ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Айрим турдаги маҳсулотлар муомаласини тартибга солиш / Қурол-яроғ, портловчи моддалар ва материаллар муомаласи /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 01.05.2023 й. 175-сон "Фуқаровий ва хизмат қуроли ҳамда унинг ўқ-дорилари муомаласи соҳасида лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

01.05.2023 й.

N 175



ФУҚАРОВИЙ ВА ХИЗМАТ ҚУРОЛИ

ҲАМДА УНИНГ ЎҚ-ДОРИЛАРИ МУОМАЛАСИ

СОҲАСИДА ЛИЦЕНЗИЯЛАШ ВА РУХСАТ БЕРИШ

ТАРТИБ-ТАОМИЛЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасининг "Қурол тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида" 2022 йил 31 майдаги ЎРҚ-772-сон Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикасининг "Қурол тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида" 2022 йил 31 майдаги ЎРҚ-772-сон Қонуни билан фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дорилари муомаласи бўйича талаблар кучайтирилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Белгилансинки:

ушбу қарор қабул қилингунига қадар қурол муомаласи соҳасидаги ҳаракатларни ва (ёки) фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берадиган рухсат этиш хусусиятига эга бўлган ҳужжатлар уларнинг амал қилиш муддати тугагунича ҳақиқий ҳисобланади;

ушбу қарор кучга кирганидан кейин:

а) оғиз қисмидаги қувват 7,5 жоулдан кам ва калибри 4,5 миллиметргача бўлган пневматик ов қуролини ва (ёки) оғиз қисмидаги қувват 3 жоулдан кам бўлган пневматик спорт қуролини таъмирлаш ва реализация қилиш билан шуғулланувчи шахслар ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг тегишли лицензияси асосида амалга оширади;

б) оғиз қисмидаги қувват 7,5 жоулдан кам ва калибри 4,5 миллиметргача бўлган пневматик ов қуролидан ва (ёки) оғиз қисмидаги қувват 3 жоулдан кам бўлган пневматик спорт қуролидан фойдаланиш учун мўлжалланган тирлар ва ўқотиш майдонлари ўз фаолиятини ҳудудий ички ишлар органларининг қуролни сақлашга доир рухсатномаси асосида амалга оширади;

в) юридик ва жисмоний шахслардаги мавжуд оғиз қисмидаги қувват 7,5 жоулдан кам ва калибри 4,5 миллиметргача бўлган пневматик ов қуроли ва (ёки) оғиз қисмидаги қувват 3 жоулдан кам бўлган пневматик спорт қуроли белгиланган тартибда ички ишлар органларида рўйхатга қўйилади ҳамда уларга ички ишлар органлари томонидан қуролни сақлаш ва олиб юришга доир рухсатнома берилади;

г) "Қурол тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фуқаровий қурол сифатида муомаласи тақиқланган, махсус таъмирлаш ишларини амалга оширмасдан туриб ўқ узиш имкониятини истисно этадиган ўқув қуроли ҳамда вазн-ўлчамли қурол, шунингдек, нур-товушли таъсирга эга патрон билан ўқ узишни имитация қилиш учун мўлжалланган, махсус таъмирлаш ишларини амалга оширмасдан туриб бошқа турдаги патронлар билан ўқ узиш имкониятини истисно этадиган пахтавон қурол ва унинг ўқ-дорилари фуқаролар томонидан ички ишлар органларига текин топширилади, белгиланган тартибда йўқ қилинади ёки махсус органлар ва ҳарбий тузилмалар коллекцияларига топширилади;

д) фуқаролар учун пневматик калта стволли қурол ва ташқи томондан автоматик қурол нусхаларига (репликаларига) ўхшаш пневматик қуролнинг фақат спорт объектларида ички ишлар органларининг рухсатномалари асосида сақланишига ва улардан фойдаланишга йўл қўйилади. Фуқаро томонидан ушбу қуролни сақлашга доир рухсатномани олиш ёки ички ишлар органлари томонидан рухсатномани бериш рад этилган тақдирда, қурол фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини реализация қилиш учун лицензияга эга бўлган юридик шахслар орқали реализация қилинади ёки ушбу банднинг "г" кичик бандида белгиланган тартибда ички ишлар органларига топширилади.


3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

барча турдаги пневматик қуролнинг муомаласи соҳасидаги фаолият ва ҳаракатларни ички ишлар органлари томонидан бериладиган лицензиялар ва рухсатномалар асосида амалга ошириш;

биттадан ортиқ ҳар бир ов қуролига эгалик қилганлик учун ҳар йиллик йиғимни ундириш механизмини жорий этиш;

қуролга эгалик қилишга тўсқинлик қилувчи ҳолатларга қўшимча равишда фуқаро ва у билан бирга доимий яшовчи шахслар томонидан қасддан оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этилганлигини, шунингдек, уларга нисбатан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда қораловчи маълумотлар мавжудлигини киритиш;

қуролга эгалик қилишга қарши кўрсатмалар мавжуд эмаслиги юзасидан тиббий текширувдан ўтиш учун ички ишлар органларининг йўлланмасини бериш тартибини белгилаш.


4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:

бир ой муддатда ушбу қарорнинг мақсади, моҳияти ва амалий аҳамиятини кенг ёритиш бўйича тадбирлар ташкил этилишини ҳамда амалга оширилишини таъминласин;

ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 1 майдаги

175-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 мартдаги 138-сон қарори билан тасдиқланган Фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш бўйича фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 10-банднинг "и" кичик банди бешинчи хатбошисидаги "тўққизинчи қисмининг учинчи, бешинчи, олтинчи, саккизинчи, тўққизинчи ва ўнинчи хатбошиларида" сўзлари "ўнинчи қисмининг учинчи, бешинчи, олтинчи, еттинчи, саккизинчи, ўнинчи, ўн биринчи ва ўн иккинчи хатбошиларида" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 11-бандда:


"а" кичик банднинг тўққизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"пневматик (оғиз қисмидаги қувват олтмиш беш жоулдан юқори ва калибри тўққиз миллиметрдан ортиқ бўлган пневматик ов қуролидан ташқари) ва сигнал берувчи ов қуролини, пневматик ва сигнал берувчи спорт қуролини, сигнал берувчи қуролнинг ўқ-дориларини, шунингдек, ўзини ўзи ҳимоя қилиш қуролини ишлаб чиқариш бўйича фаолиятни амалга оширишда Миллий гвардия органларининг ёки хизмат қуроли билан қуролланган идоравий (идорадан ташқари) ҳарбийлаштирилган қўриқлаш ёхуд идоравий қоровуллик хизматининг туну кун қуролли қўриқловини таъминлаш";


"б" кичик банднинг ўн учинчи хатбошисидаги "ҳамда оғиз қисмидаги қувват 7,5 жоулдан юқори ва калибри 4,5 миллиметрдан ортиқ бўлган пневматик қуролнинг" сўзлари чиқариб ташлансин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Қурол муомаласи соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 26 декабрдаги 810-сон қарорида:


а) 1-иловада:


2-банднинг олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"тир - спорт мусобақаларини, ўқув-машқ йиғинлари ва ўқув ўқ отиш машқларини ўтказишга, қуролни текширишга, шунингдек, кўнгилочар мақсадларда фуқаровий ва хизмат ўқотар қуролидан, пневматик ов қуролидан, пневматик спорт қуролидан, спорт улоқтириш қуролидан ҳаракатланмайдиган ҳамда ҳаракатланувчи нишонларга қарата ўқ отиш учун махсус мўлжалланган (жиҳозланган) муҳандислик-қурилиш иншооти";


6-бандда:


"а" кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"а) пневматик ов қуролининг ҳамда пневматик спорт қуролининг ўқ-дорилари муомаласи соҳасида ҳаракатларни ва (ёки) фаолиятни амалга ошириш";


"г" кичик банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ваколатли органда рўйхатга олинмайдиган қурол ва унинг ўқ-дориларини - сигнал берувчи қуролни, тиғли совуқ ов қуролини, тиғли совуқ ва улоқтириш спорт қуролини, пневматик ов қуролининг ҳамда пневматик спорт қуролининг ўқ-дориларини";


7-бандда:


"е" кичик банднинг тўртинчи хатбошисидаги "тўққизинчи қисмининг учинчи, бешинчи, олтинчи, саккизинчи - ўн биринчи хатбошиларида" сўзлари "ўнинчи қисмининг учинчи, бешинчи - саккизинчи, ўнинчи-ўн учинчи хатбошиларида" сўзлари билан алмаштирилсин;


"з" кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"з) қурол ва унинг ўқ-дорилари бут сақланишини, берилиши-қабул қилиб олинишини ҳамда ҳисобга олинишини таъминлаш мажбурияти зиммасига юклатилган ёхуд хизмат қуролини олиб юриш ва ундан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган ходимларни қуролни сақлашга ва (ёки) олиб юришга доир рухсатномаларни олишда ҳамда уларнинг амал қилиш муддатини узайтиришда доимий яшаш жойи бўйича ёхуд юридик шахс ва тиббиёт муассасаси ўртасидаги шартномага мувофиқ белгиланган давлат соғлиқни сақлаш органларининг тиббиёт муассасаларида қуролга эгалик қилишга қарши кўрсатмалар мавжуд эмаслиги юзасидан тиббий текширувдан ўтказишни ташкил этиш";


8-банднинг "г" кичик бандида:

ўн учинчи хатбоши "пневматик спорт қуролидан" сўзларидан кейин "пневматик калта стволли қуролдан, ташқи томондан автоматик қурол нусхаларига (репликаларига) ўхшаш пневматик қуролдан" сўзлари билан тўлдирилсин;

ўн тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Спорт ўқотар қуролини, шу жумладан сойли стволли спорт ўқотар қуролини ва унинг ўқ-дориларини, оғиз қисмидаги қувват 3 жоулдан юқори ва калибри 4,5 миллиметрдан ортиқ бўлган пневматик спорт қуролини, пневматик калта стволли қуролни, ташқи томондан автоматик қурол нусхаларига (репликаларига) ўхшаш пневматик қуролни, шунингдек, тиғли совуқ спорт ва спорт улоқтириш қуролини ўқ отиш объектлари ҳудудида жиҳозланган қуролхоналардаги қулфланадиган сейфларда ёки металл шкафларда сақлаш";


12-банд қуйидаги мазмундаги учинчи ва тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Ариза берувчи томонидан ҳужжатлар юридик шахснинг қурол ва унинг ўқ-дорилари бут сақланишини, берилиши-қабул қилиб олинишини, ҳисобга олинишини таъминлаш мажбуриятлари зиммасига юклатилган ёхуд хизмат қуролини олиб юриш ва ундан фойдаланиш ҳуқуқидан фойдаланадиган ходимлари қуролни сақлашга ва (ёки) олиб юришга доир рухсатномаларни олишда ҳамда уларнинг амал қилиш муддатини узайтириш учун берилган тақдирда, ваколатли ички ишлар органи томонидан қабул қилинган ҳужжатлар рўйхати билан бирга қуролга эгалик қилишга қарши кўрсатмалар мавжуд эмаслиги юзасидан даврий тиббий текширувлардан ўтишга доир йўлланма юборилади (топширилади).

Йўлланмада тиббий текширув ўтказувчи давлат соғлиқни сақлаш органларининг тиббиёт муассасаси номи ва манзили, мурожаат учун телефон рақамлари, мавжуд бўлса - электрон почта манзили, иш режими, тиббий текширувга юборилаётган юридик шахс ходимининг лавозими, фамилияси, исми, отасининг исми, фуқаролиги, паспорт (идентификацияловчи ID-картаси, шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат) серияси, рақами ва уни берган орган ёки жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР), туғилган санаси ва жойи, доимий яшаш жой манзили, шунингдек, тиббий хулоса юбориладиган ваколатли ички ишлар органи номи, почта ёки электрон манзили, ички ишлар органи масъул ходимининг лавозими, унвони, фамилияси, исми ва отасининг исми кўрсатилади";


Низомга 10-илованинг 3-позицияси "Рухсатнома олиш учун зарур ҳужжатлар рўйхати" устунидаги "ж" кичик банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


Низомга 11-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Юридик шахсларнинг қурол муомаласи

соҳасига доир рухсатнома бериш тўғрисидаги

аризаси кўриб чиқилганлиги, рухсатноманинг

амал қилиш муддати узайтирилганлиги*, рухсатнома

қайта расмийлаштирилганлиги ва унга ўзгартиришлар

киритилганлиги** учун йиғимлар

МИҚДОРЛАРИ

Т/р

Рухсатнома номи


Йиғим миқдори

ҲМдан фоизда)


I. Фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини реализация

қилиш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун лицензияга

эга бўлган юридик шахслар учун

1.

Фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини, хизмат қуроли ва унинг ўқ-дориларини олишга доир рухсатнома:


а)

сойли узун стволли ўқотар қуролнинг ҳар бир донаси учун


2

б)

силлиқ узун стволли ўқотар қуролнинг ҳар бир донаси учун


1,5

в)

комбинацияланган узун стволли ўқотар қуролнинг ҳар бир донаси учун


2

г)

калта стволли ўқотар қуролнинг ҳар бир донаси учун


2

д)

чекланган шикаст етказувчи ўқотар қуролнинг ҳар бир донаси учун


2

е)

сойли узун стволли ўқотар қуролга ҳамда комбинацияланган узун стволли ўқотар қуролнинг алмаштириладиган ва жойлаштириладиган сойли стволининг ҳар бир донаси учун (қуролдан алоҳида олишда)


5

ж)

узун стволли пневматик ов қуролининг ҳар бир донаси учун


3

з)

пневматик спорт қуролининг ҳар бир донаси учун


3

и)

совуқ тиғли спорт қуролининг (рапиралар, шпагалар ва қиличлар) ҳар бир донаси учун


3

к)

улоқтириш спорт қуролининг (камонлар, арбалетлар ва найзалар) ҳар бир донаси учун


3

л)

электрошок қурилмалари, учқун чиқаргичлар ёки шикаст етказувчи таъсирга эга электр энергиясидан фойдаланишга асосланган бошқа қурилмаларнинг ҳар бир донаси учун


0,2

м)

газли ўзини ўзи ҳимоя қилиш қуролининг ҳар бир донаси учун


0,2

н)

газли калта стволли қуролнинг ҳар бир донаси учун


2

о)

ўқотар қуролнинг ҳар 1000 дона ўқ-дорилари (патронлари) учун


0,2

2.

Коллекциялаш қуроли ва унинг ўқ-дориларини олишга доир рухсатнома:


а)

ўқотар қуролнинг ҳар бир донаси учун


15

б)

чекланган шикаст етказувчи ўқотар қуролнинг ҳар бир донаси учун


4

в)

пневматик қуролнинг ҳар бир донаси учун


8

г)

сигнал берувчи қуролнинг ҳар бир донаси учун


6

д)

газли қуролнинг ҳар бир донаси учун


8

е)

совуқ тиғли қуролнинг ҳар бир донаси учун


10

ж)

улоқтириш қуролининг ҳар бир донаси учун


10

з)

бошқа хилдаги қуролнинг ҳар бир донаси учун


10

и)

ўқ-дориларнинг ҳар бир дона учун


1

II. Бошқа юридик шахслар учун

3.

Фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини, хизмат қуроли ва унинг ўқ-дориларини олишга доир рухсатнома:


а)

сойли узун стволли ўқотар қуролнинг ҳар бир донаси учун


15

б)

силлиқ узун стволли ўқотар қуролнинг ҳар бир донаси учун


10

в)

комбинацияланган узун стволли ўқотар қуролнинг ҳар бир донаси учун


15

г)

калта стволли ўқотар қуролнинг ҳар бир донаси учун


15

д)

чекланган шикаст етказувчи ўқотар қуролнинг ҳар бир донаси учун


15

е)

сойли узун стволли ўқотар қуролга ҳамда комбинацияланган узун стволли ўқотар қуролнинг алмаштириладиган ва жойлаштириладиган сойли стволининг ҳар бир донаси учун (қуролдан алоҳида олишда)


20

ж)

узун стволли пневматик ов қуролининг ҳар бир донаси учун


12

з)

пневматик спорт қуролининг ҳар бир донаси учун


12

и)

совуқ тиғли спорт қуролининг (рапиралар, шпагалар ва қиличлар) ҳар бир донаси учун


12

к)

улоқтириш спорт қуролининг (камонлар, арбалетлар ва найзалар) ҳар бир донаси учун


12

л)

электрошок қурилмалари, учқун чиқаргичлар ёки шикаст етказувчи таъсирга эга электр энергиясидан фойдаланишга асосланган бошқа қурилмаларнинг ҳар бир донаси учун


5

м)

газли ўзини ўзи ҳимоя қилиш қуролининг ҳар бир донаси учун


3

н)

газли калта стволли қуролнинг ҳар бир донаси учун


8

о)

бошқа хилдаги қуролнинг ҳар бир донаси учун


2

п)

уқотар қуролнинг ҳар 1000 дона ўқ-дорилари (патронлари) учун


1

4.

Коллекциялаш қуроли ва унинг ўқ-дориларини олишга доир рухсатнома:


а)

ўқотар қуролнинг ҳар бир донаси учун


25

б)

чекланган шикаст етказувчи ўқотар қуролнинг ҳар бир донаси учун


10

в)

пневматик қуролнинг ҳар бир донаси учун


15

г)

сигнал берувчи қуролнинг ҳар бир донаси учун


10

д)

газли қуролнинг ҳар бир донаси учун


15

е)

тиғли совуқ қуролнинг ҳар бир донаси учун


15

ж)

улоқтириш қуролининг ҳар бир донаси учун


15

з)

бошқа хилдаги қуролнинг ҳар бир донаси учун


15

и)

ўқ-дориларнинг ҳар бир дона учун


2

5.

Фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини, хизмат қуроли ва унинг ўқ-дориларини, коллекциялаш қуроли ва унинг ўқ-дориларини реализация қилишга доир рухсатнома


20

6.

Фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини, хизмат қуроли ва унинг ўқ-дориларини сақлашга доир рухсатнома


100

7.

Юридик шахс ходимининг К5фОлни олиб юришга доир рухсатнома


10

8.

Қурол ва унинг ўқ-дориларини коллекциялашга доир рухсатнома


200

9.

Қурол ва унинг ўқ-дориларини кўргазмага қўйишга доир рухсатнома


200

10.

Спорт қуроли ва унинг ўқ-дориларини, кўргазмага қўйиш қуроли ва унинг ўқ-дориларини қайтиб олиб чиқиб кетиш шарти билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришга доир рухсатнома


60

11.

Спорт қуроли ва унинг ўқ-дориларини, кўргазмага қўйиш қуроли ва унинг ўқ-дориларини қайтиб олиб кириш шарти билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқишга доир рухсатнома


60

III. Барча юридик шахслар учун

12.

Фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини, хизмат қуроли ва унинг ўқ-дориларини, коллекциялаш қуроли ва унинг ўқ-дориларини, кўргазмага қўйиш қуроли ва унинг ўқ-дориларини ташишга доир рухсатнома


20

13.

Фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини, хизмат қуроли ва унинг ўқ-дориларини, коллекциялаш қуроли ва унинг ўқ-дориларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришга доир рухсатнома


50

14.

Фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини, хизмат қуроли ва унинг ўқ-дориларини, коллекциялаш қуроли ва унинг ўқ-дориларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқишга доир рухсатнома


50

15.

Фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини, хизмат қуроли ва унинг ўқ-дориларини, коллекциялаш қуроли ва унинг ўқ-дориларини, кўргазмага қўйиш қуроли ва унинг ўқ-дориларини Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит қилишга доир рухсатнома


100

       

*) Рухсатноманинг амал қилиш муддатини узайтириш уни бериш учун назарда тутилган тартибда амалга оширилади.

**) Рухсатнома қайта расмийлаштирилганлиги ва ўзгартирилганлиги учун рухсатнома бериш тўғрисидаги ариза кўриб чиқилганда тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади";


б) 2-иловада:


3-банднинг "г" кичик банди "пневматик спорт қуролини" сўзларидан кейин "пневматик калта стволли қуролни, ташқи томондан автоматик қурол нусхаларига (репликаларига) ўхшаш пневматик қуролни" сўзлари билан тўлдирилсин;


4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4. Қурол ва унинг ўқ-дорилари муомаласи соҳасида рухсатномалар бериш, беришни рад этиш, рухсатномаларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ҳамда уларни бекор қилиш тўғрисидаги қарорлар Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари (кейинги ўринларда - ваколатли органлар) томонидан ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича қабул қилинади.

Ушбу Низомнинг 3-банди "а" - "д" кичик бандларида кўрсатилган рухсатномалар (сойли стволли ўқотар ов қуролини, шу жумладан аралаш ўқотар қуролни, ярим автомат силлиқ стволли ўқотар ов қуролини, ўқдон (барабан) сиғими тўрт дона патрондан ортиқ бўлган силлиқ стволли ўқотар ов қуролини, оғиз қисмидаги қувват 65 жоулдан юқори ва калибри 9 миллиметрдан ортиқ бўлган пневматик ов қуролини олишга доир рухсатномалардан ташқари) жисмоний шахснинг доимий яшаш жойи бўйича туман ва шаҳарлар ички ишлар бошқармалари (бўлимлари) томонидан берилади.

Ушбу Низомнинг 3-банди "е" ва "ж" кичик бандларида кўрсатилган рухсатномалар жисмоний шахснинг доимий яшаш жойи бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармаларининг ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг жамоат хавфсизлиги хизмати жамоат тартибини сақлаш бошқармалари томонидан берилади.

Ушбу Низомнинг 3-банди "з", "и" ва "к" кичик бандларида назарда тутилган, шунингдек, сойли стволли ўқотар ов қуролини, шу жумладан аралаш ўқотар қуролни, ярим автомат силлиқ стволли ўқотар ов қуролини, ўқдон (барабан) сиғими тўрт дона патрондан ортиқ бўлган силлиқ стволли ўқотар ов қуролини, оғиз қисмидаги қувват 65 жоулдан юқори ва калибри 9 миллиметрдан ортиқ бўлган пневматик ов қуролини олишга доир рухсатномалар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Жамоат хавфсизлиги департаменти жамоат тартибини сақлаш хизмати томонидан берилади.

Рухсатномалар ушбу Низомга 2 - 9-иловалардаги шаклларга мувофиқ берилади";


5-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. Пневматик ов қуроли ва пневматик спорт қуроли қуроли ва уларнинг ўқ-дорилари муомаласи соҳасидаги ҳаракатлар ва (ёки) фаолият ваколатли органларнинг рухсатномаларисиз амалга оширилади";

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

қотар ов қуролининг ўқ-дориларини олиш, реализация қилиш, сақлаш, олиб юриш ва ташиш ваколатли органлар томонидан ўқ-дориларнинг тури ва калибрига мос ов қуролини сақлаш ва олиб юришга доир берилган рухсатнома ва овчилар жамоат бирлашмаси томонидан берилган овчилик гувоҳномаси асосида амалга оширилади";

бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

қотар ов қуролини, пневматик ов қуролини, силлиқ стволли спорт қуролини ва унинг ўқ-дориларини, пневматик спорт қуролини, шунингдек, мукофот қилинган қурол ва унинг ўқ-дориларини, ўзини ўзи ҳимоя қилиш қуролини ташиш ваколатли органларнинг қуролни сақлаш ва олиб юришга ёки сақлашга доир рухсатномаси асосида амалга оширилади";


6-бандда:


"д" кичик банддаги "йигирма бир" сўзлари "йигирма беш" сўзлари билан алмаштирилсин;


"е" кичик банддаги "тўққизинчи қисмининг учинчи, бешинчи-ўн биринчи хатбошиларида" сўзлари "ўнинчи қисмининг учинчи, бешинчи - ўн учинчи ҳамда ўн бешинчи хатбошиларида" сўзлари билан алмаштирилсин;


"ж" кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ж) фуқаровий қуролни биринчи марта олаётган жисмоний шахсларнинг овчилар жамоат бирлашмасида (ов қуроли учун) ва отиш спорти соҳасидаги фаолият билан шуғулланувчи юридик шахсларда (спорт қуроли учун) қуролдан хавфсиз фойдаланиш қоидаларини билиши юзасидан текширувдан, шунингдек, қуролни биринчи марта олаётган ҳамда уни сақлашга ва олиб юришга, коллекциялашга ёки кўргазмага қўйишга доир рухсатномаларнинг амал қилиш муддатларини узайтираётган фуқароларнинг давлат соғлиқни сақлаш органларининг тиббиёт муассасаларида қуролга эгалик қилишга қарши кўрсатмалар мавжуд эмаслиги юзасидан даврий тиббий текширувдан ўтиши, уларнинг доимий яшаш жойи бўйича биргаликда яшовчи яқин қариндошлари ҳамда бошқа шахслар доимий яшаш жойи бўйича руҳий касалликлар ва наркология диспансерларида ҳисобда туриши бўйича текширилиши (қурол билан мукофотлаш ҳоллари ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча турган чет эл фуқаролари бундан мустасно)";


"и" кичик банд "пневматик спорт қуролини" сўзларидан кейин "пневматик калта стволли қуролни, ташқи томондан автоматик қурол нусхаларига (репликаларига) ўхшаш пневматик қуролни" сўзлари билан тўлдирилсин;


7-бандда:


"а" кичик банд қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"биттадан ортиқ олинган ҳар бир сойли стволли ўқотар ов қуролига, пневматик ов қуролига ва силлиқ стволли ўқотар ов қуроли учун ҳар йили ушбу Низом 14-1-бандининг иккинчи хатбошисида белгиланган тартибда базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида йиғим тўлаб бориш, мазкур қурол турлари коллекциялаш ёки кўргазмага қўйиш объектлари бўлган ҳоллар бундан мустасно";


"в" кичик бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

қотар ов қуролини ва унинг ўқ-дориларини, пневматик ов қуролини, сигнал берувчи ов қуроли ва унинг ўқ-дориларини, тиғли совуқ ов қуролини, коллекциялаш қуроли ва унинг ўқ-дориларини, мукофот қилинган қурол ва унинг ўқ-дориларини доимий яшаш жойида қулфланадиган сейфларда ёки металл шкафларда сақлаш";

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"спорт ўқотар қуролини ва унинг ўқ-дориларини, шу жумладан сойли стволли спорт қуролини, оғиз қисмидаги қувват 3 жоулдан юқори ва калибри 4,5 миллиметрдан ортиқ бўлган пневматик спорт қуролини, пневматик калта стволли қуролни, ташқи томондан автоматик қурол нусхаларига (репликаларига) ўхшаш пневматик қуролни, тиғли совуқ спорт ва улоқтириш спорт қуролини спорт ўқ отиш объектлари ҳудудида жиҳозланган қуролхоналардаги қулфланадиган сейфларда ёки металл шкафларда сақлаш";


8-банднинг "б" кичик банди "пневматик спорт қуролини" сўзларидан кейин "пневматик калта стволли қуролни, ташқи томондан автоматик қурол нусхаларига (репликаларига) ўхшаш пневматик қуролни" сўзлари билан тўлдирилсин;


11-банд қуйидаги мазмундаги учинчи ва тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Ҳужжатлар Ўзбекистон Республикасининг биринчи марта қурол ва унинг ўқ-дориларини олаётган, шунингдек, қуролни сақлашга ва олиб юришга, коллекциялашга ёки кўргазмага қўйишга доир рухсатномаларнинг амал қилиш муддатларини узайтириш учун берилган тақдирда, ваколатли ички ишлар органи томонидан қабул қилинган ҳужжатлар рўйхати билан бирга қуролга эгалик қилишга қарши кўрсатмалар мавжуд эмаслиги юзасидан даврий тиббий текширувлардан ўтишга доир йўлланма юборилади (топширилади).

Йўлланмада тиббий текширув ўтказувчи давлат соғлиқни сақлаш органларининг тиббиёт муассасаси номи ва манзили, мурожаат учун телефон рақамлари, мавжуд бўлса - электрон почта манзили, иш режими, тиббий текширувга юборилаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг фамилияси, исми, отасининг исми, паспорт (идентификацияловчи ID-картаси, шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат) серияси, рақами ва уни берган орган ёки жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР), туғилган санаси ва жойи, доимий яшаш жой манзили, шунингдек, тиббий хулоса юбориладиган ваколатли ички ишлар органи номи, почта ёки электрон манзили, ички ишлар органи масъул ходимининг лавозими, унвони, фамилияси, исми ва отасининг исми кўрсатилади";


қуйидаги мазмундаги 14-1-банд билан тўлдирилсин:

"14-1. Ваколатли орган томонидан биттадан ортиқ ҳар бир сойли стволли ўқотар ов қуролини, пневматик ов қуролини ва силлиқ стволли ўқотар ов қуролига эгалик қилганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида йиғим ундирилади, мазкур қурол турлари коллекциялаш ёки кўргазмага қўйиш объектлари бўлган ҳоллар бундан мустасно.

Йиғим қурол эгаси томонидан ҳар йили қуйидаги тартибда тўланади:

қуролни сақлаш ва олиб юришга доир рухсатнома амал қилишининг биринчи ва иккинчи йилларида - рухсатнома берилган кундан бир ва икки йил ўтган санадан кечиктирмасдан;

сойли стволли ўқотар ов қуролини, пневматик ов қуролини ва силлиқ стволли ўқотар ов қуролини сақлаш ва олиб юришга доир рухсатнома амал қилишининг учинчи йилида - рухсатноманинг амал қилиш муддати тугашидан камида ўттиз иш кунидан олдин";


27-банднинг учинчи хатбошиси "пневматик спорт қуролини" сўзларидан кейин "пневматик калта стволли қуролни, ташқи томондан автоматик қурол нусхаларига (репликаларига) ўхшаш пневматик қуролни" сўзлари билан тўлдирилсин;


40-банд "дубликати берилганлиги учун" сўзларидан кейин "шунингдек, биттадан ортиқ ҳар бир сойли стволли ўқотар ов қуролини, пневматик ов қуролини ва силлиқ стволли ўқотар ов қуролига эгалик қилганлик учун" сўзлари билан тўлдирилсин;


Низомга 5-илованинг номи "пневматик спорт қуролини" сўзларидан кейин "пневматик калта стволли қуролни, ташқи томондан автоматик қурол нусхаларига (репликаларига) ўхшаш пневматик қуролни" сўзлари билан тўлдирилсин;


Низомга 11-иловада:


1-позициянинг "Рухсатнома олиш учун зарур ҳужжатлар рўйхати" устуни 1-бандида:


"б" кичик банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


"г" кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"г) овчилар жамоат бирлашмасининг тавсияномаси (сойли стволли ўқотар ов қуролини, ярим автомат силлиқ стволли ўқотар ов қуролини, ўқдон (барабан) сиғими тўрт дона патрондан ортиқ бўлган силлиқ стволли ўқотар ов қуролини, шунингдек, оғиз қисмидаги қувват 65 жоулдан юқори ва калибри 9 миллиметрдан ортиқ бўлган пневматик ов қуролини олиш учун)";


4-позицияда:

"Рухсатнома номи" устуни "пневматик спорт қуролини" сўзларидан кейин "пневматик калта стволли қуролни, ташқи томондан автоматик қурол нусхаларига (репликаларига) ўхшаш пневматик қуролни" сўзлари билан тўлдирилсин;

"Аниқ ҳаракат ва (ёки) муайян фаолият*" устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Спорт ўқотар қуролини ва унинг ўқ-дориларини, оғиз қисмидаги қувват 3 жоулдан юқори ва калибри 4,5 миллиметрдан ортиқ бўлган пневматик спорт қуролини, пневматик калта стволли қуролни, ташқи томондан автоматик қурол нусхаларига (репликаларига) ўхшаш пневматик қуролни, тиғли совуқ спорт қуролини, улоқтириш спорт қуролини ўқ отиш объекти ҳудудида сақлаш ва олиб юриш";


Низомга 12-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Жисмоний шахсларнинг қурол муомаласи соҳасига доир

рухсатнома бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги,

рухсатноманинг амал қилиш муддати узайтирилганлиги*,

рухсатнома қайта расмийлаштирилганлиги, унинг

дубликати берилганлиги** учун йиғимлар

МИҚДОРЛАРИ

Т/р

Рухсатнома номи


Йиғим миқдори

ҲМдан фоизда)


I. Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи Ўзбекистон Республикаси

фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун

1.

Фуқаровий қуролни олишга доир рухсатнома:


а)

сойли узун стволли ўқотар қуролнинг ҳар бир донаси учун


40

б)

силлиқ узун стволли ўқотар қуролнинг ҳар бир донаси учун


40

в)

комбинацияланган узун стволли ўқотар қуролнинг ҳар бир донаси учун


40

г)

сойли узун стволли ўқотар қуролга ҳамда комбинацияланган узун стволли ўқотар қуролнинг алмаштириладиган ва жойлаштириладиган сойли стволининг ҳар бир донаси учун (қуролдан алоҳида олишда)


20

д)

узун стволли пневматик ов қуролининг ҳар бир донаси учун


30

е)

пневматик спорт қуролининг ҳар бир донаси учун


40

ж)

тиғли совуқ спорт қуролининг (рапиралар, шпагалар ва қиличлар) ҳар бир донаси учун


10

з)

улоқтириш спорт қуролининг (камонлар, арбалетлар ва найзалар) ҳар бир донаси учун


10

и)

сигнал берувчи спорт қуролининг ҳар бир донаси учун


10

к)

ўзини ўзи ҳимоя қилиш қуролининг ҳар бир донаси учун


15

2.

Коллекциялаш қуроли ва унинг ўқ-дориларини олишга доир рухсатнома:


а)

ўқотар қуролининг ҳар бир донаси учун


15

б)

чекланган шикаст етказувчи ўқотар қуролнинг ҳар бир донаси учун


4

в)

пневматик қуролнинг ҳар бир донаси учун


8

г)

сигнал берувчи қуролнинг ҳар бир донаси учун


6

д)

газли қуролнинг ҳар бир донаси учун


8

е)

тиғли совуқ қуролнинг ҳар бир донаси учун


10

ж)

улоқтириш қуролининг ҳар бир донаси учун


10

з)

бошқа хилдаги қуролнинг ҳар бир донаси учун


10

и)

ўқ-дориларнинг ҳар бир дона учун


1

3.

Фуқаровий қуролни, мукофот қилинган қуролни, коллекциялаш қуроли ва унинг ўқ-дориларини реализация қилишга доир рухсатнома


10

4.

Фуқаровий қуролни сақлаш ва олиб юришга доир рухсатнома


100

5.

Мукофот қилинган қуролни сақлаш ва олиб юришга доир рухсатнома


200

6.

Спорт ўқотар қуролини, оғиз қисмидаги қувват 3 жоулдан юқори ва калибри 4,5 миллиметрдан ортиқ бўлган пневматик спорт қуролини, пневматик калта стволли қуролни, ташқи томондан автоматик қурол нусхаларига (репликаларига) ўхшаш пневматик қуролни, тиғли совуқ спорт қуроли, улоқтириш спорт қуролини сақлашга доир рухсатнома


100

7.

Сойли стволли спорт ўқотар қуроли ва унинг ўқ-дориларини, тиғли совуқ спорт қуролини, улоқтириш спорт қуролини, коллекциялаш қуроли ва унинг ўқ-дориларини, кўргазмага қўйиш қуроли ва унинг ўқ-дориларини ташишга доир рухсатнома


20

8.

Қурол ва унинг ўқ-дориларини коллекциялашга доир рухсатнома


100

9.

Қурол ва унинг ўқ-дориларини кўргазмага қўйишга доир рухсатнома


100

10.

Фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини, мукофот қилинган қурол ва унинг ўқ-дориларини, коллекциялаш қуроли ва унинг ўқ-дориларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришга доир рухсатнома


30

11.

Фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини, мукофот қилинган қурол ва унинг ўқ-дориларини, коллекциялаш қуроли ва унинг ўқ-дориларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқишга доир рухсатнома


30

12.

Ов қуроли ва унинг ўқ-дориларини, спорт қуроли ва унинг ўқ-дориларини, кўргазмага қўйиш қуроли ва унинг ўқ-дориларини қайтиб олиб кириш шарти билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқишга доир рухсатнома


40

II. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча турган чет эл фуқаролари учун

13.

Фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини олишга доир рухсатнома:


а)

сойли узун стволли ўқотар қуролнинг ҳар бир донаси учун


50

б)

силлиқ узун стволли ўқотар қуролнинг ҳар бир донаси учун


40

в)

комбинацияланган узун стволли ўқотар қуролнинг ҳар бир донаси учун


50

г)

сойли узун стволли ўқотар қуролга ҳамда комбинацияланган узун стволли ўқотар қуролнинг алмаштириладиган ва жойлаштириладиган сойли стволининг ҳар бир донаси учун (қуролдан алоҳида олишда)


30

д)

узун стволли пневматик ов қуролининг ҳар бир донаси учун


40

е)

тиғли совуқ ов (ов пичоқлари, ов ханжарчалари ва ханжарлар) қуролининг ҳар бир донаси учун


20

ж)

сигнал берувчи ов қуролининг ҳар бир донаси учун


20

з)

пневматик спорт қуролининг ҳар бир донаси учун


50

и)

тиғли совуқ спорт (рапиралар, шпагалар ва қиличлар) қуролининг ҳар бир донаси учун


20

к)

улоқтириш спорт қуролининг ҳар бир донаси учун


20

л)

сигнал берувчи спорт қуролининг ҳар бир донаси учун


20

м)

ўзини ўзи ҳимоя қилиш қуролининг ҳар бир донаси учун


20

14.

Фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқишга доир рухсатнома


50

III. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча турган

чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун

15

Ов қуроли ва унинг ўқ-дориларини, спорт қуроли ва унинг ўқ-дориларини, кўргазмага қўйиш қуроли ва унинг ўқ-дориларини қайтиб олиб чиқиб кетиш шарти билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришга доир рухсатнома


100

IV. Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун

16.

Фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини, мукофот қилинган қурол ва унинг ўқ-дориларини, коллекциялаш қуроли ва унинг ўқ-дориларини, кўргазмага қўйиш қуроли ва унинг ўқ-дориларини Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит қилишга доир рухсатнома


100

       

*) Рухсатноманинг амал қилиш муддатини узайтириш уни бериш учун назарда тутилган тартибда амалга оширилади.

**) Рухсатнома қайта расмийлаштирилганлиги учун рухсатнома бериш тўғрисидаги ариза кўриб чиқилганда тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йигим ундирилади. Рухсатноманинг дубликати берилганлиги учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида йиғим ундирилади";


в) 3-иловада:


15-банднинг "б" кичик банди иккинчи ва еттинчи хатбошилари чиқариб ташлансин;


24-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 2 май





















Время: 0.0359
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск