ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Полиграфия саноати /

Нашрларга кутубхона классификация индексларини бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг Маъмурий регламенти (ЎзР ВМ 01.05.2023 й. 176-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 1 майдаги

176-сон қарорига

2-ИЛОВА



Нашрларга кутубхона классификация индексларини

бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Регламент белгиланган тартибда ноширлик фаолиятини амалга ошириш учун тасдиқномага эга бўлган юридик шахсларга кутубхона-библиографик классификация индекслари ва универсал ўнлик классификация индексларини, шунингдек илмий фаолият билан шуғулланаётган жисмоний шахсларга ўнлик классификация индексларини бериш бўйича давлат хизмати кўрсатиш (кейинги ўринларда - давлат хизмати) тартибини белгилайди.


2. Давлат хизмати Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси (кейинги ўринларда - Миллий кутубхона) томонидан давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП) орқали кўрсатилади.


3. Давлат хизматлари марказлари ва Миллий кутубхона ўртасидаги ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони имзодан (кейинги ўринларда - ЭРИ) мажбурий тартибда фойдаланиш орқали фақат идоралараро электрон алоқа воситасида амалга оширилади.


4. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


библиографик тавсиф - идентификация ва умумий тавсифлар учун белгиланган давлат стандартларига мувофиқ кетма-кетликда берилган нашр ҳақидаги библиографик маълумотлар мажмуи;


буюртмачи - кутубхона-библиографик классификация индекси ёки универсал ўнлик классификация индекси нашрларга кутубхона классификация индексларини олиш учун мурожаат қилган юридик шахснинг вакили ёки жисмоний шахс;


кутубхона-библиографик классификация индекси (КБК) - араб рақамлари ва ҳарф бирикмаларидан ташкил топган индекслар мазмуни ва расмий хусусиятларига кўра ахборот ресурсларини тизимлаштириш учун мўлжалланган универсал классификация тизими;


муаллифлик белгиси - библиографик ёзувда тавсиф бошининг белгиланиши (муаллифнинг фамилияси, нашрнинг номи, ташкилот номи), битта ҳарф ва муаллиф белгилари жадвалида аниқланган икки хонали тартиб рақамидан иборат;


универсал ўнлик классификация индекси (УУК) - ахборот ресурсларини мазмунига қараб умумий қабул қилинган математик белгилар комбинацияси билан рақамли индекслар ифодаланган расмий хусусиятларига кўра тизимлаштириш учун мўлжалланган халқаро универсал классификация тизими.


5. Нашрларга кутубхона классификация индексларини бериш бўйича давлат хизмати мазкур Регламентга 1-иловага мувофиқ схема асосида кўрсатилади.



2-БОБ. ДАВЛАТ ХИЗМАТИНИ КЎРСАТИШ ТАРТИБИ


6. Буюртмачи давлат хизматларидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига бевосита мурожаат қилади ёки ЯИДХП орқали давлат хизматларидан электрон шаклда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади ва сўровномани тўлдиради.


7. Буюртмачи Давлат хизматлари марказига бевосита мурожаат этган тақдирда, Давлат хизматлари маркази ходими буюртмачи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилган ҳолларда эса - мустақил равишда ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон тарзда тўлдиради.


8. Сўровнома Давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилганда, буюртмачи ундаги маълумотларнинг тўғрилигини текширгандан сўнг марказ ходими уни ўз ЭРИси билан тасдиқлайди ва сўровномани реал вақт режимида Миллий кутубхонага юборади, ЯИДХП орқали мурожаат этилганда сўровнома автоматик тарзда Миллий кутубхонага юборилади.

Сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда, тегишли имзоларни идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо, Мобил-ID тизими ва бошқалар) билан ҳам тасдиқлаши мумкин.


9. Миллий кутубхонага келиб тушган сўровнома Миллий кутубхона масъул ходими томонидан қабул қилиб олинади ва тўғри тўлдирилганлиги текширилади. Агар сўровномада хато бўлса, уларни 5 иш кунида бартараф этиш учун қайтаради.


10. Белгиланган муддатда хатолар бартараф этилмаган ва етишмаётган маълумотлар тақдим этилмаган ёки нотўғри маълумотлар тақдим этилган тақдирда, давлат хизматини кўрсатиш рад этилади.

Давлат хизмати кўрсатишни ушбу бандда кўрсатилгандан ташқари бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.


11. Сўровномадаги маълумотлар тўғри ва етарли бўлган тақдирда, бир иш куни ичида буюртмачи ва Миллий кутубхона ўртасида давлат хизматини кўрсатиш бўйича электрон шаклда шартнома тузилади. Шартнома тузилгач, буюртмачи томонидан ушбу Регламентга 3-иловада келтирилган миқдорларда тўлов амалга оширилади.

Буюртмачилар томонидан болалар адабиётлари, шунингдек ногиронлиги бўлган шахсларга мўлжалланган нашрлари учун берилган сўровнома тўловлари миқдорига 50% имтиёз қўлланилади.


12. Давлат хизматларини кўрсатганлик учун тўлов суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) давлат хизматлари марказлари орқали мурожаат этилганда:

тўловнинг 20 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;

0,5 фоизи - Ягона биллинг тизими орқали тасдиқланганлиги учун Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг махсус ҳисобварағига;

тўловнинг қолган қисми - Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг ривожлантириш жамғармасига ўтказилади;

б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;

тўловнинг 11,75 фоизи - Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига (шу жумладан, 0,5 фоизи йиғим тўланганлиги Ягона биллинг тизими орқали тасдиқланганлиги учун);

давлат хизматидан фойдаланиш учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда, тўлов қиймати суммасининг 90 фоизи ундирилади;

тўловнинг қолган қисми - Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг ривожлантириш жамғармасига ўтказилади.


13. Миллий кутубхона масъул ходими тўлов амалга оширилганидан сўнг уч иш куни ичида давлат хизматини кўрсатади ва ушбу Регламентнинг 4-иловасида келтирилган шаклдаги электрон маълумотномани Давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХП орқали буюртмачига юборади.


14. Давлат хизматлари маркази ходими давлат хизматини кўрсатиш тўғрисидаги маълумотномани реал вақт режимида буюртмачининг электрон манзилига юборади ва уни бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.

Буюртмачи мурожаатига асосан Давлат хизматлари маркази ходими маълумотномани электрон ёки қоғоз шаклида тақдим этиши мумкин.



3-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


15. Буюртмачи давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Буюртмачи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўриб чиқилмасдан қолдирилади ва тўланган тўлов суммаси қайтарилмайди.


16. Давлат хизматлари марказлари ва Миллий кутубхона ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.


17. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолиятини доимий назорат қилади ва мониторинг олиб боради.


18. Мазкур Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Маъмурий регламентга

1-ИЛОВА



Нашрларга кутубхона классификация индексларини

бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш муддатлари



1-босқич

Буюртмачи (КБК ёки УЎК индексларини олиш учун мурожаат қилган юридик шахс вакили ёки жисмоний шахс)


Давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига бевосита мурожаат қилади ёки ЯИДХПда рўйхатдан ўтади ва сўровномани тўлдиради.


Ўз хоҳишига кўра









2-босқич

1. Давлат хизматлари маркази


1. Давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилган сўровномани марказ ходими ўз электрон рақамли имзоси билан тасдиқлайди ва Миллий кутубхонага юборади.



1. Сўровнома тўлдирилгандан сўнг реал вақт режимида

2. ЯИДХП


2. Сўровномани Миллий кутубхонага юборади.


2. Автоматик тарзда







3-босқич

Миллий кутубхона, Буюртмачи


1. Сўровнома Миллий кутубхона масъул ходими томонидан қабул қилиб олинади ва тўғри тўлдирилганлиги текширилади.

Агар сўровномада хато бўлса, уларни 5 иш кунида бартараф этиш учун қайтаради.



1-2. Бир иш куни ичида


2. Сўровномада қайд этилган маълумотлар тўғри бўлса буюртмачи ва Миллий кутубхона ўртасида давлат хизматини кўрсатиш бўйича шартнома тузилади.





3. Шартнома тузилгач буюртмачи томонидан тўлов амалга оширилади.


3. Шартнома тузилганидан сўнг







4-босқич

Миллий кутубхона


Миллий кутубхона масъул ходими шартномага мувофиқ давлат хизматини кўрсатади ва белгиланган шаклдаги электрон маълумотномани Давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХП орқали буюртмачига юборади.


Тўлов амалга оширилганидан кейин 3 иш куни ичида









5-босқич

Давлат хизматлари маркази


1. Давлат хизматини кўрсатиш тўғрисидаги маълумотномани буюртмачининг электрон манзилига юборади ва уни бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.



1. Реал вақт режимида


2. Маълумотномани электрон ёки қоғоз шаклида тақдим этади.


2. Буюртмачи мурожаатига асосан

       





Маъмурий регламентга

2-ИЛОВА



Нашрларга кутубхона классификация индексларини бериш

бўйича давлат хизматларини кўрсатиш учун электрон

СЎРОВНОМА ШАКЛИ


I. Юридик шахслар учун

Муаллиф (Ф.И.О.)



Ҳаммуаллиф/лар (Ф.И.О.)



Нашр учун масъуллар: муҳаррир/тузувчи/таржимон ва бошқалар



Муаллиф(лар), таржимон ёки бошқа ҳуқуқ эгаси билан тузилган ёзма шартноманинг тузилган санаси ва рақами



Нашр сарлавҳаси



Китобнинг йўналиши ва ноширлик фаолиятининг ихтисослашувлари



Нашр учун қўшимча маълумотлар (тўлдирилган ва/ёки қайта нашр)



Китобнинг тили ва ёзуви ("ўзбек-лотин", "ўзбек-кирилл", "рус", "инглиз" ва бошқалар)



Формати (бети, босма табоғи)



Адади



Қисқача аннотация



        

*) Сўровномани электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда, тегишли имзоларни идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо, Мобил-ID тизими ва бошқалар) билан ҳам тасдиқлаш мумкин.



II. Жисмоний шахслар учун*

Ф.И.О.



ЖШШИР



Илмий иш номи



Аннотация ёки илмий ишга кириш**



*) Жисмоний шахсларга илмий мақолалар, диссертациялар, илмий-тадқиқот ишлари бўйича ҳисоботлар учун УЎК классификация индекслари бериш хизмати тақдим этилади.

**) Электрон шаклда тақдим этиш мумкин.


Бунинг учун жисмоний шахс томонидан электрон шаклда қуйидагилар тақдим этилади:

илмий мақола УЎК индекси учун - илмий мақола (тўлиқ ҳажмда);

диссертация УЎК индекси учун - титул варағи ва диссертацияга кириш;

илмий-тадқиқот ишлари бўйича ҳисобот УЎК индекси учун - титул варағи ва илмий-тадқиқот ишларига кириш.



Шартномани расмийлаштириш учун буюртмачи реквизитлари***

Нашриёт номи



Нашриёт директори (Ф.И.О.)



Манзил:



Телефон



Банк номи



Шахсий ҳисобварағи



СТИР:



ИФУТ



Банк коди



            

***) Шартномага тўлов варақаси илова қилинади.






Маъмурий регламентга

3-ИЛОВА



Нашрларга кутубхона классификация индексларини бериш

бўйича давлат хизматларини кўрсатганлик учун тўлов

МИҚДОРЛАРИ

Т/р

Давлат хизмати тури


Ўлчов бирлиги


Нархи


1.

Кутубхона-библиографик классификация (КБК) индексини бериш


1 донаси

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида


2.

Универсал ўнлик классификация (УУК) индексини бериш


1 донаси

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида


      

Изоҳ. Буюртмачилар томонидан болалар адабиётлари, шунингдек ногиронлиги бўлган шахсларга мўлжалланган нашрлари учун берилган сўровнома тўловлари миқдорига 50% имтиёз қўлланилади.






Маъмурий регламентга

4-ИЛОВА



Нашрларга кутубхона классификация индексларини

бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатганлик

тўғрисида маълумотнома

ШАКЛИ


I. Юридик шахслар учун

Кутубхона-библиографик

классификация (КБК) индекси


Муаллифлик белгиси


Библиографик тавсиф



              

Универсал ўнлик классификация

(УЎК) индекси


Муаллифлик белгиси


Библиографик тавсиф



II. Жисмоний шахслар учун (Диссертация ва мақолалар

учун универсал ўнлик классификация индексини бериш)


Универсал ўнлик

классификация (УЎК) индекси


Муаллиф


Мавзу


Сана




Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 2 май













































Время: 0.2235
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск