ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Жисмоний тарбия ва спорт / Жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги бошқарув /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 08.05.2023 й. ПҚ-149-сон "Маъмурий ислоҳотлар доирасида Ўзбекистон Республикаси Миллий антидопинг агентлиги фаолиятини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

08.05.2023 й.

N ПҚ-149



МАЪМУРИЙ ИСЛОҲОТЛАР ДОИРАСИДА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МИЛЛИЙ

АНТИДОПИНГ АГЕНТЛИГИ ФАОЛИЯТИНИ

САМАРАЛИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ ЧОРА-

ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА

      

          

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 январдаги "Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга доир биринчи навбатдаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-14-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 январдаги "Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга доир биринчи навбатдаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-14-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллий антидопинг агентлиги Ўзбекистон Республикаси Миллий антидопинг агентлиги (кейинги ўринларда - Миллий антидопинг агентлиги) этиб қайта ташкил қилинсин.


2. Қуйидагилар:

Миллий антидопинг агентлиги фаолиятининг устувор йўналишлари 1-иловага мувофиқ;

Миллий антидопинг агентлигининг ташкилий тузилмаси 2-иловага мувофиқ;

Миллий антидопинг агентлиги фаолиятини трансформация қилиш бўйича "Йўл харитаси" 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Белгилаб қўйилсинки, Миллий антидопинг агентлиги:

республика ижро этувчи ҳокимият органи мақомига эга бўлиб, ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда Вазирлар Маҳкамасига ҳисобдордир;

Бутунжаҳон антидопинг агентлигининг талаблари ва қоидалари бажарилиши устидан доимий мониторинг олиб боради ҳамда тезкор жорий этади;

ЮНЕСКОнинг Спортда допингга қарши кураш тўғрисидаги халқаро конвенцияси ва Бутунжаҳон антидопинг кодексидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлайди;

ўз ваколатлари доирасида Ўзбекистон спортчилари, тренерлари ва бошқа мутахассисларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ифода этади ва ҳимоя қилиш чораларини кўради;

спортда допинг қўлланишининг олдини олиш ва допингга қарши курашиш бўйича услубий тавсиялар ишлаб чиқади;

допинг назорати натижаларини бошқариш тартиб-таомилларини белгилайди, тузилмасидаги комиссиялар фаолиятини ташкил этиш орқали аниқланган спортда допинг қўллаш ҳолатлари бўйича интизомий чоралар кўради;

вазирлик ва идоралар, жисмоний тарбия-спорт ташкилотлари ва бошқа тузилмаларнинг антидопинг назорати соҳасида қўшма тадбирлар ташкил этиш ва тажриба алмашиш орқали ўзаро ҳамкорлигини таъминлайди;

ўзининг бюллетень ва бошқа расмий нашрлари ҳамда ўз фаолиятига тааллуқли маълумот ва материаллар чоп этилишини таъминлайди.


4. Белгилансинки, Бутунжаҳон антидопинг агентлигининг тавсиясини инобатга олган ҳолда, шунингдек, Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларига мувофиқ вазирлик ва идораларда ягона меҳнатга ҳақ тўлаш тизими жорий қилингунга қадар 2023 йил 15 майдан бошлаб:

Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг тасдиқланган разрядларига кўра Миллий антидопинг агентлиги ходимларининг лавозим маошларини белгилашда тариф коэффициентлари 2,5 баравар миқдорда қўлланилади;

Миллий антидопинг агентлиги ходимларига Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қуйидаги миқдорда кўп йиллик ишлаганлик учун ҳар ойлик устама тўланади (рағбатлантириш коэффициентини инобатга олган ҳолда лавозим маошига нисбатан коэффициентларда): 1 йилдан 3 йилгача - 0,3, 3 йилдан 5 йилгача - 0,6, 5 йилдан 10 йилгача - 0,8, 10 йилдан 15 йилгача - 1,0, 15 йилдан 20 йилгача - 1,2, 20 йилдан юқори - 1,5.

Бунда, кўп йиллик ишлаганлик учун ҳар ойлик устама тўловлари коэффициентини ҳисоблашда Миллий антидопинг агентлиги ходимларининг ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар (якка тадбиркор ва ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида ишлаган давридан ташқари) барча ташкилотлардаги меҳнат фаолияти даври ҳисобга олинади.


5. Миллий антидопинг агентлиги (А. Садиков):

а) икки ҳафта муддатда:

Миллий антидопинг агентлиги таркибий бўлинмалари низомларини ҳамда бўлинмалар раҳбарларининг вазифа ва функцияларини тасдиқласин;

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги билан биргаликда Миллий антидопинг агентлиги малакали, чуқур назарий билимлар ва амалий кўникмаларга эга бўлган, ўз вазифаларини самарали ва масъулият билан бажарадиган кадрлар билан тўлдирилишини таъминласин;

ушбу қарорнинг мазмун-моҳиятини Бутунжаҳон антидопинг агентлигига етказиш чораларини кўрсин;

б) 2023 йил 1 августга қадар республикада ва хорижда ўтказиладиган мусобақаларда допинг-синамалар олиш ҳуқуқига эга бўлган халқаро тоифадаги допинг офицерларни Халқаро тест агентлигида (International Testing Agency) ўқитишни йўлга қўйсин;

в) 2023 йил 15 декабрга қадар Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш. Шерматов) билан биргаликда антидопинг назорати ва мониторинги соҳаларини рақамлаштириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширсин. Бунда:

допинг-тест ва допинг назоратини ташкил қилиш, спортчилар ҳақида маълумотларни тўплаш ва сақлашга оид спортчининг "биологик паспорти" (ABP) онлайн тизимини жорий этиш;

спортчилар учун антидопинг таълим электрон платформасини яратиш;

босқичма-босқич Спортда тақиқланган моддаларни текшириш миллий платформасини жорий этиш назарда тутилсин;

г) 2024 йил 1 январга қадар Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (А. Икрамов) билан биргаликда спортда допинг қўлланишининг олдини олиш ва антидопинг қоидаларини ўргатиш, шунингдек, допинг назоратини амалга ошириш борасида тренерлар ва тиббиёт ходимлари учун онлайн ва офлайн тарзда малака ошириш курсларини ташкил этсин.


6. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Ш. Кудбиев) мазкур қарорда белгиланган чора-тадбирларни амалга ошириш учун зарур маблағларнинг 2023 йилда Давлат бюджетида Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги учун кўзда тутилган маблағлар доирасида ажратилишини, 2024 йилдан бошлаб эса Давлат бюджети параметрларида назарда тутилишини таъминласин.

7. Миллий антидопинг агентлиги Тошкент шаҳри, Абдулла Қодирий кўчаси, 2-уй манзилидаги бинога текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига 4-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


9. Миллий антидопинг агентлиги бир ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


10. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Миллий антидопинг агентлиги директори А.А. Садиков белгилансин.

Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси О.К. Абдурахманов зиммасига юклансин.

           

          

Ўзбекистон Республикаси Президенти                                  Ш. Мирзиёев

       

        




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 8 майдаги

ПҚ-149-сон қарорига

1-ИЛОВА



Миллий антидопинг агентлиги фаолиятининг

устувор йўналишлари

          

Қуйидагилар Миллий антидопинг агентлиги фаолиятининг устувор йўналишлари ҳисобланади:

а) спортда допинг қўлланишининг олдини олиш ва допингга қарши курашиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;

б) Бутунжаҳон антидопинг кодекси ва халқаро антидопинг стандартлари асосида миллий антидопинг қоидалари ҳамда соҳани тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва уни такомиллаштириш бўйича таклифлар бериш;

в) олимпия ва ноолимпия спорт турлари бўйича спортчилардан мунтазам равишда допинг-тестларни олиш ва текшириб бориш;

г) антидопинг назоратининг самарали тизимини қўллаган ҳолда фармакологик таъсир кўрсатувчи доривор воситалар ва бошқа моддаларнинг спортда қўлланишини назорат қилиш;

д) допинг-тестлар ва допинг назоратининг бошқа элементларини ташкил этиш, мамлакат спортчилари ҳақида маълумотларни тўплаш ва сақлаш учун мўлжалланган антидопинг маъмуриятчилиги ва менежмент (ADAMS тизими) бўйича онлайн тизимни қўллаш;

е) антидопинг назорати соҳасида илғор услублар ва технологияларни ўзаро алмашиш ҳамда уларни жорий қилиш учун етакчи хорижий ташкилотлар билан халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш;

ж) спорт федерациялари, клублари ва жамоалари тиббиёт ходимларининг малакасини оширишга кўмаклашиш, уларга спортда допинг қўлланишининг олдини олиш ва антидопинг назоратини амалга ошириш борасида услубий ёрдам кўрсатиш, таълим дастурларини реализация қилиш, соғлом ва ҳалол спортни тарғиб қилиш;

з) жисмоний тарбия-спорт ташкилотлари, давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг антидопинг назорати соҳасида ўзаро ҳамкорлигини мувофиқлаштириш.

        

         




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 8 майдаги

ПҚ-149-сон қарорига

2-ИЛОВА



Миллий антидопинг агентлигининг

ташкилий тузилмаси

            








        

Миллий антидопинг агентлиги

        


































































   

Ахлоқ комиссияси*

      



       

Терапевтик истиснолар бўйича комиссия*

       



         

Апелляция бўйича комиссия*

        





         

*) Комиссия аъзолари ишга зарурат бўлганда жалб қилинади.

         

          




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 8 майдаги

ПҚ-149-сон қарорига

3-ИЛОВА



Миллий антидопинг агентлиги фаолиятини

трансформация қилиш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"

      

          

N

         

Чора-тадбирлар

       

Амалга

ошириш

муддати

        

Масъуллар

     

Бажарилган ишларнинг

пировард натижаси

     

         

I. МИЛЛИЙ АНТИДОПИНГ АГЕНТЛИГИ ФАОЛИЯТИНИ

САМАРАЛИ ТАШКИЛ ҚИЛИШГА ОИД ТАШКИЛИЙ-ҲУҚУҚИЙ

ВА МОЛИЯВИЙ ЧОРА-ТАДБИРЛАР

        

1.

Антидопинг назоратининг самарали тизимини, спортда тақиқланган дори воситалари ва бошқа моддалар қўлланишини назорат қилиш дастурлари ва услублари, шунингдек, спортчилар ва спорт ташкилотлари учун интизомий регламентни ишлаб чиқиш ва жорий этиш.


2023 йил

якунига

қадар

Миллий антидопинг агентлиги директори А.Садиков


Фармакологик таъсирга эга тақиқланган дори препаратлари ва бошқа моддалар тўғрисидаги маълумотлар базасининг доимий янгилаб борилиши таъминланади.

Спортда допинг қўлланишининг олдини олиш ва допингга қарши курашиш борасида халқаро ҳамкорлик амалга оширилади.

         

2.

Допинг-тестлар ва допинг назоратининг бошқа элементларини ташкил этиш, Бутунжаҳон допингга қарши курашиш агентлигининг республика спортчилари ҳақида маълумотларни тўплаш ва сақлаш учун мўлжалланган антидопинг маъмуриятчилиги ва менежменти (ADAMS тизими) бўйича онлайн тизимини қўллаш.


Режа

асосида

2023-2024

йиллар

давомида

Миллий антидопинг агентлиги директори А.Садиков


ADAMS маълумотларни тўплаш ва сақлаш учун мўлжалланган антидопинг маъмуриятчилиги ва менежменти онлайн тизимини қўллаш орқали спортчиларнинг доимий назорати ва бошқаруви таъминланади.


3.

Миллий антидопинг агентлиги фаолиятини янада кучайтириш ва иш услубини такомиллаштириш бўйича мақсадли кўрсаткичларни ишлаб чиқиш.

Мақсадли кўрсаткичларга эришиш ва бу борада самарали иш тизимини йўлга қўйиш бўйича агентлик тузилмаси ва низомига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда лавозим йўриқномалари ва вазифалар тақсимотини пухта ишлаб чиқиб, тасдиқлаш.


2023

йил май

Миллий антидопинг агентлиги директори А.Садиков


Миллий антидопинг агентлиги фаолияти янада такомиллаштирилади.


4.

Миллий антидопинг агентлигига оид норматив- ҳуқуқий ҳужжатларни хатловдан ўтказиш ҳамда Бутунжаҳон антидопинг кодексига ҳамоҳанг бўлган миллий антидопинг қоидаларини ишлаб чиқиш ва босқичма-босқич амалиётга жорий қилиш.


2023 йил

октябрь

Миллий антидопинг агентлиги директори А.Садиков


Миллий антидопинг қонунчилиги асосида агентлик ва спорт ташкилотлари фаолияти бўйича соҳага оид меъёрий ҳужжатлар тизимлаштирилади.


5.

Ҳукумат қарорларини хатловдан ўтказиш.

Заруратга кўра норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни мазкур қарорга мувофиқлаштиришни назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиб, белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

          

2023 йил

июнь

Миллий антидопинг агентлиги директори А.Садиков


Тегишли Ҳукумат қарорларини хатловдан ўтказиб, ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш зарур бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазкур қарорга мувофиқлаштирилади.


          

II. МИЛЛИЙ АНТИДОПИНГ АГЕНТЛИГИДА

КОРРУПЦИЯНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ, УНИНГ РИВОЖЛАНИШ

САБАБЛАРИ ВА ШАРТ-ШАРОИТЛАРИНИ ЎРГАНИШ ҲАМДА

КОРРУПЦИЯ ОМИЛЛАРИНИ БАРТАРАФ ЭТИШ

         

6.

Миллий антидопинг агентлигида коррупцияга йўл қўймаслик, коррупциянинг олдини олиш, агентликда мавзули аудио-, видеороликлар, баннерлар, ахборот-тарғибот материаллари ва бошқа воситалардан фойдаланган ҳолда коррупция омилларини бартараф этиш.


2023 йил

якунига

қадар

Миллий антидопинг агентлиги директори А.Садиков


Коррупциянинг хавф-хатарларини таҳлил қилиш асосида агентлик ходимларининг билимларини оширишга қаратилган мақсадли тадбирларни амалга ошириш, хусусан, мавзули аудио-, видеороликлар, баннерлар, плакатлар ва инновацион ахборот-тарғибот материалларидан фойдаланган ҳолда ходимларда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни, коррупцияга қарши курашишда аниқ хулқни шакллантиришга қаратилган коррупцияга қарши курашиш тадбирлари ўтказилади.


7.

Ходимларни ишга қабул қилишда улар томонидан касбий одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини таъминлаш.


2023 йил

якунига

қадар

Миллий антидопинг агентлиги директори А.Садиков


Ходимлар билан меҳнат шартномасига қўшимча келишувга асосан, порахўрлик ва товламачиликнинг олдини олиш, манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш ва касбий одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиш тизими самарали ташкил этилиши таъминланади.


8.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги билан биргаликда Миллий антидопинг агентлигини малакали, чуқур назарий билим ва амалий кўникмаларга эга бўлган, ўз вазифаларини сидқидилдан ва масъулият билан бажарадиган кадрлар билан тўлдириш.


2023 йил

якунига

қадар

Миллий антидопинг агентлиги директори А.Садиков, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари О.Хасанов

             

Агентлик малакали кадрлар билан бутланади ва вазифалар ижроси самарали ташкил этилади.


         

III. АНТИДОПИНГ СОҲАСИНИ РАҚАМЛАШТИРИШ ОРҚАЛИ

ДОПИНГ ҚОИДАБУЗАРЛИКЛАРИНИ КАМАЙТИРИШ

         

9.

Соҳани рақамлаштириш билан боғлиқ бўлган йўналишлар кесимида ягона ахборот тизимини ишга тушириш. Жумладан:

допинг-тест ва допинг назоратини ташкил қилиш, спортчилар ҳақида маълумотларни тўплаш ва сақлашга оид спортчининг "биологик паспорти" (ABP) онлайн тизимини жорий этиш;

спортчилар учун антидопинг таълим электрон платформасини яратиш;

Бутунжаҳон антидопинг агентлиги томонидан тавсия қилинган спортда тақиқланган моддалар ва бошқа услублар бўйича йиллик рўйхат ишлаб чиқиш ва Спортда тақиқланган моддаларни текшириш миллий платформасини жорий қилиш.

Спортда тақиқланган моддаларни текшириш миллий платформасини босқичма-босқич жорий этиш ва ахборот тизимларини тўлиқ ишга тушириш.


2023 йил

якунига

қадар


Миллий антидопинг агентлиги директори А.Садиков, Рақамли технологиялар вазири Ш.Шерматов

Спортчилар ўртасида допингга қарши курашиш жараёнлари кучайтирилади ва шаффофлик ҳамда тезкорлик таъминланиб, ягона электрон тизим йўлга қўйилади.


10.

Бутунжаҳон антидопинг агентлигининг халқаро допинг офицер тайёрлаш курсида Миллий антидопинг агентлиги мутахассисларини ўқитиб халқаро тоифадаги допинг офицерлар тайёрлашни йўлга қўйиш.

         

2023 йил

июль

Миллий антидопинг агентлиги директори А.Садиков


Юртимизда ва хорижда ўтказиладиган мусобақаларда допинг-синамаларни олиш ҳуқуқига эга бўлган халқаро тоифадаги допинг офицерларни Халқаро тест агентлигида (ITA - International Testing Agency) ўқитиш йўлга қўйилади.

     

11.

Спортчиларда допинг ва допинг оқибатлари ҳақида тасаввурга эга бўлиши учун таълим электрон платформасини яратиш ҳамда ўқув курслари якунида махсус тестларни ўтказган ҳолда онлайн QR-кодли сертификатлашни йўлга қўйиш.


2023 йил

якунига

қадар


Миллий антидопинг агентлиги директори А.Садиков


Жойларда 20 мингдан зиёд спортчи ва мутахассисларнинг антидопинг қоидалари бўйича билим савияси оширилади.

Тақиқланган моддалар ҳақида маълумотга эга бўлиши ва допингга қарши курашиш, бу борада ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини билиш ҳамда тренер ва тиббиёт ходимларининг билимини ошириш бўйича дастур ва унинг мобиль иловаси яратилади.

           

12.

Допинг қўлланишининг олдини олиш, антидопинг қоидаларини ўргатиш ва допинг назоратини амалга ошириш борасида тренерлар ва тиббиёт ходимлари учун онлайн ва офлайн тарзда малака ошириш курсларини ташкил қилиш.


2023 йил

якунига

қадар


Миллий антидопинг агентлиги директори А.Садиков, Ёшлар сиёсати ва спорт вазири А.Икрамов


Мутахассислар учун малака ошириш курслари ташкил қилиниши билан йилига 2,5 минг нафар тренерлар ва тиббиёт ходимларининг билими оширилади.

Малака ошириш курсларининг сайёр ҳолда ўтказилиши тингловчилар учун қулайликлар яратади.

          

13.

Спортчи ва тренерларнинг допингга қарши курашиш ва допинг профилактикаси бўйича саводхонлигини ошириш мақсадида 2023 йилги календарь режа асосида таълим тадбирларини ўтказиш.


2023 йил

якунига

қадар


Миллий антидопинг агентлиги директори А.Садиков


Спорт федерация (ассоциация)лари ҳамда спорт ташкилотларидаги 15 минг нафар спортчи ва тренерлар қамраб олинади.


14.

Бутунжаҳон антидопинг агентлигининг "ADeL" электрон ўқув платформаси асосида ўзбек тилида антидопинг қоидалари бўйича ўқув дастурлари ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий қилиш.

         

2023 йил

якунига

қадар


Миллий антидопинг агентлиги директори А.Садиков


Ўзбек тилида 20 та антидопинг электрон ўқув дастурларини ишлаб чиқиш орқали тизимга киритилаётган янгилик ва қўшимчалар мутахассислар эътиборига етказилади.


15.

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги билан ҳамкорликда спорт федерация (ассоциация)лари ҳамда спорт ташкилотларининг биноларида профилактик тарғибот баннерларини ўрнатиш (янгилаш) ҳамда антидопинг бурчакларни ташкил қилиш.


2023 йил

июль

Миллий антидопинг агентлиги директори А.Садиков, Ёшлар сиёсати ва спорт вазири ўринбосари Ш.Махмудов


Республикадаги спорт-таълим муассасалари, спорт федерация (ассоциация)лари ва спорт клубларида антидопинг қоидабузарликлар ҳақида аҳоли хабардорлиги оширилади.


          

IV. СПОРТДА АНТИДОПИНГ СОҲАСИДА ХАЛҚАРО

ҲАМКОРЛИКНИ КЕНГАЙТИРИШ ВА МУСТАҲКАМЛАШ

          

16.

Антидопинг назорати соҳасида илғор услублар ва технологияларни ўзаро алмашиш ҳамда уларни жорий қилиш мақсадида етакчи хорижий ташкилотлар иштирокида халқаро конференция ташкил қилиш ва ўтказиш.

2023 йил сентябрь ойида Марказий Осиё минтақавий антидопинг ташкилоти (РАДОКА) бошқарувининг навбатдаги йиғилишини Тошкент шаҳрида ўтказиш.

Миллий антидопинг агентликлари фаолиятини ривожлантиришга бағишланган тренинг сессияси ўтказиш.

        

2023 йил

сентябрь-

октябрь

Миллий антидопинг агентлиги директори А.Садиков, Ташқи ишлар вазири Б.Саидов


Антидопинг назорати соҳасида халқаро ҳамкорлик кенгайтирилади ва мустаҳкамланади.


17.

Халқаро тест агентлиги (ITA) билан икки томонлама ҳамкорлик тўғрисида келишув тузиш.

        

2023 йил

июль

Миллий антидопинг агентлиги директори А.Садиков


Халқаро тест агентлиги (ITA) билан алоқалар ривожлантирилади, шунингдек, антидопинг соҳасидаги хорижий ташкилотлар билан ҳамкорлик кенгайтирилади.

         

           

            




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 8 майдаги

ПҚ-149-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси

Президентининг айрим қарорларига

киритилаётган ўзгартиришлар

           

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 январдаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллий антидопинг агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3457-сон қарорида:


а) номланиши ва 1-банддан "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 2-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


в) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Белгилаб қўйилсинки, Агентлик Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, юридик ва жисмоний шахсларнинг хайрия маблағлари, халқаро молия институтларининг грантлари, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади";


г) 15-банддаги "Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдуҳакимов" сўзлари "Бош вазири А.Н. Арипов" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 июндаги "Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларидан ва халқаро ташкилотларга аъзоликдан келиб чиқадиган мажбуриятларини бажариш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4756-сон қарорига 1-илованинг 31-позициясидан "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги" сўзлари чиқариб ташлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 апрелдаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллий антидопинг агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-5057-сон қарорида:


а) номланиши ва 1-банддан "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 2-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


в) 7-банддаги "Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдуҳакимов" сўзлари "Бош вазири А.Н. Арипов" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 3 ноябрдаги "Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида кадрларни тайёрлаш ҳамда илмий тадқиқотлар тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-414-сон қарорига 2-илованинг 4-бандидаги "бош директори" сўзлари "директори" сўзи билан алмаштирилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг "2023 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат Бюджети тўғрисида"ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-471-сон қарорига 1-илованинг 6.8-позициясидан "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги" сўзлари чиқариб ташлансин.

         

        

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 10 май

           

"Халқ сўзи", 2023 йил 9 май







































































Время: 0.0182
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск