Практическая Бухгалтерия

Тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 05.05.2023 й. 3431-сон билан рўйхатга олинган Марказий банк Бошқарувининг 18.04.2023 й. 8/3-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2023 йил 5 майда 3431-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Марказий банки бошқарувининг

2023 йил 18 апрелдаги

8/3-сон қарорига

ИЛОВА



Тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари

фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари фаолиятини лицензиялаш, лицензияни қайта расмийлаштириш, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва чақириб олиш тартиб-таомилларини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


тўлов тизими оператори - Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тўлов тизимининг ишлашини таъминлаш бўйича фаолиятни амалга оширувчи юридик шахс;


тўлов ташкилоти - банк ҳисобланмайдиган, тўлов хизматларини кўрсатиш бўйича фаолиятни амалга оширишга ваколатли бўлган юридик шахс;


билвосита эгалик қилувчи (олувчи) - тўлов тизими оператори ёки тўлов ташкилотининг акцияларига ёки устав фондидаги (устав капиталидаги) улушига ўзи назорат қиладиган бошқа шахс орқали эгалик қилувчи (акцияларни олувчи) жисмоний ёки юридик шахс;


муҳим тўлов тизими оператори - тўлов тизимининг узлуксиз ишлаши ёки унинг ишидаги тўхталишлар (узилишлар) Ўзбекистон Республикаси тўлов хизматлари бозорининг барқарор фаолият кўрсатишига таъсир кўрсатадиган ёки тўлов хизматлари бозорида таваккалчиликларнинг пайдо бўлишига олиб келадиган, шунингдек Марказий банк томонидан муҳим тўлов тизими жумласига киритилган тўлов тизимининг оператори;


лицензия даъвогари - тўлов тизими операторлари ёки тўлов ташкилотлари фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияни (бундан буён матнда лицензия деб юритилади) олиш учун мурожаат қилган юридик шахс.


2. Лицензия Ўзбекистон Республикаси Марказий банки (бундан буён матнда Марказий банк деб юритилади) томонидан чекланмаган муддатга берилади.


3. Тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи лицензия берилган вақтдан бошлаб вужудга келади.


4. Лицензияни бошқа шахсларга бериш тақиқланади.


5. Лицензия берилганлиги учун Ўзбекистон Республикасининг "Давлат божи тўғрисида"ги Қонунида белгиланган миқдорида давлат божи ундирилади.



2-БОБ. ЛИЦЕНЗИЯ ТАЛАБЛАРИ ВА ШАРТЛАРИ


6. Қуйидагилар тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари фаолиятини амалга ошириш учун лицензия талаблари ва шартлари ҳисобланади:

тўлов тизими оператори ва тўлов ташкилотининг муассислари (акциядорлари)нинг мазкур Низомнинг 3-бобида белгиланган талабларга мувофиқлиги;

тўлов тизими оператори ва тўлов ташкилотининг ижро этувчи органи раҳбарларининг мазкур Низомнинг 4-бобида белгиланган талабларга мувофиқлиги;

тўлов тизими оператори ва тўлов ташкилоти муассислари (акциядорлари) ҳамда ижро этувчи органи раҳбарларининг мазкур Низомнинг 5-бобида белгиланган ишчанлик обрўсига доир талабларга мувофиқлиги;

тўлов тизими оператори ва тўлов ташкилотининг мазкур Низомнинг 6-бобида белгиланган устав фондига (устав капиталига) қўйилган талабларга мувофиқлиги;

тўлов тизими оператори ва тўлов ташкилотининг мазкур Низомнинг 7-бобида белгиланган ташкилий, техник, хавфсизлик ҳамда фаолиятнинг узлуксизлигига доир талабларга мувофиқлиги;

тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари акциядорлик жамиятлари шаклида ташкил этилиши ва фаолият кўрсатиши.


3-БОБ. ТЎЛОВ ТИЗИМИ ОПЕРАТОРИ

ВА ТЎЛОВ ТАШКИЛОТИНИНГ МУАССИСЛАРИ

(АКЦИЯДОРЛАРИ)ГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР

7. Ўзбекистон Республикасининг резидентлари бўлган юридик ва жисмоний шахслар ҳамда норезидент юридик ва жисмоний шахслар тўлов тизими оператори ёки тўлов ташкилоти муассислари (акциядорлари) бўлиши мумкин.

8. Халқаро молия институтлари, чет эл тўлов тизими операторлари, тўлов ташкилотлари ва бошқа кредит ташкилотлари ҳисобланмайдиган норезидент юридик шахслар ҳамда норезидент жисмоний шахсларнинг тўлов тизими оператори ва тўлов ташкилоти устав фондидаги (устав капиталидаги) жами улуши эллик фоиздан ошмаслиги керак.

Ушбу Низом мақсадларида бошқа кредит ташкилотлари деганда қуйидагилар тушунилади:

мазкур Низомнинг 8-1-бандида кўрсатилган молиявий фаолият турларини амалга оширувчи компанияларни бошқариш мақсадида ташкил этилган холдинг компанияси (бошқарув компанияси);

ваколатли давлат органининг лицензияси (рухсатномаси) асосида мазкур Низомнинг 8-1-бандида кўрсатилган молиявий фаолият турларидан бирини амалга оширувчи ва жойлашган (рўйхатга олинган) давлатида консолидациялашган назорат мавжуд бўлган юридик шахслар.

8-1. Мазкур Низом мақсадларида қуйидаги фаолият турлари молиявий фаолият турлари ҳисобланади:

банк фаолияти;

микромолиялаш фаолияти;

суғурта фаолияти;

лизинг фаолияти;

ипотекани қайта молиялаш фаолиятини амалга ошириш.

9. Халқаро молия институтлари, чет эл тўлов тизими операторлари, тўлов ташкилотлари ва бошқа кредит ташкилотлари ҳисобланувчи норезидент юридик шахслар Ўзбекистон Республикасида тўлов тизими оператори ёки тўлов ташкилоти устав фондининг (устав капиталининг) эллик фоиздан ортиқ улушига эга бўлиши учун ушбу ташкилотларнинг устав фонди (устав капитали) 20 миллион евро эквивалентидан кам бўлмаслиги керак.

Агар молиявий ташкилот устав фондининг (устав капиталининг) энг кам миқдори 20 миллион евро эквивалентидан кам бўлган тақдирда, чет давлатнинг назорати органи томонидан молиявий ташкилотнинг салоҳиятига берилган баҳоси эътиборга олиниши мумкин.


10. Тўлов тизими оператори ва тўлов ташкилоти муассислари (акциядорлари) бўлган юридик шахслар белгиланган тартибда рўйхатга олинган ва камида бир йил фаолият юритаётган бўлиши керак.

11. Қуйидагилар тўлов тизими оператори ёки тўлов ташкилотининг муассислари (акциядорлари) бўлиши мумкин эмас:

тўлов тизими оператори ёки тўлов ташкилотининг устав фондини (устав капиталини) шакллантириш учун йўналтириладиган пул маблағларининг келиб чиқиш манбалари ҳақидаги ахборот мавжуд бўлмаган жисмоний ва юридик шахслар;

Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатлари ёки чет давлатнинг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ

...
Время: 0.0685
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск