ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пул ва бюджет тизими. Бюджетдан ташқари фондлар / Бюджет тизими / Бюджет ташкилотлари, иқтисодиёт соҳалари ва ижтимоий соҳани молиялаштириш /

"Обод қишлоқ" ва "Обод маҳалла" дастурларини жамоатчилик фикри асосида ташаббусли бюджетлаштириш жараёнлари орқали амалга ошириш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 03.05.2023 й. 183-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 3 майдаги

183-сон қарорига

ИЛОВА



"Обод қишлоқ" ва "Обод маҳалла"

дастурларини жамоатчилик фикри асосида

ташаббусли бюджетлаштириш жараёнлари

орқали амалга ошириш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом "Обод қишлоқ" ва "Обод маҳалла" дастурлари (кейинги ўринларда - дастурлар) доирасида жамоатчилик фикри асосида қурилиш, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари амалга ошириладиган маҳаллаларни (қишлоқларни) танлаш ҳамда лойиҳалар тўпламини шакллантириш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


лойиҳалар тўплами - ҳар бир маҳалла (қишлоқ) бўйича амалга ошириладиган қурилиш, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларини маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, туман (шаҳар) сектор раҳбарлари, ҳоким ёрдамчилари билан биргаликда тегишли маҳалла (қишлоқ) аҳолиси ҳамда ҳудуддан сайланган депутатлар олдида ҳимоя қилган ҳолда шакллантирилган, таркиби бир нечта тадбирлардан иборат бўлган тўплам;

тадбир - лойиҳалар тўплами таркибида белгиланган мезонларга мувофиқ шакллантириладиган ҳамда мазмунан ягона (бир йўналишдаги) ижтимоий муаммони ҳал этишга қаратилган таклиф;


"Ғолиб маҳалла" жамғармаси (кейинги ўринларда - жамғарма) - дастурлар доирасида жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтириладиган маблағлар туманлар (шаҳарлар) ҳокимликларида бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари шаклида очиладиган ҳамда шахсий ғазна ҳисобварағида жамланадиган жамғарма;


ғолиб маҳалла (қишлоқ) - "Очиқ бюджет" ахборот портали (кейинги ўринларда - портал)да овоз бериш жараёни якунларига кўра автоматик тарзда энг юқори кўрсаткични қайд этган деб топилган ва лойиҳалар тўплами киритилган маҳалла (қишлоқ).


3. Жамоатчилик фикри асосида лойиҳалар тўплами маҳаллалар (қишлоқлар) бўйича шакллантирилади ва ғолиб сифатида маҳаллалар (қишлоқлар) аниқланади.


4. Дастурлар учун ажратилган маблағлар фақат ғолиб маҳаллалар (қишлоқлар)даги тадбирларни молиялаштириш учун йўналтирилади.


5. Туман (шаҳар) аҳолиси ва маҳалла сонидан келиб чиққан ҳолда тақсимланган маблағлар туман ва шаҳар ҳокимлиги ҳузурида бюджетдан ташқари жамғарма шаклида очиладиган жамғармага йўналтирилади.


6. Овоз бериш жараёни якунларига кўра ҳар бир ғолиб маҳалла (қишлоқ) учун алоҳида ҳисобварағи очилиб, тадбирлар жамғарма ҳисобидан тегишли маблағлар ажратилган ҳолда молиялаштирилади.


7. Дастурлар доирасида халқаро молия институтлари иштирокида мамлакатимизда маҳаллалар (қишлоқлар) инфратузилмасини яхшилашга доир амалга оширилаётган ва келгусида режалаштирилган лойиҳалар ҳамда ўтган давр мобайнида дастурларга киритилган маҳаллалар (қишлоқлар) келгуси йиллар учун овоз бериш жараёнида иштирок этишига йўл қўйилмайди. Бунда:

мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ ташкил этиладиган туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари ҳузуридаги "Обод қишлоқ" ва "Обод маҳалла" дастурлари доирасида лойиҳалар тўпламини шакллантириш, баҳолаш ҳамда уларнинг мезонларга мослигини мувофиқлаштириш бўйича махсус комиссия (кейинги ўринларда - Махсус комиссия) томонидан овоз бериш жараёнида иштирок этадиган маҳаллалар (қишлоқлар) рўйхати тасдиқланади ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига тақдим этилади;

таркибида бир нечта қишлоқ ва овуллар бўлган маҳаллалар фақат Махсус комиссия хулосасига асосан овоз бериш жараёнида иштирок этишлари мумкин.


8. Маҳалла (қишлоқ) ҳудуди иккига ажралиб кетиши ёки аксинча, маҳаллалар (қишлоқлар) бирлаштирилиши ҳисобига янги маҳалла (қишлоқ) ташкил этилган тақдирда, ушбу маҳалла (қишлоқ) аввалги жараёнларда ғолиб деб топилган бўлса, овоз бериш жараёнларида иштирок этиш масаласи Махсус комиссия томонидан кўриб чиқилади.


9. Дастурлар доирасида жамоатчилик фикри асосида тадбирларни шакллантириш ва улар учун овоз бериш жараёни - ҳар йили ноябрь-декабрь ойларида, 2023 йил учун, истисно тариқасида, 2023 йил май ойида ўтказилади.

Бунда ҳар йили лойиҳалар тўпламини шакллантириш жараёни бошланишидан ўн кун олдин Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари лойиҳалар тўпламига киритилиши мумкин бўлган маҳаллалар (қишлоқлар) рўйхатини Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этади.


10. Жамоатчилик фикри асосида тадбирларни шакллантириш ва улар учун овоз бериш жараёнлари учта босқичда ташкил этилади:

1-босқичда - порталда лойиҳалар тўплами шакллантирилади;

2-босқичда - шакллантирилган лойиҳалар тўплами саралаб олинади;

3-босқичда - саралаш босқичидан ўтган лойиҳалар тўпламларига овоз берилади.


11. Дастурлар доирасида ҳар бир маҳалла фуқаролар йиғини раиси номига порталда электрон рақамли имзо (кейинги ўринларда - ЭРИ) орқали рўйхатдан ўтувчи алоҳида хусусиятли фойдаланувчи учун логин ва пароллар расмийлаштирилади. Маҳалла фуқаролар йиғини раиси ўзгарган тақдирда, уларга тақдим этилган фойдаланувчи аккаунтлари тўхтатилади ҳамда ушбу лавозимга янги сайланган маҳалла фуқаролар йиғини раиси номига бошқа фойдаланувчи аккаунти очилади.

12. Маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари туман (шаҳар) сектор раҳбарлари, ҳоким ёрдамчилари билан биргаликда тегишли маҳалла (қишлоқ) фуқаролари билан бамаслаҳат ҳамда ҳудуддан сайланган депутатлар олдида ҳимоя қилинган лойиҳалар тўпламини ўзларига тақдим этилган логин ва паролдан фойдаланган ҳолда ўн кун муддат ичида порталга киритади.

Бунда тадбирларни шакллантиришда ҳар бир маҳаллани (қишлоқни) ривожлантиришнинг устувор йўналишлари тегишли маҳалладаги (қишлоқдаги) мавжуд имкониятлар, аҳолининг узоқ йиллар давомида шаклланган салоҳияти, тадбиркорлик муҳити ва "ўсиш нуқталари" ҳамда ресурс ва техник имкониятлари инобатга олинади.


13. Ҳар бир маҳалла фуқаролар йиғини раиси бир йилда фақат бир маротаба битта лойиҳа тўпламини киритиш ҳуқуқига эга. Бунда фуқаролар томонидан лойиҳалар тўплами шакллантирилишига йўл қўйилмайди.

14. Лойиҳалар тўплами таркибидаги тадбирлар Махсус комиссия томонидан қуйидаги мезонларга мувофиқ танлаб олинади:

маҳалла (қишлоқ) ҳудудидаги муаммолар;

жамоавий муаммоларни ҳал этишга қаратилганлиги (хиёбонлар, болалар майдончаси барпо этиш, автомобиль йўлларини ва ижтимоий соҳа объектларини таъмирлаш, маҳалла фуқаролар йиғини бинолари, экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш тадбирлари, ичимлик ва оқава сув тизимини яхшилаш, суғориш (канал, ариқ) ва дренаж (очиқ, ёпиқ ва тик дренаж) тармоқларини қуриш, таъмирлаш, кўча чироқларини ўрнатиш (таъмирлаш) ва шу кабилар);

маҳаллалар (қишлоқлар) аҳолиси томонидан билдирилган таклифлар идоравий ёки шахсий хусусиятга эга бўлмаслиги (шахсий автомашина ёки турар жой харид қилиш, тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш, маъмурий биноларни (маҳалла фуқаролар йиғини биноси бундан мустасно) таъмирлаш);

бюджет ташкилотини сақлаб туриш билан боғлиқ харажатларни ўзида акс эттирмаслиги (ойлик иш ҳақи тўловлари, коммунал, алоқа ва интернет тизими учун тўловлар, шунингдек, идора ашёлари ва бошқа тез эскирувчи моддий қийматликлар);

давлат органлари ва ташкилотларининг бино ва иншоотларини қуриш, таъмирлаш ҳамда жиҳозлаш ишларига, шу жумладан, уларнинг бошқа эҳтиёжларини қоплашга қаратилган бўлмаслиги;

кўрсатилган муаммоларни бартараф этиш юзасидан жорий йилда бошқа дастурларга (ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича дастурлар ва бошқалар) асосан маблағ ажратиш кўзда тутилган бўлмаслиги керак.


15. Ҳар бир лойиҳалар тўплами таркиби камида учта тадбирлардан ташкил топган бўлиши лозим.

Лойиҳалар тўплами таркибидаги тадбирлар сони учтадан кам бўлган тақдирда, мазкур лойиҳалар тўплами автоматик равишда овоз бериш жараёнига ўтказилишига йўл қўйилмайди.


16. Тадбирлар лойиҳалар тўплами таркибида алоҳида тарзда шакллантирилади ва бунда қуйидаги маълумотлар акс эттирилади:

тадбир йўналиши;

тадбир ҳақида қисқача матн;

тадбир қиймати;

фотосуратлар;

тадбирни амалга ошириш жойи.


17. Маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари томонидан шакллантирилган ва порталга киритилган лойиҳалар тўплами Махсус комиссия томонидан уч кун ичида кўриб чиқилади.

Махсус комиссия барча лойиҳалар тўпламини ўрганиб чиқади ва лойиҳа тўплами таркибидаги тадбирларнинг барчасини белгиланган мезонларга мувофиқлиги бўйича саралайди. Бунда лойиҳалар тўплами таркибидаги айрим тадбирлар қабул қилиниши ёки аксинча рад этилиши мумкин.


18. Лойиҳалар тўплами порталга келиб тушган кундан бошлаб уч кун муддат ичида Махсус комиссия томонидан тадбирларнинг мазмунан тегишли лиги бўйича мазкур Низомга 2-иловасида кўрсатилган буюртмачи корхоналарга (кейинги ўринларда - буюртмачилар) юборилади.


19. Тадбирлар қабул қилинган кундан бошлаб буюртмачилар томонидан етти кун муддат ичида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган мезонларга мувофиқлиги юзасидан кўриб чиқилади ҳамда Махсус комиссияга тадбирларни қабул қилиш (тадбирнинг қиймати ва амалга ошириш учун талаб этиладиган қўшимча ҳужжатлар рўйхатини илова қилган ҳолда) ёки асосланган ҳолда рад этиш юзасидан хулоса тақдим этилади.


20. Махсус комиссия лойиҳалар тўпламини буюртмачилар томонидан тақдим этилган хулосалар асосида икки кун муддат ичида кўриб чиқиб қабул қилади ёки рад этади, қабул қилинган лойиҳалар тўпламини овоз бериш босқичига ўтказади.

Бунда, "Очиқ бюджет" ахборот порталида саралаш босқичи доирасида лойиҳаларни қабул қилиш ёки рад этиш махсус комиссиянинг ишчи органи томонидан ЭРИ калити орқали амалга оширилади.

Овоз бериш жараёни бошланиши юзасидан барча фуқароларни хабардор қилиш мақсадида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан овоз бериш жараёни бошланишидан уч кун аввал CMC хабарномалар юборади.


21. Лойиҳалар тўпламини шакллантиришда белгиланган чегаралар доирасида маҳаллалар (қишлоқлар) ҳудудидаги умумтаълим мактаблари, мактабгача таълим ва тиббиёт муассасаларини таъмирлаш ҳамда жиҳозлаш йўналишларида тадбирлар шакллантирилиши мумкин.


22. Лойиҳалар тўплами таркибига тармоқ корхоналари ҳисобидан амалга ошириладиган (электр энергияси, табиий газ таъминоти, алоқа ва ахборотлаштириш каби) тадбирлар киритилмайди ва улар тармоқ корхоналарининг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади ҳамда лойиҳалар тўплами учун ажратилган маблағларнинг чекланган миқдори таркибида инобатга олинмайди.


23. Саралаш босқичидан ўтган лойиҳалар тўплами овоз бериш жараёнига ўтказилади. Бунда маҳалла (қишлоқ) фуқаролари тегишли маҳалла (қишлоқ) бўйича илгари сурилган лойиҳалар тўплами ичидан ўзларини қизиқтирган тадбирларга овоз берадилар. Бир фуқаро фақат битта лойиҳалар тўпламига, бироқ ушбу лойиҳалар тўплами таркибидаги бир нечта тадбирларга овоз бериши ҳуқуқига эга.


24. Овоз бериш жараёни "Очиқ бюджет" ахборот портали орқали CMC хизмати, "Telegram" ижтимоий тармоғидаги "махсус бот", шунингдек порталнинг мобил иловаларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.



2-БОБ. ҒОЛИБ МАҲАЛЛА (ҚИШЛОҚ)ЛАРНИ

АНИҚЛАШ ТАРТИБИ


25. Ғолиб маҳаллаларни (қишлоқларни) аниқлаш овоз бериш жараёни бошланишидан аввал кенг жамоатчиликка эълон қилинган ҳолда қуйидаги усуллардан бири орқали:

лойиҳалар тўпламига берилган овозлар сонидан келиб чиқиб;

аҳолиси сони кам бўлган маҳаллаларга (қишлоқларга) тузатиш коэффициентини қўллаган ҳолда лойиҳалар тўпламига берилган овозлар сонидан келиб чиқиб амалга оширилади.


26. Овоз бериш жараёни якунларига кўра ҳар бир туман (шаҳар) учун жамғармада шакллантирилган маблағлар доирасида энг юқори кўрсаткични эгаллаган лойиҳалар тўплами ғолиб деб топилади. Бунда лойиҳалар тўплами ғолиб деб топилиши учун камида 100 та овоз тўплаши лозим бўлади.

Овозлар сони тенг бўлган тақдирда, тенг овоз тўплаган маҳаллалардан (қишлоқлардан) энг юқори кўрсаткични биринчи бўлиб қайд этган лойиҳалар тўплами ғолиб деб топилади.


27. Ғолиб маҳаллалар (қишлоқлар) бўйича киритилган лойиҳалар тўплами таркибидаги тадбирлардан тегишли лойиҳалар тўпламига берилган овозлар сонининг 50 фоизидан юқори овоз тўплаганлари амалга оширилади. Бунда фуқаролар овоз бериш жараёнида лойиҳалар тўплами таркибидаги ҳақиқатда маҳалла (қишлоқ) учун реал муаммо бўлган тадбирларни танлаши лозим бўлади.


28. Етарлича овоз тўплай олмаган ва ғолиб деб топилмаган маҳаллалар (қишлоқлар) бўйича шакллантирилган лойиҳалар тўплами "архив" мақомига ўтказилади. Ушбу лойиҳалар тўплами маҳалла раислари томонидан келгуси жараёнларда қайтадан овоз бериш жараёнига тикланиши мумкин.


29. Ғолиб деб топилган тадбирларни амалга ошириш учун талаб этиладиган маблағнинг дастлабки миқдори тегишлилигига кўра тармоқ корхоналари хулосаси асосида лойиҳа-смета ҳужжатлари бўйича аниқлаштирилади. Тадбир ғолиб деб топилгандан сўнг уни амалга ошириш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилади ҳамда тадбирнинг якуний қийматига аниқлик киритилади.

Ғолиб деб топилган лойиҳалар тўпламининг дастлабки қийматидан келиб чиқиб, тадбирлар доирасида амалга ошириладиган ишлар (товар, хизматлар) ҳажмини камайтиришга йўл қўйилмайди.

Агар тадбирларнинг дастлабки қийматига нисбатан лойиҳа-смета ҳужжатларига кўра якуний қиймати кўпроқни ташкил этса, мазкур ҳолатларда тадбирларни амалга ошириш учун талаб этиладиган қўшимча маблағ тегишли лойиҳалар тўплами таркибидаги бошқа тадбирлардан иқтисод қилинган маблағлар ёки жамғармадаги мавжуд маблағлар ҳисобидан, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят ва Тошкент шаҳар кенгашлари қарорига асосан тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг қўшимча манбалари ҳисобидан қопланади.


30. Ғолиблар аниқлангандан сўнг жамғармада шаклланган қолдиқ маблағлар ёки ишлар амалга оширилгандан сўнг иқтисод қилинган маблағлар келгусида ўтказиладиган овоз бериш жараёнларига йўналтирилиши мумкин.


31. Ғолиб деб топилган тадбирларни амалга ошириш бўйича тузилган шартномага ишлар ҳажмининг кўпайиши ёки унинг ўзгартирилиши билан боғлиқ қўшимчалар киритилишига йўл қўйилмайди.


32. Маҳаллаларда (қишлоқларда) лойиҳалар тўпламини шакллантириш жараёни юзасидан ёки тадбирларни молиялаштириш билан боғлиқ низолар Махсус комиссия томонидан амалдаги қонунчиликка мувофиқ ҳал этилади.



3-БОБ. ҒОЛИБ ДЕБ ТОПИЛГАН ТАДБИРЛАРНИ

МОЛИЯЛАШТИРИШ ТАРТИБИ


33. Жамғарма маблағлари фақат портал орқали ғолиб деб топилган лойиҳалар тўпламини молиялаштириш учун сарфланади. Бунда лойиҳалар тўпламида назарда тутилган тадбирлар билан бир қаторда ушбу тадбирларни амалга ошириш бўйича расмийлаштирилиши лозим бўлган ҳужжатлар (тегишли ташкилотларнинг хулосалари, якуний кўрикдан ўтказиш харажатлари ва бошқалар) учун ҳам тўловлар молиялаштирилишига йўл қўйилади.


34. Овоз бериш босқичи якунлангандан сўнг уч кун ичида ғолиб деб топилган лойиҳалар тўпламини амалга ошириш бўйича манзилли рўйхат (кейинги ўринларда - манзилли рўйхат) шакллантирилади ҳамда жамғарма маблағларидан фойдаланиш бўйича туман (шаҳар) Махсус комиссиясининг тегишли қарори қабул қилинади.


35. Махсус комиссиянинг қарорига ғолиб деб топилган лойиҳалар тўпламини молиялаштириш юзасидан манзилли рўйхат илова қилинади. Манзилли рўйхат қуйидагиларни ўз ичига олади:

ғолиб деб топилган лойиҳалар тўпламининг порталдаги хос "ID" рақами;

амалга ошириладиган тадбирларнинг аниқ манзили ёки балансда сақловчи корхонанинг манзили ва номи;

лойиҳалар тўпламида назарда тутилган амалга оширилиши лозим бўлган тадбирларнинг қисқача мазмуни;

тадбирни амалга ошириш учун талаб этиладиган дастлабки маблағ қиймати;

тадбирни амалга ошириш учун буюртмачи этиб белгиланган корхона;

агар тадбир бевосита товар ва моддий қийматликлар (хизматлар)ни харид қилиш билан боғлиқ бўлса, ушбу лойиҳалар тўплами бўйича мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ шаклда харид қилинадиган товар (хизмат)лар реестри (кейинги ўринларда - реестр) илова қилинади. Бунда Реестрда кўзда тутилган харидларнинг жами суммаси манзилли рўйхатда тегишли лойиҳани молиялаштириш учун кўзда тутилган маблағдан ортиб кетишига йўл қўйилмайди;

харид қилиш тартиб-таомили тури.


36. Дастурларни амалга ошириш доирасида бош лойиҳачи ва бош пудрат ташкилотлар белгиланган тартибда "Шаффоф қурилиш" миллий ахборот тизими орқали ҳамда объектларни сақлаш билан боғлиқ таъмирлаш ишлари учун жалб этиладиган ташкилотлар белгиланган тартибда тендер орқали аниқланади.


37. Лойиҳаларни кўриб чиқиш ва амалга ошириш бўйича буюртмачи ташкилотлар мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ белгиланади.


38. Манзилли рўйхат белгиланган тартибда расмийлаштирилиши, жумладан, буюртмачи ташкилотлар тўғри танланиши, реестр тўғри шакллантирилиши, харид қилиш тартиб-таомили тури ва лойиҳани амалга оширишнинг аниқ манзили каби маълумотлар тўғри кўрсатилишига Махсус комиссия масъул ҳисобланади.


39. Манзилли рўйхат тасдиқлангандан сўнг бир иш кунида ғолиб деб топилган лойиҳалар тўпламини амалга ошириш учун ер ва бошқа ресурслар ажратилиши, шунингдек, тегишли соҳа инспекцияларининг экспертиза хулосалари талаб этилган ҳолларда туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан ушбу ресурсларни ажратиш бўйича қарор қабул қилиш ваколатига эга ташкилотларга сўровлар юборилади.


40. Манзилли рўйхат тасдиқланганидан сўнг туман (шаҳар) иқтисодиёт ва молия бўлими томонидан ғолиб деб топилган лойиҳалар тўпламини молиялаштириш учун буюртмачи ташкилотларга ҳар бир лойиҳа тўплами ва тадбирлар учун алоҳида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасида шахсий ғазна ҳисобварақлари очилади.


41. Туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан уч кун ичида шахсий ғазна ҳисобварақларига жамғарма ҳисобидан лойиҳалар учун манзилли рўйхатда назарда тутилган маблағлар ўтказиб берилади.


42. Манзилли рўйхатда назарда тутилган маблағлар тегишли шахсий ғазна ҳисобварақларига ўтказиб берилгандан сўнг буюртмачи ташкилотлар уч кун ичида товар-моддий бойликлар (ишлар ва хизматлар)ни харид қилиш учун таъминотчи корхоналарни аниқлаш, қурилиш-таъмирлаш билан боғлиқ тадбирлар бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини шакллантириш ва лойиҳачи корхоналарни аниқлаш бўйича давлат харидлари электрон тизимига эълон жойлаштиради.


43. Қурилиш ва таъмирлаш билан боғлиқ тадбирлар юзасидан лойиҳа-смета ҳужжатларига экспертиза хулосаси олинган кундан бошлаб бир иш куни ичида буюртмачи ташкилотлар манзилли рўйхатда кўрсатилган харид қилиш тартиб-таомили тури бўйича пудрат корхоналарни аниқлаш ишларини бошлаш чораларини кўради.

Бунда электр ва газ тармоқларини лойиҳалаш, соҳа экспертизасидан ўтказиш ва қурилиш-таъмирлаш ишлари "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ ва "Ҳудудгазтаъминот" АЖнинг ҳудудий ташкилотлари томонидан хўжалик усулида (ташкилотларнинг ўзлари томонидан лойиҳалаш, соҳа экспертизасидан ўтказиш, қурилиш-монтаж ишларини бажариш) амалга оширилади.



4-БОБ. ЛОЙИҲАЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШДА

ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИНИ ЮРИТИШ ТАРТИБИ


44. Ғолиб деб топилган лойиҳалар тўпламини амалга оширишнинг барча босқичлари фуқаролар учун очиқлигини ва улар томонидан жамоатчилик назорати ўрнатилишини таъминлаш мақсадида порталда ҳар бир тадбир бўйича "лойиҳалар тўпламини амалга ошириш хронологияси" юритиб борилади.


45. Махсус комиссия лойиҳалар тўпламини амалга ошириш хронологиясида тегишли маълумотлар белгиланган муддатларда киритилишига ва янгилаб борилишига масъул ҳисобланади.


46. Лойиҳалар тўпламини амалга ошириш хронологияси қуйидаги маълумотларни ўз ичига олади:

буюртмачи ташкилот номи;

лойиҳа тўплами учун очилган ҳисобварақ;

лойиҳа тўплами учун ажратилган маблағ миқдори;

лойиҳа-смета ва экспертиза ҳужжатлари;

"Давлат харидлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ ўтказилган танловлар;

Пудрат ташкилоти тўғрисидаги маълумотлар;

амалга оширилган харажатлар ва расмийлаштирилган шартномалар.


47. Ғолиб деб топилган лойиҳалар тўплами фуқаролар томонидан тадбирларни амалга оширишнинг барча босқичларини кузатиш ҳамда бажарилган ишларни реал вақт кўринишида баҳолаб бориш имкониятига эга бўлади. Бунда жамоатчилик назорати доирасида фуқаролар тадбирларни кузатиб бориш орқали қонун бузилиши ҳолатлари ёки камчиликлар аниқлаганда шикоят тарзида ваколатли органларга ёки портал орқали "онлайн мурожаат" саҳифасига мурожаат қилишлари мумкин.


48. Фуқаролар томонидан лойиҳалар тўпламини амалга оширишда бошқа кўринишдаги аралашувларга (пудрат ташкилотини аниқлаш ёки ишларни уларнинг ўзлари томонидан амалга ошириш, лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва шу кабиларга) йўл қўйилмайди.


49. Ғолиб деб топилган лойиҳалар тўпламини амалга ошириш якунлангандан сўнг маҳалла фуқаролар йиғини раислари ва маҳалла фаоллари томонидан амалга оширилган ишлар порталда "Жамоатчилик назорати" бўлими орқали баҳоланади ва бажарилган ишлар юзасидан камчиликлар кузатилганда изоҳлар билдириш ҳамда фото ёки видео материаллар илова қилиш имконияти яратилади.


50. Лойиҳалар тўпламини амалга ошириш давомида ёки ишлар якунлангандан сўнг бажарилган ишлар натижаларига кўра ортиқча тўловлар ёки камомад аниқланган ҳолларда аниқланган камомад маблағлари тегишлилиги бўйича жамғармага тўлиқ қайта тикланиши таъминланади.


51. Йил якунларига кўра расмийлаштирилган шартномага мувофиқ тадбирлар амалга оширилмаган ёки қисман бажарилган бўлса, шартномада белгиланган тадбирларни ҳамда тўловларни келгуси йилда амалга оширишни назарда тутувчи қўшимча келишув расмийлаштирилиши мумкин.


52. Фуқароларни рағбатлантириш мақсадида ҳар йил якунлари бўйича жамоатчилик фикри асосида лойиҳаларни шакллантириш билан боғлиқ жараёнларда фаол иштирок этган фуқаролар рағбатлантириб борилади.

Бунга кўра ҳар йили октябрь ойида ҳар бир туман ва шаҳар ҳокимликлари томонидан ташаббусли бюджетлаштириш жараёнларида энг фаол иштирок этган (тарғибот ишларида фаоллик кўрсатган ҳамда лойиҳаларни сифатли амалга оширилишида жамоатчилик назоратини ўрнатган) бир нафар фуқаро номзоди Иқтисодиёт ва молия вазирлигига белгиланган тартибда тақдирлаш учун тақдим этилади.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги тақдим этилган номзодларни тақдирлаш мақсадида ҳар йили декабрь ойида тадбир ташкил этади ҳамда оммавий ахборот воситалари иштирокида тантанали равишда "Фаол фуқаро" сертификати (рамзий белгиси) билан тақдирлайди.

Тақдирланган фуқароларга Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан умумий қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваридан ошмаган қийматдаги эсдалик совғаси тақдим этилади. Ушбу харажатларни қоплаш учун ҳар йили Давлат бюджетида тегишли маблағлар режалаштирилади.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


53. Дастурлар учун ажратилган маблағлардан белгиланган мақсадларда ва самарали фойдаланиш ҳамда маблағларнинг ажратилиши учун тақдим этиладиган барча ҳужжатларнинг ҳаққонийлигига Махсус комиссия жавобгар ҳисобланади.


54. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари ҳузуридаги

"Обод қишлоқ" ва "Обод маҳалла" дастурлари доирасида лойиҳалар

тўпламини шакллантириш, баҳолаш ҳамда уларнинг мезонларга

мослигини мувофиқлаштириш бўйича махсус комиссиянинг

НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ

T/p

Ф.И.О.



Иш жойи ва лавозими*


1.

Лавозимига кўра

-

туман (шаҳар) ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари, махсус комиссия раҳбари


2.

Лавозимига кўра

-

туман (шаҳар) ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари


3.

Лавозимига кура

-

туман (шаҳар) ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари


4.

Лавозимига кўра

-

туман (шаҳар) Иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи


5.

Лавозимига кўра (келишув асосида)


-

туман (шаҳар) ҳокимлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши вакили


6.

Лавозимига кўра (келишув асосида)


-

нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари

        

Изоҳ.

Туман (шаҳар) Иқтисодиёт ва молия бўлими Махсус комиссиянинг ишчи органи ҳисобланади.

Махсус комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янги тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.

Заруратга кўра, туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан Махсус комиссия таркибига бошқа мутахассислар ҳам жалб этилиши мумкин.






Низомга

2-ИЛОВА



Ташаббусли бюджет жараёни якунларига кўра ғолиб

бўлган лойиҳалар тўпламини амалга ошириш

бўйича буюртмачи ташкилотлар

РЎЙХАТИ

Т/р

Лойиҳанинг

қисқача номи


Балансда сақловчи


Буюртмачи корхона


харид

тадбирлари


таъмирлаш

тадбирлари*


қуриш

тадбирлари*


1.

Автомобиль йўлларини (пиёдалар йўлакчаси, йўл ўтказгичлар) таъмирлаш билан боғлиқ тадбирлар


Туман (шаҳар) ободонлаштириш бошқармаси


-

Автомобиль йўллари қўмитаси тизимидаги буюртмачи ташкилотлар


Автомобиль йўллари кўмитаси тизимидаги буюртмачи ташкилотлар


Автомобиль йўллари қўмитаси ҳудудий бош бошқармалари


-

Автомобиль йўллари қўмитаси тизимидаги буюртмачи ташкилотлар


Автомобиль йўллари қўмитаси тизимидаги буюртмачи ташкилотлар


2.

Ичимлик сув ва оқова сув тизимини яхшилаш билан боғлик тадбирлар


Сув таъминоти корхонаси


-

"Сув таъминоти ва оқова сув объектлари қурилиши бўйича инжиниринг компанияси" унитар корхонаси


"Сув таъминоти ва оқова сув объектлари қурилиши бўйича инжиниринг компанияси" унитар корхонаси


3.

Мактабгача таълим ташкилотларини таъмирлаш ва моддий-техника базасини ривожлантириш


Мактабгача ва мактаб таълими бўлими


Мактабгача ва мактаб таълими бўлими


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги "Ягона буюртмачи хизмати" ИК


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги "Ягона буюртмачи хизмати" ИК


4.

Умумтаълим мактабларини таъмирлаш ва моддий-техника базасини ривожлантириш


Мактабгача ва мактаб таълими бўлими


Мактабгача ва мактаб таълими бўлими


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги "Ягона буюртмачи хизмати" ИК


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги "Ягона буюртмачи хизмати" ИК


5.

Соғлиқни сақлаш муассасаларини таъмирлаш ва моддий-техника базасини ривожлантириш


Тиббиёт бирлашмаси


Тиббиёт бирлашмаси


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги "Ягона буюртмачи хизмати" ИК


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги "Ягона буюртмачи хизмати" ИК


6.

Спорт муассасалари ёки соғломлаштириш марказларини таъмирлаш ва моддий-техника базасини ривожлантириш


Барча ҳолларда

Спортни ривожлантириш бўлими/ буюртмачи корхона


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги "Ягона буюртмачи хизмати" ИК


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги "Ягона буюртмачи хизмати" ИК


7.

Олий таълим муассасалари биноларини таъмирлаш ва моддий-техника базасини ривожлантириш


Олий таълим муассасаси


Олий таълим муассасаси


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги "Ягона буюртмачи хизмати" ИК


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги "Ягона буюртмачи хизмати" ИК


8.

Мусиқа мактаблари биноларини таъмирлаш ва моддий-техника базасини ривожлантириш


Мусиқа мактаблари


Мусиқа мактаблари


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги "Ягона буюртмачи хизмати" ИК


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги "Ягона буюртмачи хизмати" ИК


9.

Бошқа таълим муассасалари биноларини таъмирлаш ва моддий-техника базасини ривожлантириш


Бюджет маблағларини тақсимловчи


Бюджет маблағларини тақсимловчи


Қорақалпогистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги "Ягона буюртмачи хизмати" ИК


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги "Ягона буюртмачи хизмати" ИК


10.

Маҳалла гузари (маҳаллада умумфойдаланишда бўлган бошқа объектлар)ни таъмирлаш-тиклаш билан боғлиқ харажатлар


Маҳалла фуқаролар йиғини


Шаҳар ва туманлар ҳокимликлари


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги "Ягона буюртмачи хизмати" ИК


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги "Ягона буюртмачи хизмати" ИК


11.

Болалар майдончаларини (ўйингоҳларни) барпо этиш ёки таъмирлаш билан боғлиқ тадбирлар


Маҳалла фуқаролар йиғини


Шаҳар ва туманлар ҳокимликлари


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги "Ягона буюртмачи хизмати" ИК


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги "Ягона буюртмачи хизмати" ИК


Кўп қаватли уйларни бошқарувчи ташкилотлар


Шаҳар ва туманлар ҳокимликлари


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги "Ягона буюртмачи хизмати" ИК


Қорақалпогистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги "Ягона буюртмачи хизмати" ИК


12.

Аҳоли дам олиш масканларини таъмирлаш ёки моддий-техника базасини ривожлантириш билан боғлиқ тадбирлар


Барча ҳолларда

Шаҳар ва туманлар ҳокимликлари


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги "Ягона буюртмачи хизмати" ИК


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги "Ягона буюртмачи хизмати" ИК


13.

Кўп каватли уйларни таъмирлаш тадбирлари


Бошқарув сервис компаниялари


-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги "Ягона буюртмачи хизмати" ИК


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги "Ягона буюртмачи хизмати" ИК


14.

Кўча чироқларини ўрнатиш ёки таъмирлаш (симёғоч ўрнатиш) тадбирлари


Ободонлаштириш бошқармаси


Ободонлаштириш бошқармаси


Ободонлаштириш бошқармаси


Ободонлаштириш бошқармаси


15.

Дренаж ва ариқ (зовур)ларни тартибга келтириш билан боғлиқ тадбирлар


Ирригация бўлими


-

Ободонлаштириш бошқармаси


"Сувқурилиш инвест" давлат муассасаси


16.

Ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш (туман ёки шаҳар қиёфасини ўзгартириш) билан боғлиқ тадбирлар


Ободонлаштириш бошқармаси


Ободонлаштириш бошқармаси


Ободонлаштириш бошқармаси


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги "Ягона буюртмачи хизмати" ИК


17.

Қабристонларни тартибга келтириш тадбирлари


Ободонлаштириш бошқармаси


Ободонлаштириш бошқармаси


Ободонлаштириш бошқармаси


Ободонлаштириш бошқармаси


18.

Бошқалар


-

Тегишли тармоқ корхоналари


Тегишли тармоқ корхоналари


Тегишли тармоқ корхоналари


        

Изоҳ. Ушбу рўйхатда кўрсатилмаган лойиҳаларни амалга ошириш бўйича буюртмачиларни белгилаш Туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари ҳузуридаги "Обод қишлоқ" ва "Обод маҳалла" дастурлари доирасида лойиҳалар тўпламини шакллантириш, баҳолаш ҳамда уларнинг мезонларга мослигини мувофиқлаштириш бўйича махсус комиссия томонидан амалга оширилади.






Низомга

3-ИЛОВА



____________ тумани (шаҳри) бўйича ўтказилган

ташаббусли бюджет жараёни якунларига кўра ғолиб

бўлган ID _____________ лойиҳалар тўпламини амалга

ошириш бўйича харид қилинадиган товар (хизмат)лар

РЕЕСТРИ


(минг сўм)

Т/р

Товарлар (хизматлар) номи


Сони


Нархи (бозор

қийматида)


Суммаси


1.






2.






3.






4.






5.











ЖАМИ



       





Низомга

4-ИЛОВА



"Обод қишлоқ" ва "Обод маҳалла" дастурларини

жамоатчилик фикри асосида шакллантириш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Муддатлар



1-босқич

Маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари 


Тегишли маҳалла ҳудудидаги муаммоларии бартараф этиш юзасидан тегишли маҳалла (қишлоқ) фуқаролари билан бамаслаҳат ҳамда уларнинг фикридан келиб чиққан ҳолда тадбирлар рўйхатини шакллантиради.


Жараён бошланишидан камида уч кун олдин









2-босқич

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги


Ҳар бир маҳалла фуқаролар йиғинлари (МФЙ) раислари номига электрон рақамли имзо (ЭРИ) орқали рўйхатдан ўтувчи алоҳида хусусиятли фойдаланувчи учун логин ва пароллар расмийлаштирилади.


Жараён бошланишидан камида уч кун олдин









3-босқич

Маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари


Маҳалла ва қишлоқларда ҳар бир МФЙ раислари томонидан маҳалла фуқаролари билан бамаслаҳат тарзда Порталга лойиҳалар киритилади.



10 кун муддат ичида









4-босқич

Махсус комиссия


Лойиҳалар тўпламини порталга келиб тушган кундан бошлаб ўрганиб чиқади ва тадбирларнинг барчаси белгиланган мезонларга мувофиқлиги бўйича саралайди ҳамда тадбирларни амалга ошириш имконияти ва қийматига аниқлик киритиш мақсадида тегишлилиги бўйича буюртмачиларга юборади.


3 кун ичида









5-босқич

Буюртмачилар


Лойиҳаларни амалга ошириш имкониятларига ва қийматига аниқлик киритади ҳамда лойиҳани қабул қилиш ёки рад этиш юзасидан Махсус комиссияга хулоса тақдим этади.


7 кун ичида









6-босқич

Мaxcyc комиссия


Буюртмачилардан олинган хулосалар асосида лойиҳалар тўплами ва лойиҳалар тўплами таркибидаги тадбирларни кўриб чиқиб, қабул қилади ёки рад этади, қабул қилинган лойиҳалар тўпламини овоз бериш босқичига ўтказади.


2 кун ичида









7-босқич

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги


Овоз бериш жараёни бошланиши юзасидан барча фуқароларни хабардор қилиш мақсадида CMC хабарномалар юборади.


Овоз бериш жараёни бошланишидан уч кун аввал









8-босқич

"Очиқ бюджет" ахборот портали


Махсус комиссия томонидан қабул қилинган лойиҳалар тўпламига овоз бериш имконияти берилади ва оммавий овоз бериш жараёнлари бошланади.


Саралаш (модерация) босқичи якунлангандан сўнг









9-босқич

Фуқаролар


Маҳаллалардаги (қишлоқлардаги) муаммоларни ҳал этиш бўйича лойиҳалар тўплами ва унинг таркибидаги тадбирларга CMC хизмати, "Telegram" ижтимоий тармоғидаги "махсус бот", шунингдек порталнинг мобил иловаларидан фойдаланган ҳолда овоз берадилар. Бир фуқаро фақат битта лойиҳалар тўпламига овоз беради, бироқ ушбу лойиҳалар тўплами таркибидаги бир нечта тадбирларга овоз бериш ҳуқуқига эга.


10 кун давомида









10-босқич

"Очиқ бюджет" ахборот портали


Овоз тўплаш жараёни якунларига кўра энг юқори кўрсаткични қайд этган маҳаллалар (қишлоқлар) портал томонидан автоматик тарзда ғолиб деб топилади.


Овоз бериш якунларига кўра



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 4 май










































Время: 0.0054
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск