ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Терроризм ва экстремизмга қарши кураш. Легаллаштириш /

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг 10.04.2023 й. 03/15-05/01-сон, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 06.04.2023 й. 16-сон "Биржа аъзолари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 03.05.2023 й. 2038-6-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

03.05.2023 й.

N 2038-6

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

РАҚОБАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ВА

ИСТЕЪМОЛЧИЛАР ҲУҚУҚЛАРИНИ

ҲИМОЯ ҚИЛИШ ҚЎМИТАСИНИНГ

10.04.2023 й.

N 03/15-05/01


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БОШ ПРОКУРАТУРАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ИҚТИСОДИЙ ЖИНОЯТЛАРГА ҚАРШИ

КУРАШИШ ДЕПАРТАМЕНТИНИНГ

06.04.2023 й.

N 16


ҚАРОРИ



Биржа аъзолари учун жиноий фаолиятдан

олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни

молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни

молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат

қоидаларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг "Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2009 йил 13 октябрдаги 01/19-18/24, 43-сонли қарори (рўйхат рақами 2038, 2009 йил 6 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 46-сон, 501-модда) билан тасдиқланган Биржа аъзолари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.


2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси ва Республика кўп тармоқли агросаноат биржаси билан келишилган.


3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Раис

Ш.Ш. Шарахметов

Бош прокуратура ҳузуридаги

Департамент бошлиғи

Д.Ф. Рахимов

             





Қарорга

ИЛОВА



Биржа аъзолари учун жиноий фаолиятдан

олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни

молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни

молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат

қоидаларига киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар


1. 6-бандда:

қуйидаги мазмундаги тўққизинчи - ўн биринчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва (ёки) оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш мақсадида технологик ютуқлардан фойдаланилишининг олдини олишга қаратилган чораларни;

ходимларни танлаш бўйича малака талаблари ва тартибларини;

кадрларни тайёрлаш ва ўқитишга доир малака талабларини;";

тўққизинчи - ўн иккинчи хатбошилар тегишли равишда ўн иккинчи - ўн бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


2. Қуйидаги мазмундаги 6-1-банд билан тўлдирилсин:

"6-1. Биржа ва биржа аъзоларининг назорати остида ёки аҳамиятли таъсири доирасида битта ёки бир нечта пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотлар бўлган тақдирда ички қоидалар гуруҳий ёндашув асосида ишлаб чиқилиши ва қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва (ёки) оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш билан боғлиқ таваккалчиликларни бошқариш ва мижозларни лозим даражада текшириш учун зарур бўлган маълумотларни алмашиш қоидалари ва тартиб-таомиллари;

комплаенс назоратни, аудитни ва (ёки) жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва (ёки) оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш функцияларини гуруҳ даражасида таъминлаш, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва (ёки) оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш мақсадлари учун зарур бўлган ҳолларда филиаллардан ва шўъба корхоналардан уларнинг мижозлари, ҳисобварақлари ва операциялари тўғрисидаги маълумотларни олинишини таъминлаш;

махфийликни ва маълумотлардан фойдаланишни етарли даражада ҳимоя қилиш.".


3. 8-1-банднинг биринчи хатбошиси "идентификациялаши ва" деган сўзлардан кейин "ишчанлик обрўсини ўрганиши ҳамда" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


4. 9-банд "раҳбарининг буйруғи билан тайинланади" деган сўзлардан кейин "ва тўғридан-тўғри раҳбарга ҳисобдор ҳисобланади" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


5. Қуйидаги мазмундаги 9-2-банд билан тўлдирилсин:

"9-2. Масъул шахс лавозимига қуйидаги шахслар тайинланиши мумкин эмас:

ўз фаолияти ва шахсий хулқ атворида ишониб топширилган бўлинмани нотўғри бошқаргани ёки ишни виждонан юритмаганини намоён этган шахслар;

иқтисодиёт соҳасидаги, бошқарув тартибига қарши, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш билан боғлиқ жиноятлари учун аввал суд томонидан жиноий жавобгарликка тортилган шахслар.".


6. 14-банднинг биринчи хатбошиси "биржа аъзоларининг" деган сўзлардан кейин "барча ходимларини, шу жумладан," деган сўзлар билан тўлдирилсин.


7. Қуйидаги мазмундаги 15-1-банд билан тўлдирилсин:

"15-1. Ҳар бир биржа аъзоси қонунчилик ҳужжатлари ва мазкур Қоидалар асосида масъул шахснинг вазифалари, ҳуқуқлари ва жавобгарлигини белгилайдиган низомни ишлаб чиқиши, тасдиқлаши ва амалга киритиши лозим.

Ушбу Низом ўзида масъул шахсга бўлган қуйидаги талабларни акс эттириши керак:

унинг мақсади ва вазифалари;

унинг бошқа бўлинмалардан мустақил бўлишини таъминлаш усуллари;

унинг раҳбар, шу жумладан бенефициар мулкдорлари билан ўзаро муносабати;

ўзининг функцияларини бажариш учун зарур бўлган маълумотларни олиш ҳуқуқига эга бўлиши, шунингдек мазкур маълумотларни тақдим этиш масалалари юзасидан биржа аъзоси ходимларининг мажбурияти;

қонунчилик ҳужжатлари ва ички ҳужжатлар талаблари бузилишларини ўрганишни ўтказиш ҳуқуқи;

олинган маълумотларни раҳбарга эркин ифодалаш ва ошкор этиш ҳуқуқига эга бўлиши;

раҳбарга тегишли ҳисоботни тақдим қилиш мажбурияти;

мазкур соҳадаги ўзгаришлар тўғрисида раҳбарни хабардор қилиш мажбурияти;

ходимларни танлаш бўйича малака талаблари ва тартиблари;

малакани ошириш бўйича махсус курсларда мунтазам равишда ўқиб бориш мажбурияти.".


8. 32-банднинг саккизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Биржа аъзолари тўхтатилган операцияни ўтказишни тиклашни ва ишга солмай тўхтатиб қўйилган пул маблағлари ва бошқа мол-мулкдан фойдаланишга рухсат беришни Террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахслар рўйхатига киритилган шахсларнинг операцияларини тўхтатиб туриш, пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкини ишга солмай тўхтатиб қўйиш, ишга солмай тўхтатиб қўйилган мол-мулкидан фойдаланишга рухсат бериш ва операцияларини тиклаш тартиби тўғрисидаги низомда (рўйхат рақами 3327, 2021 йил 19 октябрь) белгиланган тартибда амалга оширилади.".


9. 40-1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"40-1. Биржа аъзоси ички назорат тизимининг самарадорлигини мониторинг қилиш ички аудит хизмати ёки ташқи аудит томонидан амалга оширилади.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 3 май
















































Время: 0.0043
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск