язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм/ Соғлиқни сақлаш/ Умумий қоидалар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.01.2005 й. 30-сон "Сиҳат-саломатлик йили" давлат дастури тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.01.2005 й.

N 30



"СИҲАТ-САЛОМАТЛИК ЙИЛИ"

ДАВЛАТ ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА


Жамиятда соғлом турмуш тарзини янада шакллантиришга, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашга, жисмоний соғлом ва маънавий бой ёш авлодни тарбиялашга, фуқароларнинг жисмоний тарбия ва спорт билан фаол шуғулланишга кенг жалб этилишини таъминлашга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадида, шунингдек 2005 йил Ўзбекистон Республикасида "Сиҳат-саломатлик йили" деб эълон қилинганлиги муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 15 декабрдаги Ф-2095-сон фармойиши билан ташкил этилган Республика комиссияси томонидан вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, жамоат ташкилотлари ва жамғармалар билан биргаликда ишлаб чиқилган "Сиҳат-саломатлик йили" давлат дастури 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

"Сиҳат-саломатлик йили" давлат дастурининг иловада назарда тутилган тадбирлари тасдиқланган республика бюджетида ва маҳаллий бюджетларда молиялаштиришнинг аниқ манбалари, бажарувчилар маблағлари билан 2-иловага мувофиқ таъминланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар "Сиҳат-саломатлик йили" давлат дастурининг асосий мақсадли вазифалари ва йўналишлари ҳисоблансин:

одамларда бебаҳо бойлик бўлган ўз соғлиғини сақлашга тўғри ва масъулиятли муносабатда бўлиш, соғлом турмуш тарзини олиб бориш, ўз ҳаёт фаолиятини оқилона ташкил қилиш, зарарли одатлардан воз кечиш, соғлом бўлишга, жисмоний ва руҳий жиҳатдан уйғун камол топишга интилишга йўналтирилган ҳаётий фалсафани шакллантириш;

оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, она ва бола соғлиғини мустаҳкамлаш, репродуктив саломатликни яхшилаш, тиббий маданиятни ошириш ва оилада турмуш тарзини соғломлаштириш, жисмонан бақувват фарзандлар туғилишини ва уларни баркамол қилиб тарбиялашни таъминлаш лойиҳалари ва тадбирларини амалга ошириш;

аҳолининг, айниқса қишлоқ жойларда яшайдиган аҳолининг гигиена соҳасидаги билимлари ва маданиятини ошириш, санитария ва шахсий гигиена қоидаларининг аҳамияти ҳамда уларга риоя этиш зарурлигини ёш авлод чуқур англаб етишида ота-оналар ва педагоглар ролини кучайтириш;

гиёҳвандликка, чекишга, юқумли касалликлар, шу жумладан сил касаллиги ва ВИЧ/ОИТС тарқалишига қарши кураш бўйича аниқ мақсадга қаратилган фаолиятни ташкил этиш;

пенсионерлар ва ногиронлар саломатлигини мустаҳкамлаш, уларга тиббий, санатория-курорт ва коммунал-маиший хизмат кўрсатишни яхшилаш, кексаларнинг соғлом ва муносиб ҳаёт кечиришлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирларини янада кучайтириш;

аҳолининг кенг қатламлари фойдалана оладиган ва сифатли соғлиқни сақлаш тизимини яратиш, тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, уларни замонавий ташхис ва тиббиёт асбоб-ускуналари билан жиҳозлаш чора-тадбирларини амалга ошириш;

тиббиёт кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш тизимини такомиллаштириш;

атроф муҳитни муҳофаза қилишга, экология нормаларини татбиқ этишга, аҳолини сифатли ичимлик сув билан таъминлашга йўналтирилган дастурларни амалга ошириш;

аҳоли кенг қатламларининг жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишини, айниқса болаларни спортга жалб этишни фаоллаштириш, мусобақалар, оммавий спорт ва соғломлаштириш тадбирларини ўтказишни ташкил этиш ишларини амалга ошириш;

соғлиқни сақлаш ходимларининг мураккаб ва масъулиятли меҳнатини моддий ҳамда маънавий жиҳатдан рағбатлантириш, кўрсатилаётган тиббий хизматларнинг мураккаблиги даражаси ва сифатига қараб меҳнатга табақалаштирилган ҳолда ҳақ тўлашни жорий этиш юзасидан аниқ йўналтирилган чора-тадбирларни амалга ошириш.


3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари "Сиҳат-саломатлик йили" давлат дастурининг асосий қоидаларига мувофиқ 10 кун муддатда ҳудудий дастурлар ишлаб чиқсинлар ва уларнинг бажарилишини таъминласинлар.


4. "Сиҳат-саломатлик йили" давлат дастурининг бажарилишини ташкил этиш ва мониторингини олиб бориш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 15 декабрдаги Ф-2095-сон фармойишига мувофиқ ташкил этилган Республика комиссиясига юклансин.

Республика комиссияси доирасида "Сиҳат-саломатлик йили" давлат дастурининг асосий бўлимлари амалга оширилиши учун масъуллардан иборат бўлган 3-иловага мувофиқ таркибда Кенгаш тузилсин.


5. "Сиҳат-саломатлик йили" давлат дастурида тасдиқланган тадбирларнинг бажарилишини назорат қилишнинг қуйидаги тизими белгилансин:

Кенгаш ҳар ойда тўпланади ва "Сиҳат-саломатлик йили" давлат дастурига киритилган аниқ тадбирлар бўйича бажариш учун масъулларнинг ҳисоботини эшитади;

Давлат дастури асосий бўлимларининг бажарилиши учун 1 ва 3-иловаларга мувофиқ масъуллар ҳар чоракда Республика комиссияси мажлисларида дастур бўлимларининг бажарилиши тўғрисида ҳисобот берадилар;

Республика комиссияси (Ш.М. Мирзиёев) ҳар чорак якунлари бўйича ҳисобот давридан кейинги ойнинг 5-кунигача Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонига "Сиҳат-саломатлик йили" давлат дастурида тасдиқланган топшириқларнинг бажарилиши тўғрисида ахборот тақдим этади.

Давлат дастури асосий бўлимларининг бажарилиши учун масъулларнинг ҳисоботларини тайёрлашда Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари ахборот-таҳлил департаменти тегишли қўшимча ахборот тайёрлайди ва уни кўриб чиқиш учун Республика комиссиясига киритади.


6. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, "Ўзтелерадио" компанияси, оммавий ахборот воситалари "Сиҳат-саломатлик йили" давлат дастурида назарда тутилган тадбирларнинг роли ва аҳамиятини кенг тушунтиришни, турли даражаларда дастурнинг амалга оширилиши ва унинг натижалари мунтазам ёритиб борилишини таъминласинлар.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                               И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2005 йил 25 январдаги

30-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Сиҳат-саломатлик йили"

давлат дастурини молиялаштириш

МАНБАЛАРИ

Дастурнинг асосий

бўлимлари номи

Харажат-

ларнинг

умумий

миқдори


шу жумладан манбалар бўйича:


бюджет

маблағ-

лари


бюджетдан

ташқари

маблағ-

лар


ҳомийлар

маблағ-

лари


халқаро

ташкилотлар

маблағ-

лари


грантлар


I. Одамларда ўз соғлиғини сақлашга тўғри ва масъулиятли муносабатда бўлишга ва соғлом турмуш тарзи маданиятига йўналтирилган ҳаётий фалсафани шакллантириш


995,0

млн сўм


35,5

минг АҚШ

доллари


20,0

млн сўм

625,0

млн сўм

245,0

млн сўм


105,0

млн сўм


35,5

минг АҚШ доллари


II. Оналик ва болаликни муҳофаза қилишни, репродуктив саломатликни яхшилаш, тиббий маданиятни ошириш ва оилани соғломлаштириш


14199,4

млн сўм


2282,8

минг АҚШ

доллари


1113,0

млн сўм


1823,8

минг АҚШ доллари


8382,0

млн сўм


4704,4

млн сўм

459,0

минг АҚШ доллари


III. Кексаларнинг соғлом ва муносиб турмуш кечириши, пенсионерлар, ногиронлар ва алоҳида парваришга муҳтож кишиларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш учун шарт-шароитлар яратиш


54607,4

млн сўм

1438,0

млн сўм

32538,6

млн сўм

630,8

млн сўм


20000,0

млн сўм

IV. Ижтимоий хавфли касалликларнинг олдини олиш


7110

млн сўм


930,1

минг АҚШ

доллари


7000,0

млн сўм


20,0

минг АҚШ доллари

110,0

млн сўм


910,1

минг АҚШ доллари


V. Соғлиқни сақлаш тизимини янада ривожлантириш, унинг моддий-техника базаси даражасини ошириш, фойдалана олинадиган ва ўз вақтида кўрсатиладиган тиббий ёрдам билан таъминлаш, тиббиёт кадрлари тайёрлаш


24034,0

млн сўм


3740

минг АҚШ

доллари


6699,0

млн сўм


2100,0

минг АҚШ доллари


5637,0

млн сўм

80,0

млн сўм

11618,0

млн сўм

1640,0

минг АҚШ доллари

VI. Аҳолини тоза ичимлик сув, соғлом ҳаёт фаолияти шарт-шароитлари билан таъминлаш ҳамда атроф муҳитни муҳофаза қилиш


82775,0

млн сўм


12912,0

млн сўм


69863,0

млн сўм


VII. Аҳолининг кенг қатламлари ўртасида жисмоний тарбияни ривожлантириш, болалар, аёллар ва оилаларни спортга жалб этиш


4432,5

млн сўм

156,0

млн сўм

4261,5

млн сўм



15,0

млн сўм

VIII. Аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишнинг ташкилий-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш


17060,0

млн сўм

17000,0

млн сўм

60,0

млн сўм




ЖАМИ

205213,3

млн сўм


6988,4

минг АҚШ доллари


33426,0

млн сўм


3923,8

минг АҚШ доллари


64416,1

млн сўм


20,0

минг АҚШ доллари


1065,8

млн сўм


86185,4

млн сўм


20120,0

млн сўм


3044,6 минг АҚШ доллари


     





Вазирлар Маҳкамасининг

2005 йил 25 январдаги

30-сон қарорига

3-ИЛОВА



"Сиҳат-саломатлик йили" давлат дастурининг асосий

бўлимларини амалга ошириш кенгаши

ТАРКИБИ

1.

Мирзиёев Ш. М.

- Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Кенгаш раиси


2.

Қосимов Р. С.

- Бош вазир ўринбосари, I бўлим - "Одамларда ўз соғлиғини сақлашга тўғри ва масъулиятли муносабатда бўлишга ва соғлом турмуш тарзи маданиятига йўналтирилган ҳаётий фалсафани шакллантириш" бўлими учун масъул


3.

Иномова С. Т.

- Бош вазир ўринбосари, II бўлим - "Оналик ва болаликни муҳофаза қилишни, репродуктив саломатликни яхшилаш, тиббий маданиятни ошириш ва оилани соғломлаштириш" бўлими учун масъул


4.

Азимов Р. С.

- Бош вазир ўринбосари, VI бўлим - "Аҳолини тоза ичимлик сув, соғлом ҳаёт фаолияти шарт-шароитлари билан таъминлаш ҳамда атроф муҳитни муҳофаза қилиш" бўлими учун масъул


5.

Обидов О. О.

- Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири, III бўлим - "Кексаларнинг соғлом ва муносиб турмуш кечириши, пенсионерлар, ногиронлар ва алоҳида парваришга муҳтож кишиларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш учун шарт-шароитлар яратиш" бўлими учун масъул


6.

Назиров Ф. Ғ.

- Соғлиқни сақлаш вазири, V бўлим - "Соғлиқни сақлаш тизимини янада ривожлантириш, унинг моддий-техника базаси даражасини ошириш, фойдаланаолинадиган ва ўз вақтида кўрсатиладиган тиббий ёрдам билан таъминлаш, тиббиёт кадрлари тайёрлаш" бўлими учун масъул


7.

Азизхўжаев А. А.

- Маданият ва спорт ишлари вазири, VII бўлим - "Аҳолининг кенг қатламлари ўртасида жисмоний тарбияни ривожлантириш, болалар, аёллар ва оилаларни спортга жалб этиш" бўлими учун масъул


8.

Полвон-зода А. А.

- Адлия вазири, VIII бўлим - "Аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишнинг ташкилий-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш" бўлими учун масъул


9.

Ниёзматов Б. И.

- Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари-Бош санитария врачи, IV бўлим - "Ижтимоий хавфли касалликларнинг олдини олиш" бўлими учун масъул

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 3-4-сон, 25-модда