ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Аҳоли бандлиги / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26.04.2023 й. ПФ-61-сон "Ёшларнинг бандлигига кўмаклашиш ҳамда уларни доимий иш билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

26.04.2023 й.

N ПФ-61



ЁШЛАРНИНГ БАНДЛИГИГА КЎМАКЛАШИШ

ҲАМДА УЛАРНИ ДОИМИЙ ИШ БИЛАН

ТАЪМИНЛАШГА ОИД ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Ёшларнинг мустақил ҳаётга қадам қўйишлари, ўз иқтидори ва салоҳиятини тўлиқ намоён этишлари учун шароитларни кенгайтириш, уларнинг бандлигига кўмаклашиш, доимий иш билан ҳамда муносиб даромад олишини таъминлаш борасида олиб борилаётган ислоҳотларни изчил давом эттириш мақсадида:


1. Белгилаб қўйилсинки, 2023 йил 1 майдан бошлаб 2025 йил 1 январга қадар иш берувчиларга (бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари, устав жамғармаси (капитали)да давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар, шунингдек, ижтимоий солиқни 1 фоиз ставкада тўловчилар бундан мустасно) улар томонидан 25 ёшдан ошмаган ходимлар учун тўланган ижтимоий солиқ суммаси Давлат бюджетидан тўлиқ қоплаб берилади.

Бунда, ижтимоий солиқ суммаси ёш ходимлар олти ой давомида узлуксиз меҳнат фаолиятини амалга ошириши шарти билан еттинчи ойдан бошлаб қоплаб берилади.


2. Белгилансинки, иш берувчиларга ижтимоий солиқ суммасининг қоплаб берилиши 2023 йилда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ажратиладиган трансфертлар ҳисобидан амалга оширилади.


3. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2024 йил ва 2025 йил учун Давлат бюджетини шакллантиришда ижтимоий солиқ ҳисоботи ортиб борувчи якун билан ҳар ойда ҳисобот давридан кейинги ойнинг 15-санасидан кечиктирмасдан топширилишини инобатга олиб, 2024 йил ва 2025 йилнинг I чорагида иш берувчиларга ижтимоий солиқ суммасини қоплаб бериш харажатларини алоҳида қаторда режалаштиришни назарда тутсин.


4. Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги билан биргаликда ушбу Фармон мақсади ва вазифаларини оммавий ахборот воситаларида ва Интернет тармоғида кенг ёритиш ишларини ташкил этсин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 июлдаги "Иш берувчиларга улар томонидан 25 ёшдан ошмаган ходимлар учун тўланган ижтимоий солиқ суммасини давлат бюджетидан тўлиқ қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 460-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


6. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                 Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 26 апрелдаги

ПФ-61-сон Фармонига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 июлдаги

"Иш берувчиларга улар томонидан 25 ёшдан ошмаган

ходимлар учун тўланган ижтимоий солиқ суммасини

Давлат бюджетидан тўлиқ қоплаб бериш тартиби

тўғрисидаги вақтинчалик низомни тасдиқлаш

ҳақида"ги 460-сон қарорига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Муқаддимадаги "Фармони" сўзи "ва "Ёшларнинг бандлигига кўмаклашиш ҳамда уларни доимий иш билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2023 йил 26 апрелдаги ПФ-61-сон фармонлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. 1-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. 2-бандда:

учинчи хатбошидаги "Давлат солиқ қўмитаси" сўзлари "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбошидаги "Молия вазирлиги Ғазначилиги" сўзлари "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. Қуйидаги мазмундаги 3-1-банд билан тўлдирилсин:

"3-1. Иш берувчиларга ижтимоий солиқ суммасининг қоплаб берилиши 2023 йилда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ажратиладиган трансфертлар ҳисобидан амалга оширилади".


5. Қуйидаги мазмундаги 4-1-банд билан тўлдирилсин:

"4-1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2024 йил ва 2025 йил учун Давлат бюджетини шакллантиришда ижтимоий солиқ ҳисоботи ортиб борувчи якун билан ҳар ойда ҳисобот давридан кейинги ойнинг 15-санасидан кечиктирмасдан топширилишини инобатга олиб, 2024 йил ва 2025 йилнинг I чорагида иш берувчиларга ижтимоий солиқ суммасини қоплаб бериш харажатларини алоҳида қаторда режалаштиришни назарда тутсин".


6. Иловада:


2-банд "юридик шахсларга" сўзларидан кейин ", шунингдек, ижтимоий солиқни 1 фоиз ставкада тўловчиларга" сўзлари билан тўлдирилсин;


3-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Молия вазирлиги" ва "Давлат солиқ қўмитасининг" сўзлари тегишлича "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" ҳамда "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


қуйидаги мазмундаги 4-1-банд билан тўлдирилсин:

"4-1. Ижтимоий солиқ ҳисоботи ортиб борувчи якун билан ҳар ойда ҳисобот давридан кейинги ойнинг 15-санасидан кечиктирмасдан топширилишини инобатга олиб, ушбу Низом 2023 йил 1 майдан 2025 йил 15 январга қадар тўланган ижтимоий солиқ суммасини Давлат бюджетидан қоплаб беришга нисбатан татбиқ этилади. Бунда, 2024 йил декабрь ойи учун тўланган ижтимоий солиқ суммасини қоплаб бериш учун иш берувчи томонидан ариза беришнинг охирги муддати 2025 йил 1 апрель куни этиб белгиланади";


9-банддаги "Молия вазирлиги Ғазначилигига" сўзлари "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасига" сўзлари билан алмаштирилсин;


16-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"16. Иш берувчиларга Давлат бюджетидан тўлиқ қоплаб берилган ижтимоий солиқ суммасига доир чораклик ҳисобот Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитаси томонидан ҳар чоракда ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-санасига қадар Иқтисодиёт ва молия вазирлигига киритиб борилади";


18-банддаги "2023 йил" сўзлари "2025 йил" сўзлари билан алмаштирилсин;


Вақтинчалик низомга 2-иловада:


3-босқич "Тадбирлар" устунидаги "Молия вазирлиги Ғазначилигига" сўзлари "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасига" сўзлари билан алмаштирилсин;


4-босқич "Субъектлар" устунидаги "Молия вазирлиги Ғазначилиги" сўзлари "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 26 апрель


"Халқ сўзи", 2023 йил 27 апрель








































Время: 0.2006
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск