ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Радиоэлектроника ва электротехника саноати. Асбобсозлик /

Юқори технологияли ишлаб чиқариш жараёнини жорий этган электротехника саноати корхоналарининг рўйхатини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 10.05.2023 й. 194-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 10 майдаги

194-сон қарорига

1-ИЛОВА



Юқори технологияли ишлаб чиқариш

жараёнини жорий этган электротехника саноати

корхоналарининг рўйхатини шакллантириш

ва юритиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

     

      

1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом юқори технологияли ишлаб чиқариш жараёнини жорий этган электротехника саноати корхоналарининг рўйхатини шакллантириш ва юритиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


юқори технологияли ишлаб чиқариш жараёни - тармоқ корхоналари томонидан ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ баҳолаш мезонларига асосан 60 баллдан юқори баллга тўғри келувчи ишлаб чиқариш жараёнлари;


рўйхат - юқори технологияли ишлаб чиқариш жараёнини жорий этган электротехника саноати корхоналарининг рўйхати;


тармоқ корхонаси - электротехника маҳсулотлари ва уларга бутловчи қисмлар ишлаб чиқарувчи электротехника саноати корхонаси.


3. Рўйхатни шакллантириш ва юритишнинг асосий мақсади қуйидагилардан иборат:

тармоқ корхоналарини юқори технологияли ишлаб чиқариш жараёнини жорий қилишга қизиқтириш ва жалб қилиш;

тармоқ корхоналарининг ҳолати ва салоҳияти тўғрисидаги маълумотларни тизимли жамлаш ва таҳлил қилиб бориш;

тармоқ корхоналари ўртасида соғлом рақобат муҳитини яратиш;

юқори технологияли ишлаб чиқариш жараёнини жорий этган тармоқ корхоналарининг рўйхатини шакллантириш ва уларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 мартдаги ПҚ-5011-сон қарорига мувофиқ мис хомашёсини биржа савдолари орқали харид қилишда тўловнинг 25 фоизини аванс тарзида ва қолган 75 фоизини мис хомашёси олинганидан сўнг 90 иш куни ичида ҳар ойда тенг улушларда амалга ошириш имкониятидан фойдаланиш имтиёзини қўллаш.


4. Юқори технологияли ишлаб чиқариш жараёнини жорий этган электротехника саноати корхоналарининг рўйхатини шакллантириш ва юритиш тартиби мазкур Низомга 2-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.


5. Юқори технологияли ишлаб чиқариш жараёнини жорий этган корхоналар рўйхати ушбу Низомга 3-иловада келтирилган шаклга мувофиқ юритилади.


6. Рўйхат давлат тилида шакллантирилади ва юритилади.

Рўйхат рус ва инглиз, шунингдек, бошқа тиллардаги нусхаларига эга бўлиши мумкин.



2-БОБ. ЮҚОРИ ТЕХНОЛОГИЯЛИ ИШЛАБ

ЧИҚАРИШНИ ЖОРИЙ ЭТГАН КОРХОНАЛАР

РЎЙХАТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ШАРТЛАРИ

ВА РАД ЭТИШ АСОСЛАРИ

      

7. Юқори технологияли ишлаб чиқаришни жорий этган электротехника саноати корхоналарининг рўйхати тармоқ корхоналарининг аризасига мувофиқ шакллантирилади.

Тармоқ корхонаси электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда "Рўйхат" ахборот тизими (кейинги ўринларда - "Рўйхат" АТ) орқали ҳар чоракда ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг ўнинчи кунига қадар "Ўзэлтехсаноат" уюшмасига (кейинги ўринларда - Ишчи орган) рўйхатга киритиш тўғрисида ариза билан мурожаат қилади.


8. Аризага ушбу Низомга 1-иловада келтирилган маълумотлар ва ҳужжатлар PDF, PNG ёки JPEG форматда илова қилиниши лозим.


9. Рўйхатга киритиш учун тармоқ корхонаси қуйидаги талабларга жавоб бериши зарур:

ариза берувчи тармоқ корхонаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Иқтисодий фаолият турларини таснифлашнинг халқаро тизимига ўтиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2016 йил 24 августдаги 275-сон қарори билан белгиланган иқтисодий фаолият турлари умумдавлат таснифлагичи кодининг бошланғич рақамлари 24, 26 ва 27 гуруҳларга мос келиши;

мазкур Низомга 1-иловада белгиланган мезонлар талабларига жавоб бериши.


10. Тармоқ корхонаси тақдим этилган ҳужжатлар ва маълумотларнинг ҳаққонийлиги учун жавобгардир.


11. Рўйхатга киритишни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:

тармоқ корхонаси ушбу Низомнинг 9-бандида белгиланган талабларга мос келмаса;

ушбу Низомнинг 8-бандида белгиланган маълумотлар ва ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаса;

тармоқ корхонаси томонидан сохта ҳужжатлар, нотўғри ёки ёлғон маълумотлар тақдим этилган бўлса.

Ушбу бандда кўрсатилмаган бошқа асослар бўйича рўйхатга киритиш рад этилишига йўл қўйилмайди.



3-БОБ. ТАРМОҚ КОРХОНАСИНИ ЮҚОРИ

ТЕХНОЛОГИЯЛИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ ЖОРИЙ

ЭТГАН КОРХОНАЛАР РЎЙХАТИГА КИРИТИШ УЧУН

ТАЛАБ ЭТИЛАДИГАН ҲУЖЖАТЛАР ВА

УЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ

         

12. Ишчи орган ариза тушган кундан бошлаб ўн беш кун ичида тармоқ корхонаси томонидан тақдим этилган ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни ушбу Низомнинг 8 ва 9-бандлари талаблари асосида кўриб чиқади.

Ўрганишлар натижасида тармоқ корхонаси барча талабларга жавоб берган тақдирда, Ишчи орган Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигига (кейинги ўринларда - Ваколатли орган) сўровнома юборади.

Тақдим этилган хужжатлар тўпламида камчиликлар аниқланганда ҳамда мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ белгиланган мезонларга асосан 60 баллдан кам баҳоланган тақдирда, уларни бартараф этиш ва Ишчи органга қайта тақдим этиш тўғрисида тармоқ корхонасининг "Рўйхат" АТдаги шахсий кабинетига хабарнома юборилади.


13. Ваколатли орган сўровнома тушган кундан бошлаб беш иш куни ичида Ишчи орган тақдим этган ҳужжатларни кўриб чиқиб, натижаси бўйича:

тармоқ корхонасини юқори технологияли ишлаб чиқаришни жорий этган электротехника саноати корхоналарининг рўйхатига киритишни тасдиқлаш тўғрисидаги қарорни қабул қилади ва уни Ишчи органга ҳамда "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" АЖга тақдим этади;

рад этиш тўғрисидаги қарор ва унинг сабаблари кўрсатилган маълумотларни Ишчи органга тақдим этади.

Ваколатли орган Ишчи орган билан биргаликда аризани кўриб чиқиш муддати давомида ҳужжатларни текшириши, заруратга кўра бошқа давлат ташкилоти мутахассисларини жалб этиши, зарур бўлган маълумотларни мустақил равишда олиши ҳамда Ваколатли орган билан биргаликда ариза билан мурожаат қилган тармоқ корхонасини жойига чиққан ҳолда ўрганиш ваколатига эга.


14. Ишчи орган тармоқ корхонаси рўйхатга киритилганлигини тасдиқлаш ёки рад этиш тўғрисида Ваколатли орган томонидан қабул қилинган қарорни ва маълумотларни тармоқ корхонасининг "Рўйхат" АТдаги шахсий кабинетига юборади.


15. Рўйхатга киритишни рад этиш тўғрисидаги қарорда кўрсатилган камчиликлар бартараф этилгандан сўнг тармоқ корхонаси умумий асосларда такроран ариза билан мурожаат қилиши мумкин.


16. Тармоқ корхонаси юқори технологияли ишлаб чиқаришни жорий этган электротехника саноати корхоналарининг рўйхатига киритилгандан сўнг ушбу Низомга 1-иловада келтирилган маълумотларни "Рўйхат" АТ орқали ҳар чоракда ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг ўнинчи кунига қадар электрон тартибда Ишчи органга тақдим этиб боради.



4-БОБ. ТАРМОҚ КОРХОНАСИНИ РЎЙХАТДАН

ЧИҚАРИШ ТАРТИБИ

          

17. Қуйидаги ҳолларда тармоқ корхонаси рўйхатдан чиқарилади:

тармоқ корхонасининг аризасига асосан;

муайян сабабларга кўра тармоқ корхонаси тугатилганда;

тармоқ корхонаси ушбу Низомга 1-иловада келтирилган мезонларга асосан 60 баллдан юқори баллга жавоб бермаган ҳолатларда.


18. Тармоқ корхонаси юқори технологияли ишлаб чиқаришни жорий этган электротехника саноати корхоналарининг рўйхатидан чиқиш тўғрисида қарор қабул қилганда, бу ҳақда электрон рақамли имзосидан фойдаланган ҳолда "Рўйхат" АТ орқали Ишчи органга ариза билан мурожаат қилади.


19. Давлат органларидан олинган маълумотлар ҳамда рўйхатга киритилган тармоқ корхонаси томонидан доимий тақдим этилиши белгиланган маълумотлар асосида мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ белгиланган мезонларга асосан ҳисобланганда 60 баллдан паст баҳоланса, Ишчи орган уч иш куни ичида тармоқ корхонасига огоҳлантириш юборади ҳамда камчиликларни бартараф этиш учун икки ҳафта муддат беради.

Белгиланган муддат ичида камчиликлар бартараф этилмаган тақдирда, Ишчи орган тармоқ корхонасини юқори технологияли ишлаб чиқаришни жорий этган электротехника саноати корхоналарининг рўйхатидан чиқариш тўғрисида Ваколатли органга сўровнома юборади.


20. Ваколатли орган сўровномани ўрганиб чиқади ва тармоқ корхонаси юқори технологияли ишлаб чиқаришни жорий этган электротехника саноати корхоналарининг рўйхатидан чиқарилиши тўғрисидаги тасдиқланган қарорнинг электрон нусхасини Ишчи орган ва тармоқ корхонасининг "Рўйхат" АТдаги шахсий кабинетига юборади.



5-БОБ. АПЕЛЛЯЦИЯ ШИКОЯТЛАРИНИ

КЎРИБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ

        

21. Рўйхатга киритишни рад этиш ёки рўйхатдан чиқариш тўғрисидаги қарордан норози бўлган тармоқ корхонаси қарор қабул қилинган кундан бошлаб ўн кун ичида Ваколатли органга электрон шаклда апелляция шикоятини бериш ҳуқуқига эга.


22. Апелляция шикоятини кўриб чиқиш мақсадида Ваколатли орган бўйруғи асосида учта аъзодан иборат Апелляция комиссияси ташкил этилади.


23. Апелляция шикояти қабул қилинган кундан бошлаб ушбу Низомга асосан тармоқ корхонаси томонидан тақдим этилган ҳужжатлар ўн кун ичида кўриб чиқилади.


24. Апелляция комиссияси апелляция шикоятини кўриб чиқиш натижаларига кўра:

тармоқ корхонасини юқори технологияли ишлаб чиқаришни жорий этган электротехника саноати корхоналарининг рўйхатидан чиқариш тўғрисидаги қарор ушбу Низом талаблари асосида тўғри қабул қилинган тақдирда, апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этади;

тармоқ корхонасини юқори технологияли ишлаб чиқаришни жорий этган электротехника саноати корхоналарининг рўйхатидан чиқариш тўғрисидаги қарор ушбу Низом талабларига зид равишда қабул қилинганлиги аниқланган тақдирда, апелляция шикоятини қаноатлантириш ва тармоқ корхонасини рўйхатга киритиш тўғрисида қарор қабул қилади.


25. Апелляция қарори ҳақида тармоқ корхонаси у қабул қилинган кундан бошлаб уч кун ичида хабардор қилинади.


26. Апелляция қароридан норози бўлган тармоқ корхонаси қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда бевосита судга шикоят қилиш ҳуқуқига эга.



6-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР

           

27. Рўйхатга киритилган тармоқ корхоналарига нисбатан мис хомашёсини биржа савдолари орқали харид қилишда тўловнинг 25 фоизини аванс тарзида ва қолган 75 фоизини мис хомашёси олинганидан сўнг 90 иш куни ичида ҳар ойда тенг улушларда амалга ошириш имтиёзининг қўлланилишини назорат қилиш Ваколатли орган томонидан амалга оширилади.


28. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

        

         




Низомга

1-ИЛОВА



Юқори технологияли ишлаб чиқариш

жараёнини жорий этган электротехника

саноати корхоналарини баҳолаш

МЕЗОНЛАРИ

             

Т/р


Кўрсаткичлар


Cалмоқ ўлчови


Тавсия этилган ёки

минимал меъёр


Ҳақиқий қиймат


Самарадорликнинг

муҳим

кўрсаткичлари

         

1

Умумий ишлаб чиқаришда юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар улуши


10



10

1.1.

0 дан 10 фоизгача


0

0 дан 10 фоизгача


0

1.2.

11 дан 15 фоизгача


5

11 дан 15 фоизгача


5

1.3.

16 фоиз ва ундан юқори


10

16 >


10

2

Ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш даражаси (пул ҳажмига нисбатан фоизда)


5



5

2.1.

0 дан 65 фоизгача


0

0 дан 65 фоизгача



2.2.

66 фоиз ва ундан юқори


5

66 >


5

3

Экспорт мақсадли кўрсаткичининг бажарилиши (пул ҳажмига нисбатан фоизда)


5



5

3.1.

0 дан 99 фоизгача


0

0 дан 99 фоизгача



3.2.

100 фоиз ва ундан юқори


5

100 >


5

4

Маҳсулотлар экспортининг умумий ҳажмида юқори қўшимча қийматга эга маҳсулотлар улуши:


10



10

4.1.

0 дан 10 фоизгача


0

0 дан 10 фоизгача


0

4.2.

11 дан 15 фоизгача


5

11 дан 15 фоизгача


5

4.3.

16 фоиз ва ундан юқори


10

16 >


10

5

Маҳсулотлар экспортининг умумий ҳажмида Европа давлатларига амалга оширилган экспорт улуши 10 фоиз ва ёки ундан юқорилиги


10



10

6

Биржа савдоларида сотиб олинган мис катодларини қайта ишлаш учун мўлжалланган ўз мис эритиш печининг мавжудлиги


5

5


5


Ускуна паспорти илова килинганда қиймат қўшилади.


5

5


5

- Корхонанинг асосий фаолият туридан келиб чиқиб танланади


6.1.

* Сим-ўтказгич маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналар учун:


10

10


10


йирик тортиш дастгоҳлари (оборудования грубого волочения);


1

1


1


ўрта тортиш дастгоҳлари (оборудования среднего волочения);


1

1


1


майда тортиш дастгоҳлари (оборудования тонкого волочения);


3

3


3


ўтказувчи симларни букиш учун ускуналар (оборудования скрутки ТПЖ (токопроводящих жил))


3

3


3


экструзияловчи ускуналар (кабель ва сим маҳсулотларини изоляциялаш ва қобиқлаш учун) (экструзионное оборудование (для наложения изоляции и оболочки))


2

2


2

6.2.

Мис трубкалари ва найчалари ишлаб чиқарувчи корхоналар учун:


10

10


10


тортиш дастгоҳлари (оборудования волочения)


1

1


1


шакл бериш, прокатлаш ускуналари (оборудования для прокатки)


1

1


1


юпқа деворли мис найчалар ишлаб чиқариш учун ўта юпка тортиш дастгоҳи (сверхтонкие волочения для тонкостенных трубок)


3

3


3


пресслаш ускуналари (оборудования для прессования)


3

3


3


туннел шаклидаги печкалар (туннельная печь)


2

2


2

6.3.

Мис шиналар ишлаб чиқарувчи корхоналар учун:


10

10


10


пресслаш ускуналари (оборудования для прессования)


1

1


1


шакл бериш, прокатлаш ускуналари (оборудования для прокатки)


1

1


1


қалайлаш дастгоҳлари (оборудования для лужения)


8

8


8

7

Ишлаб чиқариш жараёни рақамлаштирилганлиги (ERP, MES, PLM ва бошқалар)


10

10


10

8

Синов базасининг мавжудлиги (Техник жиҳатдан тартибга солиш органларида ёки халқаро ташкилотлар томонидан аккредитациядан ўтган, аттестация қилинган ёки сертификатланган)


10

10


10

9

Халқаро сертификатнинг мавжудлиги: VDE, CE, ROHS, KEMA ва BASEC


10

10


10

10

Рентабеллик


3

>0,05


3

11

Aсосий воситаларнинг янгиланиш даражаси


2

0,1


2

12

Инвестиция дастурларини амалга ошириш

(Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан тасдиқланадиган инвестициялар дастури доирасида баҳоланади)


10

10


10

12.1.

инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда иштирок этмайди


0

0


0

12.2.

лойиҳанинг қиймати 5 млн доллардан кам


5

5


5

12.3.

лойиҳа қиймати 5 млн доллар ортиқ


10

10


10

Жами:


100,0

-


100,0

            

Изоҳ. Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси ушбу мезонларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиши мумкин.

         

           




Низомга

2-ИЛОВА



Юқори технологияли ишлаб чиқариш

жараёнини жорий этган электротехника саноати

корхоналарининг рўйхатини шакллантириш

ва юритиш тартиби

СХЕМАСИ

          

   

Босқичлар

    


     

Субъектлар

    


   

Тадбирлар

    


     

Бажариш муддатлари

      








1-босқич


Тармоқ корхонаси


         

Электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда "Рўйхат" АТ орқали юқори технологияли ишлаб чиқариш жараёнини жорий этган электротехника саноати корхоналарини рўйхатга киритиш тўғрисида Ишчи органга ариза билан мурожаат қилади.

         


Ўз хоҳишига кўра ҳар

чоракда ҳисобот чорагидан

кейинги ойнинг ўнинчи

кунига қадар











2-босқич


Ишчи орган

("Ўзэлтехсаноат" уюшмаси)


        

Ишчи орган ариза тушган кундан бошлаб ҳужжатлар тўпламини ўрганиб чиқади.

Ўрганишлар натижасида тармоқ корхонаси барча талабларга жавоб берганда, Ваколатли органга ҳужжатлар тўпламини кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш учун киритади.

Тақдим этилган ҳужжатлар тўпламида камчиликлар аниқланганда, уларни бартараф этиш ва Ишчи органга қайта тақдим этиш тўғрисида тармоқ корхонасининг "Рўйхат" АТдаги шахсий кабинетига хабарнома юборади.

         


Ўн беш иш куни ичида











3-босқич


Ваколатли орган

(Инвестициялар, саноат

ва савдо вазирлиги)


         

Ваколатли орган тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиб, натижаси бўйича тармоқ корхонаси рўйхатга:

киритилишини тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилади ва уни Ишчи органга ҳамда "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" АЖга тақдим этади.

киритилишини рад этиш тўғрисидаги қарорни ва унинг сабаблари кўрсатилган маълумотларни Ишчи органга тақдим этади.

        


Беш иш куни ичида











4-босқич


Ишчи орган

("Ўзэлтехсаноат" уюшмаси)


            

Ишчи орган тармоқ корхонаси рўйхатга киритилганлигини тасдиқлаш ёки рад этиш тўғрисида Ваколатли орган томонидан қабул қилинган қарорни ва маълумотларни тармоқ корхонасининг "Рўйхат" АТдаги шахсий кабинетига юборади.

         


Бир кун ичида











5-босқич


Тармоқ корхонаси


       

Рўйхатга киритилгандан сўнг мазкур Низомга 1-иловада келтирилган маълумотларни "Рўйхат" АТ орқали белгиланган муддатларда Ишчи органга тақдим этиб боради.

         


Ҳар чоракда ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг ўнинчи кунига қадар




           

             




Низомга

3-ИЛОВА



Юқори технологияли ишлаб чиқариш

жараёнини жорий этган электротехника

саноати корхоналарининг

РЎЙХАТИ

         

Т/р

        

Корхонанинг номи

       

Корхонанинг асосий фаолият тури

(ишлаб чиқариладиган

маҳсулотлар бўйича)

     

Корхона жойлашган жой

(почта манзили)

      

СТИР


Баҳо

(балл)

      

Боғланиш учун

телефон рақамлари

        

1.

  







2.

  







3.

  







...

  







         

         

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 11 май









































































Время: 0.0054
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск