ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Соғлиқни сақлаш / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 01.05.2023 й. ПҚ-140-сон "Соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

01.05.2023 й.

N ПҚ-140



СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ТИЗИМИНИ

РАҚАМЛАШТИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Соғлиқни сақлаш тизимига илғор рақамли технологияларни татбиқ этиш, рақамли соғлиқни сақлаш платформасини яратиш, соҳанинг барча даражаларидаги даволаш профилактика муассасалари учун маълумотлар базаси комплексини жорий этиш, дастурий таъминот ва электрон платформани ишлаб чиқиш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси ва "KfW" банки ўртасида "Рақамли соғлиқни сақлаш ислоҳотларини қўллаб-қувватлаш" лойиҳасини (кейинги ўринларда - лойиҳа) молиялаштириш учун 5 йиллик имтиёзли давр билан 12 йил муддатга 45 миллион евро миқдорида қарз битими ҳамда 5,5 миллион евро миқдорида грант битими имзоланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар:

"Рақамли соғлиқни сақлаш ислоҳотларини қўллаб-қувватлаш" лойиҳасининг техник-иқтисодий кўрсаткичлари 1-иловага мувофиқ;

"Рақамли соғлиқни сақлаш ислоҳотларини қўллаб-қувватлаш" лойиҳасини амалга ошириш доирасида "KfW" банкининг қарз маблағларини қайтариш, шу жумладан қўшимча ҳақ ва фоизлар тўлашнинг прогноз жадвали 2-иловага мувофиқ;

"Рақамли соғлиқни сақлаш ислоҳотларини қўллаб-қувватлаш" лойиҳасини амалга ошириш бўйича "йўл харитаси" 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Белгилансинки:

а) Соғлиқни сақлаш вазирлиги:

лойиҳани ўз вақтида амалга ошириш ҳамда мувофиқлаштириш, шунингдек, "KfW" банкининг қарз ҳамда грант маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш бўйича масъул ижро этувчи орган;

лойиҳани амалга ошириш доирасида тендер комиссиясининг ишчи органи ва тузилган шартномалар бўйича контрагент ҳисобланади;

б) "KfW" банкининг қарз маблағларини қайтариш, шу жумладан қўшимча ҳақ ва фоизлар, бошқа тўловлар билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади;

в) лойиҳани амалга ошириш доирасида харид қилинадиган ва олиб кириладиган товарлар (хизматлар) учун тўланиши лозим бўлган қўшилган қиймат солиғи Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тўланади. Бунда, солиқ ва божхона имтиёзлари қўлланиши ёки бюджет маблағлари ҳисобидан тўлаб берилиши натижасида иқтисод қилинган маблағлар Ўзбекистон Республикасининг лойиҳани амалга оширишга қўшган улуши сифатида ҳисобга олинади.


4. Лойиҳани ўз вақтида ва самарали амалга ошириш учун Рақамли соғлиқни сақлаш тизимини бошқариш лойиҳа офиси ташкил этилсин ҳамда ушбу лойиҳа офиси фаолияти лойиҳанинг техник-иқтисодий асосларида белгиланган тартибда жалб қилинаётган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилиши таъминлансин.

Бунда, Соғлиқни сақлаш вазирлиги Рақамли соғлиқни сақлаш тизимини бошқариш лойиҳа офисининг фаолиятини мувофиқлаштириб борсин.


5. Адлия вазирлиги бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси ҳамда "KfW" банки ўртасида имзоланган қарз ва грант битимлари бўйича юридик хулоса берсин.


6. Белгилаб қўйилсинки:

лойиҳа доирасида жорий этилаётган ахборот тизимларидан фойдаланиш бўйича лицензиялар учун тўловлар уларни жорий этиш харажатлари таркибига киритилади ҳамда мазкур лицензиялар ахборот тизими амалиётга тўлиқ жорий этилгандан сўнг камида 5 йил мобайнида амал қилади;

лойиҳани амалга ошириш жараёнида иқтисод қилинган маблағлар устувор равишда бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятини рақамлаштириш ҳамда компьютер техникаси воситаларини харид қилишга йўналтирилади;

лойиҳа доирасида ишлаб чиқиладиган ахборот тизимларини амалиётга татбиқ этиш учун қабул қилиб олиш Рақамли технологиялар вазирлиги билан келишилган ҳолда амалга оширилади;

давлат тиббиёт ташкилотлари учун зарур ахборот дастурлари ва тизимларини ишлаб чиқиш, ўрнатиш ҳамда техник жиҳатдан қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ харажатлар Давлат бюджетидан Соғлиқни сақлаш вазирлигига ажратилган маблағлар ҳисобидан қоплаб берилади.


7. Соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштиришга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича ишчи гуруҳи 5-иловага мувофиқ таркибда тузилсин.

Ишчи гуруҳи (А. Иноятов)га қуйидаги вазифалар юклатилсин:

соғлиқни сақлаш тизими ва ташкилотларидаги жараёнларни рақамлаштириш, шунингдек, уларнинг бошқа давлат органлари ахборот тизимлари билан интеграциясини таъминлаш;

2023-2025 йилларда соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштириш ҳамда лойиҳани амалга ошириш бўйича "йўл хариталари"да белгиланган топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини ташкил этиш;

лойиҳанинг асосий техник-иқтисодий кўрсаткичларида белгиланган мақсадларга эришилишини назорат қилиш;

мазкур қарорда белгиланган топшириқларнинг самарали ва ўз вақтида ижро этилишини таъминлаш ҳамда амалга оширилаётган ишлар натижаси бўйича Вазирлар Маҳкамасига ҳар чоракда маълумот киритиб бориш.


8. Рақамли технологиялар вазирлиги лойиҳа доирасида жорий этиладиган ахборот тизимлари натижадорлигининг баҳолаб борилишини ҳамда бизнес жараёнларини амалга оширишнинг замонавий усуллари жорий этилишини таъминласин.


9. Ҳисоб палатаси лойиҳа доирасида жалб этиладиган ҳамда ажратиладиган маблағлардан самарали фойдаланилиши, шунингдек, лойиҳанинг техник-иқтисодий асосларида кўзда тутилган кўрсаткичларга эришилиши юзасидан доимий назорат ўрнатсин.


10. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб соғлиқни сақлаш вазири А.Ш. Иноятов ва рақамли технологиялар вазири Ш.Х. Шерматов белгилансин.

Қарор ижросини назорат қилиш ва ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.

             

         

Ўзбекистон Республикаси Президенти                                  Ш. Мирзиёев

       

        




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 1 майдаги

ПҚ-140-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Рақамли соғлиқни сақлаш ислоҳотларини

қўллаб-қувватлаш" лойиҳасининг

ТЕХНИК-ИҚТИСОДИЙ

КЎРСАТКИЧЛАРИ

             

млн евро

Т/р

        

Асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлар

        

Жами*

      

Молиялаштириш манбалари

         

"KfW" банки маблағлари

   

Бюджет

маблағлари**

      

қарз

       

грант

       

1.

Лойиҳанинг умумий қиймати


58,21

45,00

5,50

7,71

2.

Капитал қўйилмалар суммаси, жами:


56,76

45,00

5,50

6,26*

шу жумладан, компонентлар бўйича:






2.1.

1-компонент: Рақамли соғлиқни сақлаш платформасини яратиш


17,94

15,60


2,34*

2.2.

2-компонент: Даволаш-профилактика муассасалари учун маълумотлар базасини яратиш


5,18

4,50


0,68*

2.3.

3-компонент: Тиббиёт муассасаларининг ахборот коммуникация тизими инфратузил-масини жиҳозлаш ва техника воситалари билан таъминлаш


13,80

12,00


1,80*

2.4.

4-компонент: Республика электрон визуализация ва телерадиология тизимини яратиш


7,59

6,60


0,99*

2.5.

5-компонент: Лойиҳани бошқариш бўйича маслаҳат хизматлари, шу жумладан, Рақамли соғлиқни сақлаш тизимини бошқариш лойиҳа офисини ташкил этиш


3,45

3,00


0,45*

2.6.

Кўзда тутилмаган харажатлар


3,30

3,30



2.7.

Компетенция ва салоҳиятни ошириш ҳамда ўқитиш


1,50


1,50


2.8.

Консалтинг хизматлари


1,00


1,00


2.9.

Диспозиция жамғармаси/Мослашувчан экспертлар жамғармаси


3,00


3,00


3.

Инвестиция давридаги молиявий харажатлар***


1,32



1,32

4.

Бошқа харажатлар***


0,13



0,13

4.1.

Харид қилиш бўйича хизматлар (0,8%) + ҚҚС***


0,11



0,11

4.2.

Божхона йиғими (0,2%)***


0,02



0,02

5.

Муассасалар салоҳияти



5.1.

Йиллик амбулатор тадқиқотлар


270 млн

5.2.

Йиллик касалхонага ётқизишлар


5 млн

6.

Беморларнинг тахминий сони


27 млн

7.

Инвестиция даврининг давомийлиги


48 ой

8.

Қарзни қайтариш муддати


12 йил

шу жумладан, асосий қарз учун имтиёзли давр


5 йил

         

Изоҳлар:


*) Сўнгги қиймат кўрсаткичлари товарлар ва хизматларни етказиб бериш бўйича ўтказиладиган халқаро тендер савдолари натижаларига асосан аниқланади.


**) Ўзбекистон Республикасининг давлат улуши имтиёзлар ва солиқ тўловларини қоплаш шаклида ифодаланади.


***) Ҳақиқий эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда аниқлик киритилади.

         

          




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 1 майдаги

ПҚ-140-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Рақамли соғлиқни сақлаш ислоҳотларини

қўллаб-қувватлаш" лойиҳасини амалга ошириш

доирасида "KfW" банкининг қарз маблағларини

қайтариш, шу жумладан қўшимча ҳақ

ва фоизлар тўлашнинг

ПРОГНОЗ ЖАДВАЛИ

           

Қарз суммаси

45 млн евро


Фоиз ставкаси

6 ойлик Eurobor+0,57 фоиз


Қарз муддати

12 йил


Имтиёзли давр

5 йил


Мажбурият учун тўлов

0,25 фоиз (ўзлаштирилмаган қарз миқдоридан)


Бошқариш учун тўлов

1,0 фоиз (умумий қарз миқдоридан)


евро

Тўлов даври

       

Қарз ўзлаштири-

лиши

          

Қарз қолдиғи

       

Тўлов миқдори

      

Жами тўланадиган

сумма****

     

асосий қарз

       

фоизлар*

      

бошқариш

учун тўлов**

        

мажбурият

учун тўлов***

       

15.05.2023


7 500 000,0

7 500 000,0


0,0

450 000,0

0,0

450 000,0

15.11.2023


7 500 000,0

15 000 000,0


74 625,0


46 875,0

121 500,0

15.05.2024


7 500 000,0

22 500 000,0


149 250,0


37 500,0

186 750,0

15.11.2024


7 500 000,0

30 000 000,0


223 875,0


28 125,0

252 000,0

15.05.2025


7 500 000,0

37 500 000,0


298 500,0


18 750,0

317 250,0

15.11.2025


7 500 000,0

45 000 000,0


373 125,0


9 375,0

382 500,0

15.05.2026



45 000 000,0


447 750,0



447 750,0

15.11.2026



45 000 000,0


447 750,0



447 750,0

15.05.2027



45 000 000,0


447 750,0



447 750,0

15.11.2027



45 000 000,0


447 750,0



447 750,0

15.05.2028



42 000 000,0

3 000 000,0

447 750,0



3 447 750,0

15.11.2028



39 000 000,0

3 000 000,0

417 900,0



3 417 900,0

15.05.2029



36 000 000,0

3 000 000,0

388 050,0



3 388 050,0

15.11.2029



33 000 000,0

3 000 000,0

358 200,0



3 358 200,0

15.05.2030



30 000 000,0

3 000 000,0

328 350,0



3 328 350,0

15.11.2030



27 000 000,0

3 000 000,0

298 500,0



3 298 500,0

15.05.2031



24 000 000,0

3 000 000,0

268 650,0



3 268 650,0

15.11.2031



21 000 000,0

3 000 000,0

238 800,0



3 238 800,0

15.05.2032



18 000 000,0

3 000 000,0

208 950,0



3 208 950,0

15.11.2032



15 000 000,0

3 000 000,0

179 100,0



3 179 100,0

15.05.2033



12 000 000,0

3 000 000,0

149 250,0



3 149 250,0

15.11.2033



9 000 000,0

3 000 000,0

119 400,0



3 119 400,0

15.05.2034



6 000 000,0

3 000 000,0

89 550,0



3 089 550,0

15.11.2034



3 000 000,0

3 000 000,0

59 700,0



3 059 700,0

15.05.2035



0,0

3 000 000,0

29 850,0



3 029 850,0

Жами


45 000 000,0

-

45 000 000,0

6 492 375,0

450 000,0

140 625,0

52 083 000,0

         

Изоҳлар:


*) Қарз бўйича фоизларни ҳисоблаб чиқишда 6 ойлик Eurobor кутилиши ўртача 1,50 фоизга тенг деб ҳисобланади.


**) Бошқариш учун тўлов биринчи маблағ ечиб олингунга қадар ёки қарз битими имзолангандан сўнг 3 ойдан кейин тўланади.


***) Мажбурият учун тўлов қарз битими имзолангандан сўнг 3 ойдан кейин тўланади.


****) Тўловлар миқдори қарзни амалда ўзлаштириш саналарига қараб аниқлаштириб борилади.

         

          




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 1 майдаги

ПҚ-140-сон қарорига

3-ИЛОВА



"Рақамли соғлиқни сақлаш

ислоҳотларини қўллаб-қувватлаш"

лойиҳасини амалга ошириш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"

      

       

Т/р

      

Чора-тадбирлар номи

    

Амалга ошириш

механизми

       

Муддати

Молиялаштириш

манбаси

     

Лойиҳа

қиймати*

(млн евро)


Масъул

ижрочилар

     

        

I-КОМПОНЕНТ. РАҚАМЛИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШНИНГ

ЯГОНА ПЛАТФОРМАСИНИ ЯРАТИШ (РССЯП)

        

1.

FHIR (Fast Healthcare Interoperability Resources) халқаро стандарти асосида республика рақамли соғлиқни сақлашнинг қуйидагиларни ўз ичига оладиган ягона платформасини яратиш:

- тиббий маълумотлар регистрлари ва омборлари;

- ахборот воситачилиги хизматлари (Очиқ API);

- ахборот тузилмалари ва тизимларининг ўзаро алоқаси бўйича протоколлари;

- миллий тиббий регистрлар (аҳолисини ўз ичига олган беморлар, шифокор ва тиббиёт муассасалар ва бошқалар);

- терминология сервери;

- таҳлил ва ҳисобот хизматлари;

- маҳаллийлаштириш;

- дастурий таъминотнинг тегишли чекловсиз лицензиялари;

- техник жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ва кузатиб бориш.


1. Тиббий маълумотларни узатиш тизимларини яратиш бўйича хорижий тажрибани ўрганиш.


2023 йил

август


"KfW" банкининг кредит маблағлари

15,6

(тендер якуни бўйича)

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А.Иноятов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Г.Рахимова), Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (С.Хамидов)


2. Лойиҳа техник ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва ваколатли органлардан экспертизадан ўтказиш.


2024 йил

февраль


3.Тендер ҳужжатларини тайёрлаш ҳамда манфаатдор ташкилотлар билан келишиш.


2024 йил

апрель


4. Тендер савдоларини ташкил қилиш ва ғолибни аниқлаш.


5. Шартнома имзолаш.


2024 йил

июль


2.

Соғлиқни сақлаш тизимидаги ахборот тизимларини ўзаро интеграция қилиш учун зарур бўладиган стандартлар, классификатор ва маълумотномалар ҳамда номенклатураларни ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқлаш.


1. Халқаро стандартлар ва классификаторларни ўрганиш.


2023 йил

сентябрь


-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А.Иноятов)

2. Миллий стандартлар ва классификаторларни ишлаб чиқиш.


2024 йил

январь


3. Ишлаб чиқилган стандарт-лар ва классификаторларни Электрон ҳукуматнинг маълумотномалар регистрига жойлаш.


2024 йил

март


      

II-КОМПОНЕНТ. ДАВОЛАШ-ПРОФИЛАКТИКА

МУАССАСАЛАРИ УЧУН АСОСИЙ ФУНКЦИОНАЛЛАРИНИ

ҚАМРАБ ОЛУВЧИ ТИББИЙ АХБОРОТ ТИЗИМИ

         

3.

Даволаш-профилактика муассасалари учун асосий функционалларини қамраб олувчи тиббий ахборот тизими (Medical information system) яратиш (ҳудудий кўп тармоқли шифохоналар).


1. Лойиҳанинг техник ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва ваколатли органлардан экспертизадан ўтказиш.


2024 йил

декабрь


"KfW" банкининг кредит маблағлари


4,5

(тендер якуни бўйича)

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А.Иноятов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Г.Рахимова), Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (С.Хамидов)


2.Тендер ҳужжатларини тайёрлаш ҳамда манфаатдор ташкилотлар билан келишиш.


2025 йил

февраль


3. Тендер савдоларини ташкил қилиш ва ғолибни аниқлаш.


4. Шартнома имзолаш.


2025 йил

май

      

III-КОМПОНЕНТ. ВИЛОЯТ ВА ТУМАН ТИББИЁТ

МУАССАСАЛАРИНИНГ АКТ ИНФРАТУЗИЛМАСИНИ

ЖИҲОЗЛАШ ВА ТЕХНИКА ВОСИТАЛАРИ

БИЛАН ТАЪМИНЛАШ

         

4.

Туман ва шаҳар марказий шифохоналарини компьютер ва бошқа техника воситалари билан таъминлаш (тасдиқланган техник-иқтисодий асосга мувофиқ).


1-Фаза



"KfW" банкининг кредит маблағлари

12,0

(тендер якуни бўйича)

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А.Иноятов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Г.Рахимова)

1. Лойиҳанинг техник ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва ваколатли органлардан экспертизадан ўтказиш.


2023 йил

июль


2.Тендер ҳужжатларини тайёрлаш ҳамда манфаатдор ташкилотлар билан келишиш.


2023 йил

октябрь


3. Тендер савдоларини ташкил қилиш ва ғолибни аниқлаш.


4. Шартнома имзолаш.


2024 йил

март


2-Фаза



1. Лойиҳанинг техник ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва ваколатли органлардан экспертизадан ўтказиш.


2024 йил

апрель


2.Тендер ҳужжатларини тайёрлаш ҳамда манфаатдор ташкилотлар билан келишиш.


2024 йил

июль


3. Тендер савдоларини ташкил қилиш ва ғолибни аниқлаш.


4. Шартнома имзолаш.


2024 йил

ноябрь


         

IV-КОМПОНЕНТ. РЕСПУБЛИКА ЭЛЕКТРОН ВИЗУАЛИЗАЦИЯ

ВА ТЕЛЕРАДИОЛОГИЯ ТИЗИМИНИ ЯРАТИШ

        

5.

"Диагностик тасвирлар алмашинуви, архиви ва телерадиология" миллий ахборот тизимини яратиш.


1. Республика бўйича тиббий тасвирлар архиви тизими серверлар архитектурасини яратиш.


2024 йил

сентябрь


"KfW" банкининг кредит маблағлари

6,6

(тендер якуни бўйича)

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А.Иноятов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Г.Рахимова), Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (С.Хамидов)


2. Лойиҳанинг техник ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва ваколатли органлардан экспертизадан ўтказиш.


2024 йил

декабрь


3.Тендер ҳужжатларини тайёрлаш ҳамда манфаатдор ташкилотлар билан келишиш.


2025 йил

февраль


4. Тендер савдоларини ташкил қилиш ва ғолибни аниқлаш.


5. Шартнома имзолаш.


2025 йил

май


6.

"Рақамли соғлиқни сақлаш ислоҳотларини қўллаб-қувватлаш" лойиҳасини амалга ошириш гуруҳи - Рақамли соғлиқни сақлаш тизимини бошқариш лойиҳа офисини ташкил этиш.


1. Рақамли соғлиқни сақлаш тизимини бошқариш лойиҳа офиси таркибини тасдиқлаш.


2023 йил

июнь


"KfW" банкининг кредит маблағлари

3,0

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А.Иноятов), Рақамли технологиялар вазирлиги (О.Пекось), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Г.Рахимова)


2. Лойиҳа офиси фаолиятини ташкиллаштириш.


2023 йил

август


          


ГРАНТ МАБЛАҒЛАРИ ҲИСОБИДАН АМАЛГА

ОШИРИЛАДИГАН ТАДБИРЛАР

         

7.

Тиббиёт муассасалари ходимларини компьютер саводхонлиги ва тиббий ахборот тизимларидан фойдаланиш бўйича ўқитишни йўлга қўйиш.


1. Компьютер саводхонлиги бўйича ўқитиш дастурларини ишлаб чиқиш.


2023 йил

декабрь


"KfW" банкининг грант маблағлари

1,5

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А.Иноятов), Рақамли технологиялар вазирлиги (О.Пекось)


2. Ҳудудлар кесимида режа-жадвал ишлаб чиқиб тасдиқлаш.


2024 йил

январь


3. Режа асосида ўқитиш ишларини ташкил этиш.


Режа-жадвал

асосида


4. Ахборот тизимларидан фойдаланиш бўйича ўқитиш дастурларини ишлаб чиқиш.


5. Ишлаб чиқилган модуллардан фойдаланиш бўйича йўриқномалар тайёрлаш.



8.

Амалда мавжуд ахборот-коммуникация технологиялари бўйича имкониятларни кенгайтириш.


Ходимларнинг рақамли технологиялар бўйича кўникмаларини ошириш мақсадида уларни ривожланган мамлакатларнинг ўқув курслари ва амалий тренингларида ўқитиш чораларини кўриш.


Режа-жадвал

асосида

"KfW" банкининг грант маблағлари

1,0

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А.Иноятов)


9.

Соғлиқни сақлаш соҳаси стратегияси - Соғлиқни сақлаш соҳасининг келгуси инвестицион режасини ишлаб чиқиш.


1. Соғлиқни сақлаш соҳасини рақамлаштириш йўналишида амалга оширилган ишларни таҳлил қилиш ва баҳолаш.


2. Халқаро тажрибани ўрганган ҳолда соҳанинг келгуси инвестицион режасини ишлаб чиқиш.


3. Ишлаб чиқилган режани ваколатли органлардан экспертизадан ўтказиш.


2024-2025

йиллар

"KfW" банкининг грант маблағлари

2,0

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А.Иноятов), Рақамли технологиялар вазирлиги (О.Пекось), Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (С.Хамидов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Г.Рахимова)


         

Изоҳлар.


Лойиҳа доирасида кутилмаган харажатлар учун 3,3 млн евро кредит ҳамда 1,0 млн евро грант пул маблағлари ҳисобга олинган.


*) Лойиҳанинг якуний қиймат кўрсаткичлари товарлар ва хизматларни етказиб бериш бўйича ўтказиладиган тендер савдолари натижаларига кўра ўзгариши мумкин.

      

          

Т/р

        

Чора-тадбирлар номи

    

Амалга ошириш

механизми

   

Муддати

    

Молиялаштириш

манбаси

   

Лойиҳа

қиймати,

(млн сўм)

       

Масъул

ижрочилар


        

I. РАҚАМЛИ ИНФРАТУЗИЛМАНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

      

1.

Тиббиёт муассасаларининг ички локал тармоқларини ташкил этиш ишларини якунлаш.


Қорақалпоғистон Республикаси, Сурхондарё, Тошкент, Хоразм, Фарғона вилоятлари ва Тошкент шаҳридаги бирламчи давлат тиббиёт муассасаларида ички локал тармоқларни ишга тушириш.


2023 йил

июль

Республика ва маҳаллий бюджет маблағлари


Ҳисоб-

Китоблар

асосида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А.Иноятов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (А.Каримов), Тошкент шаҳри ҳокимлиги (Ш.Умурзаков)


2.

Барча ҳудудлардаги стационар даволаш муассасаларида ички локал тармоқларни ташкил этиш ишларини якунлаш.


1. Лойиҳа олди ўрганиш ишларини амалга ошириш.


2023 йил

сентябрь


Халқаро молия институтлари маблағлари, республика ва маҳаллий бюджет маблағлари


Ҳисоб-

китоблар

асосида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А.Иноятов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (А.Каримов), Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (С.Хамидов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари


2. Ўрганиш натижасига мувофиқ молиялаштириш манбаини ҳисобга олган ҳолда техник талабни ишлаб чиқиш.


2023 йил

декабрь


3. Босқичма-босқич стационар даволаш муассасаларида ички локал тармоқларни ташкил этиш.


Режа-

жадвал

асосида


3.

Тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш. Бунда, уларни 34 мингта компьютер жамланмалари, шу жумладан кўп функцияли қурилма, монохром принтерлар, термопринтер қурилмалари билан таъминлаш.


1. Лойиҳанинг техник иқтисодий ҳисоб-китобларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш.


2023 йил

июль


Халқаро молия институтлари маблағлари, республика ва маҳаллий бюджет маблағлари


Ҳисоб-

китоблар

асосида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А.Иноятов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (А.Каримов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари


2. Танлов ва тендер савдоларини ўтказиш ва шартнома тузиш.


2023 йил

октябрь


3. Шартномага мувофиқ зарур техника воситаларини харид қилиш.


4. Техника воситаларини тиббиёт муассасаларига етказиб бериш ва ўрнатиш.


Режа-

жадвал асосида

4.

Тиббиёт муассасалари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш. Бунда, уларни 16 мингта компьютер жамланмалари, шу жумладан кўп функцияли қурилма, монохром принтерлар, термопринтер қурилмалари билан таъминлаш.


1. Лойиҳанинг техник иқтисодий ҳисоб-китобларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш.


2024 йил

июль


Халқаро молия институтлари маблағлари, Давлат бюджети маблағлари

Ҳисоб-

китоблар

асосида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А.Иноятов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (А.Каримов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари


2. Танлов ва тендер савдоларини ўтказиш ва шартнома тузиш.


2024 йил

октябрь


3. Шартномага мувофиқ зарур техника воситаларини харид қилиш.


4. Техника воситаларини тиббиёт муассасаларига етказиб бериш ва ўрнатиш.


Режа-

жадвал

асосида


         

II. СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ТИЗИМИНИ

РАҚАМЛАШТИРИШ ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА

АХБОРОТ ТИЗИМЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ

        

5.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг барча ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларини Давлат тиббий суғуртаси жамғармасининг ахборот тизими ва маълумотлар базаси билан тўлиқ интеграциясини таъминлаш.


1. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси ўртасида маълумотларни ўзаро алмашиш тўғрисида келишув имзолаш.


2023 йил

май


Давлат бюджети маблағлари

Ҳисоб-

китобларга асосан

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А.Иноятов), Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси (Ф.Шарипов)


2. Ахборот тизимлари ва маълумотлар базалари интеграциясини таъминлаш учун технологик йўриқномаларни тасдиқлаш.


Доимий

равишда


3. Ахборот тизимлари ўртасида маълумот алмашинувини таъминлаш.


Доимий

равишда

6.

Давлат тиббий суғуртаси механизмларини жорий этиш доирасида Тиббиёт ахборот тизимининг янгиланган шаклини Тошкент шаҳри ва Сирдарё вилоятида жорий этиш.


1. Тошкент шаҳридаги амбулатор тиббиёт муассасаларида аҳолини оилавий шифокорларга бириктириш, онлайн қабулга ёзиш, қабулларни амалга ошириш журналларини юритишни электрон шаклга ўтказиш, оилавий шифокорлардан тор доирадаги мутахассисларга ва амбулатор ташкилотлардан шифохоналарга йўлланмалар бериш имкониятларини яратиш.


2023 йил

июнь


Халқаро молия институтлари маблағлари, Давлат бюджети маблағлари


Ҳисоб-

китобларга

асосан

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А.Иноятов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (А.Каримов), Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (С.Хамидов)


2. Тошкент шаҳридаги стационар муассасаларда беморларни ётқизиш, тиббий статистик шаклини электрон тўлдириш, Давлат тиббиёт суғурта жамғармасига маълумотлар узатиш имкониятларини яратиш.


2023 йил

июль


3. Синов натижаларига асосан Тизимни республиканинг барча амбулатор ва стационар тиббиёт муассасаларида тўлиқ жорий этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиб Лойиҳа офисига киритиш.


2023 йил

сентябрь


7.

"Электрон рецепт" (реимбурсация) тизимини жорий этиш.


1. "Электрон рецепт" (реимбурсация) тизими доирасида фақат рецепт билан бериладиган дори воситалари рўйхати ҳамда давлат ва хусусий дорихоналарни улаш тартибларини тасдиқлаш.


2023 йил

сентябрь


Давлат бюджети маблағлари

Ҳисоб-

китобларга

асосан

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А.Иноятов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (А.Каримов)


2. "Электрон рецепт" (реимбурсация) тизимини синов тариқасида Тошкент шаҳрида ишга тушириш.


2023 йил

декабрь


3. Давлат ва хусусий дорихоналарнинг "Электрон рецепт" тизимига уланишини таъминлаш.


2024 йил

январь


Солиқ қўмитаси

(А.Файзибаев)

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А.Иноятов)


4. "Электрон рецепт" тизимининг "Asl belgisi" рақамли маркировкалаш тизими билан синов тарзида ахборот алмашинувини йўлга қўйиш.


2024 йил

март


8.

Санаторийларга йўлланма олиш, навбатни кузатиш ва мавжуд бўш ўринларни кўриш имкониятини берадиган "Электрон санаторий" платформасини ишлаб чиқиш.


1. Лойиҳа-техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш.


2. Ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва босқичма-босқич жорий этиш.


2023 йил

октябрь


Давлат бюджети маблағлари

Ҳисоб-

китобларга

асосан

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А.Иноятов), Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси (Қ.Рафиков), Рақамли технологиялар вазирлиги (О.Пекось)


3. Ахборот тизимини "Электрон ҳукумат" ҳамда бошқа ахборот тизимлари билан интеграция қилиш.


2023 йил

декабрь


9.

"Тиббий асбоб-ускуна ва жиҳозларнинг ҳисоби ва назорати" ахборот тизимини яратиш.


1. Лойиҳа техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш.


2. Ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.


2023 йил

ноябрь


Давлат бюджети маблағлари

Ҳисоб-

китобларга

асосан

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А.Иноятов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (А.Каримов)


3. Республикадаги барча давлат тиббиёт муассасаларида тиббий асбоб-ускуна ва жиҳозларни хатловдан ўтказиш ва тизимга киритиш.


2024-2025

йиллар


10.

Фтизиатрия касалликларининг ягона электрон реестрини яратиш.


1. Электрон реестрнинг лойиҳа-техник ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳамда ваколатли органлардан экспертизадан ўтказиш


2023 йил

июнь


Халқаро молия институтлари маблағлари

Ҳисоб-

китобларга

асосан

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А.Иноятов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (А.Каримов), Рақамли технологиялар вазирлиги (О.Пекось), Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (С.Хамидов)


2. Электрон реестрни ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий қилиш.


2023 йил

ноябрь


3. Реестрни Электрон ҳукумат тизимлари билан интеграция қилиш ва Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда Ягона портал) фуқаронинг фтизиатрия касалликлари ҳисобида туриш ёки турмаслиги тўғрисида маълумот олиш хизматини ишга тушириш.


2024 йил

январь


11.

Онкологик касалликларга чалинган беморларнинг электрон рўйхатини юритишга мўлжалланган "Cancer-регистр" ахборот тизимини жорий этиш.


1. Ахборот тизими доирасида лойиҳа-техник ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш.


2023 йил

июнь


Онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликларга чалинган беморларни соғломлаштиришга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари


10 000

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А.Иноятов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (А.Каримов)


2. Онкологик касалликларга чалинган беморларнинг маълумотларини рақамлаштириш, ахборот тизимини ишлаб чиқиш.


2023 йил

октябрь


3. Ахборот тизимини режа графикка асосан жорий этиш.


2023 йил

ноябрь


12.

"Фармацевтика маҳсулотлари ҳисоби ва назорати" ахборот тизимини яратиш.


1. Лойиҳа олди ўрганиш ишларини амалга ошириш.


2024 йил

март


Халқаро молия институтлари маблағлари, Давлат бюджети маблағлари


Ҳисоб-

китобларга

асосан

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А.Иноятов), Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (С.Хамидов)


2. Ахборот тизимининг лойиҳа-техник ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш.


2024 йил

сентябрь


3. Ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва режа графикка асосан жорий этиш.


2024-2025

йиллар


13.

"Электрон таълим" платформасини яратиш.


1. Рақамли соғлиқни сақлаш тизими доирасида "Электрон таълим" платформасини ишга тушириш.


2024 йил

июль


Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари, халқаро молия институтларининг грант ва кредитлари


Ҳисоб-

китобларга

асосан

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А.Иноятов), Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (С.Хамидов)


2. Платформада қуйидаги электрон таълим йўналишларини яратиш:

- клиник таълим;

- тиббиёт ходимларининг компьютер саводхонлиги курслари;

- ҳамширалик иши;

- электрон соғлиқни сақлаш тизимлари.


3. Платформанинг Рақамли соғлиқни сақлашнинг ягона платформасига интеграциясини амалга ошириш.


2024-2025

йиллар


14.

"Лаборатория" ахборот тизимини жорий этиш (бирламчи тиббиёт муассасаларида).


1. Ахборот тизимининг лойиҳа-техник ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш.


2024 йил

апрель


Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари, халқаро молия институтларининг грант ва кредитлари


Ҳисоб-

китобларга

асосан

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А.Иноятов), Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (С.Хамидов)


2. Ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва режа графикка асосан амалиётга жорий этиш.


2024 йил

август


3. Ахборот тизимининг Рақамли соғлиқни сақлашнинг ягона платформасига интеграциялашувини амалга ошириш.


2024-2025

йиллар


15.

Она ва бола саломатлиги паспортининг электрон тизимини яратиш.


1. Ахборот тизимининг лойиҳа-техник ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш.


2024 йил

февраль


Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари, халқаро молия институтларининг грант ва кредитлари


Ҳисоб-

китобларга

асосан

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А.Иноятов), Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (С.Хамидов)


2. Ҳомиладорлик пайтида ва туғуруқдан кейинги биринчи йилда ўтказилган текширувлар ва диагностика маълумотларини ўз ичига олган она ва бола саломатлиги паспортининг электрон тизимини яратиш.


2024 йил

сентябрь


3. Ахборот тизимининг Рақамли соғлиқни сақлашнинг ягона платформасига интеграциялашувини амалга ошириш.


2024-2025

йиллар


16.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ягона платформасида яратилаётган маълумотлар мониторингини олиб бориш, BI-дашбордларни жорий этиш.


1. Лойиҳа олди ўрганиш ишларини амалга ошириш ва техник талабларни ишлаб чиқиш.


2024 йил

декабрь


Халқаро молия институтлари маблағлари, Давлат бюджети маблағлари


Ҳисоб-

китобларга

асосан

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А.Иноятов), Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (С.Хамидов)


2. BI-дашбордларни жорий этиш.


2024-2025

йиллар


17.

"Нефрологик касалликлар ягона реестри ва гемодиализ учун сарфлов материаллари мониторинги" ахборот тизимини ишлаб чиқиш.


1. Ахборот тизимининг лойиҳа-техник ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш.


2024 йил

июль


Давлат бюджети маблағлари

Ҳисоб-

китобларга

асосан

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А.Иноятов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (А.Каримов)


2. Ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва режа графикка асосан жорий этиш.


2024 йил

ноябрь


3. Ахборот тизимини тегишли тизимлар билан интеграция қилиш.


2024 йил

декабрь


18.

"Мушак атрофияси ташхиси қўйилган бемор болаларнинг реестри ва сарфлов материаллари мониторинги" ахборот тизимини ишлаб чиқиш.


1. Ахборот тизимининг лойиҳа-техник ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш.


2024 йил

июль


Давлат бюджети маблағлари

Ҳисоб-

китобларга

асосан

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А.Иноятов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (А.Каримов)


2. Ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва режа графикка асосан жорий этиш.


2024 йил

ноябрь


3. Ахборот тизимини тегишли тизимлар билан интеграция қилиш.


2024 йил

декабрь


19.

Буйрак ва (ёки) жигар бўлаги ҳамда гематопоэтик суяк кўмиги ўзак ҳужайралари трансплантация қилинган беморларни реестри ва сарфлов материаллари мониторинги ахборот тизимини ишлаб чиқиш.


1. Ахборот тизимининг лойиҳа-техник ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш.


2024 йил

июль


Давлат бюджети маблағлари

Ҳисоб-

китобларга

асосан

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А.Иноятов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (А.Каримов)


2. Ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва режа графикка асосан жорий этиш.


2024 йил

ноябрь


3. Ахборот тизимини тегишли тизимлар билан интеграция қилиш.


2024 йил

декабрь


       

III. СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ СОҲАСИДА ЭЛЕКТРОН

ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ УЛУШИНИ ОШИРИШ

        

20.

Ягона портал орқали вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақалари маълумотномаларини олиш имкониятини яратиш.


1. Лойиҳа олди ўрганиш ишларини амалга ошириш.

2023 йил

июнь


Давлат бюджети маблағлари, халқаро молия институтларининг грант ва кредитлари


Ҳисоб-

китобларга

асосан

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А.Иноятов), Рақамли технологиялар вазирлиги (О.Пекось), Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (С.Хамидов)


2. Технологик йўриқнома ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2023 йил

июль


3. Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақалари маълумотларини Ягона портал орқали олиш имкониятини яратиш.


2023 йил

август


21.

Ягона портал орқали фуқарога бириктирилган оилавий поликлиника шифокори ва у тўғрисидаги маълумотларни олиш имкониятини яратиш (Тошкент шаҳри ва Сирдарё вилояти).


1. Лойиҳа олди ўрганиш ишларини амалга ошириш.


2. Технологик йўриқнома ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2023 йил

июнь


Давлат бюджети маблағлари, халқаро молия институтларининг грант ва кредитлари


Ҳисоб-

китобларга

асосан

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А.Иноятов), Рақамли технологиялар вазирлиги (О.Пекось), Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (С.Хамидов)


3. Фуқарога бириктирилган оилавий поликлиника шифокори ва у тўғрисидаги маълумотларни Ягона портал орқали олиш имкониятини яратиш.


2023 йил

июль


22.

Ягона порталда тиббиёт муассасаларида даволаниш учун берилган имтиёзли йўлланма ҳолатини текшириш имкониятини яратиш.


1. Лойиҳа олди ўрганиш ишларини амалга ошириш.


2. Технологик йўриқнома ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2023 йил

июнь


Давлат бюджети маблағлари, халқаро молия институтларининг грант ва кредитлари


Ҳисоб-

китобларга

асосан

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А.Иноятов), Рақамли технологиялар вазирлиги (О.Пекось), Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (С.Хамидов)


3. Тиббиёт муассасаларида даволаниш учун берилган имтиёзли йўлланма ҳолатини текшириш имкониятини яратиш.


2023 йил

сентябрь


23.

Ягона порталда вакцинация, иммунизация ва боланинг даврий тиббий кўриклари графиги бўйича маълумот олиш олиш имкониятини яратиш.


1. Вакцинация, иммунизация ва боланинг даврий тиббий кўриклари графигини ишлаб чиқиш.


2023 йил

июнь


Давлат бюджети маблағлари, халқаро молия институтларининг грант ва кредитлари


Ҳисоб-

китобларга

асосан

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А.Иноятов)


2. Даврий тиббий кўриклар графигини тасдиқлаш.


2023 йил

июль


24.

Ягона порталда давлат томонидан бепул тарқатиладиган дори воситалари ва тиббиёт буюмлари тўғрисида маълумот олиш имкониятини яратиш.


Бепул тарқатиладиган дори воситалари ва тиббиёт буюмлари тўғрисидаги рўйхатни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2023 йил

июнь

Давлат бюджети маблағлари, халқаро молия институтларининг грант ва кредитлари


Ҳисоб-

китобларга

асосан

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А.Иноятов), Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (С.Хамидов)


25.

Ягона порталда аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва саломатлик кўрсаткичлари, фитнес дастурлари, тўғри овқатланиш тўғрисида маълумот олиш имкониятини яратиш.

1. Лойиҳа олди ўрганиш ишларини амалга ошириш.


2. Технологик йўриқнома ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2023 йил

сентябрь


Давлат бюджети маблағлари, халқаро молия институтларининг грант ва кредитлари


Ҳисоб-

китобларга

асосан

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А.Иноятов), Рақамли технологиялар вазирлиги (О.Пекось)


3. Ягона портали орқали фуқароларга маълумот олиш имкониятини яратиш.


2023 йил

октябрь


26.

Ягона порталда

дори воситалари ва уларнинг аналоглари, дори воситалари тўғрисида маълумот олиш имкониятини яратиш.


1. Лойиҳа олди ўрганиш ишларини амалга ошириш.


2. Технологик йўриқнома ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2023 йил

июнь


Давлат бюджети маблағлари, халқаро молия институтларининг грант ва кредитлари


Ҳисоб-

китобларга

асосан

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А.Иноятов), Рақамли технологиялар вазирлиги (О.Пекось), Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (С.Хамидов)


3. Дори воситалари ва уларнинг аналоглари, дори воситаларининг референт нархлари тўғрисида маълумот олиш имкониятини яратиш.


2023 йил

июль


         

IV. АХБОРОТ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ

       

27.

Ахборот хавфсизлиги сиёсатини (қайта кўриб чиқиш) ишлаб чиқиш.


1. Ахборот хавфсизлиги сиёсатини (қайта кўриб чиқиш) ишлаб чиқиш.


2023 йил

май


Давлат бюджети маблағлари, халқаро молия институтларининг грант ва кредитлари


Ҳисоб-

китобларга

асосан

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А.Иноятов), "Киберхавфсизлик маркази" ДУК (О.Мирзаев)


2. Ахборот хавфсизлиги сиёсатини ва ваколатли органлар билан келишиш ва тасдиқлаш.


2023 йил

август


28.

Ахборот хавфсизлигини таъминлаш воситаларини ўрнатиш.


1. Лицензияга эга ҳимоя воситаларини сотиб олиш юзасидан талабларни аниқлаш.


2024 йил

ноябрь


Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари, халқаро молия институтларининг грант ва кредитлари


Ҳисоб-

китобларга

асосан

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А.Иноятов), Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (С.Хамидов)


2. Шаклланган талабларга мувофиқ смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, тендер савдоларини ўтказиш, шартномалар тузиш, лицензияга эга ҳимоя воситаларини сотиб олиш.


2025 йил

апрель


3. Ахборот хавфсизлиги воситаларини ўрнатиш.


Режа-

жадвалга

асосан


           

          




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 1 майдаги

ПҚ-140-сон қарорига

5-ИЛОВА



Соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштиришга

қаратилган чора-тадбирларни амалга

ошириш бўйича ишчи гуруҳи

ТАРКИБИ

        

А.Ш. Иноятов

-

соғлиқни сақлаш вазири, Ишчи гуруҳ раҳбари


О.А. Пекось

-

рақамли технологиялар вазирининг биринчи ўринбосари, Ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари


У.А. Газиева

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги департамент бошлиғи


Ж.Ш. Асамутдинов

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги бошқарма бошлиғи


А.Х. Гафуров

-

Республика тез тиббий ёрдам маркази директори


Н.Н. Сафоев

-

Навоий вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи


Р.Р. Насирова

-

Чилонзор тумани Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи


А.А. Бекмуратов

-

Боёвут тумани Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи


С.У. Каримов

-

Академик Ё.Х. Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази мутахассиси


Д.А. Жуманов

-

Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази мутахассиси


Д.Н. Усмонов

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги бўлим бошлиғи


А.А. Абдулаҳадов

-

Рақамли технологиялар вазирлиги бўлим бошлиғи


М.Б. Хадралиев

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги "IT-med" МЧЖ раҳбари, Ишчи гуруҳ котиби

      

Изоҳ. Ишчи гуруҳ аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахслар киритилади.

         

           

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 2 май

     

"Халқ сўзи", 2023 йил 2 май



































Время: 0.0066
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск