язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Давлат ҳуқуқий тизими асослари/ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси (Парламент)/ Олий Мажлис Қонунчилик палатаси. Депутатлар/ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 02.12.2004 й. 705-II-сон "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг ва Сенати аъзосининг мақоми тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш ҳақида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ МАЖЛИСИНИНГ

ҚАРОРИ

02.12.2004 й.

N 705-II



"ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИ

ҚОНУНЧИЛИК ПАЛАТАСИ ДЕПУТАТИНИНГ ВА

СЕНАТИ АЪЗОСИНИНГ МАҚОМИ ТЎҒРИСИДА"ГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ

АМАЛГА КИРИТИШ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг ва Сенати аъзосининг мақоми тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига сайлов ҳамда Сенатини шакллантириш якунларига кўра амалга киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати (Ш. Мирзиёев) ўз қарорларини "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг ва Сенати аъзосининг мақоми тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқлаштирсин, вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралари мазкур Қонунга зид бўлган ўз норматив ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.


3. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг депутати мақомини тартибга солувчи қонунни ишлаб чиқиш ҳамда қабул қилиш тавсия этилсин.


4. Белгилаб қўйилсинки, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг депутати бутун Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, сессиялар оралиғидаги даврда эса, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раёсатининг розилигисиз жиноий жавобгарликка тортилиши, ушлаб турилиши, қамоққа олиниши ёки унга нисбатан суд тартибида бериладиган маъмурий жазо қўлланилиши мумкин эмас, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раёсатининг бу масалага доир қарори кейинчалик Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси тасдиғига киритилади.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг депутатига нисбатан жиноят иши Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, Қорақалпоғистон Республикаси прокурори томонидан қўзғатилиши мумкин.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг депутатини мажбурий келтиришга, шунингдек унинг уй-жойи, хизмат хонасини, юки, шахсий ва хизмат транспорти воситаларини, ёзишмаларини, у фойдаланаётган алоқа воситаларини, шунингдек унга тегишли ҳужжатларни кўздан кечиришга йўл қўйилмайди.



Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлисининг Раиси                                                    Э. Халилов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 3-4-сон, 19-модда.