ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Қонунлар ва Олий Мажлис палаталари қарорлари / 2023 й. /

Ўзбекистон Республикасининг 26.04.2023 й. ЎРҚ-833-сон "Давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг самарали ҳимоя қилинишини таъминлаш бўйича қўшимча чоралар кўрилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 27.09.2022 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 02.03.2023 й. маъқулланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

26.04.2023 й.

N ЎРҚ-833



ДАВЛАТ ОРГАНЛАРИ БИЛАН

МУНОСАБАТЛАРДА ФУҚАРОЛАР ВА ТАДБИРКОРЛИК

СУБЪЕКТЛАРИ ҲУҚУҚЛАРИНИНГ САМАРАЛИ ҲИМОЯ

ҚИЛИНИШИНИ ТАЪМИНЛАШ БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА

ЧОРАЛАР КЎРИЛИШИ МУНОСАБАТИ БИЛАН

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ АЙРИМ

ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИШ ВА

ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА

        

Қонунчилик палатаси томонидан 2022 йил 27 сентябрда қабул қилинган

Сенат томонидан 2023 йил 2 мартда маъқулланган

            

         

Мамлакатимизда давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг фаолияти устидан самарали суд назоратини ўрнатиш, шунингдек фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг одил судловга эришиш даражасини ошириш, республика ижро этувчи ҳокимият органларининг ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг, мансабдор шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига мувофиқ фаолият юритишини таъминлаш борасида изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида мансабдор шахсларнинг қарорлари устидан берилган шикоятларни маъмурий судларда кўриб чиқиш тизимини такомиллаштириш орқали суд назоратининг қўлланилиш соҳасини кенгайтириш, қарори, ҳаракати (ҳаракатсизлиги) қонунга хилоф эмаслигини маъмурий судда исботлаш мажбуриятини уни қабул қилган мансабдор шахснинг зиммасига юклатиш тартибига қатъий риоя этилишини таъминлаш, шунингдек суд ҳужжатларини ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишнинг самарали механизмларини жорий этиш назарда тутилган.

Ҳозирги вақтда маъмурий суд ишларини юритишда аризачи ҳокимият ваколатларига эга бўлган маъмурий органга, унинг мансабдор шахсига - жавобгарга нисбатан тенгсиз ҳолатдадир. Оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низолар бўйича чиқарилган суд ҳужжатининг давлат органлари ёки мансабдор шахслар томонидан ихтиёрий равишда ижро этилишини таъминлаш устидан самарали назорат механизми ҳам назарда тутилмаган. Бунинг натижасида фуқароларнинг ёки юридик шахсларнинг манфаатларини кўзлаб чиқарилган суд ҳужжатлари кўп ҳолларда давлат органлари ёки мансабдор шахслар томонидан ижро этилмасдан қолмоқда.

Бундан ташқари даъво аризасини (аризани), шикоятни ёхуд ишни уларни кўриб чиқишга ваколатли бўлган судга ўтказган ҳолда, судлар томонидан даъво аризасини, аризани, шунингдек шикоятни судга тааллуқли бўлмаганлиги сабабли қабул қилишни рад этишни ёки иш бўйича иш юритишни тугатишни тақиқлаш белгиланиши зарурати юзага келмоқда.

Юқоридагилардан келиб чиққан холда, ушбу Қонун суд тизимида "ягона дарча" принципини кенг жорий этиш мақсадида аризаларни судга тааллуқлилигидан қатъи назар, қабул қилишга ва ваколатли судга юборишга ҳамда муайян иш доирасида барча ҳуқуқий оқибатларни ҳал қилишни таъминлаш тизими жорий этилишига, маъмурий суд ишларини юритиш "суднинг фаол иштироки" принципи асосида амалга оширилишига, оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низолар билан бир қаторда унга сабабий боғланишда бўлган зарарнинг ўрнини қоплаш ҳақидаги талабнинг маъмурий суд томонидан кўрилишига, оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишлар бўйича тарафларга келишув битимини тузиш ҳуқуқи берилишига, суд ҳужжатлари маъмурий органлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва бошқа органлар, шунингдек ташкилотлар томонидан ижро этилмаган тақдирда, уларнинг мансабдор шахсларига нисбатан суд жарималари қўлланилишига доир процессуал қоидаларни белгилайди.

Ягона суд амалиётини таъминлаш ҳамда қонунчиликдаги бўшлиқларни бартараф этиш мақсадида ушбу Қонунда жиноят процессида кассация инстанцияси судининг хусусий ажримига, фуқаролик процессида кассация шикоятини (протестини) кўрмасдан қолдиришга, кассация шикояти (протести) бўйича иш юритишни тугатишга доир процессуал қоидалар ҳам назарда тутилган.

Ушбу Қонун давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг самарали ҳимоя қилинишини таъминлашга, давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг фаолияти устидан самарали суд назоратини ўрнатишга, маъмурий суд ишларини юритишни халқаро стандартларга мувофиқ такомиллаштиришга ҳамда аҳолининг судларга бўлган ишончини янада оширишга хизмат қилади.


1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2013-XII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 2, 5-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 12, 269-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда, N 7-8, 217-модда; 2001 йил, N 1-2, 11, 23-моддалар, N 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 5, 67-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 12, 418-модда; 2006 йил, N 6, 261-модда; 2007 йил, N 4, 166-модда, N 6, 248, 249-моддалар, N 9, 422-модда, N 12, 594, 595, 607-моддалар; 2008 йил, N 4, 177, 187-моддалар, N 9, 482, 484, 487-моддалар, N 12, 636, 641-моддалар; 2009 йил, N 1, 1-модда, N 4, 136-модда, N 9, 335-модда, N 12, 469, 470-моддалар; 2010 йил, N 6, 231-модда, N 9, 334, 336, 337, 342-моддалар, N 12, 477-модда; 2011 йил, N 4, 103, 104-моддалар, N 9, 252-модда, N 12/2, 363-модда; 2012 йил, N 1, 3-модда, N 9/2, 244-модда, N 12, 336-модда; 2014 йил, N 9, 244-модда; 2015 йил, N 8, 310, 312-моддалар, N 12, 452-модда; 2016 йил, N 4, 125-модда, N 9, 276-модда, N 12, 385-модда; 2017 йил, N 3, 47-модда, N 6, 300-модда, N 9, 506, 510-моддалар, N 10, 605-модда; 2018 йил, N 1, 1, 5-моддалар, N 4, 218, 224-моддалар, N 7, 430, 431-моддалар, N 10, 679-модда; 2019 йил, N 1, 3, 5-моддалар, N 2, 47-модда, N 3, 161-модда, N 5, 259, 267-моддалар, N 7, 386-модда, N 8, 469-модда, N 9, 589, 592-моддалар, N 10, 671-модда, N 11, 787, 791-моддалар, N 12, 880, 881, 891-моддалар; 2020 йил, N 3, 204-модда, N 5, 296-модда, N 12, 689-модда; 2021 йил, N 1, 5, 11, 13, 14-моддалар, N 2, 142, 144-моддалар, 4-сонга илова, N 8, 800, 803-моддалар, N 9, 903-модда, N 10, 973-модда, N 12, 1193-модда; 2022 йил, N 2, 81-модда, N 3, 216-модда, N 4, 337-модда, N 6, 575-модда) қуйидаги мазмундаги 509-14-модда билан тўлдирилсин:


"509-14-модда. Кассация инстанцияси судининг хусусий ажрими

          

Кассация инстанцияси суди ушбу Кодекснинг 298 ва 300-моддаларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда, шунингдек тегишли мансабдор шахсларнинг эътиборини суриштирув, дастлабки тергов ва суд муҳокамаси жараёнида йўл қўйилган камчиликларга қаратиш зарур бўлган тақдирда хусусий ажрим чиқаради".


2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 25 апрелда қабул қилинган 409-I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, N 6, 175-модда; 2003 йил, N 9-10, 149-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 6, 248-модда, N 9, 422-модда, N 12, 595-модда; 2008 йил, N 4, 187-модда, N 12, 636, 641-моддалар; 2009 йил, N 4, 136-модда, N 12, 470-модда; 2010 йил, N 9, 334-модда; 2012 йил, N 9/1, 238-модда; 2014 йил, N 9, 244-модда; 2015 йил, N 8, 310-модда; 2017 йил, N 3, 47-модда, N 10, 605-модда; 2019 йил, N 3, 165-модда, N 5, 267-модда, N 8, 469-модда, N 9, 588, 592-моддалар, N 12, 880-модда; 2020 йил, N 6, 337-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, N 11, 1061-модда, N 12, 1193-модда; 2022 йил, N 5, 464-модда) 167-моддасининг бешинчи хатбошисидаги "назорат тартибида" деган сўзлар "кассация тартибида" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29 августда қабул қилинган "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги 258-II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, N 9-10, 169-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 8, 367-модда, N 12, 598-модда; 2008 йил, N 4, 184, 187-моддалар; 2009 йил, N 1, 1-модда; 2010 йил, N 9, 337, 340-моддалар; 2012 йил, N 12, 336-модда; 2014 йил, N 5, 130-модда; 2015 йил, N 8, 312-модда, N 12, 452-модда; 2016 йил, N 9, 276-модда; 2017 йил, N 9, 510-модда; 2018 йил, N 1, 1, 4, 5-моддалар; 2019 йил, N 2, 47-модда, N 5, 267-модда, N 7, 389-модда, N 8, 469-модда, N 10, 671-модда, N 12, 880-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, N 8, 800, 803-моддалар; 2022 йил, N 4, 337-модда, N 6, 570-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 5-модданинг 1-бандидаги "фуқаролик ишлари ва иқтисодий низолар бўйича судларнинг" деган сўзлар "фуқаролик ишлари бўйича судларнинг, иқтисодий ва маъмурий судларнинг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 27-модда биринчи қисмининг 1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1) суд ҳужжатлари асосида бериладиган ижро варақалари - уч йил ичида";


3) 38-модданинг:

биринчи ва иккинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Суд томонидан берилган ижро ҳужжатига асосан қўзғатилган ижро иши юритишни тўхтатиб туриш ва тугатиш ўша суд ёки давлат ижрочиси турган жойдаги суд томонидан амалга оширилади.

Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилмаган ижро ҳужжатлари бўйича ижро иши юритишни тўхтатиб туриш ва тугатиш давлат ижрочиси турган жойдаги фуқаролик ишлари бўйича суд томонидан амалга оширилади";

учинчи қисмидаги "Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал, Иқтисодий процессуал ёки Жиноят-процессуал кодексларида" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал, Иқтисодий процессуал ёки Жиноят-процессуал кодексларида ёхуд Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


4) 86-1-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"86-1-модда. Давлат ижрочисининг қарорлари устидан

шикоят бериш ва протест келтириш. Давлат ижрочисининг

ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят бериш

            

Давлат ижрочисининг қарори, ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қарор чиқарилганлиги тўғрисида хабар қилинган кундан ёки манфаатдор шахсга ўз ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги ҳақида маълум бўлган пайтдан эътиборан ўн кунлик муддатда давлат ижрочиси жойлашган ердаги маъмурий судга ёхуд бўйсунув тартибида юқори турувчи органга, мансабдор шахсга берилади.

Давлат ижрочисининг қарорига қонунда белгиланган тартибда прокурор томонидан протест келтирилиши мумкин".


4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 22 январда қабул қилинган ЎРҚ-460-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, 1-сонга 1-илова, N 10, 672-модда; 2019 йил, N 3, 166-модда, N 5, 261-модда, N 9, 592-модда, N 10, 671-модда, N 11, 791, 792-моддалар, N 12, 880-модда; 2020 йил, N 1, 1, 3-моддалар, N 3, 198, 199-моддалар, 2021 йил, N 1, 8-модда, 4-сонга илова, N 8, 803-модда, N 9, 903-модда; 2022 йил, N 3, 216-модда, N 8, 787-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:


1) 27-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзаро боғлиқ бўлган, баъзилари фуқаролик ишлари бўйича судга, баъзилари эса маъмурий судга тааллуқли бўлган бир нечта талабни бирлаштиришга йўл қўйилмайди";


2) қуйидаги мазмундаги 31-1-модда билан тўлдирилсин:


"31-1-модда. Иш материалларини судга

тааллуқлилигига кўра фуқаролик ишлари

бўйича суддан бошқа судга ўтказиш

         

Талаб фуқаролик ишлари бўйича судга судга тааллуқлилик қоидалари бузилган ҳолда тақдим этилган тақдирда, даъво аризаси (ариза) тааллуқлилигига кўра иқтисодий судга ёки маъмурий судга кўриб чиқиш учун ўтказилади.

Агар ишни кўриб чиқиш жараёнида даъво аризаси (ариза) судга тааллуқлилик қоидалари бузилган ҳолда иш юритишга қабул қилинганлиги аниқланса, фуқаролик ишлари бўйича суд иш материалларини судга тааллуқлилигига кўра иқтисодий судга ёки маъмурий судга кўриб чиқиш учун ўтказиш ва фуқаролик суд ишини юритишни тугатиш тўғрисида ажрим чиқаради.

Даъво аризасини (аризани), иш материалларини судга тааллуқлилигига кўра бошқа судга ўтказиш тўғрисидаги фуқаролик ишлари бўйича суд ажрими устидан хусусий шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин.

Фуқаролик ишлари бўйича суддан тааллуқлилигига кўра бошқа судга ўтказилган даъво аризаси (ариза), иш материаллари ўзига ўтказилган суд томонидан қабул қилиб олиниши керак.

Ўзбекистон Республикасида судлар ўртасида судга тааллуқлилик тўғрисидаги низоларга йўл қўйилмайди";


3) 75-модданинг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

қтисодий ёки маъмурий суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори бошқа ишни кўраётган суд учун иқтисодий ёки маъмурий суднинг ҳал қилув қарори билан аниқланган ва ишда иштирок этувчи шахсларга тааллуқли бўлган ҳолатлар тўғрисидаги масалалар бўйича мажбурийдир";


4) 124-модданинг 1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1) иш фуқаролик ишлари бўйича судга, иқтисодий судга ёки маъмурий судга тааллуқли бўлмаса";


5) 192-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Судья аризани иш юритишга қабул қилиш тўғрисидаги, қабул қилишни рад этиш ёки қайтариш ёхуд судга тааллуқлилигига кўра бошқа судга ўтказиш ҳақидаги масалани ариза судга келиб тушган кундан эътиборан ўн кундан кечиктирмай якка тартибда ҳал этади. Аризани иш юритишга қабул қилиш, қабул қилишни рад этиш ёки қайтариш ёхуд аризани судга тааллуқлилигига кўра бошқа судга ўтказиш тўғрисида ажрим чиқарилади. Аризани иш юритишга қабул қилишни рад этиш ёки қайтариш, шунингдек аризани тааллуқлилигига кўра бошқа судга ўтказиш тўғрисидаги ажримнинг кўчирма нусхаси ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар билан бирга аризачига ажрим чиқарилгандан кейинги кундан кечиктирмай юборилади.

Иқтисодий ёки маъмурий суддан ариза ёки иш материаллари судга тааллуқлилигига кўра келиб тушганда судья ариза ушбу Кодекснинг 189, 190 ва 191-моддаларида кўрсатилган талабларга мувофиқ эмаслигини аниқлагач, ариза судга келиб тушган кундан эътиборан ўн кундан кечиктирмай даъвогарни (аризачини) камчиликларни бартараф этиш зарурлиги тўғрисида хабардор қилади ва унга бунинг учун ўн кундан ошмайдиган муддат беради";


6) 194-модда:

биринчи қисмининг 1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1) арз қилинаётган талаб фуқаролик ишлари бўйича судга, иқтисодий судга ёки маъмурий судга тааллуқли бўлмаса";

учинчи қисмидаги "талаб судга тааллуқли бўлмаса ва" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


7) 195-модданинг биринчи қисми қуйидаги мазмундаги 4-1-банд билан тўлдирилсин:

"4-1) даъвогар (аризачи) судьянинг ушбу Кодекс 192-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган кўрсатмасини белгиланган муддатда бажармаган бўлса";


8) 387-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Прокурор иштирокисиз кўриб чиқилган иш бўйича апелляция протестига тарафнинг мазкур протестни келтириш учун асос бўлиб хизмат қилган мурожаатининг кўчирма нусхаси илова қилинади";


9) 399-модда:

4-бандининг ўзбекча матнидаги "ҳақли" деган сўз чиқариб ташлансин;

қуйидаги мазмундаги 5-банд билан тўлдирилсин:

"5) агар иш судга тааллуқлилик тўғрисидаги қоидалар бузилган ҳолда кўриб чиқилган бўлса, ҳал қилув қарорини бекор қилишга ва иш материалларини судга тааллуқлилигига кўра бошқа судга юборишга ҳақли";


10) 402-модда:

3-бандининг ўзбекча матнидаги "ҳақли" деган сўз чиқариб ташлансин;

қуйидаги мазмундаги 4-банд билан тўлдирилсин:

"4) ажримни бекор қилишга ва даъво аризасини (аризани), иш материалларини кўриб чиқиш учун судга тааллуқлилигига кўра бошқа судга юборишга ҳақли";


11) қуйидаги мазмундаги 407-8 ва 407-9-моддалар билан тўлдирилсин:


"407-8-модда. Кассация шикоятини (протестини)

кўрмасдан қолдириш

        

Агар кассация шикояти (протести) иш юритишга қабул қилинганидан кейин кассация шикоятининг (протестининг) имзоланмаганлиги ёки уни имзолаш ҳуқуқига эга бўлмаган ёхуд мансаб мавқеи кўрсатилмаган шахс томонидан имзоланганлиги аниқланса, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўрмасдан қолдиради.

Кассация шикоятини (протестини) кўрмасдан қолдириш тўғрисида суд ажрим чиқаради.

Кассация шикоятини (протестини) кўрмасдан қолдириш учун асос бўлиб хизмат қилган ҳолат бартараф этилганидан кейин кассация шикояти (протести) ушбу Кодексда белгиланган тартибда судга янгидан берилиши мумкин.


407-9-модда. Кассация шикояти (протести)

бўйича иш юритишни тугатиш

        

Кассация инстанцияси суди кассация шикояти (протести) бўйича иш юритишни қуйидаги ҳолларда тугатади, агар:

1) кассация шикояти (протести) апелляция тартибида кўрилмаган ёки ушбу Кодексга мувофиқ кассация тартибида шикоят қилинмайдиган (протест келтирилмайдиган) суд ҳужжати устидан берилган ва у иш юритишга хатога йўл қўйилиб қабул қилинган бўлса;

2) кассация шикояти (протести) кассация тартибида кўрилган суд ҳужжати устидан берилган ва у иш юритишга хатога йўл қўйилиб қабул қилинган бўлса;

3) кассация шикояти (протести) суд ҳужжати устидан шикоят қилиш (протест келтириш) ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан берилган бўлса;

4) кассация шикоятидан воз кечиш тўғрисидаги ариза кассация шикоятини берган шахсдан кассация шикояти иш юритишга қабул қилинганидан кейин келиб тушган бўлса;

5) протестни чақириб олиш тўғрисидаги ариза протест келтирган прокурордан ёки юқори турувчи прокурордан кассация протести иш юритишга қабул қилинганидан кейин келиб тушган бўлса;

6) ишда тараф бўлган юридик шахс кассация шикояти (протести) бўйича суд ҳужжати қабул қилингунига қадар тугатилган бўлса;

7) ишда тараф бўлган фуқаро кассация шикояти (протести) бўйича суд ҳужжати қабул қилингунига қадар вафот этса, низоли ҳуқуқий муносабат эса ҳуқуқий ворисликка йўл қўймаса.

Кассация шикояти (протести) бўйича иш юритишни тугатиш тўғрисида ажрим чиқарилади, унда суд харажатларини тарафлар ўртасида тақсимлаш тўғрисидаги масала ҳал этилиши мумкин.

Кассация шикояти (протести) бўйича иш юритиш тугатилган тақдирда, айни бир шахснинг айни шу асослар бўйича кассация шикояти (протести) билан судга такроран мурожаат қилишига йўл қўйилмайди";


12) 419-модда қуйидаги мазмундаги 7-банд билан тўлдирилсин:

"7) агар иш судга тааллуқлилик қоидалари бузилган ҳолда кўрилган бўлса, ҳал қилув қарорини, ажримни бекор қилишга ва иш материалларини судга тааллуқлилигига кўра бошқа судга юборишга".


5-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 24 январда қабул қилинган ЎРҚ-461-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, 1-сонга 2-илова, N 7, 433-модда, N 10, 672-модда; 2019 йил, N 3, 166-модда, N 5, 261, 266-моддалар, N 9, 592-модда, N 10, 671-модда, N 11, 791-модда, N 12, 880-модда; 2020 йил, N 1, 1-модда, N 3, 198-модда, N 10, 593-модда; 2021 йил, N 1, 10-модда, 4-сонга илова, N 8, 803-модда, N 9, 903-модда; 2022 йил, N 3, 216-модда, N 5, 463-модда, N 6, 577-модда, N 8, 787-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:


1) 26-модда биринчи қисмининг 12-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"12) ундириш сўзсиз (акцептсиз) тартибда амалга ошириладиган ижро ҳужжатини ёки бошқа ҳужжатни ижро этиш мумкин эмас деб топиш ҳақидаги, бундан маъмурий ва бошқа оммавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган талаб бўйича ижро ҳужжати ёки бошқа ҳужжат мустасно";


2) қуйидаги мазмундаги 31-1-модда билан тўлдирилсин:


"31-1-модда. Иш материалларини судга

тааллуқлилигига кўра иқтисодий

суддан бошқа судга ўтказиш

         

Талаб судга тааллуқлилик қоидаларини бузган ҳолда иқтисодий судга тақдим этилган тақдирда, даъво аризаси (ариза) тааллуқлилигига кўра фуқаролик ишлари бўйича судга ёки маъмурий судга кўриб чиқиш учун ўтказилади.

Агар даъво аризаси (ариза) судга тааллуқлилик қоидаларини бузган ҳолда иш юритишга қабул қилинганлиги ишни кўриб чиқиш жараёнида аниқланса, иқтисодий суд иш материалларини судга тааллуқлилигига кўра фуқаролик ишлари бўйича судга ёки маъмурий судга кўриб чиқиш учун ўтказиш ва иқтисодий суд ишини юритишни тугатиш тўғрисида ажрим чиқаради.

Даъво аризасини (аризани), иш материалларини судга тааллуқлилигига кўра иқтисодий суддан бошқа судга ўтказиш тўғрисидаги ажрим устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.

Иқтисодий суддан тааллуқлилигига кўра бошқа судга ўтказилган даъво аризаси (ариза), иш материаллари ўзига ўтказилган суд томонидан қабул қилиб олиниши керак.

Ўзбекистон Республикасида судлар ўртасида судга тааллуқлилик тўғрисидаги низоларга йўл қўйилмайди";


3) 110-модданинг 1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1) иш иқтисодий судга, фуқаролик ишлари бўйича судга ёки маъмурий судга тааллуқли бўлмаса";


4) 152-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Судья даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш тўғрисидаги, қабул қилишни рад этиш ёки қайтариш ёхуд судга тааллуқлилигига кўра бошқа судга ўтказиш ҳақидаги масалани даъво аризаси судга келиб тушган кундан эътиборан беш кундан кечиктирмай якка тартибда ҳал қилади.

Даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш, қабул қилишни рад этиш ёки қайтариш ёхуд даъво аризасини судга тааллуқлилигига кўра бошқа судга ўтказиш тўғрисида ажрим чиқарилади, ажримнинг кўчирма нусхалари ишда иштирок этувчи шахсларга ажрим чиқарилганидан кейинги кундан кечиктирмай юборилади.

Судга тааллуқлилигига кўра фуқаролик ишлари бўйича суддан ёки маъмурий суддан даъво аризаси (ариза) ёки иш материаллари келиб тушганда судья даъво аризаси (ариза) ушбу Кодекснинг 149, 150 ва 151-моддаларида кўрсатилган талабларга мувофиқ эмаслигини аниқлагач, ариза (шикоят) судга келиб тушган кундан эътиборан беш кундан кечиктирмай даъвогарни (аризачини) камчиликларни бартараф етиш зарурлиги тўғрисида хабардор қилади ва унга бунинг учун ўн кундан ошмайдиган муддат беради";


5) 154-модда биринчи қисмининг 1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1) иш иқтисодий судга, фуқаролик ишлари бўйича судга ёки маъмурий судга тааллуқли бўлмаса";


6) 155-модданинг биринчи қисми қуйидаги мазмундаги 1-1-банд билан тўлдирилсин:

"1-1) даъвогар судьянинг ушбу Кодекс 152-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган кўрсатмасини белгиланган муддатда бажармаган бўлса";


7) 278-модда:

5-бандининг ўзбекча матнидаги "ҳақли" деган сўз чиқариб ташлансин;

қуйидаги мазмундаги 6-банд билан тўлдирилсин:

"6) ушбу Кодекс 279-моддаси тўртинчи қисмининг 9-бандида назарда тутилган асос мавжуд бўлган тақдирда, ҳал қилув қарорини бекор қилишга ва иш материалларини судга тааллуқлилигига кўра бошқа судга юборишга ҳақли";


8) 279-модданинг тўртинчи қисми қуйидаги мазмундаги 9-банд билан тўлдирилсин:

"9) ишнинг судга тааллуқлилик қоидалари бузилган ҳолда кўрилганлиги";


9) 281-модда учинчи қисми:

3-бандининг ўзбекча матнидаги "ҳақли" деган сўз чиқариб ташлансин;

қуйидаги мазмундаги 4-банд билан тўлдирилсин:

"4) ажримни бекор қилишга ва даъво аризасини (аризани), иш материалларини кўриб чиқиш учун судга тааллуқлилигига кўра бошқа судга юборишга";


10) 301-модда:

6-бандининг ўзбекча матнидаги "ҳақли" деган сўз чиқариб ташлансин;

қуйидаги мазмундаги 7-банд билан тўлдирилсин:

"7) ушбу Кодекс 302-моддаси тўртинчи қисмининг 9-бандида назарда тутилган асослар мавжуд бўлган тақдирда, ҳал қилув қарорини, қарорни бекор қилишга ва иш материалларини судга тааллуқлилигига кўра бошқа судга юборишга ҳақли";


11) 302-модданинг тўртинчи қисми қуйидаги мазмундаги 9-банд билан тўлдирилсин:

"9) ишнинг судга тааллуқлилик қоидалари бузилган ҳолда кўрилганлиги";


12) 305-модданинг учинчи қисми қуйидаги мазмундаги 5-банд билан тўлдирилсин:

"5) биринчи инстанция судининг ажримини, апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор қилишга ва даъво аризасини (аризани), иш материалларини кўриб чиқиш учун судга тааллуқлилигига кўра бошқа судга юборишга".


6-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 25 январда қабул қилинган ЎРҚ-462-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, 1-сонга 3-илова, N 10, 672-модда; 2019 йил, N 5, 261-модда, N 9, 592-модда, N 11, 791-модда, N 12, 880-модда; 2020 йил, N 1, 1-модда, N 3, 198-модда; 2021 йил, N 1, 9-модда, 4-сонга илова, N 8, 800, 803-моддалар, N 9, 903-модда; 2022 йил, N 8, 787-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:


1) 11-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"11-модда. Суднинг фаол иштироки

          

Маъмурий суд ишларини юритиш суднинг фаол иштироки асосида амалга оширилади.

Суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари, аризалари, илтимосномалари, улар томонидан тақдим этилган далиллар ва ишнинг бошқа материаллари билан чекланмасдан маъмурий ишнинг тўғри ҳал қилиниши учун аҳамиятга эга бўлган барча ҳақиқий ҳолатларни ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона текширади.

Суд ўз ташаббуси ёки ишда иштирок этувчи шахсларнинг илтимосномаси бўйича қўшимча далиллар тўплайди, шунингдек маъмурий суд ишларини юритиш вазифаларини ҳал қилишга қаратилган бошқа ҳаракатларни бажаради.

Ишда иштирок этувчи шахслар ишнинг ҳақиқий ҳолатларини текширишда ва далилларни тўплашда судга кўмаклашиши шарт";


2) 26-модданинг:

тўртинчи қисми чиқариб ташлансин;

бешинчи қисми тўртинчи қисм деб ҳисоблансин;

тўртинчи қисмиқтисодий судга" деган сўзлардан кейин "ёки фуқаролик ишлари бўйича судга" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


3) 27-модда:

биринчи қисми:

7-бандининг ўзбекча матнидаги "ишларни ҳал қилади" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

қуйидаги мазмундаги 8-банд билан тўлдирилсин:

"8) маъмурий ва бошқа оммавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган талаблар бўйича ундириш сўзсиз тартибда амалга ошириладиган ижро ҳужжати ёки бошқа ҳужжат устидан шикоят қилиш тўғрисидаги ишларни ҳал қилади";

қуйидаги мазмундаги учинчи ва тўртинчи қисмлар билан тўлдирилсин:

"Аризачи ушбу моддада кўрсатилган ариза (шикоят) билан бир қаторда ушбу талабларга сабабий боғланишда бўлган зарарларнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги талабни ҳам тақдим этишга ҳақли.

Ушбу моддада кўрсатилган талаблардан алоҳида тарзда билдирилган зарарларнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги талаб тааллуқлилигига кўра фуқаролик ишлари бўйича судда ёки иқтисодий судда кўриб чиқилиши лозим";


4) қуйидаги мазмундаги 27-3-модда билан тўлдирилсин:


"27-3-модда. Иш материалларини судга

тааллуқлилигига кўра маъмурий суддан

бошқа судга ўтказиш

         

Талаб судга тааллуқлилик қоидалари бузилган ҳолда маъмурий судга тақдим этилган бўлса, ариза (шикоят) тааллуқлилигига кўра фуқаролик ишлари бўйича судга ёки иқтисодий судга кўриб чиқиш учун ўтказилади.

Агар ариза (шикоят) судга тааллуқлилик қоидаларини бузган ҳолда иш юритишга қабул қилинганлиги ишни кўриб чиқиш чоғида аниқланса, маъмурий суд иш материалларини судга тааллуқлилигига кўра фуқаролик ишлари бўйича судга ёки иқтисодий судга кўриб чиқиш учун ўтказиш ва маъмурий суд ишини юритишни тугатиш тўғрисида ажрим чиқаради.

Аризани (шикоятни), иш материалларини маъмурий суддан судга тааллуқлилигига кўра бошқа судга ўтказиш тўғрисидаги ажрим устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.

Маъмурий суддан тааллуқлилигига кўра бошқа судга ўтказилган ариза (шикоят), иш материаллари ўзига ўтказилган суд томонидан қабул қилиб олиниши керак.

Ўзбекистон Республикасида судлар ўртасида судга тааллуқлилик тўғрисидаги низоларга йўл қўйилмайди";


5) 45-модданинг иккинчи қисми "арз қилинган талабни тан олиш" деган сўзлардан кейин "ёхуд келишув битими тузиш" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


6) 46-модданинг тўққизинчи қисми "ҳамда унинг мажбуриятларини ўз зиммасига олади" деган сўзлардан кейин "бундан келишув битими тузиш ҳуқуқи мустасно" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


7) 62-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Судда иш юритиш ваколатлари вакилга барча процессуал ҳаракатларни ваколат берувчи номидан амалга ошириш ҳуқуқини беради, бундан келишув битими тузиш ҳуқуқи мустасно";


8) 67-модданинг матни қуйидаги мазмунда баён этилсин:

"Агар ушбу Кодексда маъмурий ишлар бўйича исботлаш мажбуриятлари тақсимланишининг бошқача тартиби назарда тутилмаган бўлса, ишда иштирок этувчи шахслар ўз талабларига ёки эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳақиқий ҳолатларни исботлаши керак.

Аризачи далилларни йиғишда ўз имкониятлари доирасида иштирок этиши шарт. Аризачи ўзига етказилган зарарнинг миқдорини исботлаши шарт.

Исботлаш мажбурияти қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан низолашилаётган маъмурий органларнинг ва мансабдор шахсларнинг зиммасига юклатилади. Маъмурий органлар ва мансабдор шахслар ўз эътирозларига асос қилиб келтираётган фактларни ҳам тасдиқлаши шарт. Мазкур шахслар қарор қабул қилишда, ҳаракатларни содир этишда фақат ўзи таянган асосларни келтириши мумкин.

Агар тараф суд томонидан талаб этилган далилни ўзида ушлаб турган ва уни суд томонидан белгиланган муддатда суднинг сўровига кўра тақдим этмаётган бўлса, ундаги маълумотлар ушбу тарафнинг манфаатларига қарши қаратилган деб фараз қилинади ва мазкур тараф томонидан тан олинган деб ҳисобланади";


9) 68-модда:

биринчи ва иккинчи қисмлари қуйидаги мазмундаги биринчи, иккинчи ва учинчи қисмлар билан алмаштирилсин:

"Тарафлар ўз талабларини ёки эътирозларини қайси далиллар билан асослаб бераётган бўлса, ўз ихтиёридаги ушбу барча далилларни судга тақдим этиши шарт. Маъмурий орган ҳам маъмурий суд ишларини юритишнинг барча материалларини тақдим этиши шарт.

Агар тақдим этилган далиллар ишни тўғри ҳал қилиш учун етарли бўлмаса, суд ўз ташаббусига ёки ишда иштирок этувчи шахсларнинг илтимосномасига кўра қўшимча далилларни талаб қилиб олади.

Ишда иштирок этувчи шахслар бирон-бир далилни йўқ қилишга ёки яширишга ёхуд далилни текширишга ва баҳолашга далилларни олишни имконсиз қилиб қўйган ёки қийинлаштирган ҳолда бошқача тарзда монелик қилишга ҳақли эмас. Бундай ҳолда суд монелик қилаётган тарафнинг зиммасига, ушбу Кодексда белгиланган қоидалардан қатъи назар, исботлаш мажбуриятини юклатиши мумкин";

учинчи - тўққизинчи қисмлари тегишинча тўртинчи - ўнинчи қисмлар деб ҳисоблансин;


10) 73-модда:

қуйидаги мазмундаги бешинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Суд тарафнинг ҳал қилув қарорини қабул қилиш чоғида ҳал қилинадиган, далиллар мақбуллиги тўғрисидаги аризасига боғланиб қолмайди";

бешинчи қисми олтинчи қисм деб ҳисоблансин;


11) 92-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ишда иштирок этувчи шахснинг аризасига кўра ёки ўз ташаббуси бўйича суд, агар:

1) маъмурий ишни кўриш якуни бўйича чиқариладиган суд ҳужжати қабул қилингунига қадар аризачининг ёки манфаатларини кўзлаб ариза берилган шахснинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилишининг аниқ хавфи мавжуд бўлса;

2) аризачининг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини бундай чораларни кўрмасдан туриб ҳимоя қилиш мумкин бўлмаса ёки қийин бўлса, дастлабки ҳимоя чораларини кўриши мумкин.

Маъмурий органнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг ва улар мансабдор шахсларининг қонунчиликка мувофиқ бўлмаган ҳамда фуқароларнинг ёки юридик шахсларнинг ҳуқуқларини ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузадиган қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) натижасида фуқарога ёки юридик шахсга етказилган зарарларнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги талабни кўриб чиқишда суд аризачининг аризасига кўра дастлабки ҳимоя чораларини кўриши шарт.

Дастлабки ҳимоя чораларини кўришга маъмурий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида йўл қўйилади";


12) 93-модданинг биринчи қисми қуйидаги мазмундаги 5-банд билан тўлдирилсин:

"5) жавобгарнинг мол-мулкини ёки пул маблағларини хатлаш";


13) 105-модда қуйидаги мазмундаги 5-банд билан тўлдирилсин:

"5) ариза (шикоят) суд муомалага лаёқатсиз деб топган шахс томонидан берилган бўлса";


14) 108-модда:

1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1) иш маъмурий судга, фуқаролик ишлари бўйича судга ёки иқтисодий судга тааллуқли бўлмаса";

қуйидаги мазмундаги 8-банд билан тўлдирилсин:

"8) келишув битими тузилган ва у суд томонидан тасдиқланган бўлса";


15) 122-модданинг:

иккинчи қисми қуйидаги мазмундаги иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмлар билан алмаштирилсин:

"Суд томонидан солинадиган суд жаримасининг миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ошмаслиги керак, бундан ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно.

Маъмурий органлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва бошқа органлар, шунингдек ташкилотлар томонидан суд ҳужжати ижро этилмаган тақдирда, уларнинг мансабдор шахсларига базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваригача миқдорда суд жаримаси солинади. Суд ҳужжати такроран ижро этилмаган тақдирда, дастлабки солинган жариманинг ўн баравари миқдорида суд жаримаси солинади.

Келишув битимини тасдиқлаш тўғрисидаги суд ажрими ижро этилмаган тақдирда, ушбу модданинг учинчи қисмида белгиланган миқдорда суд жаримаси солинади";

учинчи ва тўртинчи қисмлари тегишинча бешинчи ва олтинчи қисмлар деб ҳисоблансин;


16) қуйидаги мазмундаги 15-1-боб билан тўлдирилсин:


"15-1-боб. Келишув битими


126-1-модда. Тарафларнинг келишуви


Тарафлар маъмурий суд ишларини юритишнинг барча босқичларида ва суд ҳужжатини ижро этиш жараёнида низони келишув битимини тузган ҳолда тўлиқ ҳажмда ёки қисман ҳал этиши мумкин.

Тарафларнинг келишуви ихтиёрийлик, ҳамкорлик ва тенг ҳуқуқлилик принциплари асосида амалга оширилади.

Тарафларнинг келишувига фақат жавобгарда маъмурий ихтиёрийлик (дискрецион ваколат) мавжуд бўлганда йўл қўйилади.

Тарафларнинг келишуви фақат уларнинг низоли оммавий ҳуқуқий муносабатлар субъекти сифатидаги ҳуқуқ ва мажбуриятларига тааллуқли бўлиши ҳамда тарафларнинг ўзаро ён беришига йўл қўйилган тақдирда амалга оширилиши мумкин.

Келишув битими суд томонидан тасдиқланганидан кейин тузилган деб ҳисобланади.

Ушбу Кодекс 27-моддаси биринчи қисмининг 1, 3, 4 ва 5-бандларида назарда тутилган ишлар бўйича, шунингдек учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор бўлган шартларни назарда тутадиган ишлар бўйича келишув битимининг тузилишига йўл қўйилмайди.


126-2-модда. Келишув битимининг шакли ва мазмуни


Келишув битими ёзма шаклда тузилади ва уни тузган шахслар томонидан имзоланади.

Келишув битими албатта ижро этилишга оид талабларга жавоб бериши ҳамда унда мажбуриятларни бажаришнинг тарафлар томонидан келишилган шартлари, тартиби ва муддатлари ҳақидаги қоидалар, шунингдек суд харажатларини тақсимлаш тўғрисидаги шартлар ва қонунга зид бўлмаган бошқа шартлар кўрсатилиши керак.

Тарафлар томонидан келишув битими шартлари бўйича қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилиши тарафларни бир-бирига ёки бошқа воқеаларга (ҳаракатларга) боғлиқ қилиб қўйиши мумкин эмас.

Келишув битими суд харажатларини тақсимлаш тўғрисидаги масалага нисбатан ҳам тузилиши мумкин.

Агар келишув битимида суд харажатларини тақсимлаш тўғрисидаги шарт мавжуд бўлмаса, суд бу масалани келишув битимини тасдиқлаш чоғида, ушбу Кодексда белгиланган умумий тартибда ҳал этади.

Келишув битими уни тузган шахслар сонидан битта нусха ортиқ бўлган нусхаларда тузилади ва имзоланади. Ушбу нусхалардан бири иш материалларига қўшиб қўйилади.


126-3-модда. Келишув битимини тасдиқлаш

тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш


Келишув битимини тасдиқлаш тўғрисидаги масала иш қайси суднинг иш юритувида бўлса, ўша суд томонидан, суд мажлисида тарафлар албатта иштирок этган ҳолда кўриб чиқилади. Ишда иштирок этувчи шахслар суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида ушбу Кодекснинг 124-моддасида назарда тутилган тартибда хабардор қилинади.

Келишув битимини тузган, суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган шахслар суд мажлисига келмаган тақдирда, келишув битимини тасдиқлаш тўғрисидаги масала суд томонидан кўриб чиқилмайди.

Келишув битимини тасдиқлаш тўғрисидаги масалани кўриб чиқишда битимнинг қонун талабларига мувофиқлигини ҳамда учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдорлигини аниқлаш учун суд ишда иштирок этувчи шахслар томонидан тақдим этилган ишнинг ҳақиқий ҳолатларини, важлар ва далилларни текширади, уларга баҳо беради.

Суд келишув битимини тасдиқлаш тўғрисида ажрим чиқаради, унда иш юритиш тўлиқ ёки қисман тугатилганлиги кўрсатилади.

Келишув битими апелляция, кассация инстанцияси суди томонидан тасдиқланган тақдирда, ажрим чиқарилиб, иш бўйича илгари қабул қилинган барча суд ҳужжатлари ушбу ажрим билан бекор қилинади ва иш юритиш тугатилади. Келишув битимини тасдиқлаш тўғрисидаги масалани апелляция, кассация инстанцияси суди томонидан кўриб чиқишда тегишли суд ҳужжатининг қонунийлиги ва асослилиги текширилмайди.

Келишув битими суд ҳужжатини ижро этиш босқичида тузилган тақдирда, битим ишни кўрган биринчи инстанция судига тасдиқлаш учун тақдим этилади.

Ижро босқичида тузилган келишув битимини тасдиқлаш тўғрисидаги масала битим судга тақдим этилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда, ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган қоидалар бўйича кўриб чиқилади.

Суд келишув битимини қисман тасдиқлашга, ўзгартиришга ёки ундан тарафлар томонидан келишилган бирон-бир шартни чиқариб ташлашга ҳақли эмас. Суд ушбу битимдан қонунга зид бўлган ёки учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор бўлган айрим шартларни чиқариб ташлашни тарафларга таклиф қилишга ҳақли.


126-4-модда. Келишув битимини тасдиқлаш

тўғрисидаги суд ажрими


Келишув битимини тасдиқлаш тўғрисидаги суд ажримида ушбу Кодекснинг 169-моддасида назарда тутилганидан ташқари қуйидагилар ҳам кўрсатилиши керак:

1) келишув битимининг шартлари;

2) келишув битимини тасдиқлаш тўғрисидаги хулоса;

3) суд харажатларининг тақсимланиши;

4) иш юритишни тугатиш тўғрисидаги маълумотлар.

Апелляция ёки кассация инстанцияси судининг келишув битимини тасдиқлаш тўғрисидаги ажримида ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган маълумотлардан ташқари иш бўйича аввал қабул қилинган барча суд ҳужжатларини бекор қилиш ҳақидаги кўрсатма бўлиши керак.

Суд ҳужжатини ижро этиш босқичида тузилган келишув битимини тасдиқлаш ҳақидаги суд ажримида келишув битимининг шартлари ва келишув битимини тасдиқлаш тўғрисидаги хулоса, шунингдек суд ҳужжатининг ижро этилмаслиги ҳақидаги шартлар кўрсатилиши керак.

Келишув битимини тасдиқлаш тўғрисидаги суд ҳужжатлари устидан шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин.

Келишув битимини тузган шахслар уни ушбу битимда назарда тутилган тартибда ва муддатларда ихтиёрий равишда бажаради.

Суд томонидан тасдиқланган келишув битими ушбу битимда назарда тутилган муддатларда ихтиёрий равишда бажарилмаган тақдирда, битим ушбу Кодексда назарда тутилган қоидаларга кўра бажарилиши лозим.


126-5-модда. Келишув битимини тасдиқлашни рад этиш


Суд келишув битимини тасдиқлашни қуйидаги ҳолларда рад этади, агар:

1) унинг шартлари қонунчиликка зид бўлса;

2) унинг шартлари учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор бўлса;

3) унинг шартлари кўриб чиқилаётган низо (иш) предмети билан боғлиқ бўлмаса;

4) жавобгарда маъмурий ихтиёрийлик (дискрецион ваколат) мавжуд бўлмаса;

5) битим шарт асосида тузилган бўлса.

Келишув битимини тасдиқлашни рад этиш тўғрисида ажрим чиқарилади. Бунда суд муҳокамаси умумий тартибда ўтказилади.

Келишув битимини тасдиқлашни рад этиш тўғрисидаги ажрим устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин";


17) 131-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Агар ушбу Кодексда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, судья аризани (шикоятни) иш юритишга қабул қилиш тўғрисидаги, қабул қилишни рад этиш, қайтариш ёки судга тааллуқлилигига кўра бошқа судга ўтказиш ҳақидаги масалани ариза (шикоят) судга келиб тушган кундан эътиборан беш кундан кечиктирмай якка тартибда ҳал қилади.

Аризани (шикоятни) иш юритишга қабул қилиш ҳақида, қабул қилишни рад этиш, қайтариш ёки судга тааллуқлилигига кўра бошқа судга ўтказиш тўғрисида ажрим чиқарилади, ажримнинг кўчирма нусхаси ишда иштирок этувчи шахсларга ажрим чиқарилгандан кейинги кундан кечиктирмай юборилади.

Судга тааллуқлилигига кўра фуқаролик ишлари бўйича суддан ёки иқтисодий суддан ариза (шикоят) ёки иш материаллари келиб тушганда судья ариза (шикоят) ушбу Кодекснинг 128, 129 ва 130-моддаларида кўрсатилган талабларга мувофиқ эмаслигини аниқлагач, ариза (шикоят) судга келиб тушган кундан эътиборан беш кундан кечиктирмай аризачини камчиликларни бартараф этиш зарурлиги ҳақида хабардор қилади ва унга бунинг учун ўн кундан ошмайдиган муддат беради";


18) 133-модда биринчи қисмининг 1 ва 2-бандлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1) иш маъмурий судга, фуқаролик ишлари бўйича судга ёки иқтисодий судга тааллуқли бўлмаса;

2) маъмурий суднинг айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан қабул қилинган, қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори ёки иш юритишни тугатиш ҳақидаги ажрими ёхуд келишув битимини тасдиқлаш тўғрисидаги ажрими мавжуд бўлса";


19) 134-модданинг биринчи қисми:

қуйидаги мазмундаги 1-1-банд билан тўлдирилсин:

"1-1) аризачи судьянинг ушбу Кодекс 131-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган кўрсатмасини белгиланган муддатда бажармаган бўлса";

қуйидаги мазмундаги 9-банд билан тўлдирилсин:

"9) ариза (шикоят) суд муомалага лаёқатсиз деб топган шахс томонидан берилган бўлса";


20) 140-модданинг биринчи қисми қуйидаги мазмундаги 10 ва 11-бандлар билан тўлдирилсин:

"10) ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг процессуал ҳуқуқлари ва мажбуриятларини тушунтиради;

11) тарафларни келиштириш чораларини кўради";


21) 149-модданинг биринчи қисми қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"тараф низони келишув йўли билан ҳал қилиш мақсадида судга кўмаклашишни сўраб мурожаат этган тақдирда, тарафнинг илтимосномасига кўра";


22) 158-модда:

қуйидаги мазмундаги еттинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги талаб қаноатлантирилган тақдирда, ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида ундирилиши лозим бўлган сумма кўрсатилади";

еттинчи ва саккизинчи қисмлари тегишинча саккизинчи ва тўққизинчи қисмлар деб ҳисоблансин;


23) 218-модданинг иккинчи қисмидаги "суд раиси" деган сўзлар "ишни кўраётган судлов ҳайъати" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


24) 219-модда:

5-бандининг ўзбекча матнидаги "ҳақли" деган сўз чиқариб ташлансин;

қуйидаги мазмундаги 6-банд билан тўлдирилсин:

"6) ушбу Кодекс 220-моддаси тўртинчи қисмининг 9-бандида назарда тутилган асос мавжуд бўлган тақдирда, ҳал қилув қарорини бекор қилишга ва иш материалларини судга тааллуқлилигига кўра бошқа судга юборишга ҳақли";


25) 220-модда:

тўртинчи қисми қуйидаги мазмундаги 9-банд билан тўлдирилсин:

"9) ишнинг судга тааллуқлилик қоидалари бузилган ҳолда кўрилганлиги";

қуйидаги мазмундаги бешинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, агар тарафлар ўртасида келишув битими тузилган ва у апелляция инстанцияси суди томонидан тасдиқланган бўлса, бекор қилади";


26) 223-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"223-модда. Биринчи инстанция судининг ажрими,

қарори устидан апелляция шикояти (протести)


Биринчи инстанция судининг ажрими, қарори устидан ушбу Кодексда назарда тутилган ҳолларда шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.

Биринчи инстанция судининг ажрими, қарори устидан ушбу Кодексда белгиланган қоидалар бўйича берилган апелляция шикояти (протести) ушбу бобда суднинг ҳал қилув қарорлари устидан берилган апелляция шикоятини (протестини) кўриш учун назарда тутилган тартибда апелляция инстанцияси суди томонидан кўрилади.

Апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция судининг ажрими, қарори устидан берилган шикоятни (протестни) кўриб чиқиш натижалари бўйича қуйидагиларга ҳақли:

1) ажримни, қарорни ўзгаришсиз қолдиришга;

2) ажримни, қарорни ўзгартиришга ёки бекор қилишга;

3) аризани (шикоятни) қабул қилишни рад этиш ҳақидаги, аризани (шикоятни) қайтариш, иш юритишни тўхтатиб туриш тўғрисидаги ажримни бекор қилишга ва аризани (шикоятни) биринчи инстанция судига кўриб чиқиш учун юборишга;

4) ажримни бекор қилишга ва аризани (шикоятни), ишни кўриб чиқиш учун судга тааллуқлилигига кўра бошқа судга юборишга";


27) 243-модда қуйидаги мазмундаги 7-банд билан тўлдирилсин:

"7) ушбу Кодекс 244-моддаси тўртинчи қисмининг 9-бандида назарда тутилган асос мавжуд бўлган тақдирда, ҳал қилув қарорини, қарорни бекор қилишга ва иш материалларини судга тааллуқлилигига кўра бошқа судга юборишга";


28) 244-модданинг тўртинчи қисми қуйидаги мазмундаги 9-банд билан тўлдирилсин:

"9) ишнинг судга тааллуқлилик қоидалари бузилган ҳолда кўрилганлиги";


29) 247-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"247-модда. Ажрим, қарор устидан берилган

кассация шикояти (протести)


Биринчи инстанция судининг апелляция инстанцияси судида кўрилган ажрими, қарори ва апелляция инстанциясининг ажрими, қарори устидан ушбу Кодексда назарда тутилган ҳолларда, кассация тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.

Ажрим, қарор устидан берилган кассация шикояти (протести) ушбу бобда суднинг ҳал қилув қарорлари устидан берилган кассация шикоятини (протестини) кўриш учун назарда тутилган тартибда кассация инстанцияси суди томонидан кўрилади.

Кассация инстанцияси суди ажрим, қарор устидан берилган шикоятни (протестни) кўриб чиқиш натижаларига кўра қуйидагиларга ҳақли:

1) ажримни, қарорни ўзгаришсиз қолдиришга, кассация шикоятини (протестини) қаноатлантирмасдан қолдиришга;

2) ажримни, қарорни ўзгартиришга ёки бекор қилишга ва ишни янгидан кўришга юбормасдан янги қарор қабул қилишга;

3) ажримни, қарорни бекор қилишга ва аризани, ишни кўриб чиқиш учун биринчи инстанция судига юборишга;

4) апелляция шикоятини (протестини) қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги, апелляция шикоятини (протестини) қайтариш, апелляция шикоятини (протестини) кўрмасдан қолдириш, апелляция шикояти (протести) бўйича иш юритишни тугатиш, апелляция инстанцияси судида иш бўйича иш юритишни тўхтатиб туриш ҳақидаги ажримни бекор қилишга ва апелляция шикоятини (протестини), ишни апелляция инстанцияси судига кўриб чиқиш учун юборишга;

5) айрим суд ҳужжатларини бекор қилишга ва иш бўйича илгари қабул қилинган суд ҳужжатларидан бирини ўз кучида қолдиришга;

6) ажримни, қарорни бекор қилишга ва аризани (шикоятни), ишни кўриб чиқиш учун тааллуқлилигига кўра бошқа судга юборишга.

Биринчи инстанция судининг қарори устидан ушбу Кодексда белгиланган қоидалар бўйича берилган кассация шикояти (протести) ушбу бобда суднинг ҳал қилув қарорлари устидан берилган кассация шикоятини (протестини) кўриб чиқиш учун назарда тутилган тартибда кассация инстанцияси суди томонидан кўрилади";


30) 276-модда қуйидаги мазмундаги учинчи ва тўртинчи қисмлар билан тўлдирилсин:

"Қонуний кучга кирган суд ҳужжатлари, агар суд томонидан бошқа муддат белгиланмаган бўлса, улар қонуний кучга кирган кундан эътиборан бир ой ичида маъмурий органлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва бошқа органлар, ташкилотлар, шунингдек мансабдор шахслар томонидан ижро этилиши лозим. Маъмурий органлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва бошқа органлар, ташкилотлар, шунингдек мансабдор шахслар суд ҳужжати ижро этилганлиги тўғрисида судни хабардор қилиши шарт.

Суд ҳужжати ижро этилмаган тақдирда, ушбу Кодекснинг 14-бобида белгиланган тартибда ва миқдорда биринчи инстанция суди томонидан суд жаримаси солинади ҳамда суд ҳужжатини ижро этиш учун бир ойдан ошмайдиган такрорий муддат берилади".


7-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 6 январда қабул қилинган "Давлат божи тўғрисида"ги ЎРҚ-600-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2020 йил, N 1, 1-модда, N 3, 201-модда, N 5, 298-модда, N 10, 593-модда, N 12, 691-модда; 2021 йил, N 1, 13-модда, 4-сонга илова, N 7, 661-модда, N 8, 800, 803-моддалар, N 10, 968-модда; 2022 йил, N 2, 76-модда, N 3, 214, 216-моддалар, N 4, 340-модда, N 5, 463, 464, 467-моддалар) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимча киритилсин:


1) 5-модданинг 3-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3) маъмурий судларга бериладиган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар юзасидан низолашиш тўғрисидаги аризалардан, республика ижро этувчи ҳокимият органларининг, маъмурий-ҳуқуқий фаолиятни амалга оширишга ваколатли бўлган бошқа органларнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ва улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан низолашиш тўғрисидаги, сайлов комиссияларининг ҳаракатлари (қарорлари) юзасидан низолашиш ҳақидаги, нотариал ҳаракатни содир этишни, фуқаролик ҳолати далолатномаларининг ёзувларини қайд этишни рад этганлик юзасидан низолашиш ёхуд нотариуснинг ёки фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органи мансабдор шахсининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан низолашиш тўғрисидаги, давлат рўйхатидан ўтказишни рад этганлик ёхуд белгиланган муддатда давлат рўйхатидан ўтказишдан бўйин товлаганлик устидан бериладиган, шу жумладан зарарнинг ўрнини қоплаш ҳақидаги талаблар билан боғлиқ аризалардан (шикоятлардан), маъмурий судларнинг ҳал қилув қарорлари, иш юритишни тугатиш тўғрисидаги, даъвони кўрмасдан қолдириш ҳақидаги, суд жарималарини солиш тўғрисидаги ажримлар устидан бериладиган апелляция ва кассация шикоятларидан, шунингдек маъмурий судлар томонидан ҳужжатларнинг дубликатларини ва кўчирма нусхаларини берганлик учун";


2) илованинг 3-банди қуйидаги мазмундаги б-1-кичик банд билан тўлдирилсин:

           

"

б-1) зарарларнинг ўрнини қоплаш ҳақидаги аризалар (шикоятлар)

бўйича

         

зарарларнинг ўрнини қоплаш ҳақидаги талаб суммасининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда

         

".

         

8-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

республика ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин;

ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.


9-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

       

      

Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                    Ш. Мирзиёев

       

       

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 27 апрель

        

"Халқ сўзи", 2023 йил 27 апрель













































































Время: 0.1918
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск