ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пул ва бюджет тизими. Бюджетдан ташқари фондлар / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Бюджет тизими /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.04.2023 й. 174-сон "Бюджет сиёсатининг 2023 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.04.2023 й.

N 174




БЮДЖЕТ СИЁСАТИНИНГ 2023 ЙИЛГА

МЎЛЖАЛЛАНГАН АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ

ҚАБУЛ ҚИЛИНГАНЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ

АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА

ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Мамлакатимизда бюджет тизими бюджетлари маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш, шунингдек, бюджет маблағлари ҳисобидан аҳоли ҳамда тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари натижадорлигини янада оширишга қаратилган тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг "2023 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида"ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 30 декабрдаги ПҚ-471-сон қарори қабул қилинганлиги муносабати билан бюджет жараёни иштирокчиларининг фаолиятини тартибга солувчи тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштириш зарурати юзага келмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг "2023 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида"ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 30 декабрдаги ПҚ-471-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

давлат мактабгача таълим ташкилотларида бола таъминоти учун ота-оналар тўлови миқдорларига нисбатан туманлар тоифасидан келиб чиқиб, камайтирувчи коэффициентларни қўллаш;

балиқчилик хўжаликларига интенсив усулда етиштирилган балиқларнинг ҳар бир килограмми учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган миқдорларда субсидия ажратиш;

малака сертификатига эга бўлмаган шахсларни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси ва ички аудит хизматининг ходими лавозимига ишга қабул қилишга ҳамда уларнинг ушбу тизимларда фаолият юритишига йўл қўйилмаслиги бўйича жорий этилган малака талаби амал қилишининг бошланиш муддатини 2023 йил 1 сентябрдан 2024 йил 1 январга ўзгартириш.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазири Ш.Д. Кудбиев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 29 апрелдаги

174-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "2021 йилдан амалга киритиладиган давлат мактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўлови миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида" 2021 йил 29 апрелдаги 256-сон қарорида:


а) 1-1-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


б) илованинг изоҳ қисми чиқариб ташлансин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 июлдаги 434-сон қарори билан тасдиқланган Чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик хўжаликларига улар томонидан етиштирилган ва сотилган маҳсулотлар учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низом 4-бандининг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2024 йил 1 январга қадар балиқчилик ҳўжаликларига - интенсив усулда совуқ сувда етиштирилган балиқларнинг (лосось, форель ва осётр) ҳар бир килограмми учун 1 500 сўм, қолган турдаги балиқлар учун 500 сўм миқдорида".


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 августдаги 416-сон қарори билан тасдиқланган Вазирлик ва идораларнинг ички аудит хизмати тўғрисидаги намунавий низомнинг 20-бандидаги "2023 йил 1 сентябрдан" сўзлари "2024 йил 1 январдан" сўзлари билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 1 май







































Время: 0.0048
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск