ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Талабалар ва таълим олувчилар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.05.2023 й. 181-сон "Давлат олий таълим муассасалари, республикадаги хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотлари талабаларини моддий ҳамда ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

02.05.2023 й.

N 181




ДАВЛАТ ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ,

РЕСПУБЛИКАДАГИ ХОРИЖИЙ ВА НОДАВЛАТ

ОЛИЙ ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИ ТАЛАБАЛАРИНИ

МОДДИЙ ҲАМДА ИЖТИМОИЙ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ

ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-

ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА

            

      

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республика олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган, илмий-тадқиқот фаолияти билан шуғулланаётган иқтидорли ёшларни янада қўллаб-қувватлаш тўғрисида" 2021 йил 9 сентябрдаги ПФ-6309-сон Фармони, "Ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2022 йил 29 апрелдаги ПҚ-230-сон қарорига мувофиқ давлат олий таълим муассасаларининг қўшма таълим дастурларида, республикадаги хорижий олий таълим ташкилотларининг филиаллари ва нодавлат олий таълим ташкилотларида таҳсил олаётган талабаларга Ўзбекистон Республикаси Президенти ва номли давлат стипендияларини ҳамда нодавлат олий таълим ташкилотларида таҳсил олаётган етим ва ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган талабаларга ижтимоий таъминот ёрдами маблағларини молиялаштириш тизимини жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Давлат олий таълим муассасаларининг қўшма таълим дастурлари асосида таҳсил олаётган ҳамда республикада фаолият юритаётган хорижий олий таълим ташкилотларининг филиаллари ва нодавлат олий таълим ташкилотларининг бакалавриат босқичи талабалари учун Ўзбекистон Республикаси Президенти ва номли давлат стипендияларини молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Нодавлат олий таълим ташкилотларида таҳсил олаётган етим ва ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган талабаларга озиқ-овқат, кийим-кечак ва санитария воситаларини харид қилиш харажатларини молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Белгилансинки, ушбу қарор ижросини таъминлаш билан боғлиқ харажатлар 2023 йилда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига ажратилган маблағлар доирасида молиялаштирилади, 2024 йилдан бошлаб эса Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазири И.Ю. Абдурахмонов ҳамда иқтисодиёт ва молия вазири Ш.Д. Кудбиев зиммасига юклансин.

        

       

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                          А. Арипов

         

        

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 3 май









































































Время: 0.0206
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск