ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Давлат дастурлари, концепциялари ва уларни амалга ошириш / Умумий концептуал саволлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.05.2023 й. 192-сон "Фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясини 2023 ва 2024 йилларда амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.05.2023 й.

N 192




ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

КОНЦЕПЦИЯСИНИ 2023 ВА 2024 ЙИЛЛАРДА АМАЛГА

ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида"ги Конституциявий қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2021-2025 йилларда фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида" 2021 йил 4 мартдаги ПФ-6181-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2021-2025 йилларда фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида" 2021 йил 4 мартдаги ПФ-6181-сон Фармонига мувофиқ:

2021-2025 йилларда фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси ҳамда мақсадли кўрсаткичлари тасдиқланганлиги;

концепция ҳар икки йилда Вазирлар Маҳкамаси қарори билан алоҳида тасдиқланадиган "йўл харитаси" орқали босқичма-босқич амалга ошириб борилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясини 2023 ва 2024 йилларда амалга ошириш бўйича "йўл харитаси" иловага мувофиқ тасдиқлансин:

фуқаролик жамиятини ривожлантиришнинг ҳуқуқий асосларини изчил такомиллаштириш;

фуқаролик жамияти институтларига кўмаклашиш ҳамда уларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизмини янада такомиллаштириш;

давлат ва жамият бошқарувида фуқаролик жамияти институтларининг фаол иштирок этиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш;

давлат ижтимоий лойиҳаларини амалга оширишда фуқаролик жамияти институтларининг иштирокини янада кенгайтириш;

фуқаролик жамияти институтлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш.


3. Манфаатдор республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳар ярим йилликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 мартдаги ПФ-6181-сон Фармони билан тасдиқланган 2021-2025 йилларда фуқаролик жамиятини ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари ҳамда ушбу қарор билан тасдиқланган "йўл харитаси"нинг ижроси бўйича маълумотларни Адлия вазирлигига тақдим этсин.

Адлия вазирлиги тақдим этилган маълумотлар асосида умумлаштирилган ахборотни ҳар йил якуни бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири А.Ж. Ташкулов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                         А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 6 майдаги

192-сон қарорига

ИЛОВА



Фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясини

2023 ва 2024 йилларда амалга ошириш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"

Т/р

Чора-тадбирлар номи


Амалга ошириш

шакли


Амалга ошириш

муддатлари


Масъул ижрочилар


I. ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ

ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИНИ ИЗЧИЛ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

1.

Нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан чет эллик шахслардан пул маблағлари ва мол-мулк олинишини рўйхатдан ўтказувчи орган билан келишиш ҳамда халқаро грант лойиҳаларини амалга оширилиншни тартибга солиш тизимини такомиллаштириш.


Норматив-ҳуқуқий

ҳужжат лойиҳаси


2023 йил

май


Адлия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

2.

Фаолият юритмаётган нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини қайта йўлга қўйишга кўмаклашиш ва қўллаб-қувватлаш, шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотларини тугатиш жараёнларини соддалаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг "Нодавлат нотижорат ташкилотларини тугатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2015 йил 15 январдаги 5-сон қарорини такомиллаштириш.

Бунда:

нодавлат нотижорат ташкилотини тугатиш жараёнида идоралараро маълумот (ҳужжат) алмашинувининг электрон тизимини жорий қилиш;

Узоқ муддат фаолият юритмаётган нодавлат нотижорат ташкилотлари реестрини жорий этиш ва юритиш;

нодавлат нотижорат ташкилотини тугатишнинг режалаштирилган муддатларининг бузилиш ҳолатларининг олдини олиш, республика нодавлат нотижорат ташкилотларини мажбурий тартибда тугатиш жараёнида уларнинг алоҳида бўлинмалари фаолиятига оид аниқлаштирувчи қоидалар назарда тутилади.


Норматив-ҳуқуқий

ҳужжат лойиҳаси

2023 йил

декабрь


Адлия вазирлиги, Олий суд, Марказий банк, Бош прокуратура, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги


3.

Ижтимоий шериклик доирасини кенгайтириш, ушбу муносабатларнинг самарадорлиги ва натижадорлигини ошириш, шунингдек, ижтимоий шериклик субъектларининг жамоатчилик олдидаги ҳисобдорлик механизмларини жорий этиш мақсадида "Ижтимоий шериклик тўғрисида"ги Қонунни такомиллаштириш бўйича асослантирилган таклифларни ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


Таҳлилий

маълумотнома


2024 йил

февраль


Адлия вазирлиги, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар


II. ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИ ИНСТИТУТЛАРИГА КЎМАКЛАШИШ

ҲАМДА УЛАРНИ ДАВЛАТ ТОМОНИДАН ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ

МЕХАНИЗМИИИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

4.

Фуқаролик жамияти институтларини террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахслар рўйхати билан доимий равишда таништириб бориш тизимини жорий этиш.


Амалий

чора-тадбирлар


2023 йил

май


Адлия вазирлиги, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти


5.

Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг амалдаги тартибини такомиллаштириш.

Бунда:

кенг жамоатчиликнинг тўғридан-тўғри таклиф ва мулоҳазаларини инобатга олган ҳолда, давлат грантлари ва ижтимоий буюртмалар учун танловларнинг устувор йўналишларини шакллантириш ва эълон қилиш;

давлат грантлари ва ижтимоий буюртмалар учун эълон қилинган танловларга тақдим этилган лойиҳаларни баҳолаш жараёнларининг жамоатчиликка ошкоралигини таъминлаш;

шаффоф ва соғлом рақобат муҳитини яратиш, жамоатчилик олдидаги ҳисобдорликни ошириш, натижадорликни баҳолаш.


Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича парламент комиссиясининг қарори лойиҳаси


2023 йил

август


Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси (келишувга мувофиқ), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги


6.

Нодавлат нотижорат ташкилотларининг ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳа ва дастурларини молиялаштириш кўламини янада кенгайтириш мақсадида Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди фаолиятини қўллаб-қувватлаш. Бунда:

фонднинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш; фонднинг грант танловларини ташкил этиш имкониятини берувчи очиқ электрон платформани яратиш;

фонднинг турдош хорижий фондлар билан ҳамкорлигини йўлга қўйиш ва ўзаро тажриба алмашиш учун зарур шароитлар яратиш.


Комплекс

чора-тадбирлар

2023 йил

август


Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди, Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди, Рақамли технологиялар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги


7.

Оммавий ахборот воситалари ходимларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоясини янада мустаҳкамлаш. Бунда "Юридик ёрдам" (E-advokat) ахборот тизимида оммавий ахборот воситалари соҳасида шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга ихтисослашган адвокатлар ҳамда уларнинг ушбу йўналишдаги амалий тажрибаси ҳақида батафсил маълумотларни акс эттирувчи алоҳида банд яратиш.


Амалий

чора-тадбирлар

2024 йил

1 январдан

бошлаб


Адлия вазирлиги, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Адвокатлар палатаси


8.

Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакилларининг малакасини ошириш курсларини ташкил этиш.


Комплекс

чора-тадбирлар

2023-2024

йиллар

давомида


Давлат бошқаруви академияси, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси, Адлия вазирлиги, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди


9.

Нодавлат нотижорат ва тижорат ташкилотлари ўртасида "ижтимоий шартнома" асосидаги ҳамкорлик лойиҳаларини янада ривожлантириш.


Амалий

чора-тадбирлар

2023-2024

йиллар

давомида


"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати, Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси, Адлия вазирлиги


10.

"Нодавлат нотижорат ташкилотлари уйлари"да ахборот-ресурс марказларини ташкил этиш.


Амалий

чора-тадбирлар

2023-2024

йиллар

давомида


Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси


III. ДАВЛАТ ВА ЖАМИЯТ БОШҚАРУВИДА ФУҚАРОЛИК

ЖАМИЯТИ ИНСТИТУТЛАРИНИНГ ФАОЛ ИШТИРОК

ЭТИШИ УЧУН ЗАРУР ШАРТ-ШАРОИТЛАР ЯРАТИШ

11.

Нодавлат нотижорат ташкилотларининг хотин-қизларни, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож ҳамда кам таъминланган қатламини касбга ўқитиш, айниқса, қишлоқ жойларда уларни тадбиркорликка жалб қилиш, хунармандчиликка ўргатиш орқали уларнинг бандлигини таъминлашга қаратилган лойиҳа ва дастурларини Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ижтимоий буюртмалар шаклида қўллаб-қувватлаш.


Комплекс

чора-тадбирлар

2023-2024

йиллар

давомида


Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар


12.

"Инсон ҳуқуқлари ва манфаатлари соҳасида давлат ва нодавлат ташкилотлари ҳамкорлиги" мавзусида иккинчи Миллий форумни ўтказиш.


Комплекс

чора-тадбирлар

2023 йил

октябрь


Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси, "Юксалиш" умуммиллий ҳаракати, Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ, Адлия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар


13.

Қоракалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари ҳузуридаги Ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссиялари ҳамда Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари масалалари бўйича доимий фаолият юритувчи комиссиялар фаолиятининг самарадорлигини оширишга кўмаклашиш.


Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари қарорлари


2023 йил

июль


Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари, Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси (келишувга мувофиқ)


14.

Терроризмни молиялаштириш учун нодавлат нотижорат ташкилотларидан фойдаланиш хавф-хатарларини баҳолаш натижаларига асосан жамоат фондлари ва диний ташкилотларда ички назоратни ташкил этиш бўйича билим ва кўникмаларни ошириш.


Амалий

чора-тадбирлар

2023-2024

йиллар

давомида


Адлия вазирлиги, Бош прокуратура хузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти


15.

Жамоат хавфсизлигини таъминлаш жараёнларига фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини кенг жалб қилиш.

Ижтимоий буюртма танловлари

2023-2024

йиллар

давомида


Ички ишлар вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси


16.

Фуқаролик жамияти институтларининг коррупцияга қарши билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Коррупцияга қарши конвенцияни амалга ошириш ассоциацияси (UNCAC) ноҳукумат ташкилоти билан самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш.


Комплекс

чора-тадбирлар

2024 йил

май


Ўзбекистонда очиқлик ва шаффофлик таҳлил маркази, "Юксалиш" умуммиллий ҳаракати, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси


17.

Таълим, соғлиқни сақлаш, қурилиш, коррупцияга қарши курашиш, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш, энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш, камбағалликни қисқартириш, экология соҳаларида жамоатчилик назоратини кучайтириш.


Жамоатчилик эшитувлари, таклиф ва тавсиялар


2023-2024

йиллар

давомида

ҳар чоракда


"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати, "Тараққиёт стратегияси" маркази, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги


18.

Фуқаролик жамияти институтлари салоҳиятини ошириш масалаларида олий таълим муассасаларининг нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлик механизмларини ривожлантириш.


Комплекс

чора-тадбирлар

2023-2024

йиллар

давомида

доимий


Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси, олий таълим муассасалари


19.

Республикада амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий соҳадаги ислоҳотларга бағишланган пресс-турларга фуқаролик жамияти институтларини кенг жалб этиш.


Пресс-турлар

2023-2024

йиллар

даовмида

ҳар чоракда


Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, фуқаролик жамияти институтлари


IV. ДАВЛАТ ИЖТИМОИЙ ЛОЙИҲАЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШДА

ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИ ИНСТИТУТЛАРИНИНГ ИШТИРОКИНИ

ЯНАДА КЕНГАЙТИРИШ

20.

Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш, уларнинг бандлигини таъминлаш, маданият, санъат, китобхонлик, ижтимоий ҳимоя соҳаларида нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ҳамкорликда лойиҳаларни амалга ошириш.

Ижтимоий буюртма танловлари

2023-2024

йиллар

давомида

доимий


Ёшлар ишлари агентлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Маданият вазирлиги, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

21.

Оммавий ахборот воситаларининг коррупцияга қарши курашиш соҳасида журналистик текширувлар ўтказиш салоҳиятини ошириш ҳамда мазкур фаолиятни ижтимоий буюртмалар бериш орқали қўллаб-қувватлаш.


Ижтимоий буюртма танловлари

2023-2024

йиллар

давомида

доимий


Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон журналистлари уюшмаси, Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди


22.

Социал ва ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга ошириш учун давлат бошқаруви органлари томонидан фуқаролик жамияти институтларига бевосита давлат ижтимоий буюртмаси беришни кенгайтириш.

Бунда:

республика ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан ҳар йили фуқаролик жамияти институтларига бевосита давлат ижтимоий буюртмаси бериш учун маблағ ажратишни жорий қилиш;

давлат ижтимоий буюртмасини режалаштиришда аҳолининг муаммоларини ва ислоҳотларга муносабатини ўрганишга эътибор қаратиш.


Комплекс

чора-тадбирлар

2023-2024

йиллар

давомида


Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, республика ижро этувчи ҳокимият органлари


23.

Фуқаролик жамияти институтларининг камбағалликни қисқартиришга йўналтирилган лойиҳа ва дастурларини қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг самарадорлигини оширишга кўмаклашиш.


Комплекс

чора-тадбирлар

2023-2024

йиллар

давомида

доимий


Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, фуқаролик жамияти институтлари


V. ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИ ИНСТИТУТЛАРИ

ФАОЛИЯТИНИНГ ОЧИҚЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ

24.

"Шаффоф хайрия" ягона интерактив порталининг имкониятларини янада кенгайтириш ва порталнинг узлуксиз фаолиятини таъминлаш.

Порталда:

ҳомийлар ва хайрия этувчиларни ёрдамга муҳтож фуқаролар тўғрисидаги маълумотлар билан танишиш, шахсий танлови асосида хайрия маблағларини манзилли йўналтириш;

кўнгиллилар, нодавлат нотижорат ташкилотлари, бошқа жисмоний ва юридик шахсларга уларнинг алоҳида хайрия кампаниялари, акциялари ҳамда ташаббусларини мазкур платформадан рўйхатдан ўтказиш ва амалга ошириш функциялари яратилади.


Комплекс

чора-тадбирлар

2023 йил

август


"Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик" жамоат фонди, Рақамли технологиялар вазирлиги, Адлия вазирлиги


25.

"Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг шаффофлик стандарти" мезонлари бўйича юқори рейтингларда бўлган нодавлат нотижорат ташкилотларини рағбатлантириш механизмларини такомиллаштириш.


Амалий

чора-тадбирлар

2023 йил

октябрь


Адлия вазирлиги, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди, Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди


26.

Жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши молиявий чораларни ишлаб чиқиш гуруҳининг (ФАТФ) нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолияти шаффофлиги ва жамоатчилик олдидаги ҳисобдорлигини таъминлашга доир тавсияларини миллий қонунчиликка татбиқ қилиш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси


2024 йил

июль


Адлия вазирлиги, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси


        


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 8 май







































Время: 0.0429
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск