида, 225-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


9) 287-модданинг 2-бандидаги "184-2, 184-3, 196-1, 224-моддаларида, 224-1-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 224-2-моддасида" деган сўзлар "184-2, 184-3, 196-1, 196-2, 224-моддаларида, 224-1-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 224-2-моддасида, 225-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


10) 291-модда биринчи қисмининг "е" бандидаги "196-1, 224-моддаларида, 224-1-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 224-2-моддасида" деган сўзлар "196-1, 196-2, 224-моддаларида, 224-1-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 224-2-моддасида, 225-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


11) 305-модданинг иккинчи қисмидаги "Ушбу Кодекснинг 51-2, 51-3, 51-4, 51-5, 51-6, 51-7, 51-8, 51-9, 170, 180, 181, 183, 187, 194, 194-1-моддаларида" деган сўзлар "Ушбу Кодекснинг 51-2, 51-3, 51-4, 51-5, 51-6, 51-7, 51-8, 51-9, 170, 180, 181, 183, 187, 194, 194-1, 196-1-моддаларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2-модда. Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.


3-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

республика ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.


4-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

         

          

Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                    Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 26 апрель


"Халқ сўзи", 2023 йил 26 апрель

























































Время: 0.0064
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск