ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Радиоэлектроника ва электротехника саноати. Асбобсозлик /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.05.2023 й. 194-сон "Юқори технологияли ишлаб чиқариш жараёнини жорий этган электротехника саноати корхоналарининг рўйхатини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

10.05.2023 й.

N 194



ЮҚОРИ ТЕХНОЛОГИЯЛИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ

ЖАРАЁНИНИ ЖОРИЙ ЭТГАН ЭЛЕКТРОТЕХНИКА

САНОАТИ КОРХОНАЛАРИНИНГ РЎЙХАТИНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ ВА ЮРИТИШ ТАРТИБИ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ

ҲАҚИДА


Республика электротехника саноатида юқори технологияли ишлаб чиқаришларни ривожлантириш, ушбу жараённи жорий этган электротехника корхоналарининг рўйхатини шакллантириш ва юритиш ҳамда шу орқали мис хомашёсидан янги турдаги юқори қўшилган қийматли маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажмини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Электротехника саноатини янада ривожлантириш ва маҳаллий маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 2 мартдаги ПҚ-5011-сон қарорига мувофиқ мис хомашёсини биржа савдолари орқали харид қилишда юқори технологияли ишлаб чиқариш жараёнини жорий этган тармоқ корхоналари томонидан тўловнинг 25 фоизини аванс тарзида ва қолган 75 фоизини мис хомашёси олинганидан сўнг 90 иш куни ичида ҳар ойда тенг улушларда амалга ошириш тартиби жорий этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Юқори технологияли ишлаб чиқариш жараёнини жорий этган электротехника саноати корхоналарининг рўйхатини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

электротехника тармоғи корхоналарини юқори технологияли ишлаб чиқариш жараёнини татбиқ қилишга қизиқтириш ва жорий этиш;

тармоқ корхоналарининг ҳолати ва салоҳияти тўғрисидаги маълумотларни тизимли жамлаш ва таҳлил қилиб бориш;

юқори технологияли ишлаб чиқариш жараёнини жорий этган тармоқ корхоналарини рағбатлантириш;

юқори қўшилган қийматли мис маҳсулотлари экспорти ҳажмлари ва географиясини ошириш.


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 октябрдаги 877-сон қарори билан тасдиқланган "Ўзэлтехсаноат" уюшмасининг Электротехника саноатини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


4. "Ўзэлтехсаноат" уюшмаси икки ой муддатда юқори технологияли ишлаб чиқариш жараёнини жорий этган электротехника саноати корхоналарининг рўйхатини шакллантириш, юритиш ва уни янгилаб боришнинг автоматлаштирилган ахборот тизимини ишлаб чиқсин ва амалиётга жорий этсин.


5. Мазкур қарор расман эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.

       

         

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                          А. Арипов

        

         




Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 10 майдаги

194-сон қарорига

2-ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзэлтехсаноат"

уюшмасининг электротехника саноатини ривожлантириш

жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан

фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил

16 октябрдаги 877-сон қарорига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимча

         

1. 1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Ўзэлтехсаноат" уюшмасининг Электротехника

саноатини ривожлантириш жамғармаси

Бошқарув кенгашининг

ТАРКИБИ

          

1. Юнусов Мирзиёд

Мирахмадович


-

"Ўзэлтехсаноат" уюшмаси раиси, Кенгаш раиси


2. Султанов Дилшод

Шуҳратович


-

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг ўринбосари, Кенгаш раиси ўринбосари


3. Рустамов Олимхон

Бакиевич


-

Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг ўринбосари


4. Мустафаев Хуршед

Бахтиёрович


-

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг Базавий тармоқ ва соҳалар корхоналари иқтисодиёти, молияси ва тариф сиёсати департаменти директори


5. Раҳмонов Асрор

Рузиевич



"Ўзэлтехсаноат" уюшмаси Молия бошқармасининг бошлиғи, Кенгаш котиби


            

Изоҳ. Кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтганда, унинг таркибига ушбу лавозимга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияни бажариш юкланган шахслар киритилади".


2. 2-иловада:


а) қуйидаги мазмундаги 12-1-банд билан тўлдирилсин:

"12-1.Ушбу Низомнинг 4-бандида кўрсатилган мақсадлардан келиб чиққан ҳолда, ташкилот (электротехника саноати корхонаси) Жамғармадан маблағ олиш учун мазкур Низомнинг 12-бандига қўшимча равишда қуйидаги ҳужжатларни қоғоз ёки электрон шаклда тақдим этади:

а) ушбу Низомнинг 4-банди "а" кичик банди бўйича:

ташкилот билан тузилган шартнома ҳамда ҳисоб фактураси;

сертификат нусхаси;

тўловни тасдиқловчи ҳужжат (тўлов топшириқномаси), тўлов ўтганлигини тасдиқловчи "Swift" ҳужжат;

б) мазкур Низомнинг 4-банди "в" кичик банди бўйича:

лойиҳани амалга ошириш учун Жамғармадан маблағ олишга хўжалик бирлашмаси бошқарув органининг розилиги;

лойиҳанинг бизнес режаси;

зарур бўлганда қурилиш лойиҳаларининг лойиҳа-смета ҳужжатлари;

пудрат ишларини бажариш учун шартномалар нусхалари;

лойиҳа тақдимоти;

лойиҳа доирасида олинадиган ҳар бир хомашё ва ускуналар учун камида учтадан етказиб берувчиларнинг тижорат таклифлари;

в) ушбу Низомнинг 4-банди "г" кичик банди бўйича:

лойиҳани амалга ошириш учун Жамғармадан маблағ олишга хўжалик жамияти бошқарув органининг розилиги;

лойиҳанинг бизнес режаси;

зарур бўлганда қурилиш лойиҳаларининг лойиҳа-смета ҳужжатлари;

пудрат ишларини бажариш учун шартномалар нусхалари;

тегишли ташкилотлардан таъмирлаш ва реконструкция қилиш учун олинадиган рухсатнома нусхаси;

бўш турган ва фойдаланилмаётган бино-иншоотни таъмирлаш, реконструкция қилиш ва улардаги ташқи муҳандислик-коммуникация тизимлари бўйича тўлиқ маълумот (ўлчамлари, ҳолати, фотосуратлари ва бошқалар);

мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхалари;

таъмирлаш, реконструкция қилиш бўйича лойиҳа ҳужжатлари;

лойиҳанинг Ваколатли орган томонидан тасдиқланганлиги тўғрисида экспертиза хулосаси;

экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг рухсатномаси;

қурилиш ташкилоти тўғрисида маълумот;

қурилишга кетадиган материаллар номенклатураси ва нархларининг бир неча ташкилотлар билан солиштирмаси;

ташкилотнинг лойиҳа қийматидан камида 15 фоизи ўз маблағи ҳисобидан шаклланганлиги тўғрисида хизмат кўрсатувчи банк маълумотномаси;

суғурта полиси (бериладиган пул маблағи миқдоридан кам бўлмаган ҳолда);

ер майдони бўйича ҳужжатлар (ер ажратиш тўғрисида қарор, объект геолокацияси, фотосуратлари ва бошқа тегишли маълумотлар);

электротехника саноатига ихтисослаштирилган индустриал технопаркнинг лойиҳаси;

тегишли ташкилотлардан қурилиш учун олинадиган рухсатнома нусхаси;

г) мазкур Низомнинг 4-банди "д" кичик банди бўйича:

тендер савдолари бўйича тўлиқ маълумот (ким томонидан эълон қилинган, тендер савдолари ўтиш вақти, шартлари ва бошқа тегишли маълумотлар);

ташкилотнинг охирги 3 йил давомида тендер савдоларида қатнашганлиги тўғрисида маълумотнома;

ташкилотда синов лабораторияси мавжудлиги;

ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг маҳаллийлаштириш даражаси 50 фоиз эканлигини тасдиқловчи ҳужжат;

д) ушбу Низомнинг 4-банди "е" ва "з" кичик бандлари бўйича:

шартнома, тўлов топшириқномаси, ҳисоб-фактура, амалга оширилган ишлар далолатномаси, тижорий таклифлар ва фотоҳисобот;

Жамғармадан маблағ ажратиш зарурлигини асослайдиган бошқа ҳужжатлар;

е) мазкур Низомнинг 4-банди "ж" кичик банди бўйича:

лойиҳаолди (ТИА/бизнес-режа) ҳужжатларни ишлаб чиқувчи ташкилотларнинг тижорат таклифлари;

лойиҳаолди (ТИА/бизнес-режа) ҳужжатларни ишлаб чиқувчи ташкилотларнинг мазкур ҳужжатларни ишлаб чиқиш бўйича тажрибаси юзасидан маълумотнома;

танлов ҳужжатлари (танланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар);

шартнома, ишлар бажарилганлиги ҳақидаги далолатнома, тўлов топшириқномалари;

Жамғармадан маблағ ажратиш зарурлигини асослайдиган бошқа ҳужжатлар;

ж) ушбу Низомнинг 4-банди "и" кичик банди бўйича:

хорижий мутахассисни жалб қилиш бўйича уюшма аъзоларининг умумий йиғилиши баёни;

ишга қабул қилиш тўғрисида буйруқ ва меҳнат шартномаси ёки фуқаролик-ҳуқуқий шартнома;

Жамғармадан маблағлар ажратиш зарурлигини асослайдиган бошқа ҳужжатлар";


б) 14-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"14. Ташкилотнинг Жамғармадан маблағ олиш учун тақдим этилган аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатлари дастлаб эксперт гуруҳи томонидан кўриб чиқилади ҳамда мазкур Низом талабларига мос келиши ёки мос келмаслиги тўғрисидаги хулоса билан Кенгаш муҳокамасига киритилади".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 11 май







































































Время: 0.0053
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск