ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Пул ва бюджет тизими. Бюджетдан ташқари фондлар / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Пул тизими /Марказий банк Бошқарувининг 29.03.2023 й. 8/6-сон "Ўзбекистон Республикасида банклар томонидан нақд пул муомаласига доир ишларни ташкил этиш тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан олинган 27.04.2023 й. 3003-4-сон билан рўйхатга олинган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
27.04.2023 й.
N 3003-4
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
29.03.2023 й.
N 8/6
ҚАРОРИ
"Ўзбекистон Республикасида банклар
томонидан нақд пул муомаласига доир ишларни
ташкил этиш тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш
ҳақида"ги қарорга ўзгартиришлар ва қўшимча
киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги ҳамда "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1.-Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2018 йил 24 февралдаги 7/14-сон "Ўзбекистон Республикасида банклар томонидан нақд пул муомаласига доир ишларни ташкил этиш тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига (рўйхат рақами 3003, 2018 йил 1 май) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.05.2018 й., 10/18/3003/1140-сон) иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Марказий банк раиси М.Б. Нурмуратов
ИЛОВА
"Ўзбекистон Республикасида банклар томонидан
нақд пул муомаласига доир ишларни ташкил этиш
тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш
ҳақида"ги қарорга киритилаётган
ўзгартиришлар ва қўшимча
1. Қарор муқаддимаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 сентябрдаги ПҚ-3270-сон "Республика банк тизимини янада ривожлантириш ва барқарорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарор қилади:".
а) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикасида банклар томонидан нақд пул муомаласига доир ишларни ташкил этиш тартибини белгилайди.".
б) 50-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
"Бунда, банклар ўртасида Марказий банкнинг "Нақд пулларнинг электрон майдони" дастурий мажмуаси орқали нақд пулларни етказиб бериш бўйича келишув амалга оширилган ҳолларда нақд пулларни ташиш учун Бош бошқармалар томонидан фармойиш чиқарилиши талаб этилмайди.".
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2023 йил 28 апрель