ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пул ва бюджет тизими. Бюджетдан ташқари фондлар / Бюджет тизими / Бюджет ташкилотлари, иқтисодиёт соҳалари ва ижтимоий соҳани молиялаштириш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.05.2023 й. 183-сон "Обод қишлоқ" ва "Обод маҳалла" дастурларини жамоатчилик фикри асосида ташаббусли бюджетлаштириш жараёнлари орқали амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

03.05.2023 й.

N 183




"ОБОД ҚИШЛОҚ" ВА "ОБОД МАҲАЛЛА"

ДАСТУРЛАРИНИ ЖАМОАТЧИЛИК ФИКРИ

АСОСИДА ТАШАББУСЛИ БЮДЖЕТЛАШТИРИШ

ЖАРАЁНЛАРИ ОРҚАЛИ АМАЛГА ОШИРИШ ТАРТИБИ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини "Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили"да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида" 2023 йил 28 февралдаги ПФ-27-сон Фармони ҳамда "Жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган лойиҳаларни молиялаштириш кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 25 октябрдаги ПҚ-409-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

"Обод қишлоқ" ва "Обод маҳалла" дастурлари (кейинги ўринларда - дастурлар) доирасида молиялаштириладиган тадбирлар 2023 йилдан бошлаб жамоатчилик фикри асосида "Очиқ бюджет" ахборот портали орқали овоз бериш йўли билан аниқланиши;

дастурлар доирасида жамоатчилик фикри асосида "Очиқ бюджет" ахборот портали орқали кейинги йил учун тадбирларни шакллантириш ва уларга овоз бериш жараёни - ҳар йили ноябрь-декабрь ойларида ўтказилиши;

2023 йилга мўлжалланган дастурларни ташаббусли бюджетлаштириш жараёнлари орқали шакллантириш, лойиҳалар тўплами учун ажратиладиган маблағларнинг чекланган миқдори 8 млрд сўм этиб белгиланганлиги, дастурларни молиялаштириш учун ҳар йили Давлат бюджетидан камида 4 трлн сўм маблағ йўналтирилиши назарда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. "Обод қишлоқ" ва "Обод маҳалла" дастурларини жамоатчилик фикри асосида ташаббусли бюджетлаштириш жараёнлари орқали амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги келгуси йиллар учун ҳар йили 1 ноябрга қадар Давлат бюджетининг тасдиқланган кўрсаткичларидан келиб чиқиб, ҳудудлар бўйича йўналтириладиган капитал қўйилмаларнинг энг юқори чегараларини белгилаган ҳолда уларни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига тақдим этиб борсин.

Бунда:

ҳудудлар бўйича йўналтириладиган капитал қўйилмалар ҳудудлар бўйича ҳар бир туман ва шаҳардаги мавжуд аҳоли ҳамда маҳаллалар сонига нисбатан тенг улушларда, лекин 8 млрд сўмдан кам бўлмаган миқдорларда тақсимланади;

ҳар йили 1 январь ҳолатига кўра туманлар (шаҳарлар) бўйича мавжуд аҳоли ва маҳаллалар сони, уларнинг номланиши ва таркибидаги мавжуд маҳаллалар (қишлоқлар) тўғрисидаги маълумотлар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан тақдим этилади.


4. Белгилаб қўйилсинки, танлаб олинган тадбирларни амалга ошириш учун талаб этиладиган маблағлар миқдори лойиҳа-смета ҳужжатлари бўйича аниқлаштирилади.

Бунда лойиҳа-смета ҳужжатлари бўйича аниқлаштирилган маблағлар миқдори туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари ҳузуридаги "Обод қишлоқ" ва "Обод маҳалла" дастурлари доирасида лойиҳалар тўпламини шакллантириш, баҳолаш ҳамда уларнинг мезонларга мослигини мувофиқлаштириш бўйича махсус комиссия (кейинги ўринларда - Махсус комиссия) томонидан аниқланган дастлабки миқдордан ошиб кетган тақдирда, талаб этиладиган қўшимча маблағлар тегишли лойиҳалар тўплами таркибидаги бошқа тадбирлардан иқтисод қилинган маблағлар ёки "Ғолиб маҳалла" жамғармасидаги (кейинги ўринларда - жамғарма) мавжуд маблағлар ҳисобидан, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят ва Тошкент шаҳар кенгашлари қарорига асосан тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг қўшимча манбалари ҳисобидан қопланади.


5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:

ғолиб маҳаллалар (қишлоқлар) аниқлангандан сўнг бир ҳафта муддатда мазкур маҳаллалар (қишлоқлар) ҳудудида хўжалик бирлашмалари, аҳоли ва ташаббускор тадбиркорлар маблағлари, ҳомийлик хайриялари, тижорат банклари кредитлари ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга ошириладиган қурилиш-таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларининг манзилли рўйхатини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда ғолиб маҳалла (қишлоқ)нинг бош режа схемалари, батафсил режалаштириш лойиҳалари ҳамда маҳалла ва қишлоқлар марказининг замонавий қиёфаси лойиҳаларининг лойиҳа ташкилотлари томонидан ишлаб чиқилишини ва улар билан боғлиқ тадбирлар тегишли маҳаллий бюджетлар маблағлари ҳисобидан молиялаштирилишини таъминласин;

ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 25-санасига қадар жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган дастурлар тадбирларини молиялаштириш бўйича маълумотларни ўз расмий веб-сайтлари ва "Очиқ бюджет" ахборот порталига жойлаштириб борсин;

ҳар ой якуни бўйича дастурлар доирасида бажарилган ишлар ва молиялаштирилган маблағлар юзасидан Иқтисодиёт ва молия вазирлигига ҳисобот бериб борсин.


6. Рақамли технологиялар вазирлиги, Энергетика вазирлиги, "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ, "Ҳудудгазтаъминот" АЖ ва тегишли тармоқ корхоналари ғолиб маҳалла (қишлоқ) ҳудудида электр энергияси, табиий газ, телекоммуникация тармоқларини қуриш-таъмирлаш ишларини тегишлича "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ, "Ҳудудгазтаъминот" АЖ, "Ўзбектелеком" АКнинг ўз маблағлари ҳисобидан молиялаштириш чораларини кўрсин.

Бунда электр ва газ тармоқларини лойиҳалаштириш, соҳа экспертизасидан ўтказиш ва қурилиш-таъмирлаш ишлари "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ ва "Ҳудудгазтаъминот" АЖнинг ҳудудий ташкилотлари томонидан хўжалик усулида (ташкилотларнинг ўзлари томонидан лойиҳалаштириш, соҳа экспертизасидан ўтказиш, қурилиш-монтаж ишларини бажариш) амалга оширилади.


7. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги дастурлар ижросини таҳлил қилсин ва ҳар ойда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ахборот киритиб борсин.


8. Белгилансинки, дастурлар доирасида амалга ошириладиган ишлар бўйича қуйидаги назорат тизими йўлга қўйилади:

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат инспекцияси, Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекцияси - қурилиш-таъмирлаш ишларининг сифати, шаҳарсозлик фаолиятини техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга риоя этилиши юзасидан давлат архитектура-қурилиш назоратини;

Давлат молиявий назорати инспекцияси - дастурлар доирасида ажратилаётган маблағларнинг мақсадли ва самарали ишлатилиши юзасидан тизимли давлат молиявий назоратини амалга оширади.


9. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигига маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан биргаликда дастурлардаги тадбирлар орқали аҳоли учун муносиб турмуш шароитини яратиш бўйича амалга оширилаётган ишларни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб борилишини таъминлаш тавсия этилсин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари А.Ж. Раматов ва Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                             А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 4 май



























Время: 0.0053
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск