ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Статистика. Ҳисобот / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги директорининг 13.04.2023 й. 29-мб-сон "Юридик шахсларни ҳисобга олиш ва идентификация қилишнинг автоматлаштирилган ахборот тизими "Reg-System"да ишлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 03.05.2023 й. 2594-3-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

03.05.2023 й.

N 2594-3

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ СТАТИСТИКА

АГЕНТЛИГИ  ДИРЕКТОРИНИНГ

13.04.2023 й.

N 29-мб


БУЙРУҒИ



"Юридик шахсларни ҳисобга олиш

ва идентификация қилишнинг автоматлаштирилган

ахборот тизими "Reg-System"да ишлаш тартиби тўғрисидаги

йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга ўзгартиришлар

ва қўшимча киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг "Расмий статистика тўғрисида"ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги 539-сон "Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистрини юритиш ва унинг асосида давлат хизматини кўрсатишга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2014 йил 30 майдаги 3-мб-сон "Юридик шахсларни ҳисобга олиш ва идентификация қилишнинг автоматлаштирилган ахборот тизими "Reg-System"да ишлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига (рўйхат рақами 2594, 2014 йил 12 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 24-сон, 299-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги билан келишилган.


3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикаси Президенти

ҳузуридаги Статистика агентлиги директори                            Б.А. Бегалов






Буйруққа

ИЛОВА



"Юридик шахсларни ҳисобга олиш

ва идентификация қилишнинг автоматлаштирилган

ахборот тизими "Reg-System"да ишлаш тартиби тўғрисидаги

йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимча


1. Қарорнинг муқаддимаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикасининг "Расмий статистика тўғрисида"ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги 539-сон "Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистрини юритиш ва унинг асосида давлат хизматини кўрсатишга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ буюраман:".


2. Йўриқномада:


a) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин::

"Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги (бундан буён матнда Статистика агентлиги деб юритилади) ва рўйхатдан ўтказувчи органлар томонидан юридик шахслар тўғрисидаги маълумотларни, юридик шахсларни ҳисобга олиш ва идентификация қилишнинг автоматлаштирилган ахборот тизими "Reg-System" асосида Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистрига (бундан буён матнда КТЯДР деб юритилади) киритиш жараёнида ўзаро ҳамкорлик қилиш тартибини белгилайди.";


б) 2-банднинг иккинчи хатбошиси, 5 ва 7-бандлардаги "Давлат статистика қўмитаси" деган сўзлар "Статистика агентлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


в) 3-бандда:

биринчи хатбошидаги "Давлат статистика қўмитаси" деган сўзлар "Статистика агентлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги "Давлат статистика қўмитасининг" деган сўзлар "Статистика агентлигининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


г ) 4 ва 6-бандлардаги "Давлат статистика қўмитасига" деган сўзлар "Статистика агентлигига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


д ) 9-банд қуйидаги таҳририда баён этилсин:

"9. Регистратор томонидан КТЯДРни юритиш учун зарур бўлган, юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига киритилган юридик шахслар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш, бевосита Интернет тармоғидаги Статистика агентлигининг registr.stat.uz идоравий сайтида билдиришномани тўлдириш орқали амалга оширилади.";


е ) 12-бандда:


"в" кичик банд қуйидаги таҳририда баён этилсин:

"в) юридик шахснинг таъсис ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганлиги, қайта ташкил этиш, тугатиш жараёнидалиги, тугатиш жараёнининг тўхтатилганлиги, тугатилиши ва почта манзили ўзгарганлиги, шунингдек молия-хўжалик фаолияти амалга оширилмаётганлиги ёки ҳаракатсиз ҳолатга ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотлар, юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига киритилгандан кейин икки кун мобайнида;";


қуйидаги мазмундаги "г" кичик банд билан тўлдирилсин:

"г) юридик шахс янги ташкил этилган вақтда асосий фаолият тури кодини бириктиришда ёки ходимлар сони тўғрисидаги маълумотни тўлдиришда ноаниқликка йўл қўйилган деб ҳисобланганда, фаолият кўрсатмаётганда, қўшиб олиш йўли билан қайта ташкил этилганда, белгиланган тартибда фаолият тикланганда, қайта рўйхатдан ўтиб, таъсис ҳужжатларида ушбу фаолият тури асосий фаолият тури деб белгиланганда, шунингдек маълум фаолиятни амалга ошириш бўйича лицензия олганда ёки лицензияси бекор қилинганда унинг асосий фаолият тури ва унда ишлаётганларнинг ўртача йиллик сони ўзгарганлиги тўғрисидаги маълумотлар, юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига киритилгандан кейин икки кун мобайнида.";


ё ) 13-банд қуйидаги таҳририда баён этилсин:

"13. Корхона ва ташкилотнинг умумдавлат таснифи коди (бундан буён матнда КТУТ деб юритилади) - регистратор томонидан юридик шахсга Тизимдан фойдаланган ҳолда олинган, реал вақт режимида билдиришномани тўлдириш жараёнида берилади.";


ж ) 20-банд қуйидаги таҳририда баён этилсин:

"20. КТЯДРдаги барчанинг фойдаланиш учун очиқ бўлган ахборотлар қуйидагилар ҳисобланади:

идентификациялаштириш кўрсаткичлари - юридик шахснинг номи, КТУТ, солиқ тўловчининг идентификация рақами (бундан буён матнда СТИР деб юритилади;

классификация кўрсаткичлари - асосий фаолият турининг хусусияти, жойлашган жойи, ташкилий-ҳуқуқий шакли, кичик тадбиркорлик субъектларига масублиги, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари тузилмасига кириши;

маълумот тусидаги кўрсаткичлар - почта манзиллари, телефон рақамлари, юридик шахсларнинг таъсисчилари (акциядорлик жамиятлари бундан мустасно), раҳбари (солиқ органларининг маълумоти асосида), давлат рўйхатидан ўтказилган ратиб рақами ва санаси (устав фонди ва таъсис ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш, ягона давлат реестридан чиқариш) тўғрисидаги маълумотлари.";


з ) 22-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"22. Ташқи фойдаланувчилар, бевосита Статистика агентлигининг www.stat.uz расмий сайтида реал вақт режимида, сўралаётган юридик шахснинг СТИРини киритиб, мазкур йўриқноманинг 20-банднинг учинчи хатбошисида кўрсатилган ахборотларни бепул олишлари мумкин.";


и ) 1 ва 2-иловалардаги "Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасига" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлигига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 3 май










































Время: 0.2201
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск