ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Фавқулодда вазиятлар, уларнинг оқибатларини бартараф этиш /

Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизимининг ҳудудий қуйи тизими доирасидаги аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича Функциялари (ЎзР ВМ 29.04.2023 й. 171-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 29 апрелдаги

171-сон қарорига

3-ИЛОВА



Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларнинг

олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш

давлат тизимининг ҳудудий қуйи тизими

доирасидаги аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда

вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича

ФУНКЦИЯЛАРИ

            

1. Тегишли ҳудудда фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилишга раҳбарлик қилиш.


2. Фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида қарорлар қабул қилиш.


3. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизими (кейинги ўринларда - ФВДТ) ҳудудий қуйи тизимларини ташкил этиш, фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш.


4. Ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларида банд бўлмаган аҳолини, шу жумладан, жисмоний имконияти чекланган шахсларни, шунингдек, тизимидаги ташкилотларнинг раҳбарлари, ишчи ва хизматчиларини тайёрлаш тадбирларини ташкил этиш ва назорат қилиш.


5. Фавқулодда вазиятларда аҳолини ва ҳудудларни муҳофаза қилиш бўйича ҳаракатлар режасини ишлаб чиқишни ташкил этиш ҳамда тегишли ҳудуд бўйича режани тасдиқлаш.


6. Аҳолини ва ҳудудларни муҳофаза қилиш тўғрисидаги ахборотни тўплаш ҳамда алмашиш, шунингдек, фавқулодда вазиятлар рўй бериши хавфи тўғрисида ёки фавқулодда вазиятлар рўй берганлиги ҳақида аҳолига ўз вақтида хабар бериш ва ахборот узатиш.


7. Хавфли гидрометеорологик ҳодисалар ва геологик жараёнлар билан боғлиқ бўлган фавқулодда вазиятлар мониторингини юритиш.


8. ФВДТ хизматларининг умумий ва махсус вазифалари ҳудудий тузилмаларини, йиғма механизациялашган отрядларни, йиғма қутқарув командаларини, автосанитария отрядларини ташкил этиш ва бошқаришга раҳбарлик қилиш.


9. Фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун кучларнинг шайлиги устидан назоратни амалга ошириш.


10. Фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун молиявий ва моддий ресурслар захираларини яратиш, фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилишга доир тадбирларни молиялаштириш.


11. Ташкилий-ҳуқуқий шакли ва идоравий мансублигидан қатъи назар, барча ташкилотларнинг фавқулодда вазиятларда ишлаш барқарорлигини оширишга кўмаклашиш.


12. Аҳолини хабардор қилиш ва аҳолига ахборот узатишнинг махсус техник воситаларини ўрнатиш учун жойлар, шунингдек, оммавий ахборот воситаларида эфир вақти ажратилишини ташкил этиш ва назорат қилиш.


13. Маҳаллий миқёсдаги фавқулодда вазиятлар рўй берганда, ФВДТнинг ҳудудий қуйи тизими учун юқори тайёргарлик режимини ёки фавқулодда вазият режимини жорий этиш ҳақида, шунингдек, аҳолини хавфсиз жойларга эвакуация қилишга доир тадбирларни амалга ошириш тўғрисида қарор қабул қилиш.


14. Қутқарув ишларини ва кечиктириб бўлмайдиган бошқа ишларни ташкил этиш ҳамда амалга ошириш, шунингдек, бундай ишлар ўтказилиши давомида жамоат тартиби сақланишини ташкил этишга кўмаклашиш.


15. Фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш ҳамда аҳолини муҳофаза қилиш учун барча ҳудудий кучлар ва воситаларни жалб этиш.


16. Фавқулодда вазият зонасида қутқарув ишларини ва кечиктириб бўлмайдиган бошқа ишларни амалга ошириш учун авария-қутқарув кучларининг (шу жумладан, тезкор ҳаракат бўлинмаларининг) ва махсус тузилмаларнинг доимий шайлигини ташкил этиш.


17. Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш тадбирларига волонтёрларни жалб этиш ҳамда уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш.


18. Фавқулодда вазият зоналаридаги зарар кўрган аҳоли ҳамда улар жойлаштирилган туманларда эвакуация қилинган аҳолини таъминлаш учун тегишли ҳудуднинг маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан озиқ-овқат ва энг зарур товарлар етказиб берилишини ташкил этиш.


19. Фавқулодда вазиятлар зоналаридаги объектлар ва аҳолини электр энергияси, газ, ёқилғи ва ичимлик сув билан узлуксиз таъминлаш тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.


20. Аҳоли пунктлари ва иқтисодиёт объектлари фаолиятини тиклаш ишларини ташкил этиш.


21. Фавқулодда вазиятлар оқибатида зарар кўрган аҳоли ҳаёт фаолиятини тиклаш, етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш бўйича чоралар кўриш.


22. Қуйидаги ФВДТ ҳудудий қуйи тизимлари фаолиятига раҳбарлик қилиш:

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят ФВДТ хизматлари ва тузилмалари;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, туман (шаҳар)лар ҳамда иқтисодиёт объектларининг умумий ва махсус вазифалар юкланган ҳудудий тузилмалари.


23. Маҳаллий шароитларга, фавқулодда вазиятларнинг хусусиятига ва вилоятлар (шаҳарлар ва туманлар)нинг моддий-техник базасига қараб фуқаро муҳофазаси бошлиғи ўз ваколатлари доирасида ФВДТнинг тегишли ҳудуд ва объектлар бўйича қуйидаги хизматларини ташкил этиши ҳамда вазифаларини белгилаши мумкин:


автойўл хизмати - фавқулодда вазиятларни бартараф этишда йўл-кўприк таъминотини ташкил этиш ва амалга ошириш, йўллар ва кўприкларни таъмирлаш ва тиклаш;


автотранспорт хизмати - темир йўл ва ҳаво транспорти органлари билан биргаликда аҳолини жойлаштириш ва фавқулодда вазиятлар зоналаридан эвакуация қилиш тадбирларини амалга ошириш, фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун кучлар ва воситаларни етказиб бериш, ишчи сменаларини олиб келиш (олиб кетиш), моддий ва тарихий-маданий бойликлар, ноёб асбоб-ускуналар, озиқ-овқат, қурилиш материалларини ва бошқа моддий воситаларни эвакуация ҳудудига олиб чиқиб кетиш;


газ таъминоти хизмати - газ таъминоти иншоотлари ва тармоқларининг барқарор ишлашини ва улардан хавфсиз фойдаланишни таъминлаш, уларда авария-тиклаш ишларини ташкил этиш ва амалга ошириш;


сув таъминоти хизмати - сув таъминоти иншоотлари ва тармоқларида авария-тиклаш ишларини ташкил этиш ва амалга ошириш, сув манбаларининг радиоактив, кимёвий ва заҳарли моддалар ҳамда бактерияли воситалар ва оғир металлар билан ифлосланиш (зарарланиш)дан муҳофаза қилинишини таъминлаш. Ичимлик суви сифати ва оқова сувларни тозалаш устидан назоратни таъминлаш;


ветеринария назорати ва ҳайвонларни муҳофаза қилиш хизмати - ҳайвонларда юқумли касалликларнинг кенг тарқалиши (эпизоотиялар)нинг олдини олиш бўйича тадбирларни ташкил этиш ва амалга ошириш, шунингдек, фавқулодда вазиятлар зоналарида санитария-ветеринария ва эпизоотияларга қарши тадбирларни амалга ошириш. Эпизоотияларни тугатиш. Раҳбариятга фавқулодда вазиятлар зонасидаги санитария-ветеринария ҳолати тўғрисида ахборот тақдим этиш;


ўсимликларни ҳимоя қилиш ва агрокимё назорати хизмати - эпифитотияларнинг олдини олиш, қишлоқ хўжалиги зараркунандаларига қарши кураш тадбирларини ташкил этиш ва амалга ошириш. Ўсимликларни ҳимоя қилиш тадбирларини амалга ошириш йўли билан қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг барқарор ишлашини таъминлаш. Фитопатологик қидирув ишларини, қишлоқ хўжалиги ерларининг радиоактив ва заҳарли моддалар билан ифлосланиши устидан назоратни ташкил этиш ва амалга ошириш. Экинзорлар, яйловлар ҳамда чорвачилик ва деҳқончилик маҳсулотларини зарарсизлантириш. Эпифитотияларни тугатиш;


сув хўжалиги хизмати - сув омборлари, дарёлар ва каналлардаги гидротехника иншоотларининг барқарор ишлашини ва улардан хавфсиз фойдаланишни таъминлаш, уларда авариялар ва ҳалокатлар юз бериши мумкинлигини прогноз қилиш. Сув хўжалиги объектларининг иш режимини ёки улардан бундан кейин фойдаланиш режимини ўзгартириш зарурлигини белгилаш, сув омборларидан сувни авария юзасидан чиқариб ташлаш. Хавф даражаси юқори бўлган сув омборлари ва уларга ёндош ҳудудларда локал даражадаги аҳолини фавқулодда вазият рўй бериши хавфи тўғрисида ёки фавқулодда вазият рўй берганлиги ҳақида хабар бериш ва хабардор қилишнинг автоматлаштирилган тизимларини яратиш. Тошқинлар, сув босишлари, сел оқимларидан ҳимоя қилиш ва уларнинг ҳалокатли оқибатларини камайтириш бўйича кечиктириб бўлмайдиган комплекс чора-тадбирларни ташкил этиш, ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ҳамда тошқин сувлари ва сел оқимларини авариясиз ўтказиб юборишни таъминлаш;


муҳандислик хизмати - тинчлик даврида ҳимоя иншоотлари фонди тўпланиши ва мавжуд бўлиши устидан назоратни ташкил этиш ва амалга ошириш, бошланғич ҳудудларда зарарланган жойлар томонга ҳаракат қилинганда, ҳалокатли сув босиши зоналарида ва ишлар олиб бориладиган объектларда, йирик ёнғинларни ўчиришда, табиий офатлар, йирик авариялар ва ҳалокатлар оқибатларини тугатишда ФВДТнинг кучлари ҳаракатларини муҳандислик жиҳатдан таъминлаш учун фавқулодда вазиятларни бартараф этиш ишларига жалб этиладиган тегишли тузилмаларни тайёрлаш ва уларнинг ҳаракат қилишини ташкил этиш;


коммунал-техника хизматлари - коммунал хўжалиги иншоотлари ва тармоқлари ишларининг барқарорлигини ошириш бўйича тадбирларни амалга ошириш, улардаги аварияларни бартараф этиш, ҳалок бўлганларга махсус ишлов бериш, ташиш ва оммавий кўмиш шохобчаларини тузиш ва уларнинг фаолиятини ташкил этиш;


моддий-техника таъминоти хизмати - эвакуация қилинадиган аҳолини энг зарур буюмлар ва анжомлар (кийим-бош, пойабзал ва шу кабилар) билан таъминлашни ташкил этиш, тузилмаларнинг шахсий таркибини анжомлар ва махсус кийим-бош, шунингдек, иқтисодиёт объектларини уларнинг барқарор фаолият кўрсатиши ва бузилган ишлаб чиқаришни тиклаш учун зарур бўлган моддий-техника воситалари ва қурилиш материаллари билан таъминлаш;


тиббий хизмат - аҳоли ва тегишли тузилмаларнинг шахсий таркиби соғлиғини сақлашга, жабрланганлар ва беморларга ўз вақтида тиббий ёрдам беришга йўналтирилган даволаш-эвакуация, санитария-гигиена ва эпидемияга қарши тадбирларни ташкил этиш ва амалга ошириш;


санитария ишловини бериш ва зарарсизлантириш хизмати - зарарланиш жойларидан чиққан одамларга санитария жиҳатидан ишлов бериш, уларнинг кийим-бошлари ва якка тартибдаги ҳимояланиш воситаларини зарарсизлантиришни ташкил этиш ва амалга ошириш;


алоқа, хабар бериш ва ахборотлаштириш хизмати - бошқарув органларини барқарор ва узлуксиз алоқа билан таъминлаш, алоқа ва хабар беришнинг турғун воситаларига фойдаланиш-техник жиҳатдан хизмат кўрсатишни ташкил этиш ва уларни назорат қилиш, шунингдек, уларни доимий тайёр ҳолатда сақлаш, ҳудудий фавқулодда вазиятлар бошқармаларининг кўрсатмаларига биноан хабар бериш сигналларини узатиш ва қабул қилишни техник жиҳатдан таъминлаш;


жамоат тартибини сақлаш хизмати - фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тадбирларини ўтказишда жамоат тартибини сақлаш;


қўриқлаш хизмати - фавқулодда вазиятлар зоналарида объектлар, ҳудудлар, моддий ва маданий қимматликларни, шунингдек, аҳоли эвакуация қилинган жойларни қўриқлаш;


ёнғин хавфсизлигини таъминлаш хизмати - ёнғинлар профилактикасини ўтказиш ва ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилиниши устидан назоратни амалга ошириш, ёнғинларни ўчириш, ёнғин зонасида қолган одамларни ҳамда юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкини қутқариш;


ёнилғи-мойлаш материаллари таъминоти хизмати - фавқулодда вазиятларни бартараф этишга жалб этиладиган автотранспорт воситалари ва бошқа техник воситаларни ёнилғи-мойлаш материаллари билан таъминлашни ташкил этиш, ушбу мақсадлар учун турғун ва кўчма автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчаларидан фойдаланиш;


техник хизматлар - техникани техник жиҳатдан соз ҳолатда сақлаш ва фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун жалб этиладиган автотранспорт воситаларини техник таъмирлаш, шикастланган ва носоз техникани қутқариш ишлари йўналишлари ва участкаларидан шикастланган машиналарни йиғма пунктларга ва таъмирлаш корхоналарига эвакуация қилиш, таъмирлаш корхоналари ва тузилмаларини эҳтиёт қисмлар ва анжомлар билан таъминлаш ҳамда уларнинг захирасини шакллантириш;


қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳамда озиқ-овқат билан таъминлашни ташкил этиш хизмати - қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳамда озиқ-овқат захираси ғамланишини ва муҳофаза қилинишини ташкил этиш, фавқулодда вазият зонасидаги аҳолини ҳамда жалб этилган тузилмаларни озиқ-овқат, иссиқ овқат билан таъминлаш;


бошпаналар ва бекиниш жойлари хизмати - ташкилотларнинг муҳофаза иншоотлари фондини ҳисобга олиш, муҳофаза иншоотларининг бекинадиган одамларни қабул қилишга доимий тайёрлигини назорат қилиш, муҳофаза иншоотлари иморатларининг тўғри сақланиши, муҳофаза конструкциялари, қурилмалари ва муҳандислик-техник асбоб-ускуналари сақланиши, улардан иқтисодиёт эҳтиёжлари ва аҳолига хизмат кўрсатиш учун фойдаланилишини тизимли назорат қилиш. Қурилиши тугалланган муҳофаза иншоотларини қабул қилишда қатнашиш. Муҳофаза иншоотлари фондини жамлаш режаларини ишлаб чиқиш ва уларга тузатиш киритиш, бошпана ва бекиниш жойларига хизмат кўрсатиш бўлинмаларини ташкил этиш ва тайёрлаш;


энергетика хизмати - фавқулодда вазиятлар шароитларида энергия объектларининг барқарор ишлашини таъминлаш ва улардаги аварияларни бартараф этиш. Фавқулодда вазият зоналарида қутқарув ишларини олиб боришда иштирок этиш.


24. Фавқулодда вазиятларда нобуд бўлган уй ҳайвонлари жасадларини йиғиб олиш ва утилизация қилиш хизмати (туманлар ободонлаштириш бошқармалари ҳамда "Тоза ҳудуд" ДУКлари негизида) ташкил этилади.


25. Заруратга кўра ва тегишли кучлар мавжуд бўлганда ФВДТнинг бошқа хизматлари, шу жумладан, авария-техник, радиациявий ва кимёвий ҳимоя, ниқобланиш, ахборот билан таъминлаш хизматлари ҳам ташкил этилиши мумкин.

         

            

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 1 май





























































Время: 0.0053
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск