ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Транспорт / Трубопровод ва транспортнинг бошқа турлари /

Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникалари рўйхатда турганлиги тўғрисида маълумотнома бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг Маъмурий регламенти (ЎзР ВМ 29.04.2023 й. 170-сон қарорига 4-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 29 апрелдаги

170-сон қарорига

4-ИЛОВА



Қишлоқ хўжалиги, мелиорация

ва йўл-қурилиш техникалари рўйхатда

турганлиги тўғрисида маълумотнома бериш

бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ

         

        

         

1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

             

1. Мазкур Регламент жисмоний ва юридик шахсларга (кейинги ўринларда - ариза берувчи) қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникалари (кейинги ўринларда - техника) рўйхатда турганлиги тўғрисида маълумотнома бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


техниканинг рўйхатда турганлиги тўғрисида маълумотнома (кейинги ўринларда - маълумотнома) - давлат рўйхатига олинган техниканинг номи, русуми, завод рақами, ишлаб чиқарилган йили, двигатель рақами, техник паспорти ёки техник гувоҳномаси серияси ва рақами, давлат рақами белгиси ҳамда техникага нисбатан тақиқ мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотлар жисмоний ва юридик шахсларнинг сўровига асосан тақдим этилади;


қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникалари - идоравий бўйсунуви ва ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар қишлоқ ва ўрмон хўжалигига мўлжалланган барча турдаги тракторлар (ғилдиракли, занжирли ва ярим занжирли), ўзиюрар машиналар (ўзиюрар қишлоқ хўжалиги машиналари, ўзиюрар мелиоратив ҳамда йўл-қурилиш техникалари), трактор тиркамалари, қишлоқ хўжалиги, йўл-қурилиш, мелиоратив ва бошқа мақсадларга мўлжалланган тупроққа ва экинларга ишлов берувчи, юк ортувчи, дон ва уруғни қайта ишлашга мўлжалланган машиналар, чорвачилик, паррандачилик ва ем-хашак ишлаб чиқариш машина ва технологик ускуналари, сув насослари, кичик механизация мосламалари.


3. Техникаларни рўйхатда турганлиги тўғрисидаги маълумотномани бериш бўйича давлат хизматлари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси (кейинги ўринларда - Инспекция), давлат хизматлари маркази (кейинги ўринларда - Марказ) ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП) орқали жисмоний ва юридик шахснинг сўровномасига асосан амалга оширилади.


4. Маълумотнома техникага оид қуйидаги ахборотларни ўз ичига олади:

техника тўғрисидаги маълумотлар, жумладан номи, русуми, завод рақами, техник паспорти ёки гувоҳномаси серияси ва рақами, давлат рақами белгиси, двигатель қуввати, ишлаб чиқарилган йили, двигатель рақами, давлат рўйхатидан ўтказилган сана, шунингдек, алоҳида белгилар ёки ўзгарган агрегатлар ҳақида маълумотлар (мавжуд бўлса);

техникага нисбатан тақиқнинг мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумот.


5. Инспекция манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан келишган ҳолда техниканинг рўйхатда турганлиги тўғрисидаги маълумотларга қўшимча маълумотлар киритиши мумкин.


6. Марказ, ЯИДХП ва Инспекция ўртасида ахборотлар алмашинуви электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда - ЭРИ) мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро ўзаро электрон боғланиш ёрдамида амалга оширилади.



2-БОБ. ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИНИ

КЎРСАТИШ ТАРТИБИ

         

7. Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникалари учун маълумотнома бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш мазкур Регламентга 1-иловага мувофиқ схемага асосан амалга оширилади.


8. Ариза берувчи маълумотнома олиш учун Инспекцияга ёки Марказга келиб мурожаат қилганда, Инспекция ёки Марказ ходими ариза берувчи номидан ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани тўлдиради.


9. Сўровнома тўлдирилганидан сўнг, ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текширади ва имзоларни идентификацияловчи замонавий воситалар (дактилоскопия, электрон рақамли имзо, Мобил-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди.

Ариза берувчи ЯИДХП орқали мурожаат қилганда, сўровномани электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш талаб этилмайди.


10. Инспекция ёки Марказ орқали давлат хизматлари кўрсатганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.

Давлат хизматларини кўрсатиш учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда, йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади.

"Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимида рўйхатга олинган шахсларга, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга тўлов ставкаларининг 50 фоизи миқдорида чегирма қўлланилади, бунда юридик шахсларнинг вакили сифатида мурожаат қилинган ҳолатлар мустасно.

Суд бошқарувчисининг сўровномасига мувофиқ маълумотнома бериш учун олдиндан тўлов ундирилмайди. Белгиланган тўловнинг ўрни суд бошқарувчиси томонидан "Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 150-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган тартибда тўланади.

Давлат хизматлари кўрсатганлик учун йиғим тўланганлигини тасдиқлаш ахборот-коммуникация тизимлари орқали амалга оширилади.


11. Маълумотнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатганлик учун ундириладиган йиғимлар қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) Марказга ўзи келиб мурожаат этганда:

20 фоизи - Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;

0,5 фоизи - Ягона биллинг тизими орқали давлат хизматларини кўрсатганлик учун Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги "Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази" давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига;

20 фоизи - Республика бюджетига;

қолган маблағлар - Инспекциянинг ривожлантириш жамғармасига ўтказилади;

б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:

10 фоизи - Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;

11,75 фоизи (шундан 0,5 фоизи - ягона биллинг тизими орқали давлат хизматлари кўрсатилганда) - Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги "Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази" давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига;

20 фоизи - Республика бюджетига;

қолган маблағлар - Инспекциянинг ривожлантириш жамғармасига ўтказилади;

в) Инспекцияга ўзи келиб мурожаат этганда:

20 фоизи - Республика бюджетига;

80 фоизи - Инспекциянинг ривожлантириш жамғармасига ўтказилади.


12. Сўровномада маълумотларни нотўғри кўрсатилиши, шунингдек, давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғимни тўламаслик давлат хизматлари кўрсатишни рад этишга асос бўлади.

Давлат хизматлари кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.


13. Маълумотнома техниканинг давлат рақам белгиси, техник паспорти ёки техник гувоҳномасининг серияси ва рақами асосида тақдим этилади.


14. Ариза берувчи давлат хизматлари кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга.

Ариза берувчи давлат хизматларидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўрилмасдан қолдирилади. Бунда тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.


15. Ариза берувчи маълумотномани олиш учун Инспекцияга ёки Марказга келиб мурожаат қилганда, унинг сўровномаси Инспекция ёки Марказ ходими томонидан тўлдирилиб, ариза берувчи томонидан тасдиқланганидан сўнг, реал вақт режимида барча ҳужжатлар Инспекцияга электрон шаклда юборилади.

Ариза берувчи ЯИДХП орқали мурожаат қилганда, сўровнома автоматик тарзда Инспекцияга электрон шаклда юборилади.


16. Инспекция сўровнома келиб тушган вақтдан бошлаб реал вақт режимида ушбу Регламентга 3-иловага мувофиқ QR-код қўйилган маълумотномани автоматик равишда расмийлаштиради ҳамда уни ариза берувчига беради ёки Марказга ёхуд ЯИДХП орқали ариза берувчига электрон шаклда юборади.


17. Марказ ходими маълумотнома тушгандан сўнг реал вақт режимида уни ариза берувчининг электрон почта манзилига юборади ва ариза берувчини бу ҳақида ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.

Марказ ходими ариза берувчи ўзи келиб мурожаат қилганда, ариза берувчининг сўровига кўра маълумотномани электрон шаклда беради.


18. Маълумотнома шахсга оид маълумотлар ошкор қилинмаган ҳолда тақдим этилади (техника эгасининг ўз техникасини рўйхатда турганлигини билиш учун йўлланган сўровномаси бундан мустасно).

Маълумотнома ахборот хусусиятига эга бўлиб, келгусида расмий ҳаракатларни амалга ошириш учун асос бўлмайди.



3-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР

             

19. Маълумотнома ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга, судларга ҳамда қонунчилик хужжатларига мувофиқ ваколатли ташкилотларга бепул тақдим этилади.


20. Ариза берувчи давлат хизматларини кўрсатувчи ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.


21. Мазкур Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

         

              




Маъмурий регламентга

1-ИЛОВА



Қишлоқ хўжалиги, мелиорация

ва йўл-қурилиш техникалари учун техниканинг

рўйхатда турганлиги тўғрисида маълумотнома бериш

бўйича давлат хизматларини кўрсатиш

СХЕМАСИ

          

        

Босқичлар

       


      

Субъектлар

       


      

Тадбирлар

     


     

Бажариш муддатлари

     








1-босқич


Ариза берувчи (жисмоний ёки юридик шахслар)


      

1. Ариза берувчи техниканинг рўйхатда турганлиги тўғрисида маълумотнома бериш бўйича давлат хизматларидан фойдаланиш учун Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясига (кейинги ўринларда - Инспекция) ёки давлат хизматлари марказига (кейинги ўринларда - Марказ) ўзи келиб, шунингдек, давлат хизматларидан электрон фойдаланиш учун ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда - ЯИДХП) рўйхатдан ўтади.


2. Инспекция, Марказ ёки ЯИДХП томонидан кўрсатиладиган давлат хизматлари учун йиғимни амалга оширади.

         


         

1. Хоҳишига кўра








2. Мурожаат қилганда











2-босқич


1. Марказ

2. ЯИДХП


Сўровномани Инспекцияга юборади.


       

Сўровнома тўлдирилгандан сўнг автоматик тарзда

         











3-босқич


Инспекция


         

Техниканинг рўйхатда турганлиги тўғрисида QR-код қўйилган маълумотномани шакллантиради (шунингдек, рад этиш бўйича) ва уни электрон шаклда Марказга ёки ЯИДХП орқали ариза берувчига юборади.

         


Маълумотнома шакллантирил-гандан сўнг автоматик тарзда











4-босқич


Марказ


Маълумотнома келиб тушганидан сўнг уни ариза берувчига электрон шаклда ёки қоғоз кўринишида тақдим этади.


          

Маълумотнома келиб тушгандан сўнг автоматик тарзда

         

          

            




Маъмурий регламентга

2-ИЛОВА



Қишлоқ хўжалиги,

мелиорация ва йўл-қурилиш техникалари

учун техниканинг рўйхатда турганлиги

тўғрисида маълумотнома бериш бўйича

СЎРОВНОМА

            


__________________

(сана)


_______________

(рақам)

       

        

I. Ариза берувчи - юридик шахс тўғрисида маълумот:


1. Ташкилот номи



2. Юридик манзили



3. СТИР рақами



4. Телефон рақами



Юридик шахс вакили:



1. Ф.И.О.



2. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами



II. Ариза берувчи - жисмоний шахс тўғрисида маълумот:



1. Ф.И.О.



2. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами



3. Манзили



4. Телефон рақами



II. Техника тўғрисида маълумот:



1. Техниканинг давлат рақами белгиси



2. Техник паспорт ёки техник гувоҳнома серияси ва рақами



Тасдиқлайман:


            

            




Маъмурий регламентга

3-ИЛОВА





        

         


__________________

(сана)


________________

(рақам)

        

        

Қишлоқ хўжалиги, мелиорация

ва йўл-қурилиш техникалари учун техниканинг

рўйхатда турганлиги тўғрисида

МАЪЛУМОТНОМА

          

I. Инспекциянинг марказий аппарати, ҳудудий бошқармаси ёки туман (Қувасой шаҳар) бўлими:



II. Техника эгаси тўғрисида маълумот:


1. Номи



2. Русуми/модели



3. Ишлаб чиқарилган йили



4. Двигатель рақами



5. Завод рақами



6. Давлат рўйхатидан ўтказилган сана



7. Техник паспорт ёки техник гувоҳнома серияси ва рақами



8. Давлат рақами белгиси



III. Техникага нисбатан тақиқ мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумот:


1. Тақиқ қўйган ташкилот



2. Тақиқ қўйилган сана








Ҳужжатларнинг

ҳақиқийлигини

тасдиқловчи

QR-код








           

               

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 1 май








































































Время: 0.1893
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск