ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пул ва бюджет тизими. Бюджетдан ташқари фондлар / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Бюджет тизими /

Иқтисодиёт ва молия вазирининг 28.03.2023 й. 5-сон "Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг харажатлар сметаси ва штат жадвалларини тузиш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 05.05.2023 й. 2634-4-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

05.05.2023 й.

N 2634-4




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВА МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

28.03.2023 й.

N 5


БУЙРУҒИ



Бюджет ташкилотлари ва бюджет

маблағлари олувчиларнинг харажатлар сметаси

ва штат жадвалларини тузиш, тасдиқлаш ва рўйхатдан

ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш

ва қўшимчалар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 22 декабрдаги ПФ-269-сон "Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2014 йил 14 ноябрдаги 74-сон буйруғи (рўйхат рақами 2634, 2014 йил 15 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 51-сон, 612-модда) билан тасдиқланган Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг харажатлар сметаси ва штат жадвалларини тузиш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Иқтисодиёт ва молия вазири                                              Ш.Д. Кудбиев






Буйруққа

ИЛОВА



Бюджет ташкилотлари ва бюджет

маблағлари олувчиларнинг харажатлар сметаси

ва штат жадвалларини тузиш, тасдиқлаш ва рўйхатдан

ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан молиялаштириладиган бюджет ташкилоти ва бюджет маблағлари олувчиларнинг харажатлар сметаси ва штат жадвалларини, даромадлар ва харажатлар сметаларини, вақтинчалик харажатлар сметаларини, шунингдек бюджет маблағларини тақсимловчиларнинг ва марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматларининг жамланма харажатлар сметаси ҳамда штат жадвалларини тузиш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартибини белгилайди.".


2. Қуйидаги мазмундаги 1-1-банд билан тўлдирилсин:

"1-1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

бюджет маблағларини тақсимловчи - биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи ва иккинчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи;

биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи - Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан қонун билан белгиланган миқдорда ажратиладиган бюджет маблағларини тақсимловчи юридик шахс;

вақтинчалик харажатлар сметаси - бюджет ташкилотининг ёки бюджет маблағлари олувчининг харажатлар сметаси тасдиқлангунига ва рўйхатдан ўтказилгунига қадар амал қиладиган ҳужжат бўлиб, унда қонунчиликдаги ўзгартиришлар ҳисобга олинган ҳолда унинг учун назарда тутилган бюджетдан ажратиладиган маблағлар ҳар ой учун акс эттирилади;

даромадлар ва харажатлар сметаси - бюджет ташкилотлари бюджетдан ташқари жамғармаларининг тегишли йил чораги ёки молия йили учун кутилаётган тушумлари ва харажатлари акс эттириладиган ҳужжат;

жамланма харажатлар сметаси - бюджет маблағларини тақсимловчи томонидан ўз тасарруфидаги бюджет ташкилотларининг ва бюджет маблағлари олувчиларнинг харажатлар сметалари асосида тузиладиган харажатлар сметаси;

иккинчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларга бириктириладиган ва ўзига ажратиладиган бюджет маблағларини тақсимловчи юридик шахс;

штат жадвали - доимий ходимлар лавозимлари ва бўш ўринлар номларининг сони ва лавозим маошларининг миқдорлари кўрсатилган рўйхатни ўз ичига оладиган, бюджет ташкилоти томонидан тузиладиган ҳужжат;

харажатлар моддаси - бюджет тизими бюджетлари харажатларининг иқтисодий йўналиши ва тўловларнинг аниқ турлари бўйича белгиловчи бюджет таснифининг бир қисми;

электрон рақамли имзо (бундан буён матнда ЭРИ деб юритилади) - электрон ҳужжатдаги мазкур электрон ҳужжат ахборотини электрон рақамли имзонинг ёпиқ калитидан фойдаланган ҳолда махсус ўзгаришлар натижасида ҳосил қилинган ҳамда электрон рақамли имзонинг очиқ калити ёрдамида электрон ҳужжатдаги ахборотда хатолик мавжуд эмаслигини аниқлаш ва электрон рақамли имзо калитининг эгасини идентификация қилиш имконини берадиган имзо.".


3. 7-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ўзбекистон Республикасининг хориждаги ҳар бир дипломатик ваколатхонаси ва консуллик муассасаси бўйича харажатлар сметалари Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларининг Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган йиллик жамланма харажатлар сметалари асосида хорижий ва миллий валютада тузилади.".


4. 7-1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7-1. "UzASBO" дастурий мажмуасига (бундан буён матнда дастурий мажмуа деб юритилади) уланган бюджет ташкилотлари, бюджет маблағлари олувчилар, бюджет маблағларини тақсимловчилар ва марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматларининг харажатлар сметаси, даромадлар ва харажатлар сметаси, вақтинчалик харажатлар сметалари, штат жадваллари, жамланма харажатлар сметаси, жамланма даромадлар ва харажатлар сметаси, жамланма вақтинчалик харажатлар сметалари ва жамланма штат жадваллари дастурий мажмуада ушбу ташкилотлар томонидан шакллантирилади ва тузилади.

Дастурий мажмуада шакллантирилган ва тузилган харажатлар сметаси, даромадлар ва харажатлар сметаси, вақтинчалик харажатлар сметалари, штат жадваллари, жамланма харажатлар сметаси, жамланма даромадлар ва харажатлар сметаси, жамланма вақтинчалик харажатлар сметалари ва жамланма штат жадваллари мазкур Низом талаблари асосида тасдиқланиб, ҳар бирига хос "QR" кодлар қўйиш орқали дастурий мажмуада рўйхатга олинади.".


5. 7-2-бандда:


"п" кичик банддаги "Молия" деган сўз "Иқтисодиёт ва молия" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

йигирманчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Бунда, ушбу бандда кўрсатилган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг Иқтисодиёт ва молия бош бошқармалари, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларининг иқтисодиёт ва молия бўлимлари (бундан буён матнда иқтисодиёт ва молия органлари деб юритилади)нинг шахсий ғазна ҳисоварақларида акс эттирилади (мазкур банднинг "м", "с" ва "т" кичик бандларида келтирилган маблағлар бундан мустасно).".


6. Қуйидаги мазмундаги 7-3-банд билан тўлдирилсин:

"7-3. Бюджет ташкилотлари, бюджет маблағлари олувчилар, бюджет маблағларини тақсимловчилар ва марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматларининг дастурий мажмуа орқали тузилиб, белгиланган тартибда тасдиқланган ҳамда рўйхатдан ўтказилган харажатлар сметаси, даромадлар ва харажатлар сметаси, вақтинчалик харажатлар сметалари, штат жадваллари, жамланма харажатлар сметаси, жамланма даромадлар ва харажатлар сметаси, жамланма вақтинчалик харажатлар сметалари ва жамланма штат жадвалларини қоғозга чоп этиш талаб этилмайди.".


7. 8-бандда:

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

учинчи хатбоши иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Капитал қурилиш объектлари бўйича харажатлар сметаси мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда тузилади.".


8. 9-бандда:

иккинчи хатбошидаги "молия органлари" деган сўзлар "иқтисодиёт ва молия органлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "Молия" деган сўз "Иқтисодиёт ва молия" деган сўзлар билан алмаштирилсин.

қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Харажатлар сметасининг биринчи ва иккинчи гуруҳ харажатлари мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ тузилган штат жадвалидаги меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармаси миқдоридан келиб чиққан ҳолда дастурий мажмуада автоматик тарзда шакллантирилади.

Агар етказилган бюджетдан ажратиладиган маблағлар ҳажми тузилган штат жадвалидаги меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармаси миқдоридан кам бўлса, харажатлар сметасида жорий молия йилининг декабрь ойидан бошлаб кетма-кет равишда олдинги ойларга қараб етишмаган қисмига камайтирилади.".


9. 10-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"10. Харажатлар сметасини тузиш бўйича ишларни ташкил этиш давомида Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси вазирликлари, қўмиталари ва идоралари, тегишли ҳокимиятларнинг бошқарма ва бўлимлари ўзларига бўйсунувчи ташкилотларга бюджет тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари ва иқтисодиёт ва молия органининг мазкур масала бўйича кўрсатмаларидан келиб чиқиб, келгуси йил учун сметаларни тузиш тартиби ва муддатлари тўғрисида кўрсатмалар беради.";

иккинчи хатбошидаги "давлат" деган сўз чиқариб ташлансин.


10. 12-бандда:

ўн биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ижтимоий солиқни тўлаш харажатлари харажатлар сметасига белгиланган ставкалардан ва қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ижтимоий солиқ тўланадиган барча тўлов суммаларидан келиб чиққан ҳолда киритилади;";

ўн тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"телефон ва бошқа телекоммуникация хизматлари харажатлари абонент рақамлари сони ва хизматлар учун тасдиқланган тарифларидан келиб чиқиб ҳисобланади.";

йигирма учинчи хатбошидаги "ва молия" деган сўзлар "ҳамда иқтисодиёт ва молия" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


11. 17-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидан "давлат" деган сўз чиқариб ташлансин.


12. 18-банддаги "давлат қўмиталари" деган сўзлар "қўмиталар" деган сўз билан алмаштирилсин.


13. 20-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"20. Дастурий мажмуага уланган бюджет ташкилоти ва бюджет маблағлари олувчиларнинг харажатлар сметаси, шунингдек, бюджет маблағларини тақсимловчилар ва марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматларининг жамланма харажатлар сметаси ташкилот раҳбари ёки у ваколат берган шахснинг ЭРИси билан тасдиқланади.

Дастурий мажмуага уланмаган бюджет ташкилоти ва бюджет маблағлари олувчиларнинг харажатлар сметаси, шунингдек, марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматларининг жамланма харажатлар сметаси ташкилот раҳбари ёки у ваколат берган шахс томонидан тасдиқланади, тасдиқланган куни кўрсатилган ҳолда уларнинг имзолари ҳамда мазкур сметанинг барча нусхалари ташкилот муҳри изини акс эттириш билан расмийлаштирилади.

Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларининг йиллик жамланма харажатлар сметаси Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири томонидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда жорий йилнинг 1 февралига қадар Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг ЭРИси билан тасдиқланади.

Дастурий мажмуага уланмаган Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларининг харажатлар сметаси Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири томонидан тасдиқланади, тасдиқланган куни кўрсатилган ҳолда уларнинг имзолари ҳамда мазкур сметанинг барча нусхалари ташкилот муҳри изини акс эттириш билан расмийлаштирилади.

Дастурий мажмуа орқали тузилган капитал қурилиш объектлари бўйича харажатлар сметаси буюртмачи раҳбарининг ЭРИси билан тасдиқланади.

Дастурий мажмуа орқали тузилмаган капитал қурилиш объектлари бўйича харажатлар сметаси буюртмачи раҳбари томонидан тасдиқланади, тасдиқланган куни кўрсатилган ҳолда имзоси ҳамда мазкур сметанинг барча нусхалари ташкилот муҳри изини акс эттириш билан расмийлаштирилади. Бунда, смета бўйича харажатларнинг умумий суммаси кўрсатилади.".


14. 21-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"21. Давлат илмий дастурларини бажариш учун ижрочи-ташкилотларга йўналтириладиган бюджетдан ажратиладиган маблағлар бўйича харажатлар сметаси улар билан мазкур дастурларга киритилган лойиҳаларни бажаришга бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида шартнома тузган тегишли вазирлик, қўмита ва идора томонидан тузилади ҳамда унинг раҳбари (у ваколат берган шахс) ЭРИси билан тасдиқланади. Бунда ходимлар иш ҳақи жамғармасининг суммасини ажратган ҳолда сметада харажатларнинг умумий суммаси кўрсатилади.".


15. 25-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Бунда, бюджет ташкилотларининг жамланма штат жадвали ва штат жадвалини тасдиқлаш бюджет ташкилотларининг жамланма харажатлар сметаси ва харажатлар сметаларини тасдиқлаш учун белгиланган талабларга мувофиқ тартибда амалга оширилади.".


16. 26-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"26. Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар томонидан вақтинчалик харажатлар сметаларини, шунингдек, марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматлари томонидан жамланма вақтинчалик харажатлар сметаларини тузиш ва тасдиқлаш мазкур Низомнинг тегишинча 4 ва 4а-иловаларига мувофиқ шаклларда кейинги молия йилининг биринчи чорагини ойма-ой бўлган ҳолда амалга оширилади. Бунда, вақтинчалик харажатлар сметасида назарда тутиладиган бюджетдан ажратиладиган маблағлар ўтган молия йилининг охирги чорагидаги бюджетдан ажратиладиган маблағлардан ортиқ бўлмаслиги лозим ҳамда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тадбирларни амалга ошириш учун харажатлар суммасига аниқлаштирилиши мумкин.".


17. 27-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"27. Жамланма вақтинчалик харажатлар сметалари ва вақтинчалик харажатлар сметалари жамланма харажатлар сметалари ва харажатлар сметаси тасдиқлангунга қадар амалда бўлади. Бунда, рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилган жамланма харажатлар сметаси ва харажатлар сметасида биринчи чорак учун бюджетдан ажратиладиган маблағлар вақтинчалик харажатлар сметасида назарда тутилган бюджетдан ажратиладиган маблағлардан кам бўлмаслиги керак.".


18. 28-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"28. Жамланма вақтинчалик харажатлар сметалари ва вақтинчалик харажатлар сметаларини тузиш ва тасдиқлаш харажатлар сметаларини тузиш ва тасдиқлаш талабларига мувофиқ тартибда амалга оширилади.".


19. 30-банднинг тўртинчи хатбошисидаги "давлат қўмиталари" деган сўзлар "қўмиталар" деган сўз билан алмаштирилсин.


20. 31-банднинг тўртинчи хатбошисидаги "молия" деган сўз "иқтисодиёт ва молия" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


21. 32-банддаги "молия" деган сўз "иқтисодиёт ва молия" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


22. 38-банднинг биринчи хатбошисидаги "Молия" деган сўз "Иқтисодиёт ва молия" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


23. 39-банддаги "Молия" деган сўз "Иқтисодиёт ва молия" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


24. 42-бандда:

биринчи хатбошидаги "Бюджет ташкилотлари ёки бюджетдан маблағ олувчиларнинг" деган сўзлар "Дастурий мажмуага уланмаган бюджет ташкилотлари ёки бюджетдан маблағ олувчиларнинг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Дастурий мажмуага уланган бюджет ташкилотлари ёки бюджетдан маблағ олувчиларнинг харажатлар сметаси, даромадлар ва харажатлар сметаси ва штат жадвалларини рўйхатга олиш электрон тарзда мазкур Низомнинг 6-иловасига мувофиқ шаклдаги рўйхатдан ўтказиш карточкасини бериш йўли билан расмийлаштирилади.

Бунда, дастурий мажмуа орқали рўйхатдан ўтказилган харажатлар сметаси, даромадлар ва харажатлар сметаси ва штат жадвалларининг ҳисоби Бюджет ташкилотлари ва бюджетдан маблағ олувчиларнинг рўйхатга олинган (жамланма) харажатлар сметаси, даромадлар ва харажатлар сметаси ва штат жадвалларини ҳисобга олиш журналида электрон тарзда юритилади.".


25. 43-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"43. Рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар (рўйхатдан ўтказиш карточкалари, сметалар ва штат жадваллари) бюджет маблағларини тақсимловчиларнинг раҳбарлари ёки уларнинг ўринбосарлари ва молия-иқтисод бўлинмаси бошлиқлари томонидан имзоланади. Бунда, дастурий мажмуа орқали жўнатилган ушбу ҳужжатлар бюджет маблағларини тақсимловчиларнинг раҳбарлари ёки уларнинг ўринбосарлари ва молия-иқтисод бўлинмаси бошлиқларининг ЭРИси билан тасдиқланади.".


26. 44-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"44. Дастурий мажмуа орқали тузилмаган харажатлар сметаси, даромадлар ва харажатлар сметаси ва штат жадваллари рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги штамп билан:

биринчи нусхаси - тегишли бюджет ташкилоти ёки бюджет маблағлари олувчига қайтирилади;

иккинчи нусхаси - ҳар бир бюджет ташкилоти ёки бюджет маблағлари олувчилар учун алоҳида папкаларда бюджет маблағларини тақсимловчининг тегишли молия-иқтисод бўлинмаларида (бунда, бюджет маблағларини тақсимловчилари мавжуд бўлмаган ҳолларда тегишли иқтисодиёт ва молия органларида) сақланади.".


27. 46-бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"жамланма харажатлар сметасини бюджет таснифига мувофиқ бўлим, кичик бўлим, боб ва харажат гуруҳлари кесимида, бўйсунувидаги бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг харажатлар сметаси, марказлаштирилган тадбирлар харажатлар сметасини, бюджет маблағларини тақсимловчилар харажатлар сметасини жамлаш йўли билан мазкур Низомнинг 8-иловасига мувофиқ шаклда;";

қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"жамланма даромадлар ва харажатлар сметасини бюджет таснифига мувофиқ бўлим, кичик бўлим, боб ва харажатлар моддалари кесимида, бўйсунувидаги бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг даромадлар ва харажатлар сметасини, марказлаштирилган тадбирлар харажатлар сметасини, бюджет маблағларини тақсимловчилар даромадлар ва харажатлар сметасини жамлаш йўли билан мазкур Низомнинг 9-иловасига мувофиқ шаклда;";

учинчи ва тўртинчи хатбошилар тегишли равишда тўртинчи ва бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

тўртинчи хатбошидаги "бюджет тизими бюджетлари харажатлари таснифига" деган сўзлар "бюджет таснифига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


28. 47-банддаги "давлат қўмиталари ва идораларининг" деган сўзлар "қўмиталар ва идораларнинг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


29. 49-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"49. Бюджет маблағларини тақсимловчилар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига жамланма харажатлар сметаси, жамланма даромадлар ва харажатлар сметаси ҳамда жамланма штат жадваллари билан бир вақтда бўйсунувларидаги бюджет ташкилотлари ҳамда бюджет маблағларини олувчилар бўйича тасдиқланган даромадлар ва харажатлар сметасини ва штат жадвалларини дастурий мажмуа орқали юборади.";

қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Дастурий мажмуага уланмаган бюджет маблағларини тақсимловчилар жамланма харажатлар сметаси, жамланма даромадлар ва харажатлар сметаси ва жамланма штат жадвалларини тегишинча Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда унинг ҳудудий органларига рўйхатдан ўтказиш учун тақдим қилади.".


30. 6-бобнинг номидаги "Молия вазирлиги ҳамда ҳудудий молия органларида" деган сўзлар "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда ҳудудий иқтисодиёт ва молия органларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин".


31. 50-бандда:

биринчи хатбошидаги "молия" деган сўз "иқтисодиёт ва молия" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "Молия" деган сўз "Иқтисодиёт ва молия" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


32. 51-бандда:

иккинчи хатбошидаги "Молия" деган сўз "Иқтисодиёт ва молия" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "Молия вазирлиги" ва "молия бошқармалари" деган сўзлар тегишли равишда "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" ва "иқтисодиёт ва молия бош бошқармалари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги "молия" деган сўз "иқтисодиёт ва молия" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Бунда, Қорақалпоғистон Республикасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг иқтисодиёт ва молия бошқармалари профессионал таълим ташкилотларининг харажатлар сметаси, штат жадваллари ва вақтинчалик харажатлар сметасини, улар учун Ўзбекистон Республикаси республика бюджети шахсий ғазна ҳисобварақларини очиб, рўйхатдан ўтказади ва Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича профессионал таълим ташкилотларининг жамланма харажатлар сметаси, жамланма вақтинчалик харажатлар сметаси ва жамланма штат жадвалларини Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига белгиланган муддатларда рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этади.".


33. 52-банд қуйидаги таҳрирда бан этилсин:

"52. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг дипломатик муассасаларини сақлаб туриш учун тасдиқланган жамланма харажатлар сметаси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг соҳаларни молиялаштирувчи тегишли бўлинмаси томонидан рўйхатдан ўтказилади.".


34. 53-банддаги "Молия" деган сўз "Иқтисодиёт ва молия" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


35. 6-бобнинг 2-параграфи номидаги "Молия" деган сўз "Иқтисодиёт ва молия" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


36. 54-1-банднинг олтинчи хатбошисидаги "молия" деган сўз "иқтисодиёт ва молия" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


37. 55-банддаги "молия органида" деган сўз "иқтисодиёт ва молия органида" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


38. 60-банддаги, 61-банднинг биринчи хатбошидаги ва 62-банддаги "молия" деган сўз "иқтисодиёт ва молия" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


39. 64-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Бунда, дастурий мажмуага уланган бюджет ташкилотлари ёки бюджетдан маблағ олувчиларнинг харажатлар сметаси, даромадлар ва харажатлар сметаси ва штат жадвалларини рўйхатга олиш электрон тарзда амалга оширилади.".


40. 65-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Бунда, дастурий мажмуа орқали рўйхатдан ўтказилган жамланма харажатлар сметаси, жамланма даромадлар ҳамда харажатлар сметаси ва штат жадвалларининг ҳисоби Бюджет ташкилотлари ва бюджетдан маблағ олувчиларнинг рўйхатга олинган (жамланма) харажатлар сметаси, даромадлар ва харажатлар сметаси ва штат жадвалларини ҳисобга олиш журналида электрон тарзда юритилади.".


41. 66-бандда:

иккинчи ва учинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"сметалар ва штат жадваллари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигида рўйхатдан ўтказиладиган ташкилотлар бўйича - иқтисодиёт ва молия вазирининг ўринбосари, соҳаларни молиялаштирувчи тегишли бўлинма бошлиқлари томонидан;

ҳудудий иқтисодиёт ва молия органларида - Қорақалпоғистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазири ёки унинг ўринбосари, иқтисодиёт ва молия органлари бошлиқлари (мудирлари) ёки уларнинг ўринбосарлари ҳамда иқтисодиёт ва молия органлари бюджет бўлимлари ва иқтисодиёт ва молия органларининг тегишли (бўлимлари) секторлари бошлиқлари томонидан имзоланади.";

қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Бунда, дастурий мажмуага уланган бюджет ташкилотлари ва бюджетдан маблағ олувчиларнинг рўйхатдан ўтказиш карточкалари, харажатлар сметаси, даромадлар ва харажатлар сметаси ҳамда штат жадваллари, шунингдек, жамланма харажатлар сметаси, жамланма даромадлар ва харажатлар сметаси ва жамланма штат жадваллари юқоридаги масъул шахсларнинг ЭРИси билан имзоланади.".


42. 67-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.


43. 68-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"68. Дастурий мажмуага уланмаган бюджет ташкилотлари ва бюджетдан маблағ олувчиларнинг рўйхатдан ўтказилган (жамланма) харажатлар сметаси ва штат жадвалларининг бир нусхаси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг соҳаларни молиялаштирувчи тегишли бўлинмаларида ва ҳудудий иқтисодиёт ва молия органларида алоҳида папкаларда сақланади.".


44. 69-бандда:

иккинчи ва учинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан молиялаштириладиган бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар бўйича - Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг соҳаларни молиялаштирувчи тегишли бўлинмалари;

Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджетидан, вилоятларнинг вилоят бюджетларидан ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетидан молиялаштириладиган бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар бўйича - Қорақалпоғистон Республикасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг иқтисодиёт ва молия бошқармаларининг тегишли бўлимлари;";

тўртинчи хатбошидаги "молия" деган сўз "иқтисодиёт ва молия" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


45. 70-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"70. Ташкилотлар раҳбарларининг харажатлар сметаси ва штат жадвалларини рўйхатдан ўтказиш масалалари бўйича аризалари мазкур ҳужжатлар рўйхатдан ўтказилган ҳудудий иқтисодиёт ва молия органининг раҳбари томонидан ўн кунлик муддатда кўриб чиқилади.

Харажатлар сметаси ва штат жадвалларини рўйхатдан ўтказган ҳудудий иқтисодиёт ва молия органининг қарори бўйича норозилик тўғрисидаги аризалар юқори турувчи иқтисодиёт ва молия органлари томонидан кўриб чиқилади.

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг ўринбосари қарори бўйича норозилик тўғрисидаги ариза Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазири томонидан кўриб чиқилади.".


46. 71-банднинг иккинчи хатбошисидаги "молия" деган сўз "иқтисодиёт ва молия" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


47. 72-бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг соҳаларни молиялаштирувчи тегишли бўлинмалари мазкур Низомнинг 12-иловасига мувофиқ 17-сон шаклдаги маълумотнома-билдиришномани бюджет маблағларини тақсимловчиларга йўллайди. Бунда, бўйсунувида бюджет ташкилоти ва бюджет маблағлари олувчилар мавжуд бюджет маблағларини тақсимловчилар 17-сон шаклдаги маълумотнома-билдиришнома асосида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган мазкур Низомнинг 13-иловасига мувофиқ 18-сон шаклдаги маълумотнома-билдиришномани бўйсунувидаги ташкилотларга йўллайди;";

учинчи хатбошидаги "молия" деган сўз "иқтисодиёт ва молия" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


48. 73-бандда:

учинчи хатбошидаги "молия" деган сўз "иқтисодиёт ва молия" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин.


49. 75-банднинг иккинчи - бешинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан молиялаштириладиган бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар, шунингдек, иккинчи даражали бюджет маблағлари тақсимловчилар бўйича - биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи томонидан. Бунда, бюджет маблағларини тақсимловчилар томонидан тасарруфидаги тизим ташкилотларига бюджетдан ажратиладиган маблағлари доирасида фақат гуруҳлар бўйича ўзгартиришлар киритилиши мумкин;

биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар бўйича - Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан;

Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджетидан, вилоятларнинг вилоят бюджетларидан ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетидан молиялаштириладиган бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар бўйича - Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг иқтисодиёт ва молия бош бошқармалари томонидан;

туманлар ва шаҳарлар бюджетларидан молиялаштириладиган бюджет ташкилотлари, марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматлари ва бюджет маблағлари олувчилар бўйича - туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларининг иқтисодиёт ва молия бўлимлари томонидан рўйхатдан ўтказилади. Бунда марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматлари бўйсунувидаги бюджет ташкилотлари кесимида ва уларнинг раҳбарлари билан келишган ҳолда ўзгартиришларнинг жамланма сўровини ишлаб чиқади ва тақдим этади.".


50. 76-бандда:

биринчи хатбошидаги "молия" деган сўз "иқтисодиёт ва молия" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи хатбоши "таснифи" деган сўздан кейин "модда," деган сўз билан тўлдирилсин.


51. 77-банддаги "молия" деган сўз "иқтисодиёт ва молия" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


52. 80-бандда:

биринчи хатбошидаги "молия" деган сўз "иқтисодиёт ва молия" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи ва учинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Бир вақтнинг ўзида иқтисодиёт ва молия органи ташкилотларни сақлаб туриш харажатлари сметаси ва штат жадвалларини рўйхатдан ўтказиш бўйича маълумотларни олдинги рўйхатдан ўтказиш жойидаги иқтисодиёт ва молия органидан талаб қилади ҳамда мазкур маълумотлар тақдим қилингандан сўнг Бюджет ташкилотлари ва бюджетдан маблағ олувчиларнинг рўйхатга олинган (жамланма) харажатлар сметаси, даромадлар ва харажатлар сметаси ва штат жадвалларини ҳисобга олиш журналига "ҳисобга қабул қилинди" деб ёзади ёки дастурий мажмуада ҳисобга қабул қилинади. Бунда, рўйхатдан ўтказиш карточкаси тегишли ўзгартиришлар билан янгисига алмаштирилади.

Иқтисодиёт ва молия органи ташкилот бошқа жойга ўтказилганлиги тўғрисида ҳам Бюджет ташкилотлари ва бюджетдан маблағ олувчиларнинг рўйхатга олинган (жамланма) харажатлар сметаси, даромадлар ва харажатлар сметаси ва штат жадвалларини ҳисобга олиш журналига ёки дастурий мажмуада тегишли ёзувни ёзади.".


53. 81-бандда:

биринчи хатбошидаги "молия органининг" деган сўзлар "иқтисодиёт ва молия органининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "молия органида" деган сўзлар "иқтисодиёт ва молия органида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "молия" деган сўз "иқтисодиёт ва молия" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


54. 82-банднинг биринчи хатбошисидаги "давлат қўмиталари" деган сўзлар "қўмиталар" деган сўз билан алмаштирилсин.


55. 84-банддаги "Молия" деган сўз "Иқтисодиёт ва молия" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


56. 85-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги "давлат қўмиталари" деган сўзлар "қўмиталар" деган сўз билан алмаштирилсин.


57. 86-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"86. Ҳар йили иқтисодиёт ва молия органлари молия йилининг биринчи чорак охири ва иккинчи чорак бошида барча бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг харажатлар сметаси (даромадлар ва харажатлар сметаси, вақтинчалик харажатлар сметаси), бюджет маблағларини тақсимловчининг ва марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматларининг жамланма харажатлар сметаси тузилиши, тасдиқланишининг тўғрилигини ва ўз вақтида етказилишини текширишдан ўтказиши, ҳудудий иқтисодиёт ва молия органлари томонидан мазкур ишларнинг ўз вақтида ва сифатли олиб борилганлигини тизимли назорат қилиши, текширувларни ташкиллаштиришда ва ўтказишда уларга зарур ёрдамни кўрсатиши лозим.".


58. 87-банднинг учинчи хатбошисидан "давлат" деган сўз чиқариб ташлансин.


59. 88-бандда:

биринчи хатбошидан "давлат" деган сўз чиқариб ташлансин;

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ташкилотларнинг харажатлар сметасининг тўғри тузилиши, тасдиқланиши ва ўз вақтида етказилиши бўйича текшириш натижалари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва ҳудудий иқтисодиёт ва молия органларида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, қўмиталари, идораларида мунтазам умумлаштирилади ва кўриб чиқилади ҳамда мазкур ишларни янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар қабул қилинади.".


60. 90-бандда:

биринчи хатбошидаги "давлат қўмиталари" деган сўзлар "қўмиталар" деган сўз билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги "Молия" деган сўз "Иқтисодиёт ва молия" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


61. Харажатлар сметасига 2-илова ўз кучини йўқотган деб топилсин.


62. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 1-иловасига мувофиқ таҳрирдаги 4а-илова билан тўлдирилсин.


63. 8-илова мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 2-иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.


64. Жамланма харажатлар сметасига 1 ва 2-иловалар ўз кучини йўқотган деб топилсин.






Ўзгартириш ва қўшимчаларга

1-ИЛОВА



"Бюджет ташкилотлари ва бюджет

маблағлари олувчиларнинг харажатлар

сметаси ва штат жадвалларини тузиш,

тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш

тартиби тўғрисидаги низомга

4а-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигида

____ йил учун рўйхатдан ўтказилди

20__ йил "___" ________ даги ___-сон рўйхатдан ўтказиш карточкаси

__________________

(имзо)

__________________

(имзо)

М.Ў.


        

минг сўм миқдорида тасдиқланган


(сумма ёзув ва рақам билан)



Жумладан иш ҳақи


минг сўм


(сумма ёзув ва рақам билан)


Бюджет маблағларини тақсимловчи раҳбари

_______________________

___________________________

(имзо)


(Ф.И.О.)

20___йил "___" ___________

М.Ў.



______ йил учун жамланма вақтинчалик харажатлар

СМЕТАСИ


Ташкилот шаклининг тўлиқ номи: ______


Тўлиқ манзил: _______________________


Бюджет даражаси: ____________________


Бўлим: ______________________________


Кичик бўлим:_________________________


Боб: _________________________________


Ўлчов бирлиги: ________________________

Гуруҳларнинг номланиши


I чорак

бўйича жами


Жумладан, ойлар бўйича


январь


февраль


март


I гуруҳ харажатлари бўйича жами






II гуруҳ харажатлари бўйича жами






IV гуруҳ харажатлари - бошқа харажатлар






Смета бўйича жами:






".






Ўзгартириш ва қўшимчаларга

2-ИЛОВА



"Бюджет ташкилотлари ва бюджет

маблағлари олувчиларнинг харажатлар

сметаси ва штат жадвалларини тузиш,

тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш

тартиби тўғрисидаги низомга

8-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигида

____ йил учун рўйхатдан ўтказилди

20__ йил "___" ________ даги ___-сон рўйхатдан ўтказиш карточкаси

__________________

(имзо)

__________________

(имзо)

М.Ў.


        

минг сўм миқдорида тасдиқланган


(сумма ёзув ва рақам билан)



Жумладан иш ҳақи


минг сўм


(сумма ёзув ва рақам билан)


Бюджет маблағларини тақсимловчи раҳбари

_______________________

___________________________

(имзо)


(Ф.И.О.)

20___йил "___" ___________

М.Ў.



______ йил учун жамланма харажатлар

СМЕТАСИ


Ташкилот шаклининг тўлиқ номи: ______


Тўлиқ манзил: _______________________


Бюджет даражаси: ____________________


Бўлим: ______________________________


Кичик бўлим: _________________________


Боб: _________________________________


Ўлчов бирлиги: ________________________

Гуруҳларнинг номланиши

_____

йил


_____

йил


_________________ йил

кири-

тилган

ўзгар-

тириш-

лар

билан

тасдиқ-

ланган


____

га

бажа-

рилди

(ҳақи-

қий

хара-

жат)


таш-

килот

томо-

нидан

ҳисоб-

ланган


тасдиқланган


Ҳ

а

м

м

а

с

и


шу жумладан, чораклар бўйича


I

ч

о

р

а

к


б

ў

й

и

ч

а


ж

а

м

и


жумла-

дан,

ойлар

бўйича


II

ч

о

р

а

к


б

ў

й

и

ч

а


ж

а

м

и


жумла-

дан,

ойлар

бўйича


III

ч

о

р

а

к


б

ў

й

и

ч

а


ж

а

м

и


жумла-

дан,

ойлар

бўйича


IV

ч

о

р

а

к


б

ў

й

и

ч

а


ж

а

м

и



я

н

в

а

р

ь


ф

е

в

р

а

л

ь


м

а

р

т


а

п

р

е

л

ь


м

а

й


и

ю

н

ь


и

ю

л

ь

а

в

г

у

с

т


с

е

н

т

я

б

р

ь

о

к

т

я

б

р

ь


н

о

я

б

р

ь

д

е

к

а

б

р

ь

I гуруҳ харажатлари бўйича жами






















II гуруҳ харажатлари бўйича жами






















IV гуруҳ харажатлари - бошқа харажатлар






















Жами:






















Харажатлар қопланади:






















бюджет маблағлари ҳисобидан






















ота-оналар (МТМ учун) маблағлари ҳисобидан






















стационар даволаш-профилактика муассасаларида даволанаётганлар таркиби овқатланиши учун тўланадиган маблағлар ҳисобидан






















Бундан ташқари харажатлар ташкилотларнинг даромадларидан (театр томошалари, оммавий ахборот воситалари ва бошқалар) қопланади






















".


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 10 май









































Время: 0.2201
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск