ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ҳисоб-китоблар / Нақд пулсиз ҳисоб-китоблар /Марказий банк Бошқарувининг 25.04.2023 й. 10/7-сон "Бенефициари бюджет ва корпоратив буюртмачилар бўлган тўловларни амалга оширишда тўланадиган воситачилик ҳақи (йиғимлар)нинг чегаравий миқдорини белгилаш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан олинган 25.04.2023 й. 3429-сон билан рўйхатга олинган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
25.04.2023 й.
N 3429
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
25.04.2023 й.
N 10/7
ҚАРОРИ
Бенефициари бюджет ва корпоратив буюртмачилар
бўлган тўловларни амалга оширишда тўланадиган
воситачилик ҳақи (йиғимлар)нинг чегаравий
миқдорини белгилаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 9 мартдаги ПҚ-88-сон "Аҳоли томонидан тўловларни амалга оширишда қўшимча қулайликлар яратиш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 9 мартдаги ПҚ-88-сон "Аҳоли томонидан тўловларни амалга оширишда қўшимча қулайликлар яратиш тўғрисида"ги қарорининг иловасида кўрсатилган тўловларни амалга оширишда ҳар бир транзакция бўйича тўлов хизматлари учун бюджет ва корпоратив буюртмачилар томонидан тўланадиган воситачилик ҳақи (йиғимлар)нинг чегаравий миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизи этиб белгилансин.
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ҳамда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
3. Мазкур қарор 2023 йил 1 майдан эътиборан кучга киради.
Марказий банк раиси М.Б. Нурмуратов
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2023 йил 26 апрель