ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.05.2023 й. 188-сон "Истеъмолчилар ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, контрафакт ва истеъмолга яроқсиз товарларни ишлаб чиқариш ҳамда айланмасига чек қўйишда жамоатчилик назоратини кучайтиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.05.2023 й.

N 188



ИСТЕЪМОЛЧИЛАР ҲУҚУҚЛАРИ

ҲИМОЯ ҚИЛИНИШИНИ ТАЪМИНЛАШ,

КОНТРАФАКТ ВА ИСТЕЪМОЛГА ЯРОҚСИЗ

ТОВАРЛАРНИ   ИШЛАБ   ЧИҚАРИШ   ҲАМДА

АЙЛАНМАСИГА ЧЕК ҚЎЙИШДА ЖАМОАТЧИЛИК

НАЗОРАТИНИ КУЧАЙТИРИШГА ҚАРАТИЛГАН

ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Аҳолини сифатли истеъмол товарлари билан таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2023 йил 4 апрелдаги ПҚ-110-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 4 апрелдаги ПҚ-110-сон қарори билан истеъмолчилар ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, сертификатланмаган, сақлаш муддати ўтиб кетган, контрафакт ва истеъмолга яроқсиз товарларни ишлаб чиқариш ҳамда айланмасига чек қўйишда жамоатчилик назоратини кучайтирилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. 2023 йил 1 июндан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 4 апрелдаги ПҚ-110-сон қарори билан тасдиқланган 2-иловага мувофиқ мурожаатлар "Soliq hamkor" ахборот тизими орқали қабул қилинсин ва кўриб чиқилсин.


3. Белгилансинки, "Soliq hamkor" ахборот тизими орқали мурожаатларни қабул қилиш, кўриб чиқиш ҳамда ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар берган шахсларни рағбатлантириш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

ахборот тизими орқали келиб тушган мурожаатлар назорат ва бошқа тадбирларни ўтказиш учун асос бўлади;

мурожаатлар ваколатли органлар томонидан 10 иш кунида мажбурий тартибда кўриб чиқилиб, натижаси бўйича мурожаат йўллаган шахс хабардор қилинади, бундан қонунчиликда белгиланган ҳолатлар мустасно;

тасдиғини топган қонун бузилиши ҳолатлари бўйича маъмурий ҳуқуқбузарлик учун жариманинг 20 фоизи, жиноятлар учун эса базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваригача миқдорда рағбатлантирилади.


4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда ваколатли органлар томонидан "Soliq hamkor" ахборот тизимидан фойдаланган ҳолда қонун бузилиши ҳолатлари ҳақидаги хабарларни тўғридан-тўғри қабул қилиш имкониятини яратсин.

Белгилансинки, "Soliq hamkor" ахборот тизимини такомиллаштириш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади.


5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ваколатли органлар билан биргаликда бир ой муддатда "Soliq hamkor" ахборот тизими орқали юбориладиган ҳуқуқбузарлик фактлари ҳақидаги маълумотларни қабул қилиш, кўриб чиқиш ҳамда хабар берган шахсларни рағбатлантириш тартибини тасдиқласин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазири Ш.Д. Кудбиев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                           А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 8 май


































Время: 0.0042
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск