ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Транспорт / Трубопровод ва транспортнинг бошқа турлари /

Тракторчи-машинистларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш йўналишидаги таълим ташкилотларини ҳисобга олиш ҳамда тракторчи-машинист гувоҳномасини бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг Маъмурий регламенти (ЎзР ВМ 29.04.2023 й. 170-сон қарорига 6-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 29 апрелдаги

170-сон қарорига

6-ИЛОВА



Тракторчи-машинистларни тайёрлаш ва қайта

тайёрлаш йўналишидаги таълим ташкилотларини

ҳисобга олиш ҳамда тракторчи-машинист

гувоҳномасини бериш бўйича давлат

хизматларини кўрсатишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ

      

          

1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

        

1. Мазкур Регламент юридик шахсларнинг тракторчи-машинистларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш йўналишидаги таълим ташкилотларини ҳисобга олиш, шунингдек, жисмоний шахсларга (кейинги ўринларда - талабгор) имтиҳонларга рухсат бериш, имтиҳонлар олиш, қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларини (кейинги ўринларда - техника) бошқариш ҳуқуқини берувчи тракторчи-машинист гувоҳномасини бериш тартибини белгилайди.

Тракторчи-машинистларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш йўналишидаги таълим ташкилотларига олий таълим ва малака ошириш муассасалари, профессионал таълим муассасалари ҳамда таълим бериш лицензиясига эга бўлган бошқа нодавлат ташкилотлари (кейинги ўринларда - таълим ташкилотлари) киради.


2. Тракторчи-машинистларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш йўналишидаги таълим ташкилотларини ҳисобга олиш ва ўқув жараёнларини назорат қилиш ҳамда имтиҳонларга рухсат бериш, имтиҳонлар олиш, техникаларни бошқариш ҳуқуқини берувчи тракторчи-машинист гувоҳномасини бериш бўйича давлат хизматлари мазкур Регламентга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси (кейинги ўринларда - Инспекция) томонидан амалга оширилади.

Тракторчи-машинист гувоҳномаси мазкур Регламентга 1-иловага мувофиқ намунага ва таснифга кўра Инспекция томонидан тайёрланади.


3. Тракторчи-машинист гувоҳномасини бериш бўйича кўрсатиладиган давлат хизматлари "Тракторчи-машинист" автоматлаштирилган ахборот тизими орқали амалга оширилади ва унга маълумотлар тегишлилиги бўйича таълим ташкилотлари ҳамда Инспекция томонидан киритилади.

Инспекция қуйидаги назорат функцияларини амалга оширади:

тракторчи-машинистларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш йўналишидаги таълим ташкилотларини ҳисобга олиш;

тракторчи-машинистликка талабгорларнинг ўқув гуруҳларидаги дастлабки ва якуний электрон ҳисобини юритиш;

ўқув гуруҳларидаги тракторчи-машинистликка талабгорларнинг таълим жараёнидаги иштирокини ва якуний имтиҳонларни назорат қилиш, таълим сифатини баҳолаб бориш, шу жумладан, тракторчи-машинистликка талабгорларни ўқишга қабул қилиш, гуруҳдан гуруҳга ўтказиш, рўйхатдан чиқариш ва ўқишини тугатганлиги тўғрисидаги маълумотларни (сертификат, гувоҳнома ва бошқалар) электрон тарзда олиш;

техникаларни бошқариш ҳуқуқини бериш учун тракторчи-машинистликка талабгорлардан имтиҳонларни қабул қилишнинг электрон навбат тизимини йўлга қўйиш, имтиҳон топшираётган тракторчи-машинистликка талабгорларнинг шахсини идентификация қилиш ҳамда улар тўғрисидаги электрон маълумотлар базасини шакллантириш;

назарий имтиҳонларни инсон омили аралашувисиз қабул қилиш ҳамда натижаларни автоматик тарзда баҳолаш ва расмийлаштириш;

амалий имтиҳонларни махсус майдончада имтиҳон қайси тоифадаги техникаларни бошқариш ҳуқуқини олиш учун топширилаётган бўлса, ўша тоифага мансуб бўлган техникаларни бошқаришнинг амалий кўникмаларини баҳолаш;

тракторчи-машинист гувоҳномасини бериш ҳамда тракторчи-машинистлар рўйхатини шакллантириш.


4. Барча техникалар тури, вазифаси ва бошқариш хусусиятларига кўра "А", "B", "С", "D", "Е" ва "F" тоифаларига бўлинади. Уларни бошқариш учун берилган тракторчи-машинист гувоҳномасининг тегишли катагида рухсат берувчи белги қўйилади.

Тракторчи-машинист гувоҳномасининг "А", "B", "С", "D", "Е" ва "F" катагида рухсат берувчи белгиси бўлган шахслар қуйидаги транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқига эга:

"А" тоифа - 30 от кучигача эга бўлган ғилдиракли тракторлар;

"B" тоифа - 30 от кучи ва ундан юқори от кучига эга бўлган ғилдиракли тракторлар;

"C" тоифа - занжирли тракторлар;

"D" тоифа - механик трансмиссияли қишлоқ хўжалиги техникалари;

"E" тоифа - гидростатик трансмиссияли қишлоқ хўжалиги техникалари;

"F" тоифа - мелиорация ва йўл-қурилиш техникалари.

Тракторчи-машинист гувоҳномаси уч тоифага бўлинади:

"А", "B", "C" ва "D" тоифаси;

"А", "B", "C", "D" ва "E" тоифаси;

"А", "B", "C", "D", "E" ва "F" тоифаси.

Тракторчи-машинистларга тоифасига кўра, класслар қуйидаги тартибда:

III класс - тракторчи-машинист гувоҳномасига эга бўлган фуқароларга;

II класс - III классга ва шу йўналишда уч йиллик меҳнат фаолиятига эга бўлган фуқароларга;

I класс - II классга ва шу йўналишда уч йиллик меҳнат фаолиятига эга бўлган фуқароларга талабгорнинг ёки иш берувчининг сўровномасига асосан Инспекция томонидан берилади.



2-БОБ. ТРАКТОРЧИ-МАШИНИСТЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ

ВА ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ЙЎНАЛИШИДАГИ ТАЪЛИМ

ТАШКИЛОТЛАРИНИ ҲИСОБГА ОЛИШ ВА

УНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ ТАРТИБИ

            

5. Тракторчи-машинистларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш йўналишидаги таълим ташкилотларини ҳисобга олиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш мазкур Регламентга 2-иловага мувофиқ схемага асосан амалга оширилади.


6. Таълим ташкилотлари тракторчи-машинистларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича ўз фаолиятини бошлашдан олдин Инспекцияга мурожаат этади.


7. Тракторчи-машинистларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш йўналишидаги таълим ташкилотларини ҳисобга олиш учун юридик шахс Инспекцияга қуйидаги ҳужжатларни топширади:

юридик шахснинг аризаси (мазкур Регламентга 3-иловадаги намунага мувофиқ);

юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома.


8. Тракторчи-машинистларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш йўналишидаги таълим ташкилотларини ҳисобга олиш бўйича ариза 8 иш кунидан кечиктирилмасдан кўриб чиқилади.


9. Ариза келиб тушгандан сўнг, тракторчи-машинистларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш йўналишидаги таълим ташкилотининг моддий-техника ва ўқув-методик базасини кўрикдан ўтказиш учун Инспекциянинг туман (шаҳар) бўлимларининг буйруғига асосан текширув комиссияси тузилади.

Текширув комиссияси Инспекция, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда нодавлат ташкилотлар вакилларидан иборат таркибда тузилади. Инспекциянинг ходими комиссия раиси ҳисобланади.


10. Текширув комиссияси тракторчи-машинистларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш йўналишидаги таълим ташкилотининг моддий-техника ва ўқув-методик базасини қуйидаги талабларга жавоб беришини кўриб чиқади:

камида 48 кв.м майдонга эга бўлган ўқув хоналарининг мавжудлиги, ўқувчилар учун зарур шароитлар яратилганлиги, белгиланган талабларга мувофиқ моддий-техника жиҳозлари билан таъминланганлиги;

таълим ташкилотининг иш режасига киритилган қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларини бошқариш бўйича амалий машғулотларни тўлиқ ўтказиш учун ёнилғи-мойлаш материаллари билан таъминланганлиги;

муҳандис-педагоглар, инструкторлар ҳамда ишлаб чиқариш усталарининг маълумотга эгалиги ва билим даражасининг етарлилиги;

тракторчи-машинистликка талабгорларга техникаларни амалий бошқаришни ўргатиш учун белгиланган талабларга мувофиқ жиҳозланган майдонча, дала майдончаси, техника ёки ундан фойдаланиш тўғрисида шартноманинг мавжудлиги.

Таълим ташкилотига мулк ёки ижара ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ўқув хоналаридан, улардаги жиҳоз ва машқ техникаларидан ўқув машғулотлари жараёнида фойдаланилади.


11. Текширув комиссиясининг таълим ташкилотида тракторчи-машинистларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш йўналишидаги таълим ташкилотларини ташкил этиш бўйича талабларнинг бажарилганлигини ўрганиш натижалари юзасидан мазкур Регламентга 4-иловага мувофиқ намунада икки нусхада далолатнома тузилади ва Инспекция томонидан тасдиқланади. Далолатноманинг бир нусхаси Инспекцияда, иккинчи нусхаси таълим ташкилотида сақланади.


12. Далолатномада текширув комиссиясининг таълим ташкилотини тракторчи-машинистларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича талабларга жавоб бериши ёки жавоб бермаслиги тўғрисидаги хулосаси кўрсатиб ўтилади.


13. Далолатномада "жавоб беради" деб хулоса берилганда, далолатнома тузилган кундан бошлаб 1 иш кунида таълим ташкилоти тўғрисидаги маълумотлар Инспекциянинг "Тракторчи-машинист" автоматлаштирилган ахборот тизимига киритилади ва ушбу таълим ташкилоти тракторчи-машинистларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш йўналишидаги таълим ташкилоти ҳисобига олинади.

Ушбу таълим ташкилотига "Тракторчи-машинист" автоматлаштирилган ахборот тизимига таълим ташкилотининг ўқув гуруҳларига қабул қилинган талабгорлар тўғрисидаги маълумотларни киритиш учун логин ва пароль берилади.

Таълим ташкилоти "Тракторчи-машинист" автоматлаштирилган ахборот тизимига таълим ташкилотининг номи, манзили, банк реквизитлари, уставни тасдиқлаш (рўйхатдан ўтказиш) тўғрисидаги гувоҳнома рақамини ҳамда тайёрланадиган тракторчи-машинистлар тоифаларини киритади.


14. Таълим ташкилоти ўқув гуруҳларидаги ўқувчилар сони, назарий ва амалий машғулотларни бошлаш муддатларини Инспекция билан келишган ҳолда белгилайди.


15. Ўқув гуруҳларидаги ўқувчилар рўйхати ва улар тўғрисидаги маълумотлар машғулотлар бошланишидан олдин таълим ташкилоти томонидан "Тракторчи-машинист" автоматлаштирилган ахборот тизимига киритилади.

Ўқув гуруҳларида ўқиш жараёни бошланганидан бир кун ўтиб тақдим этилган ўқувчилар рўйхати "Тракторчи-машинист" автоматлаштирилган ахборот тизимига киритилмайди.


16. Тракторчи-машинистларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ўқув гуруҳларида ўқувчилар сони 8 кишидан кам бўлмаслиги ҳамда 25 кишидан ошмаслиги керак.


17. Таълим ташкилотининг ўқув гуруҳларида ўқиш жараёни якунланганидан сўнг, ўқувчиларга тегишли тоифадаги техникани бошқариш бўйича ўқув дастурларини тугатганлиги ҳақидаги гувоҳнома берилган санадан бошлаб 5 иш куни ичида бу тўғрисидаги маълумотлар "Тракторчи-машинист" автоматлаштирилган ахборот тизимига киритилиши лозим.


18. Инспекцияда белгиланган тартибда ҳисобга олинган таълим ташкилотларининг ўқув моддий-техника базаси ва фаолияти ҳар йили камида бир марта, ўқув гуруҳларининг ўқув жараёни - ҳар ойда камида бир марта текширилади.

Текширув натижалари бўйича далолатнома тузилиб, иш фаолиятида камчиликларга йўл қўйган таълим ташкилотлари юзага келган камчиликларни бартараф этмаса, уларга нисбатан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда таъсир чоралари қўлланилиши тўғрисида огоҳлантирилади.


19. Агар таълим ташкилоти томонидан камчиликлар белгиланган муддатда бартараф этилмаса, Инспекцияда янги ўқув гуруҳларини рўйхатдан ўтказиш тўхтатилади.

Ушбу таълим ташкилотида тракторчи-машинистларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича ўқув жараёнларини тўхтатиш ёки унинг лицензиясини бекор қилиш бўйича Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига тақдимнома киритилади. Шунингдек, мазкур таълим ташкилотига "Тракторчи-машинист" автоматлаштирилган ахборот тизимига кириш тўхтатилади.


20. Аниқланган камчиликлар тўлиқ бартараф этилганидан сўнг, таълим ташкилотига ўз фаолиятини қайта йўлга қўйишига ва янги ўқув гуруҳларини рўйхатдан ўтказишига рухсат этилади.


21. Инспекцияда тракторчи-машинистларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш йўналишидаги таълим ташкилотлари бўйича назорат-кузатув йиғма жилди юритилади.

Унда таълим ташкилотининг моддий-техник базаси, ўқув техникалари рўйхати, амалий машғулот ўтказиладиган йўналишли харита нусхаси, ўқув гуруҳларини текшириш ҳақидаги маълумотлар, текшириш далолатномалари, йил давомида амалга оширилган ишларнинг таҳлили ва бошқа маълумотлар жамланади.



3-БОБ. ТРАКТОРЧИ-МАШИНИСТ ГУВОҲНОМАСИНИ

ОЛИШ УЧУН ИМТИҲОН ТОПШИРИШГА РУХСАТ

БЕРИШ БЎЙИЧА ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИНИ

КЎРСАТИШНИНГ ТАРТИБИ

           

22. Тракторчи-машинист гувоҳномасини олиш учун имтиҳон топширишга рухсат бериш ва имтиҳонни ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш мазкур Регламентга 5-иловага мувофиқ схемага асосан амалга оширилади.


23. Тракторчи-машинист гувоҳномасини олиш учун имтиҳон топширишга талабгорнинг (кейинги ўринларда - талабгор) мурожаати уни рўйхатдан ўтказилган ҳудудидан қатъи назар исталган ҳудудда кўриб чиқилади.


24. Талабгор тракторчи-машинист гувоҳномасини олиш учун имтиҳон топшириш учун Инспекцияга ёки давлат хизматлари марказига (кейинги ўринларда - Марказ) келиб мурожаат этганда, Инспекция ёки Марказ ходими талабгор номидан ушбу Регламентга 6-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон шаклда тўлдиради.

Талабгор Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП) орқали давлат хизматларидан фойдаланганда, сўровномани электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш талаб этилмайди.

Мобил-ID тизими орқали сўровнома тўлдирилганда фойдаланувчининг телефон рақамига юборилган хабарни тасдиқлаш орқали идентификацияланади.


25. Талабгор тракторчи-машинист гувоҳномасини олиш учун имтиҳон топшириш учун Марказга келиб мурожаат этганда, унинг сўровномаси Марказ ходими томонидан тўлдирилиб, талабгор томонидан тасдиқланганидан сўнг, реал вақт режимида Инспекцияга электрон шаклда юборилади.

Талабгор ЯИДХП орқали мурожаат қилганда, сўровнома автоматик тарзда Инспекцияга электрон шаклда юборилади.


26. Талабгор тракторчи-машинист гувоҳномасини олиш учун имтиҳон топширишга рухсат бериш учун Инспекцияга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

сўровнома;

шахсни тасдиқловчи ҳужжат:

тиббий маълумотнома (083-шакл).

Инспекция ходими "Тракторчи-машинист" автоматлаштирилган ахборот тизими орқали талабгорнинг қуйидаги ҳужжатларини электрон шаклда олади:

тегишли тоифадаги техникани бошқариш учун дастурлар бўйича ўқишни тугатганлиги ҳақидаги гувоҳнома;

диплом ва ўқув дастуридаги фанларни ўқиганлиги тўғрисидаги диплом варақасидан кўчирма нусха.


27. Талабгорнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатларга қуйидагилар киради:

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун - идентификацияловчи ID-картаси (паспорт);

Ўзбекистон Республикаси ҳарбий хизматчилари учун - ички ишлар органларида рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисидаги ёки ҳарбий қисмларнинг уй ажратиш тўғрисидаги маълумотномасини илова қилган ҳолда ҳарбий қисм ёки ҳарбий муассасалар қўмондонлиги томонидан бериладиган шахсни тасдиқловчи ҳужжат ёки ҳарбий билет (ҳарбий хизматга мажбур бўлган фуқароларнинг ҳарбий билетлари бундан мустасно);

чет эл фуқаролари учун - Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси ёки чет эл фуқаросининг идентификацияловчи ID-картаси ёки дипломатик паспорти ёхуд Ўзбекистон Республикасида аккредитациядан ўтганлигини тасдиқловчи тегишли ҳужжат;

фуқаролиги бўлмаган шахслар учун - чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг идентификацияловчи ID-картаси, фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ички ишлар органларининг доимий ёки вақтинчалик рўйхатдан ўтказилган жойи ҳақидаги белгиси қўйилган Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси.


28. Тракторчи-машинист гувоҳномасини олиш учун имтиҳон топширишга рухсат бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатганлик учун йиғимлар ушбу Регламентга 7-иловадаги тўлов ставкаларига мувофиқ ундирилади.

Давлат хизматларини кўрсатиш учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда, йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади.

"Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимида рўйхатга олинган шахсларга, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга ушбу Регламентга 6-иловадаги тўлов ставкаларининг 50 фоизи миқдорида чегирма қўлланилади, бунда юридик шахсларнинг вакили сифатида мурожаат қилинган ҳолатлар мустасно.

Давлат хизматлари кўрсатганлик учун йиғим тўланганлигини тасдиқлаш ахборот-коммуникация тизимлари орқали амалга оширилади.


29. Тракторчи-машинист гувоҳномасини олиш учун имтиҳон топширишга рухсат бериш ва имтиҳонни ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатганлик учун ундириладиган йиғимлар қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) Марказга ўзи келиб мурожаат этганда:

20 фоизи - Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;

0,5 фоизи - Ягона биллинг тизими орқали давлат хизматларини кўрсатганлик учун Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги "Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази" давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига;

20 фоизи - Республика бюджетига;

қолган маблағлар - Инспекциянинг ривожлантириш жамғармасига ўтказилади;

б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:

10 фоизи - Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;

11,75 фоизи (шундан 0,5 фоизи - ягона биллинг тизими орқали давлат хизматлари кўрсатилганда) - Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги "Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази" давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига;

20 фоизи - Республика бюджетига;

қолган маблағлар - Инспекциянинг ривожлантириш жамғармасига ўтказилади;

в) Инспекцияга ўзи келиб мурожаат этганда:

20 фоизи - Республика бюджетига;

80 фоизи - Инспекциянинг ривожлантириш жамғармасига ўтказилади.


30. Қуйидаги ҳолларда Инспекция томонидан тракторчи-машинист гувоҳномасини олиш учун имтиҳон топширишга рухсат бериш рад этилади:

давлат хизматлари кўрсатганлик учун йиғимга тўловлар амалга оширилмаганда;

сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилганда;

мазкур Регламентнинг 26-бандида кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар сўровнома топширилганидан сўнг 3 иш куни ичида тўлиқ тақдим этилмаганда.


31. Давлат хизматлари кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.


32. Талабгорга тракторчи-машинист гувоҳномасини олиш учун имтиҳон топширишга рухсат беришни рад этилишига сабаб бўлган ҳолатлар бартараф этилганда, талабгор тракторчи-машинист гувоҳномасини олиш учун имтиҳон топширишга рухсат бериш тўғрисида қайта мурожаат қилиш ҳуқуқига эга, бунда йиғимлар ундирилмайди.


33. Талабгор тракторчи-машинист гувоҳномасини олиш учун имтиҳон топширишга рухсат бериш бўйича Марказга келиб мурожаат этганда, унинг сўровномаси Марказ ходими томонидан тўлдирилиб, талабгор томонидан тасдиқланганидан сўнг реал вақт режимида Инспекцияга электрон шаклда юборилади.

ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса, сўровнома автоматик тарзда Инспекцияга электрон шаклда юборилади.


34. Инспекция тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиб, тегишли маълумотлар тўғрилигини текшириб, талабгорга тракторчи-машинист гувоҳномасини олиш учун имтиҳон топширишга рухсат беради ёки рад этади.


35. Талабгорга тракторчи-машинист гувоҳномасини олиш учун имтиҳон топширишга рухсат бериш 1 иш кунидан кечиктирилмасдан кўриб чиқилади.


36. Тақдим этилган ҳужжатлар кўриб чиқилганидан сўнг талабгор Инспекция ходими томонидан имтиҳон топширувчилар рўйхатига киритилади ҳамда назарий имтиҳонни ўтказиш санаси ва вақти ҳақида талабгорнинг электрон почта манзилига ёки унинг телефон рақамига хабарнома юборилади.


37. Талабгор узрли сабаб билан (бетоблиги туфайли ёки яқин қариндоши вафот этганда) белгиланган вақтда имтиҳонга келмай қолган ҳолларда, унинг яна бир бор имтиҳон топшириш имконияти сақланиб қолади.


38. "А", "B", "С", "D", "Е" ва "F" тоифаларидаги техникаларни бошқариш бўйича ўқув жараёни муддати якунида 18 ёшга тўлган шахсларга имтиҳон топширишга рухсат этилади.


39. "А", "B", "С" ва "D" тоифаларидаги техникаларни бошқариш ҳуқуқини берувчи тракторчи-машинист гувоҳномасини олиш учун 280 соатдан кам бўлмаган назарий ва амалий ўқув дастури асосида таълим ташкилотини битирган ва таълим ташкилоти томонидан бериладиган (сертификат, гувоҳнома ва бошқалар) ҳужжатга эга бўлган фуқароларга имтиҳон топширишга рухсат этилади.

"А", "B", "С" ва "D" тоифаларидаги техникаларни бошқариш ҳуқуқига эга бўлган фуқароларга:

"E" тоифаси учун - 86 соат;

"E ва "F" тоифалари учун - 152 соатли ўқув дастури асосида таълим олганидан сўнг имтиҳон топширишига рухсат этилади.

Шунингдек:

"А", "B", "С", "D" ва "Е" тоифалари учун - 360 соат;

"А", "B", "С", "D", "Е" ва "F" тоифалари учун - 440 соатдан кам бўлмаган назарий ва амалий ўқув дастури асосида таълим ташкилоти томонидан бериладиган (сертификат, гувоҳнома ва бошқалар) ҳужжатга эга бўлган фуқароларга имтиҳон топширишига рухсат этилади.

Машғулотларни ташкил этиш шаклидан қатъи назар, тракторчи-машинистларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш курсларида умумий ўқув юкламасининг ҳажми ҳафтасига 20 соатгача, ўқув юкламасининг бажарилишидан келиб чиққан ҳолда аудиторияда ўтказиладиган назарий ва амалий машғулотларнинг кундалик ҳажми 4 соатгача режалаштирилади.

Аудитория машғулотларининг барча турлари учун 80 дақиқа давом этадиган дарс жуфтлиги белгиланади.

Техникаларни бошқаришни ўргатиш учун ажратилган амалий машғулотларнинг кундалик ҳажми ҳар бир инструктор учун 8 соатдан ортиқ бўлмаган ҳолда белгиланади.


40. Тракторчи-машинист гувоҳномасини олиш учун имтиҳонлар "Тракторчи-машинист" автоматлаштирилган ахборот тизимида аввал назарий, ундан сўнг амалий кетма-кетликда ўтказилади.

Назарий имтиҳонда тракторчи-машинистликка талабгорнинг йўл ҳаракати қоидалари, техникалар хавфсизлиги қоидалари ва ўқув дастурида назарда тутилган бошқа фанлар бўйича билимлари, амалий имтиҳонда эса техникани бошқариш кўникмалари синовдан ўтказилади ва баҳоланади.

Имтиҳонлар жараёнида талабгорларнинг аввал назарий билимлари, кейин амалий билимлари текширилади.

Назарий имтиҳондан ўтмаган шахслар амалий имтиҳонларга қўйилмайди.


41. Назарий имтиҳон "Тракторчи-машинист" автоматлаштирилган ахборот тизимида тест шаклида ўтказилади.

Назарий имтиҳон 15 та электрон тест саволларидан тузилган, ҳар бир саволга 3-5 та жавоб вариантлари келтирилган ва жавоблардан 1 таси тўғри бўлиши керак.

Имтиҳон саволларига жавоб бериш (тўғри жавоб вариантини танлаш) учун тракторчи-машинистликка талабгорга 15 дақиқа вақт берилади. Имтиҳон хронометражи "Тракторчи-машинист" автоматлаштирилган ахборот тизими орқали юритилади, ушбу вақт тугагач имтиҳон автоматик тарзда тўхтатилади.

Назарий имтиҳон натижалари "Тракторчи-машинист" автоматлаштирилган ахборот тизими томонидан автоматик тарзда баҳоланади. Бунда тракторчи-машинистликка талабгор имтиҳон учун ажратилган вақтда имтиҳон саволларининг:

12 та ва ундан кўпига тўғри жавоб берса - "топширди";

12 тадан камига тўғри жавоб берса - "топширмади" якуний баҳоси қўйилади.

Имтиҳонни топшириш жараёнида тракторчи-машинистликка талабгорга адабиётлар, мобил алоқа, техник ёки бошқа ахборот воситаларидан фойдаланишга, имтиҳон ўтказиш жараёнига дахлдор бўлмаган шахсларнинг тракторчи-машинистликка талабгор билан мулоқотга киришишга рухсат этилмайди.


42. Назарий имтиҳондан ўтган талабгорга амалий имтиҳонни топширишга рухсат этилади.


43. Назарий имтиҳонларда олинган ижобий баҳо икки ой давомида ҳақиқий ҳисобланади.

Агар талабгор ушбу муддат ичида амалий имтиҳонни топширамаса (топшира олмаса), у назарий имтиҳонни қайта топширишга юборилади.


44. Барча тоифадаги техникаларни бошқариш ҳуқуқини бериш учун амалий имтиҳонлар Инспекциянинг марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва туман (Қувасой шаҳар) бўлимлари бошлиғининг буйруғига асосан тузиладиган имтиҳон комиссияси томонидан қабул қилинади.

Имтиҳон комиссияси таркиби камида уч кишидан иборат бўлади, комиссия таркибига Инспекция, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда бошқа нодавлат ташкилотларнинг вакиллари киритилиши мумкин. Инспекция ходими комиссия раиси ҳисобланади.

Имтиҳон комиссияси аъзолари йўл ҳаракати, техника хавфсизлиги қоидалари ва имтиҳон олиш усулини билиши, бошқарилиши текширилаётган тоифадаги техникага оид билимларга эга бўлиши шарт.


45. Амалий имтиҳонда талабгор қайси тоифадаги техникани бошқариш ҳуқуқини берувчи гувоҳномани олиш хоҳишини билдирган бўлса, унинг фақат шу тоифадаги техникани бошқариши бўйича малакаси текширилади.


46. Йўл ҳаракати, техника хавфсизлиги қоидалари ва амалий бошқариш бўйича талабгорнинг натижалари мазкур Регламентга 8-иловага мувофиқ тўлдириладиган тракторчи-машинистларга гувоҳномаларни бериш бўйича имтиҳон натижалари тўғрисидаги имтиҳон варақасига ёзилади ҳамда имтиҳон комиссиясининг баённомаси билан расмийлаштирилади. Баённома имтиҳонда иштирок этган комиссия аъзолари томонидан имзоланади.


47. Тракторчи-машинистларни техникани бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисидаги қарор қонунчиликда белгиланган тартибда қабул қилинади. Техникани бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинган фуқаролар, тракторчи-машинист гувоҳномасини олиш учун, маҳрум қилиш муддатидан қатъи назар, мажбурий тиббий кўрикдан ўтишлари ҳамда назарий ва амалий имтиҳон топширишлари лозим.


48. Чет эл фуқароларига тракторчи-машинист гувоҳномасини бериш тартиби ушбу Регламентда назарда тутилган умумий қоидалар асосида амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси фуқароларига республика ҳудудида техникаларни бошқариш учун фақат Ўзбекистон Республикасининг тракторчи-машинист гувоҳномаси ҳақиқий ҳисобланади.

Чет элнинг тракторчи-машинист гувоҳномасига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари кўрсатилган тўлов ставкаларида йиғимларни тўлагандан кейин уларга белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг тракторчи-машинист гувоҳномаси берилади.


49. Имтиҳонларни қабул қилиш ва "А", "B", "С", "D", "Е" ва "F" тоифаларидаги техникаларни бошқариш ҳуқуқини берувчи тракторчи-машинист гувоҳномасини бериш Инспекция томонидан амалга оширилади.


50. Техникани бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш муддати тугаганидан кейин тракторчи-машинист гувоҳномаси назарий ва амалий имтиҳон топшириш орқали қайта берилади.



4-БОБ. ТРАКТОРЧИ-МАШИНИСТ

ГУВОҲНОМАСИНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ

            

51. Тракторчи-машинист гувоҳномасини бериш бўйича назарий ва амалий имтиҳонлардан ўтган талабгорларга тракторчи-машинист гувоҳномаси берилади.

"Тракторчи-машинист" автоматлаштирилган ахборот тизими орқали тракторчи-машинист гувоҳномасининг серияси ва тартиб рақами электрон ҳолда шакллантирилади ва имтиҳон варақасида қайд этилади.

Тракторчи-машинист гувоҳномасидаги маълумотлар "Тракторчи-машинист" автоматлаштирилган ахборот тизими ёрдамида тайёрланади.

Тракторчи-машинист гувоҳномасини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатганлик учун йиғимлар ушбу Регламентга 7-иловадаги тўлов ставкаларига мувофиқ амалга оширилади.


52. Талабгорга тракторчи-машинист гувоҳномасини беришнинг асослилиги ва ҳужжатларнинг тўғри тўлдирилганлиги Инспекция ходими томонидан текширилади.

"Тракторчи-машинист" автоматлаштирилган ахборот тизимида тракторчи-машинистлар тўғрисидаги маълумотлар электрон шаклда юритилади.


53. Тракторчи-машинист гувоҳномасида бошқаришга рухсат этилган техникалар тоифаси қайд қилинади.


54. Тракторчи-машинист гувоҳномаси фуқаро шахсини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатган ҳолда тракторчи-машинист гувоҳномасини олганидан ва қайд этиш китобига шахсан имзо қўйганидан сўнг берилади.

Тракторчи-машинист гувоҳномаси ишончнома бўйича берилмайди.

Таълим ташкилотларини тугатган фуқароларга тракторчи-машинист гувоҳномаси Инспекция томонидан имтиҳон ўтказиш якунлари бўйича берилиши мумкин.



5-БОБ. ТРАКТОРЧИ-МАШИНИСТ ГУВОҲНОМАСИНИ

АЛМАШТИРИШ ВА ЙЎҚОЛГАНИ ЎРНИГА

ЯНГИСИНИ БЕРИШ ТАРТИБИ

          

55. Жисмоний шахсларга тракторчи-машинист гувоҳномасини алмаштириш ва йўқолгани ўрнига янгисини бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш мазкур Регламентга 5-иловага мувофиқ схемага асосан амалга оширилади.


56. Жисмоний шахс тракторчи-машинист гувоҳномасини алмаштириш ёки йўқолгани ўрнига янгисини бериш бўйича Инспекцияга ёки Марказга келиб мурожаат этганда, Инспекция ёки Марказ ходими жисмоний шахс номидан ушбу Регламентга 6-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон шаклда тўлдиради.

Жисмоний шахс ЯИДХП орқали мурожаат қилганда, сўровнома автоматик тарзда Инспекцияга электрон шаклда юборилади.

Жисмоний шахс ЯИДХП орқали давлат хизматларидан фойдаланганда, сўровномани электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш талаб этилмайди.

Мобил-ID тизими орқали сўровнома тўлдирганда фойдаланувчининг телефон рақамига юборилган хабарни тасдиқлаш орқали идентификацияланади.


57. Жисмоний шахс тракторчи-машинист гувоҳномасини алмаштириш ёки йўқолгани ўрнига янгисини бериш бўйича Марказга келиб мурожаат этганда, унинг сўровномаси Марказ ходими томонидан тўлдирилиб, жисмоний шахс томонидан тасдиқланганидан сўнг реал вақт режимида Инспекцияга электрон шаклда юборилади.


58. Жисмоний шахс тракторчи-машинист гувоҳномасини алмаштириш ёки йўқолгани ўрнига янгисини олиш учун Инспекцияга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

а) тракторчи-машинист гувоҳномасини алмаштириш учун:

сўровнома;

эски намунадаги ёки шикастланган ёхуд яроқсиз ҳолга келган тракторчи-машинист гувоҳномаси;

б) тракторчи-машинист гувоҳномаси йўқолганда янгисини бериш учун:

сўровнома;

шахсни тасдиқловчи ҳужжат.


59. Жисмоний шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатларга 36-бандда назарда тутилган ҳужжатлар киради.


60. Тракторчи-машинист гувоҳномаси йўқолганда янгисини олиш учун мурожаат этилганда Инспекция ходими "Тракторчи-машинист" автоматлаштирилган ахборот тизими орқали жисмоний шахс тўғрисидаги маълумотларни электрон шаклда олади.


61. Тракторчи-машинист гувоҳномасини алмаштириш ва йўқолгани ўрнига янгисини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатганлик учун йиғимлар ушбу Регламентга 7-иловадаги тўлов ставкаларига мувофиқ амалга оширилади.

Давлат хизматларини кўрсатиш учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда, йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади.

"Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимида рўйхатга олинган шахсларга, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга ушбу Регламентга 6-иловадаги тўлов ставкаларининг 50 фоизи миқдорида чегирма қўлланилади, бунда юридик шахсларнинг вакили сифатида мурожаат қилинган ҳолатлар мустасно.

Давлат хизматлари кўрсатганлик учун йиғим тўланганлигини тасдиқлаш ахборот-коммуникация тизимлари орқали амалга оширилади.


62. Тракторчи-машинист гувоҳномасини алмаштириш ва йўқолгани ўрнига янгисини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатганлик учун ундириладиган йиғимлар қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) Марказга ўзи келиб мурожаат этганда:

20 фоизи - Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;

0,5 фоизи - Ягона биллинг тизими орқали давлат хизматларини кўрсатганлик учун Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги "Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази" давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига;

20 фоизи - Республика бюджетига;

қолган маблағлар - Инспекциянинг ривожлантириш жамғармасига ўтказилади;

б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:

10 фоизи - Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;

11,75 фоизи (шундан 0,5 фоизи - ягона биллинг тизими орқали давлат хизматлари кўрсатилганда) - Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги "Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази" давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига;

20 фоизи - Республика бюджетига;

қолган маблағлар - Инспекциянинг ривожлантириш жамғармасига ўтказилади;

в) Инспекцияга ўзи келиб мурожаат этганда:

20 фоизи - Республика бюджетига;

80 фоизи - Инспекциянинг ривожлантириш жамғармасига ўтказилади.


63. Тракторчи-машинист гувоҳномасини алмаштириш ва йўқолгани ўрнига янгисини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш учун йиғимнинг амалга оширилмаганлиги хизматлар кўрсатишни рад этишга асос ҳисобланади.

Шунингдек, Инспекция томонидан қуйидаги ҳолларда тракторчи-машинист гувоҳномасини алмаштириш ва йўқолгани ўрнига янгисини бериш бўйича сўровнома рад этилади:

сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилганда;

жисмоний шахс томонидан тракторчи-машинист гувоҳномасини алмаштириш ва йўқолгани ўрнига янгисини бериш бўйича ҳужжатлар 3 иш куни ичида тўлиқ тақдим этилмаганда.

Давлат хизматларини кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.


64. Жисмоний шахс тракторчи-машинист гувоҳномасини алмаштириш ёки йўқолгани ўрнига янгисини беришга рад этиш асосларини бартараф этиб, қайта мурожаат қилишга ҳақли. Бундай ҳолда йиғимлар ундирилмайди.


65. Тракторчи-машинист гувоҳномасини алмаштириш ёки йўқолгани ўрнига янгисини бериш тўғрисидаги мурожаат техниканинг рўйхатдан ўтказилган ҳудудидан қатъи назар, исталган ҳудудда кўриб чиқилиши мумкин.


66. Инспекция тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиб, тракторчи-машинист гувоҳномасини алмаштириш ёки йўқолгани ўрнига янгисини беришга рухсат беради ёки рад этади.


67. Тракторчи-машинист гувоҳномасини алмаштириш ёки йўқолгани ўрнига янгисини бериш 1 иш кунидан кечиктирилмасдан кўриб чиқилади.


68. Тақдим этилган ҳужжатлар кўриб чиқилгандан сўнг, тракторчи-машинист гувоҳномасини алмаштириш ёки йўқолгани ўрнига янгисини бериш бўйича жисмоний шахснинг маълумотлари "Тракторчи-машинист" автоматлаштирилган ахборот тизимига жойлаштирилади, жисмоний шахснинг телефон рақамига, шунингдек, Давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХП орқали тракторчи-машинист гувоҳномасини алмаштирилиши ёки йўқолгани ўрнига янгисини берилиши ҳақидаги хабарнома юборилади.

Жисмоний шахс Инспекцияга келиб "Тракторчи-машинист" автоматлаштирилган ахборот тизимида суратга тушади ва электрон имзо қўйгандан сўнг унга "Тракторчи-машинист" автоматлаштирилган ахборот тизими орқали тайёрланган тракторчи-машинист гувоҳномасини қайд этиш китобига имзо қўйган ҳолда олади.


69. Бир неча тоифадаги техникаларни бошқариш ҳуқуқига эга бўлган жисмоний шахс тракторчи-машинист гувоҳномасини алмаштиришда ўз хоҳишига кўра мавжуд тоифадан бирортасини ҳам олиши мумкин.


70. Тракторчи-машинист гувоҳномаси алмаштирилганда, янги берилаётган гувоҳноманинг "Алоҳида белгилар учун" номли катагига эски гувоҳноманинг серияси ва рақами ҳамда берилган куни ёзиб қўйилади.


71. Йўқолган (ўғирланган, ёнғин, табиий офат оқибатида ва бошқа ҳолатларда) тракторчи-машинист гувоҳномасининг янгиси 58-банднинг "б" кичик бандига асосан берилади.


72. Йўқолган тракторчи-машинист гувоҳномаси топилган тақдирда, у ҳақиқий эмас деб ҳисобланади ва Инспекцияга топширилади ҳамда белгиланган тартибда йўқ қилинади.


73. Янги намунадаги тракторчи-машинист гувоҳномасини олиш учун эски намунадаги тракторчи-машинист гувоҳномаси қайтариб олинади ва белгиланган тўлов ставкасида йиғимлар тўлангандан кейин янги намунадаги тракторчи-машинист гувоҳномаси берилади.


74. Тракторчи-машинистларга юқори класс бериш бўйича имтиҳон топширишга рухсат бериш ва тракторчи-машинист гувоҳномасини алмаштириш бўйича йиғимлар ушбу Регламентга 7-иловадаги тўлов ставкаларига мувофиқ амалга оширилади.

Юқори класс берилаётган тракторчи-машинистларнинг тракторчи-машинист гувоҳномаси янгисига алмаштирилиб, унинг алоҳида белгилар жойига класс қайд этилади.



6-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР

           

75. Тракторчи-машинист гувоҳномасини бериш учун асос бўладиган ҳужжатлар (сўровнома, имтиҳон варақаси, эски тракторчи-машинист гувоҳномаси ва бошқалар) ҳамда ўқув гуруҳларидаги ўқувчиларнинг рўйхати алоҳида иш ҳужжатлари сифатида йиғма жилдга тикилади ва белгиланган тартибда икки йил мобайнида сақланади.


76. Инспекцияда имтиҳон комиссиясининг баённомалари - 3 йил, тракторчи-машинист гувоҳномасини бериш китоби - 25 йил сақланади, белгиланган муддат ўтгандан кейин ҳужжатлар давлат архивига топширилади.


77. Тракторчи-машинистларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, улардан имтиҳон олиш, тракторчи-машинист гувоҳномаларини бериш билан боғлиқ бўлган барча иш юритиш ҳужжатлари белгиланган тартибда Инспекция томонидан олиб борилади.


78. Намунавий ўқув дастурлари Инспекция ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.


79. Янги намунадаги тракторчи-машинист гувоҳномаси 10 йил муддатга берилади.


80. Талабгор томонидан тақдим қилинган ҳужжатлар уларни ўрганишдан ёки имтиҳонга киришдан, шунингдек, тракторчи-машинист гувоҳномасини алмаштириш ёхуд йўқолгани ўрнига янгисини беришдан аввал уларнинг асли билан таққосланиши шарт.


81. Тракторчи-машинист гувоҳномасини бериш бўйича аризалар 1 иш кунида кўриб чиқилади. Алоҳида қўшимча маълумот ёки маълумотларни аниқлаштирилиши лозим бўлган ҳолатларда - аризалар 10 иш кунида кўриб чиқилади.


82. Ушбу Регламент талабларининг бузилиши, тракторчи-машинист гувоҳномасининг қалбакилаштирилиши, тракторчи-машинист гувоҳномасига эга бўлмаган шахслар томонидан техникаларнинг бошқарилиши ҳамда бошқаришга рухсат этилиши белгиланган тартибда жавобгарликка тортишга сабаб бўлади.


83. Инспекция, Марказ ва давлат хизматларини кўрсатишда иштирок этувчи бошқа ташкилотлар манфаатдор шахсга маъмурий ҳужжатни қабул қилиш учун аҳамиятга эга бўлган барча ҳолатлар юзасидан ўз фикрини билдириш имкониятини беради.


84. Талабгорлар давлат хизматларини кўрсатувчи ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.


85. Мазкур Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

           

            




Маъмурий регламентга

1-ИЛОВА



Тракторчи-машинист гувоҳномасининг

НАМУНАСИ

            

      

           

Тракторчи-машинист гувоҳномасининг

ТАСНИФИ

           

Тракторчи-машинист гувоҳномаси халқаро стандартлар асосида 54 х 86 мм ўлчамдаги пластикдан тайёрланади. Гувоҳноманинг ранги - очиқ кулранг яшил. Лотин ёзувидаги давлат тилидан фойдаланилади. Серияли рақами - тўрт ҳарфли (UZ-TM), номери - олти рақамли.

Тракторчи-машинист гувоҳномасида жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) ва қурилмалар ўртасида маълумотларни бевосита алоқасиз амалга ошириш имконини берувчи махсус электрон белги (NFC смарт-карта) бўлади.

Тракторчи-машинист гувоҳномасининг пластик шакли қуйидаги ҳимоя воситаларига эга:

Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири шаклидаги голограмма, у нишабликнинг турлича бурчагида ўз шаклини ўзгартиради;

микроматн - "TRAKTORCНI-MASНINIST GUVOНNOMASI", "Удостоверение тракториста-машиниста", "Driving licence", ўлчами - максимум 30 микрон;

ультрабинафша қоплама;

"UZ" ёзуви, эгилганда бир рангдан бошқа рангга товланадиган оптик турланадиган бўёқ;

гильош, доимий равишда қийшайиб турадиган 40-70 мкм қалинликдаги тўлқинли чизиқларнинг қалин тармоғи шаклидаги нақш;

тракторчи-машинист гувоҳномаси пластик шаклининг серияли рақамининг лазер ўйма нақши.

Тракторчи-машинист гувоҳномасининг олд томонида "TRAKTORCНI-MASНINIST GUVOНNOMASI", "Удостоверение тракториста-машиниста", "Driving licence" сўзлари ёзилади, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг тасвири туширилган, "Ўзбекистон" номи давлат тилида, рус ва инглиз тилларида ёзилган, фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган жойи ва санаси, берилган санаси, амал қилиш муддати, берилган жойи, жисмоний шахснинг идентификация рақами, гувоҳнома рақами, яшаш жойи, тоифалари тўғрисидаги маълумотлар мажбурий тартибда кўрсатилади, фотосурат учун жой назарда тутилган.

Орқа томонида берилган санаси ва муддати мажбурий тартибда кўрсатилади.

1 - 12-бандлардаги маълумотлар қайд этилади.

Алоҳида белгилар учун жой назарда тутилган.

A, B, C, D, E, ва F тоифаларини бошқариш учун тракторчи-машинист гувоҳномасининг ҳақиқийлиги тегишли пиктограммалар билан ифодаланган.

          

           




Маъмурий регламентга

2-ИЛОВА



Тракторчи-машинистларни тайёрлаш

ва қайта тайёрлаш йўналишидаги таълим

ташкилотларини ҳисобга олиш

СХЕМАСИ

             

       

Босқичлар

        


       

Субъектлар

      


      

Тадбирлар

       


       

Бажариш муддатлари

        








1-босқич


          

Таълим ташкилотлари

(олий таълим ва малака ошириш муассасалари, профессионал таълим муассасалари ҳамда таълим бериш лицензиясига эга бўлган бошқа нодавлат ташкилотлар)

       


Тракторчи-машинистларни тайёрлаш ёки қайта тайёрлаш йўналишида таълим жараёнини ташкил қилиш учун Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясига (кейинги ўринларда -Инспекция) ариза билан мурожаат қилади.


Хоҳишига кўра











2-босқич


Инспекция


          

Тракторчи-машинистларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш йўналишидаги таълим ташкилотларининг моддий-техника ва ўқув-методик базасини кўрикдан ўтказиш учун текширув комиссиясини тузади ҳамда ўзининг буйруғи билан тасдиқлайди.

      


       

Мурожаат келиб тушгандан кейин 2 иш куни мобайнида

       











3-босқич


Инспекция


Таълим ташкилотининг моддий-техник ва ўқув-методик базасини ушбу Регламентнинг 10-банди талабларига асосан кўрикдан ўтказади.


      

Мурожаат келиб тушгандан кейин 3 иш кунидан

         








4-босқич


Инспекция


              

1. Таълим ташкилотининг белгиланган талабларга мувофиқлигини ўрганиб чиқиш якунлари бўйича мазкур Регламентга 4-иловага мувофиқ намунадаги далолатномани икки нусхада тузади.


2. Далолатномада таълим ташкилотига белгиланган талабларга "жавоб беради" деб хулоса берилганда, ушбу таълим ташкилоти тўғрисидаги маълумотларни "Тракторчи-машинист" автоматлаштирилган ахборот тизимига киритади ҳамда тракторчи-машинистларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш йўналишидаги таълим ташкилотларни ҳисобга олади.

         


Мурожаат келиб тушгандан кейин 8 иш кунида




           

           




Маъмурий регламентга

3-ИЛОВА




__________________

(сана)


_______________

(рақам)

       

        

Тракторчи-машинистларни тайёрлаш

ва қайта тайёрлаш йўналишидаги таълим

ташкилотларини ҳисобга олиш бўйича давлат

хизматларини кўрсатиш юзасидан

АРИЗА

           

I. Талабгор - юридик шахс тўғрисида маълумот:


1. Ташкилот номи



2. Юридик манзили



3. СТИР рақами



4. Телефон рақами



II. Тадбиркорлик субъектининг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома:


1. Санаси (кун, ой, йил)



2. Рўйхатга олинган сон



Юридик шахс вакили:


1. Ф.И.О.



2. Паспорт (идентификацияловчи ID-карта) маълумотлари (серияси, рақами)



3. Имзо



          

             




Маъмурий регламентга

4-ИЛОВА





        

         


20___ йил "___"____________


____________

        

        

Тракторчи-машинистларни тайёрлаш ва қайта

тайёрлаш йўналишидаги таълим ташкилотларини

ташкил этиш бўйича талабларнинг

бажарилганлигини ўрганиш

натижалари юзасидан

ДАЛОЛАТНОМА

          

Тракторчи-машинистларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш йўналишидаги таълим ташкилотининг номи, манзили, мулк шакли:

        


          


          


          

Т/р

  

Талаблар

    

Талабга жавоб бериши

(беради, бермайди)

        

Мулк шакли

(ўз мулки ёки ижара)

        

1.

Бинонинг ҳолати




2.

Ўқув хонасининг ўлчами (камида 48 кв.м)




3.

Ўқув хонасининг иситилиши




4.

Ўқув хонасининг совутилиши




5.

Моддий-техник базаси




6.

Ўқув анжомлари ва қуроллари




7.

Ўқув режалари




8.

Муҳандис-педагоглар, инструкторлар ҳамда ишлаб чиқариш усталарининг маълумоти ва билим даражаси




9.

Амалий машғулотлар учун техника ва бошқа шароитлар




10.

Амалий машғулотлар учун майдон




11.

Амалий машғулотлар учун ёқилғи-мойлаш материалларининг ҳолати




12.

Бошқа шароитлар




         

Таълим ташкилоти тракторчи-машинистларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш талабларига:

         


(жавоб беради/бермайди)

          

Комиссия аъзолари (имзоси, Ф.И.О., иш жойи ва лавозими):

          

____________

__________________________________________________________

____________

__________________________________________________________

____________

__________________________________________________________



      

Таълим муассасаси раҳбари (имзоси, Ф.И.О., лавозими)

           

          




Маъмурий регламентга

5-ИЛОВА



Тракторчи-машинист гувоҳномасини

олиш учун имтиҳон топширишга рухсат бериш

ва имтиҳонни ўтказиш бўйича давлат

хизматларини кўрсатиш

СХЕМАСИ

            

       

Босқичлар

         


       

Субъектлар

          


       

Тадбирлар

       


      

Бажариш муддатлари

       








1-босқич


Талабгор


     

1. Талабгор давлат хизматларидан фойдаланиш учун Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясига (кейинги ўринларда -Инспекция) ёки давлат хизматлари марказига (кейинги ўринларда - Марказ) ўзи келиб, шунингдек, давлат хизматларидан электрон фойдаланиш учун ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда - ЯИДХП) рўйхатдан ўтади.


2. Инспекция, Марказ ёки ЯИДХП томонидан кўрсатиладиган давлат хизматлари учун йиғимни амалга оширади.

         


      

1. Хоҳишига кўра







2. Мурожаат қилганда

          











2-босқич


Марказ,

ЯИДХП


Сўровномани Инспекцияга юборади.


    

Сўровнома тўлдирилгандан сўнг автоматик тарзда

         











3-босқич


Инспекция


        

1. Тракторчи-машинист гувоҳномасини олиш учун сўровнома ва тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиб, талабгорга имтиҳон топширишга рухсат бериш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.


2. Талабгорга имтиҳон топширишга рухсат этилганда, уни имтиҳон топширувчилар рўйхатига киритади ҳамда талабгорга назарий имтиҳон ўтказиш санаси ва вақти тўғрисида Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали хабарнома юборади.


3. Талабгорга имтиҳон топшириши рад этилганлиги тўғрисида Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали хабарнома юборади.

         


Сўровнома келиб тушгандан сўнг 1 иш кунида











4-босқич


Инспекция


      

Тракторчи-машинист гувоҳномасини алмаштириш ёки йўқолгани ўрнига янгисини олиш учун мурожаат қилинганда гувоҳномани алмаштиришга ёхуд йўқолгани ўрнига янгисини олишга рухсат бериш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

         


Сўровнома келиб тушгандан сўнг 1 иш кунида








5-босқич


Инспекция


          

Тракторчи-машинист гувоҳномасини олиш учун имтиҳондан ўтган ёки тракторчи-машинист гувоҳномасини алмаштиришга ёхуд йўқолгани ўрнига янгисини олишга рухсат берилган талабгорга "Тракторчи-машинист" автоматлаштирилган ахборот тизимига суратга тушган ҳолда тракторчи-машинист гувоҳномасини олиб кетиши тўғрисидаги хабарномани юборади.

         


Қарор қабул қилинган кунда

          

           




Маъмурий регламентга

6-ИЛОВА




__________________

(сана)


_______________

(рақам)

       

        

Тракторчи-машинист гувоҳномасини

алмаштириш ёки йўқолгани ўрнига янгисини

олиш бўйича давлат хизматларини

кўрсатиш юзасидан

СЎРОВНОМА

          

I. Талабгор - жисмоний шахс тўғрисида маълумот:


1. Ф.И.О.



2. Паспорт (идентификацияловчи ID-картаси) маълумотлари (серияси, рақами)



3. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами



4. Манзили



5. Телефон рақами



II. Тамомлаган таълим ташкилоти (тракторчи-машинист гувоҳномаси биринчи марта олинганда):



1. Номи


2. Сертификат, гувоҳнома ва бошқалар:



а) рақами



б) берилган санаси (кун, ой, йил)



III. Эски тракторчи-машинист гувоҳномаси (алмаштириш ёки йўқолгани ўрнига янгисини олиш учун):



1. Серияси



2. Рақами



3. Берилган санаси (кун, ой, йил)



Тасдиқлайман:



          

         




Маъмурий регламентга

7-ИЛОВА



Тракторчи-машинист гувоҳномасини

олиш учун имтиҳон топширишга рухсат бериш

ва тракторчи-машинист гувоҳномасини

бериш учун ундириладиган

ТЎЛОВ СТАВКАЛАРИ

             

1.

Техникани бошқариш бўйича назарий имтиҳон топшириш учун


базавий ҳисоблаш миқдорининг

27 фоизи миқдорида


2.

Техникани бошқариш бўйича қайта назарий имтиҳон топшириш учун


базавий ҳисоблаш миқдорининг

30 фоизи миқдорида


3.

Техникани бошқариш бўйича амалий имтиҳон топшириш учун


базавий ҳисоблаш миқдорининг

25 фоизи миқдорида


4.

Техникани бошқариш бўйича қайта амалий имтиҳон топшириш учун


базавий ҳисоблаш миқдорининг

30 фоизи миқдорида


5.

Тракторчи-машинист гувоҳномасини бериш ёки эски намунадаги гувоҳномани алмаштириш учун


базавий ҳисоблаш миқдорининг

50 фоизи миқдорида


             

Изоҳ. Яроқсиз ҳолга келган, шикастланган тракторчи-машинист гувоҳномасининг ўрнига янгисини бериш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида йиғим ундирилади;

йўқолган тракторчи-машинист гувоҳномасининг ўрнига янгисини бериш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баробари миқдорида йиғим ундирилади;

тракторчи-машинистларга класс бериш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида йиғим ундирилади;

чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга тракторчи-машинист гувоҳномаларини бериш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида йиғим ундирилади.

          

             




Маъмурий регламентга

8-ИЛОВА





        

         

Тракторчи-машинистларга гувоҳномаларни

бериш бўйича имтиҳон натижалари тўғрисидаги

ИМТИҲОН ВАРАҚАСИ

           

Ўзагроинспекция марказий аппарати, ҳудудий бошқармаси ёки туман (Қувасой шаҳар) бўлими номи:



Имтиҳон ўтказилган сана (кун, ой, йил)



Рақами



I. Талабгор - жисмоний шахс тўғрисида маълумот:


1. Ф.И.О.



2. Паспорт (идентификацияловчи ID-картаси) маълумотлари (серияси, рақами)



3. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами



4. Манзили



II. Тамомлаган таълим ташкилоти:


1. Номи



2. Сертификат, гувохнома ва ҳ.к.



а) рақами



б) берилган санаси (кун, ой, йил)



III. Имтиҳон натижалари:



1. Назарий имтиҳон (ўтди ёки ўтмади)



2. Амалий имтиҳон (ўтди ёки ўтмади)



        

                


      

         


Комиссия раиси:

______________

(имзо)

     

______________

(Ф.И.О.)


         

    

Комиссия аъзолари:

______________

(имзо)

      

______________

(Ф.И.О.)

        

______________

(имзо)

         

______________

(Ф.И.О.)

______________

(имзо)

      

______________

(Ф.И.О.)

          

        

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 1 май







































































Время: 0.2264
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск