ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Лицензиялаш. Рухсат бериш тартиб-таомиллари / Телекоммуникация. Алоқа. Маълумотларни тармоқ орқали узатиш /

Тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 05.05.2023 й. 3431-сон билан рўйхатга олинган Марказий банк Бошқарувининг 18.04.2023 й. 8/3-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2023 йил 5 майда 3431-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Марказий банки бошқарувининг

2023 йил 18 апрелдаги

8/3-сон қарорига

ИЛОВА



Тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари

фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари фаолиятини лицензиялаш, лицензияни қайта расмийлаштириш, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва чақириб олиш тартиб-таомилларини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


тўлов тизими оператори - Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тўлов тизимининг ишлашини таъминлаш бўйича фаолиятни амалга оширувчи юридик шахс;


тўлов ташкилоти - банк ҳисобланмайдиган, тўлов хизматларини кўрсатиш бўйича фаолиятни амалга оширишга ваколатли бўлган юридик шахс;


билвосита эгалик қилувчи (олувчи) - тўлов тизими оператори ёки тўлов ташкилотининг акцияларига ёки устав фондидаги (устав капиталидаги) улушига ўзи назорат қиладиган бошқа шахс орқали эгалик қилувчи (акцияларни олувчи) жисмоний ёки юридик шахс;


муҳим тўлов тизими оператори - тўлов тизимининг узлуксиз ишлаши ёки унинг ишидаги тўхталишлар (узилишлар) Ўзбекистон Республикаси тўлов хизматлари бозорининг барқарор фаолият кўрсатишига таъсир кўрсатадиган ёки тўлов хизматлари бозорида таваккалчиликларнинг пайдо бўлишига олиб келадиган, шунингдек Марказий банк томонидан муҳим тўлов тизими жумласига киритилган тўлов тизимининг оператори;


лицензия даъвогари - тўлов тизими операторлари ёки тўлов ташкилотлари фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияни (бундан буён матнда лицензия деб юритилади) олиш учун мурожаат қилган юридик шахс.


2. Лицензия Ўзбекистон Республикаси Марказий банки (бундан буён матнда Марказий банк деб юритилади) томонидан чекланмаган муддатга берилади.


3. Тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи лицензия берилган вақтдан бошлаб вужудга келади.


4. Лицензияни бошқа шахсларга бериш тақиқланади.


5. Лицензия берилганлиги учун Ўзбекистон Республикасининг "Давлат божи тўғрисида"ги Қонунида белгиланган миқдорида давлат божи ундирилади.



2-БОБ. ЛИЦЕНЗИЯ ТАЛАБЛАРИ ВА ШАРТЛАРИ


6. Қуйидагилар тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари фаолиятини амалга ошириш учун лицензия талаблари ва шартлари ҳисобланади:

тўлов тизими оператори ва тўлов ташкилотининг муассислари (иштирокчилари ёки акциядорлари)нинг мазкур Низомнинг 3-бобида белгиланган талабларга мувофиқлиги;

тўлов тизими оператори ва тўлов ташкилотининг ижро этувчи органи раҳбарларининг мазкур Низомнинг 4-бобида белгиланган талабларга мувофиқлиги;

тўлов тизими оператори ва тўлов ташкилоти муассислари (иштирокчилари ёки акциядорлари) ҳамда ижро этувчи органи раҳбарларининг мазкур Низомнинг 5-бобида белгиланган ишчанлик обрўсига доир талабларга мувофиқлиги;

тўлов тизими оператори ва тўлов ташкилотининг мазкур Низомнинг 6-бобида белгиланган устав фондига (устав капиталига) қўйилган талабларга мувофиқлиги;

тўлов тизими оператори ва тўлов ташкилотининг мазкур Низомнинг 7-бобида белгиланган ташкилий, техник, хавфсизлик ҳамда фаолиятнинг узлуксизлигига доир талабларга мувофиқлиги.



3-БОБ. ТЎЛОВ ТИЗИМИ ОПЕРАТОРИ ВА ТЎЛОВ

ТАШКИЛОТИНИНГ МУАССИСЛАРИ (ИШТИРОКЧИЛАРИ

ЁКИ АКЦИЯДОРЛАРИ)ГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР


7. Ўзбекистон Республикасининг резидентлари бўлган юридик ва жисмоний шахслар ҳамда норезидент юридик ва жисмоний шахслар тўлов тизими оператори ёки тўлов ташкилоти муассислари (иштирокчилари ёки акциядорлари) бўлиши мумкин.


8. Халқаро молия институтлари, чет эл банклари ҳамда чет эл тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари ҳисобланмайдиган норезидент юридик шахслар ҳамда норезидент жисмоний шахсларнинг тўлов тизими оператори ва тўлов ташкилоти устав фондидаги (устав капиталидаги) жами улуши эллик фоиздан ошмаслиги керак.


9. Халқаро молия институтлари, чет эл банклари ҳамда чет эл тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари ҳисобланувчи норезидент юридик шахслар Ўзбекистон Республикасида тўлов тизими оператори ёки тўлов ташкилотининг муассислари (иштирокчилари ёки акциядорлари) бўлиши учун ушбу ташкилотларнинг устав фонди (устав капитали) 20 миллион евро эквивалентидан кам бўлмаслиги керак.

Агар молиявий ташкилот устав фондининг (устав капиталининг) энг кам миқдори 20 миллион евро эквивалентидан кам бўлган тақдирда, чет давлатнинг назорати органи томонидан молиявий ташкилотнинг салоҳиятига берилган баҳоси эътиборга олиниши мумкин.


10. Тўлов тизими оператори ва тўлов ташкилоти муассислари (иштирокчилари ёки акциядорлари) бўлган юридик шахслар белгиланган тартибда рўйхатга олинган ва камида бир йил фаолият юритаётган бўлиши керак.


11. Қуйидагилар тўлов тизими оператори ёки тўлов ташкилотининг муассислари (иштирокчилари ёхуд акциядорлари) бўлиши мумкин эмас:

тўлов тизими оператори ёки тўлов ташкилотининг устав фондини (устав капиталини) шакллантириш учун йўналтириладиган пул маблағларининг келиб чиқиш манбалари ҳақидаги ахборот мавжуд бўлмаган жисмоний ва юридик шахслар;

Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатлари ёки чет давлатнинг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тўлов тизими оператори ёхуд тўлов ташкилоти устав фондига (устав капиталига) ёки акцияларига эгалик қилишига тақиқ (чекловлар) мавжуд бўлган жисмоний ва юридик шахслар;

жамоат бирлашмалари ва диний ташкилотлар, жамоат фондлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, бюджетдан ташқари жамғармалар, сиёсий партиялар, касаба уюшмалари;

давлат органлари, бундан қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар мустасно;

мазкур Низомнинг 13-бандида белгиланган ишчанлик обрўсига доир талабларга мувофиқ бўлмаган жисмоний шахслар;

тўловга қобилиятсиз деб эътироф этилган юридик ва жисмоний шахслар.



4-БОБ. ТЎЛОВ ТИЗИМИ ОПЕРАТОРИ ВА ТЎЛОВ

ТАШКИЛОТИНИНГ ИЖРО ЭТУВЧИ ОРГАНИ

РАҲБАРЛАРИГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР


12. Тўлов тизими оператори ва тўлов ташкилоти ижро этувчи органларининг раҳбарлари қуйидаги талабларга мувофиқ бўлиши лозим:

олий маълумотга эга бўлиши;

банк-молия соҳасида ёки ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида камида икки йиллик тажрибага эга бўлиши;

мазкур Низомнинг 13-бандида белгиланган ишчанлик обрўсига доир талабларга мувофиқ бўлиши.



5-БОБ. ТЎЛОВ ТИЗИМИ ОПЕРАТОРИ ВА ТЎЛОВ

ТАШКИЛОТИ МУАССИСЛАРИ (ИШТИРОКЧИЛАРИ

ЁКИ АКЦИЯДОРЛАРИ) ҲАМДА ИЖРО ЭТУВЧИ ОРГАНИ

РАҲБАРЛАРИНИНГ ИШЧАНЛИК ОБРЎСИГА ДОИР ТАЛАБЛАР


13. Тўлов тизими оператори ва тўлов ташкилоти муассислари (иштирокчилари ёки акциядорлари) ҳамда ижро этувчи органи раҳбарларининг ишчанлик обрўсига доир талаблар қуйидагиларни ўз ичига олади:

шахснинг профессионаллигини, виждонлилигини, тартиблилигини ва бошқа сифатларини тасдиқловчи, қонунчилик ҳужжатлари асосида иш юритиши ҳамда ташкилотни хатарга ва унга нисбатан ишончнинг йўқотилишига олиб келувчи ҳаракатлар қилмайди деб ҳисоблашга асос бўлувчи бенуқсон ишчанлик обрўсининг мавжудлиги;

муассислар (иштирокчилар ёки акциядорлар) ва ижро этувчи орган раҳбарларига нисбатан иқтисодий жиноятлар, шунингдек жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ҳамда оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш, бошқарув тартибига қарши жиноятлар, уюшган жиноятчилик, гиёҳванд моддалар ноқонуний савдоси ва ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятлар учун тугалланмаган ёки олиб ташланмаган судланганлик ҳолатининг мавжуд эмаслиги;

муассислар (иштирокчилар ёки акциядорлар) ва ижро этувчи орган раҳбарлари террористик фаолиятда ёки оммавий қирғин қуролларини тарқатишда иштирок этган ёки иштирок этишда гумон қилинаётганлар рўйхатида мавжуд эмаслиги;

муассислар (иштирокчилар ёки акциядорлар) ва ижро этувчи орган раҳбарларини молия соҳасида профессионал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисидаги суд қарорининг мавжуд эмаслиги;

чет давлат ваколатли органи томонидан лавозимига киришишидан олдин келишиб олиниши (тайинланиши, тасдиқланиши) талаб қилинадиган номзоднинг раҳбар лавозимига, олдиндан келишиб олинмасдан (тайинланмасдан, тасдиқланмасдан) киришганлиги ҳолатининг мавжуд эмаслиги;

муассислар (иштирокчилар ёхуд акциядорлар) ва ижро этувчи орган раҳбарлари ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги оқибатида ўзи ҳозирда ёки илгари ижроия органи, кузатув кенгаши аъзоси бўлган ёхуд ҳал қилувчи эгаликка эга бўлган иштирокчиси (муассиси) сифатида ёки бошқа усулда назорат қилган ёки назорат қилаётган юридик шахсни тўловга қобилиятсизлик ва мажбурий ликвидация ҳолатига олиб келганлигини тасдиқловчи далилларнинг мавжуд эмаслиги;

раҳбар бўлиб ишлаётган (ишлаган) юридик шахс ёки унинг алоҳида бўлинмасининг ташқи ёхуд бошқа объектив омиллар билан асосланмаган салбий молиявий кўрсаткичларга эгалигини (эга бўлганлигини) тасдиқловчи далилларнинг мавжуд эмаслиги;

ҳозирда ёки олдин ижро органи, кузатув кенгаши аъзоси бўлган ёки ҳал қилувчи эгаси (акционери) бўлган ёхуд бошқа усулда назорат қилган ёки қилаётган юридик шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ёки чет давлат молиявий сектор назорат органи томонидан қўпол ва жиддий қоидабузарликлар учун қўлланилган чора ҳамда санкцияларнинг мавжуд эмаслиги.



6-БОБ. ТЎЛОВ ТИЗИМИ ОПЕРАТОРИ ВА ТЎЛОВ

ТАШКИЛОТИНИНГ УСТАВ ФОНДИГА (УСТАВ

КАПИТАЛИГА) ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР


14. Тўлов тизими оператори устав фондининг (устав капиталининг) энг кам миқдори 10 миллиард сўмни ташкил этиши лозим.

Агар тўлов тизими оператори муҳим тўлов тизими оператори мезонига жавоб берса, устав фондининг (устав капиталининг) энг кам миқдори 50 миллиард сўмни ташкил этиши лозим.


15. Қуйидаги хизматларни кўрсатувчи тўлов ташкилоти лицензия олиш учун устав фондининг (устав капиталининг) энг кам миқдори 1 миллиард сўмни ташкил этиши лозим:

электрон шаклдаги тўловларга ишлов бериш ва тўлов воситаларидан фойданилган ҳолда пул маблағларини хўжалик юритувчи субъектга ўтказиш учун зарур ахборотни банкка бериш ёки мазкур тўловлар бўйича пул маблағларини қабул қилиш;

электрон пулларни ва банк карталарини реализация қилиш;

банк ҳисобварағидан фойдаланган ҳолда тўловларни қабул қилиш ва амалга ошириш.

Қуйидаги хизматларни кўрсатувчи тўлов ташкилоти устав фондининг (устав капиталининг) энг кам миқдори 5 миллиард сўмни ташкил этиши лозим:

электрон шаклдаги тўловларга ишлов бериш ва тўлов воситаларидан фойданилган ҳолда пул маблағларини жисмоний шахсларга (бундан якка тартибдаги тадбиркорлар мустасно) ўтказиш учун зарур ахборотни банкка бериш;

электрон пуллардан фойдаланган ҳолда амалга ошириладиган тўловларни қабул қилиш ва қайта ишлаш;

тўловчи томонидан банк ҳисобварағини очмасдан тўловни амалга ошириш учун нақд пул маблағларини қабул қилиш;

пул ўтказмалари тизими орқали пул маблағларини қабул қилиш ва амалга ошириш.


16. Тўлов тизими оператори ва тўлов ташкилотининг устав фонди (устав капитали) Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида шакллантирилади ҳамда тўлов тизими оператори ва тўлов ташкилотининг муассислари (иштирокчилари, акциядорлари) томонидан киритилган пул маблағларидан ташкил топади.

Тўлов тизими оператори ва (ёки) тўлов ташкилоти устав фондининг (устав капиталининг) энг кам миқдори лицензия олиш учун ариза тақдим этилган вақтда тўлиқ шаклланган бўлиши ва лицензия берилгунига қадар банк ҳисобварағида сақланиши керак.

Устав фондини (устав капиталини) шакллантириш учун кредитга, гаровга олинган маблағлардан, мажбурият юклатилган бошқа маблағлардан, шунингдек жиноий фаолиятдан олинган маблағлардан фойдаланишга йўл қўйилмайди.



7-БОБ. ТЎЛОВ ТИЗИМИ ОПЕРАТОРИ ВА ТЎЛОВ

ТАШКИЛОТИГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАШКИЛИЙ,

ТЕХНИК, ХАВФСИЗЛИК ҲАМДА ФАОЛИЯТНИНГ

УЗЛУКСИЗЛИГИГА ДОИР ТАЛАБЛАР


17. Тўлов тизими оператори ва тўлов ташкилотида тўлов хизматларини кўрсатиш фаолиятини самарали амалга ошириш мақсадида қуйидагилар мавжуд бўлиши лозим:

тўлов тизими оператори ва тўлов ташкилотига тегишли ёки камида уч йил муддатга ижарага олинган ҳамда тегишли хавфсизлик талабларига мувофиқ бўлган бинолар;

тўлов тизими ва тўлов хизматларини кўрсатиш, бошқарув, ички назорат ва таваккалчиликларни бошқариш тизимларининг самарали ишлаши учун малакали ва тажрибали ходимлар;

тўлов тизими оператори ва тўлов ташкилоти фаолиятининг хусусияти ҳамда ҳажмини инобатга олган ҳолда техник қуввати етарли бўлган функционал ускуналар (компьютер, коммуникация, маълумотларни сақлаш ва тўлов тизими ишлашини таъминлайдиган бошқа техник ускуналар) ва дастурий таъминот билан жиҳозланган бўлиши;

мурожаатларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш тизимининг мавжудлиги;

банкнинг тўлов тизими ҳисоб-китоб банки бўлишга ёзма розилиги (шартнома нусхаси);

банкнинг эквайринг хизматларини кўрсатиш юзасидан ёзма розилиги (шартнома нусхаси).

Бунда, ҳисоб-китоб банки ва эквайринг хизматларини кўрсатувчи банк тўлов тизими оператори ва тўлов ташкилоти билан тузиладиган шартнома доирасида кредит, ликвидлилик, ахборот хавфсизлиги ҳамда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашишга доир талабларга риоя этиш ҳамда таваккалчиликларни бошқаришда масъул ҳисобланади.


18. Тўлов тизими оператори ва тўлов ташкилоти ахборот тизимларининг хавфсизлигини таъминлаши ва ахборот тизимларининг хавфсизлик сиёсатини қабул қилиши шарт.


19. Тўлов тизими оператори ва тўлов ташкилоти ахборот тизимларини Тўлов тизимлари операторлари ва тўлов хизматлари етказиб берувчиларининг тўлов тизимларида ахборот хавфсизлигини таъминлаш тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 3268, 2020 йил 11 июнь) мувофиқ ташкил этиши зарур.

Тўлов тизими оператори ва тўлов ташкилотининг ахборот тизимлари қуйидаги талабларга мувофиқ бўлиши керак:

серверлар O`z DSt 2875:2014 "Датамарказларга қўйиладиган талаблар. Инфратузилма ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш" стандартидаги датамарказларда жойлаштирилганлиги;

асосий ахборот тизимлари ва улар жойлашган жойдан 5 километрдан яқин бўлмаган жойда захира ахборот тизимлари ташкил этилганлиги;

архивлаш, антивирус, виртуал тармоқ, тармоқ муҳофазаси, мониторинг, тажовузларни аниқлаш, идентификация, назорат қилиш ва бошқа қўлланиладиган ахборот хавфсизлиги тизимлари мавжудлиги;

тунги вақтда қўриқлаш ва огоҳлантириш қурилмалари билан жиҳозланиши.

Тўлов тизими операторларида PCI DSS стандартларига риоя этилиши бўйича сертификат бўлиши керак. Агар ушбу сертификатлар лицензия олиш учун ҳужжат топшириш вақтида мавжуд бўлмаса, банк карталарига доир ахборотларга ишлов бериш фаолияти бошлангунга қадар тақдим этилиши керак.


20. Тўлов тизими оператори ва тўлов ташкилоти операцион таваккалчиликни баҳолаш ҳамда операцияларнинг таъсирини таҳлил қилиш асосида фаолиятнинг узлуксизлигини таъминлаш режасини ва захира режаларини ишлаб чиқиши ҳамда Марказий банкка тақдим этиши керак.


21. Тўлов тизими оператори ва тўлов ташкилоти фаолияти узлуксизлигини таъминлаш режаси қуйидагилардан иборат бўлиши керак:

фаолиятнинг узлуксиз ишлашини таъминловчи тартибларнинг тавсифи;

фаолиятнинг узлуксиз ишлаши учун зарур бўлган ресурслар тўғрисидаги янгиланган маълумотлар;

режани амалга ошириш учун масъул бўлган гуруҳ аъзолари, уларнинг вазифалари ва мажбуриятлари, ички ва ташқи алоқа каналлари бўйича янгиланган маълумотлар;

фаолиятга ташқи омилларнинг таъсирини таҳлил қилиш;

узилишлардан кейин тизимни қайта тиклаш учун маълумотларнинг нусхаларини захирага олиш тартиби;

тизим фаолиятининг ишдан чиқиши ва бузилишлар содир бўлганда, амалга ошириладиган ҳаракатлар режаси;

фаолиятни стресс тестдан ўтказиш даврийлиги ва усули;

тўлов хизматларини кўрсатиш тўхтатилганда, тугалланмаган тўлов операцияларининг бажарилишини таъминлаш ва мавжуд шартномаларнинг бекор қилиниши ҳолларида кўриладиган чора-тадбирлар тавсифи.

Захира режалар фавқулодда ҳодисалар юз берганда, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотларининг аппарат дастурий мажмуалари, ходимлари ҳамда аутсорсингга топширилган хизматларнинг ҳаракати билан боғлиқ жараёнларни ўз ичига олиши зарур.



8-БОБ. ЛИЦЕНЗИЯ ОЛИШ УЧУН ТАҚДИМ

ЭТИЛАДИГАН ҲУЖЖАТЛАР


22. Банклар тўлов тизими оператори фаолиятини амалга ошириш учун Марказий банкка лицензия олиш тўғрисида мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ электрон ёки ёзма шаклдаги аризани тақдим этади ҳамда аризага қуйидаги ҳужжатларни илова қилади:

банк бошқарувининг тўлов тизимини ташкил этиш ҳақидаги қарорининг кўчирма нусхаси;

яқин икки календарь йил учун тўлов тизимини ривожлантиришга доир бизнес-режа, унда тўлов тизимини ташкил этишнинг мақсадлари ва режалаштирилаётган натижалари, шу жумладан бозор ва инфратузилма омилларининг таҳлили кўрсатилади;

тўлов тизимининг қоидалари.


23. Банк ҳисобланмайдиган лицензия даъвогари тўлов тизими оператори ва тўлов ташкилоти фаолиятини амалга ошириш учун Марказий банкка мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ электрон ёки ёзма шаклдаги лицензия олиш тўғрисидаги аризани тақдим этади ҳамда аризага қуйидагиларни илова қилади:

мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги лицензия даъвогарининг муассислари (иштирокчилари ёки акциядорлари) ҳақидаги маълумотлар;

Марказий банк томонидан лицензия даъвогарининг аризасини кўриб чиққанлик учун йиғим киритилганлигини тасдиқловчи ҳужжат;

лицензия даъвогарининг бухгалтерия баланси ва охирги ҳисобот санасига доир молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот;

лицензия даъвогарининг ижро органлари раҳбарлари ва аъзолари тўғрисидаги ахборот;

мазкур Низомнинг 28-бандида кўрсатилган талабларга мувофиқ бўлган бизнес-режа;

таваккалчиликларни бошқариш тизими тўғрисидаги, шу жумладан мижозларнинг пул маблағлари бут сақланишини таъминлашга доир талаблар ҳақидаги маълумотлар;

хавфсизлик тизимлари, назорат механизмлари ҳамда тизимлари тўғрисидаги маълумотлар;

хавфсизлик сиёсати ҳақидаги, шу жумладан таваккалчиликларни батафсил баҳолашни ўз ичига олган ҳужжат, шунингдек ахборот хавфсизлиги ва тўлов хизматидан фойдаланувчиларнинг ҳимоя қилинишини таъминлаш учун таваккалчиликларни, шу жумладан фирибгарлик ҳамда махфий ва шахсга доир маълумотлардан қонунга зид равишда фойдаланиш хавфларини камайтириш бўйича кўриладиган чораларнинг тавсифи;

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчилик талаблари бажарилишини таъминлаш чораларининг тавсифи.


24. Марказий банк томонидан лицензия даъвогарининг аризасини кўриб чиққанлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.


25. Банк ҳисобланмайдиган лицензия даъвогари тўлов тизими оператори фаолиятини амалга ошириш учун мазкур Низомнинг 23-бандида назарда тутилган ҳужжатларга қўшимча равишда қуйидагиларни илова қилиши керак:

юридик шахс ваколатли органининг тўлов тизимини ташкил этиш тўғрисидаги қарорининг кўчирма нусхаси;

тўлов тизимининг қоидалари;

банкнинг тўлов тизими ҳисоб-китоб банки бўлишга ёзма розилиги (шартнома нусхаси).


26. Лицензия даъвогари тўлов ташкилоти фаолиятини амалга ошириш учун мазкур Низомнинг 23-бандида назарда тутилган ҳужжатларга қўшимча равишда тўлов ташкилотининг тўлов тизими оператори ва иштирокчилари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш тартибини ҳам илова қилиши керак.


27. Банкнинг тўлов тизими операторининг ҳисоб-китоб банки бўлишга ёзма розилигида (шартнома нусҳасида) қуйидагилар кўрсатилиши керак:

бошқа ҳисоб-китоб банкларининг ҳисобварақларига тўловларни амалга ошириш режаси;

тўловларнинг якунланганлиги ва чақириб олинмаслиги ҳолатлари;

банк иш куни давомида фойдаланиладиган маблағлар миқдори;

тўлов фармойишларини чақириб олиш тартиби.


28. Лицензия даъвогари томонидан тақдим этиладиган бизнес-режада яқин икки календарь йил учун тўлов тизимини ривожлантириш, шу жумладан тўлов хизматлари соҳасидаги фаолиятни ташкил этишнинг мақсадлари ва режалаштирилаётган натижалари, тўлов хизматлари бозори ва инфратузилмасига таъсир этувчи омилларнинг таҳлили кўрсатилади. Бизнес-режада қуйидагилар назарда тутилади:

фаолиятнинг нормал ва барқарор ишлашини таъминлаш учун мавжуд тизим ҳамда жараёнлар, техник ва молиявий ресурслардан фойдаланишни назарда тутадиган ва бозор нархларига асосланган ҳисоб-китоблар, бунда икки йил давомида даромад ва харажатлар прогнози акс эттирилиши зарур;

амалга оширилиши режалаштирилаётган операциялар ҳажми ва қиймати, мижозлар сони, нархлар, транзакция бўйича маълумотлар, рентабелликнинг кутилаётган ўсиши каби асосий кўрсаткичларни ўз ичига олган фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисобот;

молиявий қарздорликлар ва асосий воситаларнинг таснифи;

устав капитал ҳақидаги маълумот, шу жумладан, устав капиталининг миқдори, таркиби, манбалари тўғрисидаги маълумот;

тўлов хизматлари бозоридаги ўрни, тўлов хизматлари фойдаланувчилари ва иштирокчилари доираси, хизмат кўрсатиш каналларидан фойдаланиш бўйича маркетинг режаси;

фаолиятни амалга ошириш учун техник воситалар ва зарур манбалар тавсифи, шу жумладан тегишли ахборот тизимлари, ҳисоб-китоблар, бухгалтерия ва рўйхатга олиш тизимлари.


29. Лицензия даъвогари таваккалчиликларни бошқариш тизими тўғрисидаги, шу жумладан мижозларнинг пул маблағлари бут сақланишини таъминлашга доир талаблар ҳақидаги қуйидаги маълумотларни тақдим этиши керак:

таваккалчиликларни аниқлаш, баҳолаш ва уларни камайтириш ёки бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар тавсифи;

ички назорат функциялари, жумладан комплаенс назорат қилиш учун масъул бўлган шахс (шахслар) маълумотлари;

лицензия даъвогарининг аутсорсингга топшириладиган функцияларини кузатиш ва назорат қилиш усулининг тавсифи;

агент ва субагентларини мониторинг қилиш ва назорат қилиш тартибининг тавсифи.


30. Лицензия даъвогари томонидан тақдим этиладиган тўлов ташкилотининг тўлов тизими оператори ва иштирокчилари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш тартибида қуйидаги маълумотлар кўрсатилиши керак:

тўлов хизматларининг тавсифи;

тўлов ташкилотининг тўлов тизими оператори ва иштирокчилари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш схемаси;

кўрсатилган хизматлар бўйича пул маблағлари ҳаракати ва ҳисоб-китоб тартиби ҳамда схемаси;

лицензия даъвогарининг учинчи шахсларга аутсорсингга бериши мумкин бўлган фаолият турлари.



9-БОБ. АРИЗАНИ КЎРИБ ЧИҚИШ, ЛИЦЕНЗИЯ БЕРИШ

ЁКИ ЛИЦЕНЗИЯ БЕРИШНИ РАД ЭТИШ ТЎҒРИСИДА

ҚАРОР ҚАБУЛ ҚИЛИШ


31. Марказий банк лицензия даъвогарининг аризасини барча зарур ҳужжатлар билан бирга олинган кундан эътиборан ўттиз кун ичида кўриб чиқади ҳамда лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.


32. Марказий банк лицензия даъвогари томонидан тақдим этилган маълумотларнинг тўғрилигини тасдиқлаш ҳамда лицензия даъвогарининг бино (офисларини) техник ва хавфсизлик шартларига мувофиқлигини аниқлаш мақсадида жойига чиқиб ўрганишлар ўтказиш ҳуқуқига эга.


33. Марказий банк лицензия даъвогарига қуйидаги ҳолларда лицензия беришни рад этади:

лицензия даъвогари томонидан тегишли тарзда расмийлаштирилмаган ҳужжатлар тақдим этилганда;

лицензия даъвогари томонидан тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар мавжуд бўлганда;

лицензия даъвогари лицензия талабларига ва шартларига мувофиқ бўлмаганда.


34. Марказий банк мазкур Низомнинг 33-банди иккинчи ва учинчи хатбошиларида кўрсатилган ҳоллар аниқланганда, агар ариза ва тақдим этилган ҳужжатларда бартараф этиш мумкин бўлган камчиликлар мавжуд бўлса, уларни бартараф этиш учун лицензия даъвогарига муддат беради.


35. Камчиликларни бартараф этиш тўғрисидаги хабарнома тақдим этилган ҳужжатларда аниқланган камчиликлар ҳамда уларни бартараф этиш усуллари, шунингдек лицензия даъвогари кўрсатилган сабабларни бартараф қилиб, тегишли ҳужжатларни кўриб чиқиш учун такроран тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилган ҳолда юборилади. Хабарномада кўрсатилган муддат камчиликларни бартараф этиш учун зарур бўладиган вақтга мутаносиб бўлиши, лекин ушбу муддат ўттиз кундан ортиқ бўлмаслиги керак.


36. Камчиликларни бартараф этиш тўғрисидаги хабарнома юборилган тақдирда, лицензияни бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш муддати тўхтатиб турилади.


37. Ҳужжатлар хабарномада кўрсатилган камчиликларни бартараф этмасдан ёки хабарномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин такроран тақдим этилган тақдирда, Марказий банк лицензияни беришни рад этиш ҳақида қарор қабул қилишга ҳақли. Бунда, лицензияни беришни камчиликларни бартараф этиш тўғрисидаги хабарномада кўрсатилмаган янги асослар бўйича рад этишга йўл қўйилмайди.


38. Лицензияни бериш рад этилганлиги ҳақидаги хабарнома лицензия даъвогари рад этиш сабаблари, қонунчиликнинг аниқ нормалари ва даъвогар мазкур сабабларни бартараф этиб, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилган ҳолда юборилади.

Лицензия даъвогари рад этиш сабабларини бартараф этишга ва ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этишга ҳақли бўлган муддат лицензияни бериш рад этилганлиги ҳақидаги хабарнома олинган кундан эътиборан икки ойдан кўп бўлмаслиги керак.


39. Лицензия даъвогари лицензия беришни рад этиш учун асос бўлган сабабларни белгиланган муддатда бартараф этган тақдирда, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш, лицензияни бериш ёхуд уни беришни рад этиш лицензия даъвогарини рад этиш сабаблари бартараф этилганлиги тўғрисидаги аризаси ва рад этиш сабаблари бартараф этилганлигини тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар олинган кундан эътиборан ўн кундан ошмайдиган муддатда Марказий томонидан амалга оширилади. Лицензия даъвогарининг аризасини такроран кўриб чиққанлик учун йиғим ундирилмайди.


40. Лицензияни бериш рад этилганлиги ҳақидаги хабарномада кўрсатилган муддат ўтганидан кейин лицензия даъвогари томонидан берилган ариза янгидан топширилган ҳисобланади ва Марказий банк томонидан умумий асосларда кўриб чиқилади.



10-БОБ. ЛИЦЕНЗИЯНИ ҚАЙТА РАСМИЙЛАШТИРИШ,

УНИНГ АМАЛ ҚИЛИШИНИ ТЎХТАТИБ ТУРИШ

ВА ЛИЦЕНЗИЯНИ ЧАҚИРИБ ОЛИШ


41. Тўлов тизими оператори ва тўлов ташкилоти лицензия бериш учун тақдим этган ҳужжатлардаги маълумотлар ўзгарган тақдирда, Марказий банкни бу ҳақда уч иш куни мобайнида ёзма шаклда ёки ахборот тизими орқали электрон шаклда хабардор этиши шарт.


42. Тўлов тизими оператори ва тўлов ташкилотининг номи ёки жойлашган ери (почта манзили) ўзгарган тақдирда, тўлов тизими оператори ва тўлов ташкилоти қайта рўйхатдан ўтганидан кейин беш иш куни ичида Марказий банкка, кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда, лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт.


43. Лицензия қайта расмийлаштирилгунига қадар, тўлов тизими оператори ва тўлов ташкилоти лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисидаги аризаси асосида унда кўрсатилган фаолиятни (ҳаракатларни) амалга оширади.

Лицензия қайта расмийлаштирилаётганда Марказий банк лицензиялар реестрига тегишли ўзгартишлар киритади.

Лицензияни қайта расмийлаштириш ҳамда бериш лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисидаги ариза тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда Марказий банк томонидан қабул қилиб олинган кундан эътиборан беш иш кунидан кўп бўлмаган муддатда амалга оширилади.

Лицензияни қайта расмийлаштирганлик учун йиғим ундирилмайди.


44. Тўлов тизими оператори ёки тўлов ташкилоти Марказий банкнинг қоидабузарликни бартараф этиш тўғрисидаги кўрсатмасини бажармаган, шунингдек жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчилик талабларини бузган тақдирда, Марказий банк лицензиянинг амал қилишини ўн иш кунигача бўлган муддатда тўхтатиб туриши мумкин.


45. Марказий банкнинг лицензияни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори тўлов тизими оператори ёки тўлов ташкилотига қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир иш кунидан кечиктирмай юборилади.


46. Марказий банк лицензиянинг амал қилишини ўн иш кунигача бўлган муддатда тўхтатиб туришга сабаб бўлган ҳолатлар тўлов тизими оператори ёки тўлов ташкилоти томонидан бартараф этилиши муддатини белгилаши шарт. Бунда, кўрсатилган муддат тўлов тизими оператори ёки тўлов ташкилоти лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарорни олган кундан эътиборан беш иш кунидан кам бўлмаслиги керак.


47. Тўлов тизими оператори ёки тўлов ташкилоти ўз фаолиятини вақтинча тўхтатиб турган тақдирда, лицензиянинг амал қилишини олти ойгача муддатга тўхтатиб туриш ҳақида Марказий банкка ариза билан мурожаат қилиши мумкин.

Агар тўлов тизими оператори ёки тўлов ташкилоти лицензиянинг амал қилиши тўхтатиб турилганидан кейин олти ойдан сўнг лицензиянинг амал қилишини қайта тиклаш тўғрисида Марказий банкка ариза билан мурожаат этмаган бўлса, лицензия чақириб олинади.


48. Лицензияни тўхтатиб туриш ва чақириб олиш тўғрисидаги маълумот тегишли қарор қабул қилинган санадан эътиборан бир иш куни ичида лицензиялар реестрига киритилиши керак.


49. Марказий банк лицензияни чақириб олиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир иш кунидан кечиктирмай тўлов тизими оператори ёки тўлов ташкилотига лицензияни чақириб олиш асосларини, қонунчиликнинг аниқ нормаларини кўрсатган ҳолда етказади.

Марказий банк қуйидаги ҳолларда тўлов тизимининг оператори ёки тўлов ташкилотининг лицензиясини чақириб олиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли:

тўлов тизимининг оператори ёки тўлов ташкилоти лицензиясини чақириб олиш тўғрисидаги ариза билан мурожаат этганда;

тўлов тизимининг оператори ёки тўлов ташкилоти тугатилганда - тугатилиш пайтидан эътиборан ёки унинг фаолияти қайта ташкил этилиши натижасида тугатилганда - қайта ташкил этилган пайтдан эътиборан, бундан унинг ўзгартирилиши, шунингдек қайта ташкил этилаётган тўлов тизими операторида янгитдан вужудга келган юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилиши санасидаги фаолиятнинг лицензияланадиган айни бир турини амалга оширишга доир лицензия мавжуд бўлганда қўшиб юборилиши мустасно;

Ўзбекистон Республикасининг "Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида"ги Қонунида назарда тутилган талаблар тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари томонидан мунтазам равишда ёки бир марта қўпол тарзда бузилганда;

тўлов тизимининг оператори ёки тўлов ташкилоти лицензия олинган кундан эътиборан бир йил давомида фаолиятни амалга оширмаганда ёки фаолияти олти ойдан ортиқ даврга тўхтатиб турилганда;

Марказий банкнинг лицензия бериш тўғрисидаги қарорининг қонунга зид эканлиги аниқланганда;

тўлов тизимининг узлуксиз ишлашига таъсир кўрсатувчи қоидабузарликлар Марказий банкнинг биринчи кўрсатмаси юборилган кундан эътиборан уч ой мобайнида тўлов тизимининг оператори томонидан бартараф этилмаганда;

тўлов тизимининг оператори бўлган банкда банк операцияларини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия чақириб олинганда.


50. Тўлов тизими оператори ёки тўлов ташкилотининг фаолияти уларнинг тўлов тизимлари ва тўлов хизматларини ишга тушириш бўйича барча тест синовлари якунланганидан сўнг ҳамда тўлов хизматларидан чекланмаган тарзда фойдаланиш таклиф қилинган вақтдан бошланган деб ҳисобланади.



11-БОБ. ЛИЦЕНЗИЯ ТАЛАБЛАРИ ВА ШАРТЛАРИГА

РИОЯ ЭТИЛИШИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ


51. Тўлов тизими оператори ва тўлов ташкилоти томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан назорат Марказий банк томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.


52. Марказий банк лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини назорат қилишда ўз ваколатлари доирасида қуйидагиларга ҳақли:

тўлов тизими оператори ва тўлов ташкилотларидан тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилишини талаб қилиш;

қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тўлов тизими оператори ва тўлов ташкилотлари томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш;

лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш чоғида юзага келадиган масалалар бўйича тўлов тизими оператори ва тўлов ташкилотларидан зарур ахборотни сўраш ва олиш;

текширишлар натижалари асосида тўлов тизими оператори ва тўлов ташкилотлари томонидан лицензия талаблари ва шартларининг аниқ бузилишларини кўрсатган ҳолда далолатномалар (маълумотномалар) тузиш;

тўлов тизими оператори ва тўлов ташкилотларидан аниқланган қонун бузилиши ҳолатларини бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарорлар чиқариш, бундай қонун бузилиши ҳолатларини бартараф этиш муддатларини белгилаш;

қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳолларда лицензияни чақириб олиш масаласи бўйича қарор чиқариш;

лицензиясиз тўлов тизими оператори ва тўлов ташкилоти фаолияти амалга оширилаётганлиги тўғрисида аниқланган фактлар ҳақидаги маълумотларни белгиланган тартибда тегишли органларга қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган чоралар кўриш учун юбориш.



12-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


53. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.


54. Тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари фаолиятига рухсат беришга доир низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал қилинади.


55. Марказий банкнинг қарорлари устидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда судга шикоят қилиниши мумкин.






Низомга

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Марказий банки



Тўлов тизими оператори ёки тўлов ташкилоти фаолиятини

амалга ошириш учун лицензия бериш тўғрисидаги

АРИЗА


Қуйидаги реквизитлар билан тўлов тизими оператори ёки тўлов ташкилоти фаолиятини амалга ошириш учун лицензия беришингизни сўраймиз:


1. Тўлиқ фирма номи: _____________________________________________


2. Жойлашган жойи: ______________________________________________


3. Муассислар томонидан тўлов тизими оператори фаолиятини амалга ошириш учун лицензия олиш юзасидан уларнинг манфаатларини Марказий банкда ифода этиш учун ваколат берилган шахс(ларнинг) маълумотлари:


Ф.И.О.: _________________________________________________________


Телфон: _________________________________________________________


Почта манзили: __________________________________________________


Электрон почта манзили: _________________________________________


4. Аризада илова қилинган ҳужжатлар руйхати ______ варақда (ҳужжатлар тикилган, рақамланган, имзоланган ва тегишли тартибда тасдиқланган бўлиши лозим)


1) ______________________________________________________________


2) ______________________________________________________________


3) ______________________________________________________________


5. Тўлов ташкилоти фаолиятини амалга ошириш учун лицензия даъвогари томонидан мазкур Низомнинг 15-бандидаги амалга оширилиши режалаштирилган тўлов хизматлари турлари:


1) ______________________________________________________________


2) ______________________________________________________________


3) ______________________________________________________________


__________ (ташкилот номи) "Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида"ги Қонун ва лицензия талаблари ва қоидаларига риоя этиш мажбуриятини ўз зиммасига олади. Тақдим этилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги учун муассислар (иштирокчилар ёки акциядорлар) жавобгар ҳисобланади.

Ваколатли шахснинг ФИО.:



(имзо)

        





Низомга

2-ИЛОВА



Лицензия даъвогарининг муассислари

(иштирокчилари ёки акциядорлари) ҳақидаги

МАЪЛУМОТЛАР


1-жадвал

Жисмоний шахслар



N

Фами-

лияси


Исми


Отаси-

нинг

исми


Жисмоний

шахснинг

шахсий

иденти-

фикация

рақами

(ЖШШИР,

ID-код)


Шахсни тасдиқловчи

ҳужжат маълумотлари


Яшаш

жойи


Телефон

рақами


Иш жойи тўғрисида маълумот


Устав

капиталига

киритилган

улуш миқдори



Серияси

(мавжуд

бўлса)

ва

рақами


Берган

орган


Берилган

санаси


Таш-

килот номи


Фаолият

тури


Эгаллаб

турган

лавозими


Почта

манзили


Телефон

рақами



минг

сўмда


фоизда



А


1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14

15

16


1



















2



















3



















4



















5


































0,00


0,00%



2-жадвал

Юридик шахслар


N

Юридик

шахснинг

тўлиқ номи


Давлат рўйхатидан

ўтказилганлиги

тўғрисида маълумот

(рақами ва санаси)


СТИР


Почта

манзили


Телефон

рақами


Тўлов реквизитлари


Устав

капиталига

киритилган

улуш миқдори


хизмат

кўрсатувчи

банкнинг

МФОси


асосий

ҳисоб-

варағи


минг

сўмда


фоизда


А


1

2

3

4

5


6

7

8

9

1











2











3











4











5



















0,00


0,00%


Ваколатли шахснинг ФИО.:



(имзо)

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 10 май
















































Время: 0.1863
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск