ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Полиграфия саноати /

Нашрларга халқаро стандарт тартиб рақамлари бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг Маъмурий регламенти (ЎзР ВМ 01.05.2023 й. 176-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 1 майдаги

176-сон қарорига

1-ИЛОВА



Нашрларга халқаро стандарт тартиб рақамлари

бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Регламент нашрларга китобнинг ISBN халқаро стандарт тартиб рақами ҳамда даврий нашрларнинг ISSN халқаро стандарт тартиб рақамини олиш бўйича давлат хизмати кўрсатиш (кейинги ўринларда - давлат хизмати) тартибини белгилайди.


2. Давлат хизмати Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси (кейинги ўринларда - Миллий кутубхона) томонидан давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП) орқали кўрсатилади.


3. Давлат хизматлари марказлари ва Миллий кутубхона ўртасида ахборот алмашинуви фақат электрон рақамли имзодан (кейинги ўринларда - ЭРИ) мажбурий фойдаланиш орқали идоралараро электрон алоқа воситасида амалга оширилади.


4. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


буюртмачи - ISBN ёки ISSN халқаро стандарт тартиб рақамини олиш учун мурожаат қилган юридик шахс (нашриёт) раҳбари ёки ишончли вакили;


ISBN (International Standard Book Number) халқаро стандарт рақами (кейинги ўринларда - ISBN халқаро стандарт рақами) - Ахборот-кутубхона ва нашриётчилик иши бўйича стандартлар тизими давлатлараро стандартига мувофиқ ҳар бир китоб учун ноёб идентификатор бўлиб, китобнинг чиқувчи маълумотлари мажбурий таркибий қисми ҳисобланади;


ISSN (International Standard Serial Number) халқаро стандарт рақами (кейинги ўринларда - ISSN халқаро стандарт рақами) - Ахборот-кутубхона ва нашриётчилик иши бўйича стандартлар тизими давлатлараро стандартига мувофиқ ҳар бир серияли нашр (газета, журнал, серияли электрон нашрлар, серияли аудио-, видеонашрлар ва бошқалар) учун ноёб идентификатор бўлиб, серияли нашрларнинг чиқувчи маълумотлари мажбурий таркибий қисми ҳисобланади.


5. Нашрларни чоп этишдан олдин ISBN ва ISSN халқаро стандарт тартиб рақамлари ушбу Регламентда белгиланган тартибда тақдим этилади ҳамда Ахборот-кутубхона ва нашриётчилик иши бўйича стандартлар тизими давлатлараро стандартига мувофиқ нашр этиш амалга оширилади.


6. Нашрларга халқаро стандарт тартиб рақамлари бериш бўйича давлат хизмати мазкур Регламентга 1-иловага мувофиқ схема асосида кўрсатилади.



2-БОБ. ISBN ВА ISSN ХАЛҚАРО СТАНДАРТ ТАРТИБ

РАҚАМЛАРИ ОЛИШНИНГ ТАЛАБЛАРИ ВА ШАРТЛАРИ


7. ISBN ҳамда ISSN халқаро стандарт тартиб рақамлари олишнинг талаблари ва шартлари қуйидагилардан иборат:

тартиб рақами олинаётган китоб ва бошқа босма нашрлар чоп этилмаган бўлиши;

тегишли халқаро стандарт тартиб рақамларини олгандан сўнг нашрни чоп этилмаслик ҳолатларига ва учинчи шахсларга берилишига йўл қўйилмаслиги;

ҳар бир нашриёт томонидан муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқларга риоя этиш мақсадида чоп этиладиган китоб маҳсулотларига мазкур нашрнинг чиқиш маълумотларини ўзида акс эттирувчи QR-код билан чоп этилишини таъминлаш;

нашр этилган китоб ва бошқа босма нашрларнинг мажбурий бепул нусхаларини доимий сақловини амалга ошириш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлигига ҳисоботини тақдим этиш мақсадида чоп этилган нашрларни ўн кун муддатда Миллий кутубхонага тақдим этиш.



3-БОБ. ДАВЛАТ ХИЗМАТИ КЎРСАТИШ ТАРТИБИ


8. Буюртмачи ўз хоҳишига кўра, давлат хизматларидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига бевосита мурожаат қилади ёки ЯИДХП орқали давлат хизматларидан электрон шаклда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.


9. Буюртмачи Давлат хизматлари марказига бевосита мурожаат этган тақдирда, Давлат хизматлари маркази ходими буюртмачи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилган ҳолларда эса - мустақил равишда ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон тарзда тўлдиради.


10. Сўровнома Давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилганда, буюртмачи ундаги маълумотларнинг тўғрилигини текширгандан сўнг марказ ходими уни ўз ЭРИси билан тасдиқлайди ва сўровномани реал вақт режимида Миллий кутубхонага юборади, ЯИДХП орқали мурожаат этилганда сўровнома автоматик тарзда Миллий кутубхонага электрон шаклда юборилади.

Сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда, тегишли имзоларни идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, Мобил-ID тизими ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин.


11. Миллий кутубхонага келиб тушган сўровнома Миллий кутубхона масъул ходими томонидан қабул қилиб олинади ва унинг тўғри тўлдирилганлиги текширилади. Агар сўровномада хато бўлса, уларни беш иш кунида бартараф этиш учун қайтаради.


12. Белгиланган муддатда хатолар бартараф этилмаган ва етишмаётган маълумотлар тақдим этилмаган ёки нотўғри маълумотлар тақдим этилган тақдирда, давлат хизматини кўрсатиш рад этилади.

Давлат хизмати кўрсатишни ушбу бандда кўрсатилгандан ташқари бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.


13. Сўровномадаги маълумотлар тўғри ва етарли бўлган тақдирда, бир иш куни ичида буюртмачи ва Миллий кутубхона ўртасида давлат хизматини кўрсатиш бўйича электрон шаклда шартнома тузилади. Шартнома тузилгач, буюртмачи томонидан ушбу Регламентга 3-иловада келтирилган миқдорларда тўлов амалга оширилади.

Буюртмачилар томонидан болалар адабиётлари, шунингдек ногиронлиги бўлган шахсларга мўлжалланган нашрлар учун белгиланган тўловларнинг 50 фоизи миқдорида имтиёз қўлланилади.


14. Давлат хизматини кўрсатганлик учун тўлов суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) давлат хизматлари марказлари орқали мурожаат этилганда:

тўловнинг 20 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;

0,5 фоизи - Ягона биллинг тизими орқали тасдиқланганлиги учун Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг махсус ҳисобварағига;

тўловнинг қолган қисми - Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг ривожлантириш жамғармасига ўтказилади;

б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;

тўловнинг 11,75 фоизи - Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига (шу жумладан, 0,5 фоизи йиғим тўланганлиги Ягона биллинг тизими орқали тасдиқланганлиги учун);

давлат хизматидан фойдаланиш учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда, тўлов қиймати суммасининг 90 фоизи ундирилади;

тўловнинг қолган қисми - Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг ривожлантириш жамғармасига ўтказилади.


15. Миллий кутубхона масъул ходими тўлов амалга оширилганидан сўнг уч иш куни ичида давлат хизматини кўрсатади ва ушбу Регламентнинг 4-иловасида келтирилган шаклдаги электрон маълумотномани Давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХП орқали буюртмачига юборади.


16. Давлат хизматлари маркази ходими давлат хизматини кўрсатиш тўғрисидаги маълумотномани реал вақт режимида буюртмачининг электрон манзилига юборади ва уни бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.

Буюртмачи мурожаатига асосан Давлат хизматлари маркази ходими маълумотномани электрон ёки қоғоз шаклида тақдим этиши мумкин.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


17. Буюртмачи давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Буюртмачи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўриб чиқилмасдан қолдирилади ва тўланган тўлов суммаси қайтарилмайди.


18. Давлат хизматлари марказлари ва Миллий кутубхона ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.


19. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолиятини доимий назорат қилади ва мониторинг олиб боради.


20. Мазкур Регламент талабларини бузганликда айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Маъмурий регламентга

1-ИЛОВА



Нашрларга халқаро стандарт тартиб рақамларини

бериш бўйича давлат хизмати кўрсатиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш муддатлари



1-босқич

Буюртмачи (ISBN ёки ISSN халқаро стандарт рақамини олиш учун мурожаат қилган юридик шахс раҳбари ёки ишончли вакили)


Давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига бевосита мурожаат қилади ёки ЯИДХПда рўйхатдан ўтади ва сўровномани тўлдиради.


Ўз хоҳишига кўра









2-босқич

1. Давлат хизматлари маркази


1. Давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилган сўровномани марказ ходими ўз электрон рақамли имзоси билан тасдиқлайди ва Миллий кутубхонага юборади.



1. Сўровнома тўлдирилгандан сўнг реал вақт режимида

2. ЯИДХП


2. Сўровномани Миллий кутубхонага юборади.


2. Автоматик тарзда







3-босқич

Миллий кутубхона, Буюртмачи


1. Сўровнома Миллий кутубхона масъул ходими томонидан қабул қилиб олинади ва тўғри тўлдирилганлиги текширилади.

Агар сўровномада хато бўлса, уларни 5 иш кунида бартараф этиш учун қайтаради.



1-2. Бир иш куни ичида


2. Сўровномада қайд этилган маълумотлар тўғри бўлса буюртмачи ва Миллий кутубхона ўртасида давлат хизматини кўрсатиш бўйича шартнома тузилади.





3. Шартнома тузилгач буюртмачи томонидан тўлов амалга оширилади.


3. Шартнома тузилганидан сўнг







4-босқич

Миллий кутубхона


Миллий кутубхона масъул ходими шартномага мувофиқ давлат хизматини кўрсатади ва белгиланган шаклдаги электрон маълумотномани Давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХП орқали буюртмачига юборади.


Тўлов амалга оширилганидан кейин 3 иш куни ичида









5-босқич

Давлат хизматлари маркази


1. Давлат хизматини кўрсатиш тўғрисидаги маълумотномани буюртмачининг электрон манзилига юборади ва уни бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.



1. Реал вақт режимида


2. Маълумотномани электрон ёки қоғоз шаклида тақдим этади.


2. Буюртмачи мурожаатига асосан

        





Маъмурий регламентга

2-ИЛОВА



Нашрларга халқаро стандарт тартиб рақамлари

бериш бўйича давлат хизмати кўрсатиш учун

СЎРОВНОМА ШАКЛИ

Муаллиф (Ф.И.О.)



Ҳаммуаллиф/лар (Ф.И.О.)



Нашрга масъуллар: муҳаррир/тузувчи/таржимон ва бошқалар



Муаллиф(лар), таржимон ёки бошқа ҳуқуқ эгаси билан тузилган ёзма шартноманинг тузилган санаси ва рақами



Нашр сарлавҳаси



Китобнинг йўналиши ва ноширлик фаолиятининг ихтисослашувлари



Нашр учун қўшимча маълумотлар (тўлдирилган ва/ёки қайта нашр)



Китобнинг тили ва ёзуви ("ўзбек-лотин", "ўзбек-кирилл", "рус", "инглиз" ва бошқ.)



Формати (бети, босма табоғи)



Адади



Қисқача аннотация



            

*) Сўровномани электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда, тегишли имзоларни идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, Мобил-ID тизими ва бошқалар) билан ҳам тасдиқлаш мумкин.


Нашрларга халқаро стандарт тартиб рақамлари бериш бўйича давлат хизмати кўрсатиш учун тузиладиган шартномани расмийлаштириш учун буюртмачи реквизитлари*

Нашриёт/ОАВ номи



Нашриёт директори/ОАВ бош муҳаррири (Ф.И.О.)



Манзил:



Телефон



Банк номи



Шахсий ҳисобварағи



СТИР



ИФУТ



Банк коди



         

*) Шартномага тўлов варақаси илова қилинади.






Маъмурий регламентга

3-ИЛОВА



Нашрларга халқаро стандарт тартиб рақамлари бериш

бўйича давлат хизматини кўрсатганлик учун тўлов

МИҚДОРЛАРИ

Т/р

Давлат хизмати тури


Ўлчов бирлиги


Нархи


1.

Нашрларга китобнинг ISBN халқаро стандарт рақамини бериш


1 донаси

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 75 фоизи миқдорида


2.

Даврий нашрларга ISSN халқаро стандарт рақамини бериш


1 донаси

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 фоизи миқдорида


         

Изоҳ. Болалар адабиётлари, шунингдек ногиронлиги бўлган шахсларга мўлжалланган нашрларга бериладиган китобнинг ISBN халқаро стандарт тартиб рақами ва даврий нашрларнинг ISSN халқаро стандарт тартиб рақами учун белгиланган тўловлар миқдорининг 50 фоизи миқдорида белгиланади.






Маъмурий регламентга

4-ИЛОВА



Нашрларга халқаро стандарт тартиб

рақамларини бериш бўйича давлат хизматларини

кўрсатганлик тўғрисида маълумотнома

НАМУНАСИ


I. Нашрларга китобнинг ISBN халқаро стандарт

тартиб рақамини бериш


Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси томонидан 2022 йил 23 сентябрдаги ISBN-C-40133-сонли ҳисоб-китоб шартномасига асосан "Университет" нашриётига нашрларнинг чиқиш маълумотларини ГОСТ 7.4-95 "Нашрлар. Чиқиш маълумотлари" ҳамда ГОСТ 7.53-2001 "Китобларни халқаро стандарт рақамлаш" давлатлараро стандартлари талаблари асосида бўлишини таъминлаш мақсадида китоб маҳсулотига қуйидаги ISBN халқаро стандарт тартиб рақами белгилаш учун тақдим этилди:

Т/р

Китоб номи


Китоб жанри


Китоб чоп

этиладиган тил


Китоб

ҳажми


Китоб

адади


Берилган ISBN

тартиб рақами


1.

"Геодезия"


Ўқув қўлланма


Ўзбек тили


272 бет


100


978-9943-8686-9-4


II. Даврий нашрларга ISSN халқаро стандарт рақамини бериш


ГОСТ 7.56-2002 "Серияли нашрларнинг халқаро стандарт рақамланиши" давлатлараро стандартлари талаблари асосида бўлишини тўлиқ таъминлаш мақсадида, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси "Нisoblash va amaliy matematika muammolari" журналига 2021 йил 20 декабрдаги № ISSN-C-20231 сонли ҳисоб-китоб шартномасига асосан даврий нашрларини ISSN тартиб рақами билан белгилаш учун қуйидаги рақам тақдим этилади:

Т/р

Журнал номи


Берилган ISSN тартиб рақами


1.

"Нisoblash va amaliy matematika muammolari"


2181-8460


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 2 май













































Время: 0.1965
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск