ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Қонунлар ва Олий Мажлис палаталари қарорлари / 2023 й. /

Ўзбекистон Республикасининг 06.05.2023 й. ЎРҚ-838-сон "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Конституциявий Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 02.05.2023 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 04.05.2023 й. маъқулланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

КОНСТИТУЦИЯВИЙ ҚОНУНИ

06.05.2023 й.

N ЎРҚ-838



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

АЙРИМ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА

         

Қонунчилик палатаси томонидан 2023 йил 2 майда қабул қилинган

Сенат томонидан 2023 йил 4 майда маъқулланган

           

         

Кейинги йилларда мамлакатимизда сайлов тизимини янада такомиллаштиришга, сайловчиларнинг ва сайлов жараёни иштирокчиларининг ҳуқуқий кафолатларини кучайтиришга, сайлов ва референдум ўтказишнинг очиқлиги, шаффофлиги ҳамда мустақиллигининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлашга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов жараёни бўйича бир қатор муаммолар ва ҳуқуқий бўшлиқлар мавжуд бўлиб, шу муносабат билан уларни бартараф этиш зарурияти юзага келди.

Бундан ташқари, "Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунининг қабул қилиниши амалдаги қонун ҳужжатларига ҳам ўзгартириш ва қўшимчалар киритилишини талаб этмоқда.

Ушбу Конституциявий Қонун билан ҳар йилги маҳаллий бюджетларнинг бўшаб қолган депутатлик ўринлари учун сайловларга тайёргарлик кўриш ҳамда уларни ўтказиш билан боғлиқ харажатларини молиялаштириш, оғир ёки ўта оғир жиноятлар содир этганлик учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёхуд олиб ташланмаган фуқароларнинг вилоят, туман, шаҳар, округ ва участка сайлов комиссияси аъзолигига тайинланишини тақиқлаш назарда тутилмоқда. Сайлов ва референдумда иштирок этишнинг ҳамда фуқаролар йиғинлари фаолиятининг ҳуқуқий асослари ҳам мустаҳкамланмоқда.

Ушбу Конституциявий Қонун сайлов тизимини такомиллаштиришга, сайлов жараёни иштирокчиларининг ҳуқуқий кафолатларини кучайтиришга, фуқаролар йиғинлари фаолиятининг ва референдумда иштирок этишнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлашга хизмат қилади.


1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 18 ноябрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида"ги 417-XII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 30 августда қабул қилинган 265-II-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, N 9-10, 176-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; 2019 йил, N 9, 588-модда; 2021 йил, 4-сонга илова; 2022 йил, N 3, 216-модда, N 6, 574-модда, N 10, 983-модда) 6-моддасининг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқаролар, шунингдек оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этганлик учун суднинг ҳукмига кўра озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахслар референдумда иштирок этиш ҳуқуқидан фақат қонунга мувофиқ ҳамда суднинг қарори асосида маҳрум этилиши мумкин. Бошқа ҳар қандай ҳолларда фуқароларнинг референдумда иштирок этиш ҳуқуқларини тўғридан-тўғри ёки билвосита чеклашга йўл қўйилмайди".


2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 2 сентябрда қабул қилинган "Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида"ги 915-ХII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 22 апрелда қабул қилинган ЎРҚ-350-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2013 йил, N 4, 96-модда; 2016 йил, N 4, 125-модда, N 12, 383-модда; 2017 йил, N 9, 510-модда; 2018 йил, N 7, 431-модда, N 10, 674-модда, N 12, 781-модда; 2019 йил, N 9, 588, 591-моддалар; 2021 йил, 4-сонга илова, N 12, 1194-модда; 2022 йил, N 3, 213-модда, N 6, 574-модда, N 10, 983-модда) қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:


1) 7-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Давлат фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини амалга ошириши учун зарур шарт-шароитлар яратади, уларга қонунда белгиланган ваколатларини амалга оширишида кўмаклашади";


2) 8-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари давлат ҳокимияти органлари тизимига кирмайди ҳамда маҳаллий аҳамиятга молик масалаларни фуқароларнинг манфаатларидан, ривожланишнинг тарихий ўзига хос хусусиятларидан, шунингдек миллий қадриятлардан, маҳаллий урф-одатлар ва анъаналардан келиб чиққан ҳолда, қонунга мувофиқ мустақил равишда ҳал этишга ҳақли";


3) 10-модда биринчи қисмининг еттинчи ва ўнинчи хатбошиларидаги, 11-модда биринчи қисмининг иккинчи, учинчи ва еттинчи хатбошиларидаги, 13-модданинг иккинчи қисмидаги ва учинчи қисмининг тўртинчи хатбошисидаги, 14-модданинг номидаги, биринчи қисмининг биринчи хатбошисидаги, иккинчи ва учинчи қисмларидаги, 15-модданинг номидаги, биринчи ва иккинчи қисмларидаги, 18-модданинг учинчи қисмидаги, 21-модданинг биринчи, учинчи, тўртинчи ва бешинчи қисмларидаги, 22-модданинг биринчи қисмидаги, 23-модданинг номидаги, биринчи ва иккинчи қисмларидаги, 24-модданинг номидаги, биринчи қисмининг биринчи ва учинчи хатбошиларидаги, 25-модданинг биринчи - тўртинчи қисмларидаги тегишли сон ва келишикдаги "(оқсоқоли)" деган сўз чиқариб ташлансин.


3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган 607-I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Оила кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, 5-6-сонга илова; 2003 йил, N 1, 8-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 4, 157-модда; 2008 йил, N 4, 189-модда; 2009 йил, N 9, 328-модда; 2010 йил, N 9, 334, 335-моддалар; 2011 йил, N 9, 252-модда, N 12/2, 363-модда; 2013 йил, N 4, 98-модда; 2014 йил, N 1, 2-модда; 2016 йил, N 9, 276-модда; 2017 йил, N 9, 510-модда, N 10, 605-модда; 2018 йил, N 1, 1, 4-моддалар, N 4, 224-модда; 2019 йил, N 8, 469-модда, N 12, 880-модда; 2020 йил, N 1, 1-модда, N 3, 199-модда, N 10, 593-модда, N 12, 691-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, N 10, 970-модда; 2022 йил, N 3, 216-модда, N 5, 464-модда) 203-моддасининг биринчи қисмидаги "(оқсоқоллари)" деган сўз чиқариб ташлансин.


4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 4 апрелда қабул қилинган "Референдум якунлари ҳамда давлат ҳокимияти ташкил этилишининг асосий принциплари тўғрисида"ги 350-II-сонли Конституциявий Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, N 4-5, 60-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, N 12, 637-модда; 2011 йил, N 12/1, 344-модда; 2012 йил, N 4, 104-модда; 2019 йил, N 9, 588-модда; 2021 йил, N 2, 139-модда, 4-сонга илова) 8-моддасининг матнидаги "беш" деган сўз "етти" деган сўз билан алмаштирилсин.


5-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 15 октябрда қабул қилинган "Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида"ги ЎРҚ-499-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, N 10, 675-модда; 2021 йил, 4-сонга илова; 2022 йил, N 3, 213-модда) қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:


1) номидаги "(оқсоқоли)" деган сўз чиқариб ташлансин;


2) 1-модданинг матнидаги, 2-модданинг номидаги ва матнидаги, 3-модданинг номидаги, биринчи - тўртинчи қисмларидаги, 4-модданинг номидаги ва матнидаги, 5-модданинг номидаги, биринчи - тўртинчи қисмларидаги, 6-модданинг номидаги ва матнидаги, 7-модданинг номидаги, биринчи ва иккинчи қисмларидаги, 8-модданинг номидаги ва матнидаги, 9-модданинг номидаги ва матнидаги, 2-бобнинг номидаги, 10-модданинг номидаги, биринчи ва иккинчи қисмларидаги, 10-1-модданинг номидаги ва матнидаги, 11-модданинг номидаги, биринчи қисмидаги, учинчи қисмининг иккинчи, учинчи, бешинчи, олтинчи ва еттинчи хатбошиларидаги, 12-модданинг номидаги, биринчи, иккинчи ва тўртинчи қисмларидаги, 13-модданинг иккинчи, учинчи, тўртинчи, олтинчи, еттинчи, саккизинчи, тўққизинчи, ўнинчи ва ўн биринчи хатбошиларидаги, 14-модданинг номидаги, биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларидаги, 15-модданинг бешинчи - саккизинчи хатбошиларидаги, 3-бобнинг номидаги, 16-модданинг номидаги, биринчи - тўртинчи қисмларидаги, 17-модданинг номидаги, биринчи ва иккинчи қисмларидаги, 4-бобнинг номидаги, 18-модданинг номидаги ва тўртинчи қисмидаги, 19-модда иккинчи қисмининг учинчи хатбошисидаги, учинчи - олтинчи қисмларидаги, 20-модданинг номидаги ва матнидаги, 21-модданинг биринчи - тўртинчи қисмларидаги, 22-модданинг матнидаги, 23-модда иккинчи қисмининг бешинчи хатбошисидаги, 24-модданинг номидаги, биринчи ва тўртинчи қисмларидаги, 25-модданинг номидаги, биринчи ва иккинчи қисмларидаги, 26-модданинг номидаги, биринчи ва учинчи қисмларидаги, 27-модданинг номидаги, биринчи қисмининг биринчи, учинчи, тўртинчи хатбошиларидаги ва иккинчи қисмидаги, 28-модданинг номидаги ва матнидаги, 29-модданинг номидаги ва матнидаги, 30-модданинг номидаги ва матнидаги, 31-модданинг номидаги ва матнидаги тегишли сон ва келишикдаги "(оқсоқоли)" деган сўз чиқариб ташлансин.


6-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 25 июнда қабул қилинган ЎРҚ-544-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, N 6, 327-модда; 2021 йил, N 2, 139-модда, 4-сонга илова, N 6, 518-модда; 2022 йил, N 3, 213-модда, N 6, 574-модда) қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:


1) 5-модданинг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқаролар, шунингдек оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этганлик учун суднинг ҳукмига кўра озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахслар сайловда иштирок этиш ҳуқуқидан фақат қонунга мувофиқ ҳамда суднинг қарори асосида маҳрум этилиши мумкин. Бошқа ҳар қандай ҳолларда фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларини тўғридан-тўғри ёки билвосита чеклашга йўл қўйилмайди";


2) 13-модда бешинчи қисмининг саккизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"у Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини йўқотганда ёки Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиққанда";


3) 14-модда қуйидаги мазмундаги ўттиз олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган ўзга ваколатларни амалга оширади";


4) 25-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"25-модда. Вилоят, туман, шаҳар, округ ва участка

сайлов комиссиясига аъзолик

            

Йигирма бир ёшга тўлган, ўрта ёки олий маълумотга, қоида тариқасида, сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш борасида иш тажрибасига эга бўлган, аҳоли ўртасида обрў-эътибор қозонган фуқаролар вилоят, туман ва шаҳар сайлов комиссиясининг, округ ва участка сайлов комиссиясининг аъзоси бўлиши мумкин.

Қуйидагилар вилоят, туман, шаҳар, округ ва участка сайлов комиссиясининг аъзоси бўлиши мумкин эмас:

Қонунчилик палатаси депутати, маҳаллий Кенгаш депутати, Сенат аъзоси;

бошқа сайлов комиссиясининг аъзолари;

сиёсий партияларнинг аъзолари ва ваколатли вакиллари;

вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимлари ҳамда уларнинг ўринбосарлари;

прокуратура органларининг, судларнинг мансабдор шахслари;

номзодлар, номзодларнинг яқин қариндошлари ва ишончли вакиллари;

номзодларга бевосита бўйсунувчи шахслар;

оғир ёки ўта оғир жиноятлар содир этганлиги учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёхуд судланганлиги олиб ташланмаган фуқаролар.

Участка сайлов комиссияси аъзоларининг ярмидан кўпи битта ташкилотдан тавсия этилиши мумкин эмас, бундан Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида, ҳарбий қисмларда, санаторийларда ва дам олиш уйларида, касалхоналарда ҳамда бошқа стационар даволаш муассасаларида, қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум қилиш жойларида ташкил этилган участка сайлов комиссиялари мустасно.

Сайлов комиссиясининг Ўзбекистон Республикаси Президентлигига, Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгаш депутатлигига номзод ёки ишончли вакил этиб рўйхатга олинган аъзоси сайлов комиссияси таркибидан чиқиб кетган деб ҳисобланади.

Сайлов комиссияси аъзосининг ваколатлари мазкур сайлов комиссиясини тузган орган томонидан бевосита ёхуд уни аъзоликка тавсия этган органнинг тақдимномасига биноан қуйидаги ҳолларда тугатилиши мумкин:

у ўз ваколатларини зиммасидан соқит қилиш тўғрисида ёзма ариза берганда;

у суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилганда;

унга нисбатан суднинг айблов ҳукми қонуний кучга кирганда;

у ўз вазифаларини мунтазам равишда бажармай келганда;

қонунга кўра у сайлов комиссияси аъзосининг ваколатларини амалга ошириш билан бир вақтда шуғулланиб бўлмайдиган лавозимга сайланганда ёки тайинланганда;

у суднинг қонуний кучга кирган қарорига асосан бедарак йўқолган деб топилганда ёхуд вафот этган деб эълон қилинганда;

у Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини йўқотганда ёки Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиққанда;

у вафот этганда.

Зарур бўлган тақдирда, ушбу Кодексда белгиланган тартибда сайлов комиссиясининг янги аъзоси сайланади";


5) 36-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови, Қонунчилик палатаси депутатлари ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайлови бўйича сайлов кампанияси бошланганлиги уларнинг ваколатлари муддати тугашидан камида уч ой олдин Марказий сайлов комиссияси томонидан оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади, бундан ушбу Кодекснинг 66 ва 74-1-моддаларида назарда тутилган ҳоллар мустасно";


6) 60-модданинг:

биринчи қисми қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

"Бунда сайловга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказишга доир тадбирларни амалга ошириш муддатлари Марказий сайлов комиссияси томонидан белгиланади";

олтинчи қисми қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

"Бунда сайловга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказишга доир тадбирларни амалга ошириш муддатлари Марказий сайлов комиссияси томонидан белгиланади";


7) 61-модданинг биринчи қисмидаги "беш" деган сўз "етти" деган сўз билан алмаштирилсин;


8) 66-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"66-модда. Ўзбекистон Республикаси Президентлигига

муддатидан илгари сайлов

          

Ўзбекистон Республикасининг амалдаги Президенти ўз вазифаларини бажара олмайдиган ҳолатларда унинг вазифа ва ваколатлари вақтинча Сенат Раисининг зиммасига юклатилади, бунда уч ой муддат ичида, ушбу Кодексга тўлиқ мувофиқ ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови ўтказилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини тайинлаган тақдирда, сайлов ушбу Кодексга тўлиқ мувофиқ ҳолда икки ой ичида ўтказилади. Бунда сайловга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказишга доир тадбирларни амалга ошириш муддатлари Марказий сайлов комиссияси томонидан белгиланади";


9) 74-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Сайлов Марказий сайлов комиссияси томонидан сайлов ўтказилишига камида бир ой қолганида тайинланади ва ушбу Кодекснинг талабларига риоя қилган ҳолда ташкил этилади. Бунда сайловга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказишга доир тадбирларни амалга ошириш муддатлари Марказий сайлов комиссияси томонидан белгиланади";


10) 13-боб қуйидаги мазмундаги 74-1-модда билан тўлдирилсин:


"74-1-модда. Қонунчилик палатаси депутатларининг

муддатидан илгариги сайлови

          

Қонунчилик палатаси Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тарқатиб юборилган тақдирда, Қонунчилик палатаси депутатларининг сайлови ушбу Кодексга тўлиқ мувофиқ ҳолда уч ой ичида ўтказилади.

Қонунчилик палатаси томонидан ўзини ўзи тарқатиб юбориш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, Қонунчилик палатаси депутатларининг сайлови ушбу Кодексга тўлиқ мувофиқ ҳолда икки ой ичида ўтказилади. Бунда сайловга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказишга доир тадбирларни амалга ошириш муддатлари Марказий сайлов комиссияси томонидан белгиланади";


11) 14-боб қуйидаги мазмундаги 87-1-модда билан тўлдирилсин:


"87-1-модда. Сенат аъзоларининг муддатидан илгариги сайлови

         

Сенат Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тарқатиб юборилган тақдирда, Сенат аъзоларининг сайлови ушбу Кодексга тўлиқ мувофиқ ҳолда уч ой ичида ўтказилади.

Сенат томонидан ўзини ўзи тарқатиб юбориш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, Сенат аъзоларининг сайлови ушбу Кодексга тўлиқ мувофиқ ҳолда бир ой ичида ўтказилади";


12) 93-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Сайлов тегишли маҳаллий Кенгаш томонидан сайлов ўтказилишига камида бир ой қолганида тайинланади ва ушбу Кодекснинг талабларига риоя этилган ҳолда ташкил этилади. Бунда сайловга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказишга доир тадбирларни амалга ошириш муддатлари Марказий сайлов комиссияси томонидан белгиланади";


13) 93-1-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Янги ташкил этилган маъмурий-ҳудудий бирликда халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари сайлови Марказий сайлов комиссияси томонидан, халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгашлари депутатлари сайлови эса тегишли халқ депутатлари вилоят Кенгаши томонидан сайлов ўтказилишига камида икки ой қолганида тайинланади ва ушбу Кодекснинг талабларига риоя этилган ҳолда ташкил этилади. Бунда сайловга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказишга доир тадбирларни амалга ошириш муддатлари Марказий сайлов комиссияси томонидан белгиланади";


14) 98-модда:

биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайловга, маҳаллий Кенгашларга сайловга, шу жумладан бўшаб қолган депутатлик ўринлари учун сайловларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади";

қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Маҳаллий Кенгашларнинг бўшаб қолган депутатлик ўринлари учун сайловларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш билан боғлиқ харажатлар ҳар йили қабул қилинадиган маҳаллий бюджетларнинг харажатлари қисмида назарда тутилади";

иккинчи ва учинчи қисмлари тегишинча учинчи ва тўртинчи қисмлар деб ҳисоблансин.


7-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 15 декабрда қабул қилинган "Фавқулодда ҳолат тўғрисида"ги ЎРҚ-737-сонли Конституциявий Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2021 йил, N 12, 1195-модда) 15-моддасининг иккинчи қисмидаги "(оқсоқоллари)" деган сўз чиқариб ташлансин.


8-модда. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Конституциявий Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.


9-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Конституциявий Қонунга мувофиқлаштирсин;

республика ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу Конституциявий Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.


10-модда. Ушбу Конституциявий Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

         

          

Ўзбекистои Республикасининг Президенти                                Ш. Мирзиёев

         

         

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 8 май

        

"Халқ сўзи", 2023 йил 8 май















































































Время: 0.2037
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск