ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.05.2023 й. 195-сон "2023 йилда ҳудудий ва республика тармоқлараро саноат ярмаркаларини ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.05.2023 й.

N 195




2023 ЙИЛДА ҲУДУДИЙ

ВА РЕСПУБЛИКА ТАРМОҚЛАРАРО

САНОАТ ЯРМАРКАЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ВА ЎТКАЗИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Саноат кооперациясини янада ривожлантириш ва талаб юқори бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 1 майдаги ПҚ-4302-сон қарорига мувофиқ саноат маҳсулотлари бозорининг барча қатламларидаги хўжалик юритувчи субъектларни мақсадли жалб қилиш, манфаатдор доираларга республикада ишлаб чиқарилаётган саноат маҳсулотлари турлари, техник тавсифлари ва сифат кўрсаткичлари тўғрисида маълумот бериш орқали дастурий чора-тадбирларни амалга ошириш ҳамда мунтазам равишда саноат ярмаркаларини ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

2023 йилда ҳудудий ва республика тармоқлараро саноат ярмаркаларини ўтказиш режа-жадвали 1-иловага мувофиқ;

2023 йилда республика тармоқлараро саноат ярмаркасини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ишчи гуруҳ таркиби 2-иловага мувофиқ;

2023 йилда ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ишчи гуруҳларнинг намунавий таркиби 3-иловага мувофиқ;

2023 йилда ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаларини ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари режаси 4-иловага мувофиқ;

2023 йилда республика тармоқлараро саноат ярмаркаларини ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари режаси 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ҳудудий ва республика тармоқлараро саноат ярмаркаларини ўтказиш билан боғлиқ харажатлар ушбу ярмаркаларни ташкил этувчи ҳамда уларда иштирок этувчи тадбиркорлик субектларининг ўз маблағлари ҳисобидан мустақил равишда амалга оширилиши инобатга олинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Рақамли трансформация марказининг электрон кооперация портали (кейинги ўринларда - Портал) орқали:

келгусида республикадаги иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудий корхоналар томонидан ишлаб чиқариладиган тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар, хомашё ва материалларнинг алоҳида турлари бўйича рўйхатни шакллантирсин ва доимий равишда янгилаб борсин;

маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг салоҳиятини янада самарали амалга ошириш учун ҳудудий ва республика тармоқлараро саноат ярмаркасида иштирок этадиган корхоналар рўйхатини олдиндан аниқлаш ва Портал орқали онлайн рўйхатдан 10 кун олдин ўтказишни таъминласин;

ярмарка якунлари бўйича тузилган шартномалар ва меморандумлар тўғрисидаги келишувлар бажарилишининг мониторингини ташкил этсин;

ҳудудий ва республика тармоқлараро саноат ярмаркаларида ягона иштирокчи сифатида ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳамда жамоат бирлашмалари ҳисобланган юридик шахсларнинг ўзлари ишлаб чиқарган маҳсулотлари билан қатнашиши учун тегишли жойлар ажратилишини таъминласин, уларнинг иштироки билан боғлиқ барча ташкилий масалаларни ҳал этиш чораларини кўрсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги:

хорижий корхоналарни ва хорижий иштирокчиларни 2024 йил учун маҳсулот етказиб бериш бўйича шартномалар тузиш режалаштирилган ҳудудий ва республика саноат ярмаркалари тўғрисида хабардор қилсин ҳамда уларни саноат ярмаркаларида иштирок этишга таклиф қилсин;

хорижий инвесторларнинг ҳудудий ҳамда республика тармоқлараро саноат ярмаркаларига фаол жалб қилинишини таъминласин;

иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудий корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларни хорижга сотиш бўйича ярмарка доирасида экспорт шартномаларини тузиш имкониятини яратсин;

хорижий инвесторларни ҳудудий ҳамда республика тармоқлараро саноат ярмаркаларига фаол жалб қилган ҳолда улар билан алоқалар ўрнатсин, экспорт масалалари бўйича иқтисодиёт тармоқларига ва ҳудудий корхоналарга маслаҳат берсин.


4. Вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2023 йилда қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2023 йил 16 февралдаги ПҚ-57-сон қарори ижросини жадаллаштириш мақсадида барча ҳудудий ярмаркаларга маҳаллий қайта тикланувчи энергия манбаларини ишлаб чиқарадиган ва етказиб берадиган ташкилотлар фаол жалб этилишини;

мазкур қарор билан тасдиқланган чора-тадбирлар режасининг белгиланган муддатларда сифатли амалга оширилишини таъминласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тармоқлараро саноат ярмаркаларида янги ва инновацион маҳсулотлари, стартап ишланмалари ва тақдимотлари билан фаол иштирок этсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги:

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудий корхоналарнинг ҳудудий ҳамда республика тармоқлараро саноат ярмаркаларида ихтиёрий равишда фаол иштирок этишларига кўмаклашсин;

саноат ярмаркалари якунлари бўйича Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот киритилишини ҳамда имзоланган шартномаларнинг ижро ҳолати Вазирлар Маҳкамасининг Раёсати мажлисида муҳокама қилинишини ташкил этсин.


7. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясига:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республикада ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва саноат кооперациясини кенгайтиришнинг самарали тизимини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 24 январдаги ПҚ-99-сон қарори асосида ишлаб чиқариш ташкил этилган, ички ва ташқи бозорларда харидоргир маҳсулотларни (хизматларни) иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудий корхоналар томонидан реклама қилишда чегирмалар бериш;

ҳудудий ва республика саноат ярмаркалари ҳамда Портал фаолиятини кенг ёритиш тавсия этилсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири Л.Ш. Кудратов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                      А. Арипов





Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 11 майдаги

195-сон қарорига

1-ИЛОВА



2023 йилда ҳудудий ва республика тармоқлараро

саноат ярмаркаларини ўтказиш

РЕЖА-ЖАДВАЛИ

Т/р

Ҳудуд номи


Саноат ярмаркасининг ихтисослашуви


Ўтказиш муддати


I. Ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркалари

1.

Самарқанд вилояти

Туризм, гастрономик туризм, озиқ-овқат саноати, мебелсозлик ва электротехника саноати ҳамда гилам маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича


2023 йил

30-31 май


2.

Фарғона вилояти

Тўқимачилик ва ипакни қайта ишлаш, чарм-пойабзал, мебелсозлик, нефть ва газ, кимё саноати, қурилиш материалларини ишлаб чиқариш бўйича


2023 йил

15-16 июнь

3.

Андижон вилояти

Қурилиш материаллари, тўқимачилик, автомобилсозлик, электротехника, фармацевтика саноати, мебелсозлик, кимё саноати, озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича


2023 йил

6-7 июль


4.

Наманган вилояти

Тўқимачилик, чарм-пойабзал, курилиш материаллари, электр энергетикаси, электро-техника, озиқ-овқат ва мебелсозлик саноати бўйича


2023 йил

20-21 июль


5.

Қорақалпоғистон Республикаси

Табиий ва минерал ресурсларни чуқур қайта ишлаш, нефть-кимё саноати маҳсулотлари, қурилиш материаллари, мебелсозлик, электр энергетикаси ва электротехника маҳсулотлари саноати бўйича


2023 йил

3-4 август

6.

Сурхондарё вилояти

Қишлоқ хўжалиги ва мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш, курилиш материаллари, доривор ўсимликларни кайта ишлаш соҳалари ва озиқ- овқат саноати бўйича


2023 йил

24-25 август


7.

Навоий вилояти

Tor-кон металлургияси, электротехника, энергетика ва кимё саноати ва қурилиш материаллари бўйича


2023 йил

7-8 сентябрь


8.

Хоразм вилояти

Туризм, туризм соҳаси учун тўқимачилик маҳсулотлари, транспорт ва логистика, автомобилсозлик, қишлоқ хўжалиги техникаси, мебелсозлик саноати бўйича


2023 йил

21-22 сентябрь


9.

Қашқадарё вилояти

Нефть ва газ саноати, электр-энергетикаси, кимё саноати, чарм-пойабзал, тўқимачилик, электротехника ва фармацевтика саноати бўйича


2023 йил 5-6 октябрь

10.

Тошкент вилояти

Металлургия, кимё саноати, электр энергетикаси, электротехника, қурилиш материаллари ва қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқариш бўйича


2023 йил

19-20 октябрь


11.

Сирдарё вилояти

Кимё саноати, чарм-пойабзал, тўқимачилик ва ипакни қайта ишлаш, қурилиш материаллари, мебелсозлик ва фармацевтика саноати бўйича


2023 йил

2-3 ноябрь


II. Республика тармоқлараро саноат ярмаркаси

12.

Тошкент шаҳри

Республиканинг барча тармоқлари томонидан 2024 йил учун буюртмалар портфелини шакллантириш


2023 йил 12-15 декабрь

         

Изоҳ: Ишчи гуруҳга саноат ярмаркаларининг иқтисодий ихтисослашувига ва уларни ўтказиш муддатига ўзгартириш киритши ҳуқуқи берилади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 11 майдаги

195-сон қарорига

2-ИЛОВА



2023 йилда республика тармоқлараро саноат ярмаркасини

ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ишчи гуруҳ

ТАРКИБИ

1. Л.Ш. Кудратов

-

инвестициялар, саноат ва савдо вазири, ишчи гуруҳ раҳбари


2. Н.Қ. Холмуродов

-

инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг биринчи ўринбосари, ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари


3. Д.С. Касимов

-

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил


4. Э.Ж. Хамраев

-

ташқи ишлар вазири ўринбосари


5. И.И. Норқулов

-

иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари


6. Ж.Т. Махсудов

-

рақамли технологиялар вазири ўринбосари


7. Д.А. Ваҳобов

-

Савдо-саноат палатаси раиси


8. Д.Н. Саттаров

-

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги бош директори


9. У.Х. Мурадов

-

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги бош директори


10. С.З. Мирзаев

-

"Ўзбекистон Фанлар академияси вице-президенти


11. О.М. Саидхонов

-

"Ўзэкспомарказ" АЖ бошқаруви раиси


12. Ш.Х. Содиков

-

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Рақамли трансформация маркази директори, ишчи гуруҳ котиби


13. З.О. Турсунов

-

Тошкент шаҳар ҳокимининг маҳаллий саноатни ривожлантириш масалалари бўйича ёрдамчиси, ишчи гуруҳ котиби


       

Изоҳ: Ишчи гуруҳ аъзолари бошқа ишга ўтганда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 11 майдаги

195-сон қарорига

3-ИЛОВА



2023 йилда ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаларини

ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ишчи гуруҳларнинг

НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ

1. Лавозимига кўра

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, ишчи гуруҳ раҳбари


2. Лавозимига кўра

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг маҳаллий саноатни ривожлантириш бўйича ёрдамчилари, ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари


3. Лавозимига кўра

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари


4. Лавозимига кўра

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ўринбосари - инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғи


5. Лавозимига кўра

-

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳудудий бошқармаси бошлиғи


6. Лавозимига кўра

-

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги тизимидаги ташкилотнинг ҳудудий филиали бошлиғи


7. Келишув асосида

-

ҳудудлардаги иқтисодиёт тармоқлари раҳбарлари


       

Изоҳ: Ишчи гуруҳи аъзолари бошқа ишга ўтганда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 11 майдаги

195-сон қарорига

4-ИЛОВА



2023 йилда ҳудудий тармоқлараро саноат

ярмаркаларини ташкил этиш ва ўтказиш

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ РЕЖАСИ

Т/р

Чора-тадбир номи


Бажариш муддати


Масъуллар


Ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркалари

1.

Ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаларида (кейинги ўринларда - саноат ярмаркалари) ички ва ташқи бозорларда талаб юқори бўлган маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи ҳудудий корхоналар, шу жумладан, кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг иштирокини таъминлаш мақсадида уларни хабардор қилиш ва жалб этиш.


Ярмаркаларни ўтказиш режа-жадвалида кўрсатилган муддатдан бир ой олдин


Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси


2.

Саноат ярмаркаларида иштирок этадиган иқтисодиёт тармоқлари, хорижий инвесторларни ҳамда ҳудудий корхоналар рўйхатини шакллантириш.


Ярмаркаларни ўтказиш режа-жадвалида кўрсатилган муддатдан бир ой олдин


Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Ташқи ишлар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


3.

Иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудий корхоналар, шу жумладан, кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектлари томонидан намойиш этиладиган янги турдаги маҳсулотлар, шунингдек, иқтисодиёт тармоқлари томонидан импорт қилинадиган маҳсулотлар (хомашё, эҳтиёт қисмлар, бутловчи буюмлар, ускуна ва материаллар) рўйхатини шакллантириш ҳамда Ракам ли трансформация марказининг Электрон кооперация портали (кейинги ўринларда - Портал) орқали маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналарга етказиш.


Ярмаркаларни ўтказиш режа-жадвалида кўрсатилган муддатдан бир ой олдин


Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


4.

Республикада фаолият юритаётган корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни саноат ярмаркаларида намойиш этиш мақсадида улар тўғрисидаги батафсил маълумотни Порталга жойлаштириш.


Саноат ярмаркаларини ўтказиш вақтида


Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


5.

Кўргазма стендларининг макетларини ҳамда саноат ярмаркаларини ўтказиш дастурини ишлаб чиқиш.

Унда саноат ярмаркаларининг очилиш ва ёпилиш маросимлари сценарийсини, ҳудудий корхоналар, жумладан, кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектлари вакилларининг тақдимотларини назарда тутиш.


Ярмаркаларни ўтказиш режа-жадвалида кўрсатилган муддатдан 10 кун олдин


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


6.

"Ўзэкспомарказ" АЖ билан ҳамкорликда саноат ярмаркалари иштирокчиларининг кўргазма стендларини жойлаштириш ҳамда дизайнини ишлаб чиқиш бўйича амалий чоралар кўриш.

Бунда кўргазма стендларида жойлаштириладиган маҳсулотларни ишлаб чиқарилаётган, ишлаб чиқарилиши ўзлаштириладиган ҳамда ишлаб чиқарилиши тавсия этиладиган маҳсулотларга ажратган ҳолда жойлаштиришни таъминлаш.


Саноат ярмаркаларини ўтказиш вақтида


Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


7.

Иқтисодиёг тармоқларининг ишлаб чиқариш фаолиятида талаб этиладиган маҳсулотларга (хомашё, эҳтиёт қисмлар, бутловчи буюмлар, ускуна ва материаллар) бўлган эҳтиёжлари тўғрисидаги маълумотлар бўйича тақдимотлар ўтказилишини ҳамда уларнинг Портал орқали ёритиб борилишини таъминлаш.


Саноат ярмаркаларини ўтказиш вақтида


Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги


8.

Саноат ярмаркалари ўтказиладиган ҳудудни, жумладан, тақдимотлар, музокаралар ҳамда ҳамкорлик шартномалари имзоланадиган жойларни тайёрлаш ва безаш.


Ярмаркаларни ўтказиш режа-жадвалида кўрсатилган муддатдан тўрт кун олдин


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


9.

Кўргазма стендларини лойиҳалаштириш, ўрнатиш ишларини якунлаш.


Ярмаркаларни ўтказиш режа-жадвалида кўрсатилган муддатдан тўрт кун олдин


Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


10.

Саноат ярмаркалари давомида Портал орқали маҳсулотларни сотиш ва харид қилиш бўйича ҳамкорлик шартномалари ҳамда импорт ўрнини босувчи маҳсулотларни ишлаб чиқариш бўйича техник жиҳатдан ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги меморандумларни имзолаш.


Саноат ярмаркаларини ўтказиш вақтида


Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


11.

Саноат кооперацияси бўйича тузилган шартномалар сони, ишлаб чиқариш мўлжалланган маҳсулот турлари, шунингдек, янги юқори технологик маҳсулотлар, инновацион ишланмалар ва бошқа кўрсаткичлар бўйича энг яхши натижаларга эришган саноат ярмаркалари иштирокчиларини рағбатлантириш.


Саноат ярмаркаларини якунлаш вақтида


Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


12.

Саноат ярмаркалари якунлари бўйича бажарилган ишлар ва эришилган натижалар, жумладан, янги турдаги маҳсулотларни ишлаб чикаришни маҳаллийлаштириш ҳамда саноат кооперацияси алоқаларини кенгайтириш тўғрисидаги маълумотларни тайёрлаш ва ишчи гуруҳга тақдим этиш.


Саноат ярмаркаларини якунлаш вақтида


Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


13.

Саноат ярмаркаларини ташкил этиш ҳамда ўтказиш бўйича ишчи гуруҳнинг йиғилишини ташкил этиш.

Йиғилишда саноат ярмаркалари натижаларини муҳокама қилиш, янги турдаги маҳсулотларни ўзлаштириш ва саноат кооперациясини кенгайтириш ишларини янада такомиллаштириш ҳамда белгиланган самарадорликка эришиш чора-тадбирларини ишлаб чикиш.


Саноат ярмаркалари якунланганидан сўнг уч кун муддатда


Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


Иқтисодиёт тармоқлари ҳамда ҳудудий корхоналар ўртасида кооперация

алоқаларини ўрнатиш ва кенгайтириб бориш, шунингдек, ушбу жараёнда

кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектлари иштирокини

фаоллаштириш тўғрисида таклиф ишлаб чиқиш

14.

Иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудий корхоналар томонидан қуйидаги маълумотларни Порталда жойлаштириш ҳамда уларнинг доимий равишда янгиланиб боришини таъминлаш, хусусан:

ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар, ўзлаштириладиган янги турдаги маҳсулотлар, барқарор талабга эга ҳамда ривожланиш истиқболли бўлган корхоналар импорт товарлари тўғрисида;

ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишда масъул бўлган раҳбарлар тўғрисида.


Доимий равишда


Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


15.

Саноат ярмаркалари натижаларига кўра ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва саноат кооперацияси бўйича таклифларни хатловдан ўтказиш, саноат кооперацияси доирасида маҳсулот етказиб бериш бўйича шартномалар реестрини ва импорт ўрнини босувчи маҳсулот ишлаб чиқаришни ривожлантириш меморандумларпни шакллантириш.

Тайёрланган маълумотларни ишчи гуруҳга киритиш.


Саноат ярмаркаларини ўтказиш вақтида


Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар, идоралар


16.

Иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудий корхоналар томонидан импорт қилинадиган тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материалларни ишлаб чиқариш жараёнига кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектларини жалб қилиш бўйича аниқ таклифларни ишлаб чиқиш.

Тайёрланган маълумотларни ишчи гуруҳга киритиш.


Саноат ярмаркаларини ўтказиш вақтида


Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


17.

Импорт таркиби ва ички бозор эҳтиёжлари таҳлили асосида ишлаб чиқарилишини маҳаллийлаштириш учун тавсия этилаётган маҳсулотлар бўйича кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектларига буюртма бериш.


Саноат ярмаркаларини ўтказиш вақтида


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


18.

Ҳудудий корхоналарга, шу жумладан, кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектларига қуйидаги масалаларда ёрдам кўрсатиш:

уларга бўш бино ва иншоотларни, фойдаланилмаётган технологик ускуналарни ва янги турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун асбоб-ускуналарни ижарага бериш;

ўзлаштирилаётган маҳсулотлар учун техник параметрлар ва сифат талабларини мувофиқлаштириб бориш.


Доимий равишда


Вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


       





Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 11 майдаги

195-сон қарорига

5-ИЛОВА



2023 йилда республика тармоқлараро саноат

ярмаркаларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ РЕЖАСИ

Т/р

Чора-тадбир номи


Бажариш муддати


Масъуллар


1.

Республика тармоқлараро саноат ярмаркаси (кейинги ўринларда - Республика саноат ярмаркаси) доирасидаги таклифлар асосида иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудий корхоналар, шу жумладан, кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектлари билан кооперация алоқаларини ривожлантиришни ўрганиш, импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун замонавий технологияларни жалб қилишда маҳаллий корхоналар ва хорижий инвесторлар билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш.


2023 йил

март-ноябрь


Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар, идоралар


2.

Ихтисослашган ташкилотларнинг республика саноат ярмаркасида янги алоқалар ва ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш доирасида янги технологиялар ва ишлаб чиқариш лойиҳаларини, шунингдек, талаб этиладиган маҳсулотлар бўйича таклифларни тақдим этиш.


2023 йил

март-ноябрь


Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги


3.

Ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва саноат кооперацияси алоқаларини кенгайтириш тадбирлари доирасида янги турдаги маҳсулотларни ишлаб чикаришни ташкил этиш, маҳсулотнинг техник параметрлари ва сифат кўрсаткичларини такомиллаштириш йўлларини ишлаб чиқиш.


Республика тармоқлараро саноат ярмаркасига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш доирасида


Вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги


4.

Саноат кооперацияси асосида маҳсулот етказиб бериш бўйича Портал орқали тузилган шартномаларнинг реестрини шакллантириб бориш.


2023 йил

март-ноябрь


Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


5.

Республикада фаолият юритаётган корхоналарга ва хорижий инвесторларга республика саноат ярмаркасида иштирок этиш учун таклифномалар юбориш.


2023 йил

1 ноябрь


Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги


6.

Республика саноат ярмаркасида иштирок этиш учун ариза бериш, ярмаркада иштирок этадиганлар рўйхатини шакллантириш, стенд эскизлари билан танишиш, шунингдек, ярмарка иштирокчисининг янги ва намойиш этадиган маҳсулоти турларини Портал орқали онлайн тарзда жойлаштириш тизимини ишга тушириш.


2023 йил

1 ноябрь


Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


7.

Стендларни лойиҳалаштириш ва жойлаштиришни республика саноат ярмаркаси иштирокчилари билан келишиш.


2023 йил

10 ноябрь


Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


8.

Республика саноат ярмаркасида тузилган шартномалар доирасида маҳсулотларни етказиб беришнинг прогноз параметрларини аниқлаш ва Республика саноат ярмаркасини ташкил этиш ҳамда ўтказиш бўйича ишчи гуруҳга тасдиқлаш учун тақдим этиш.


2023 йил

10 ноябрь


Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


9.

Республика саноат ярмаркасини ўтказиш дастурини тайёрлаш.


2023 йил

5 ноябрь


Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги


10.

Республика саноат ярмаркаси иштирокчиларининг кўргазма стендларини ўрнатиш ва лойиҳалаш ишларини якунлаш.


2023 йил

15 ноябрь


Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


11.

Республика саноат ярмаркасида иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудий корхоналар томонидан ишлаб чиқарилиши тавсия этилган маҳсулотлар рўйхати ва илғор хорижий технологиялар тақдимоти асосида кўргазма стендларини безатиш.


2023 йил

15 ноябрь


Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


12.

Кўргазма стендларини безатиш ва ярмарка иштирокчиларига стандартлаштириш, сертификатлаш, молиявий хизматлар бўйича маслаҳатлар бериш.


Республика саноат ярмаркасини ўтказиш вақтида


Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, тижорат банклари, суғурта ва лизинг компаниялари


13.

Порталда ярмарка доирасида тузилган шартномалар ҳажми ва соҳалар бўйича таҳлилий материалларни тайёрлаш.


2023 йил

20-24 ноябрь


Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


Асосий тадбирлар учун жойларни тайёрлаш

14.

Республика саноат ярмаркаси тадбирларини ўтказиш учун ярмарка ҳудудини, 1-4 павильонларни, 1,2-Атриум ва конференциялар залини тайёрлаш, йўлакларини ковролан гиламлари билан безаш.


2023 йил

15 ноябрь


Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги


15

Республика саноат ярмаркаси ҳақидаги видеороликни, логотип ва баннерлар дизайнини тайёрлаш.


2023 йил

1 ноябрь


Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги


16

Шартномалар ва меморандумлар имзолаш учун зоналар ва "В2В" зоналарини жиҳозлаш, онлайн шартномаларни имзолаш учун иштирокчиларини компьютер оргтехникаси билан таъминлаш.


2023 йил

15 ноябрь


Тошкент шаҳар ҳокимлиги


17.

Электр таъминоти, захирадаги ёритиш ускуналари, кондиционер, алоқа, телекоммуникация тизимлари ҳамда кўргазма мажмуаси ва конференциялар залини тайёрлаш.


2023 йил

10 ноябрь


Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги


18.

Кўргазма мажмуасининг ташқи ҳудудини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш.


2023 йил

10 ноябрь


Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги


19.

Республика саноат ярмаркаси давомида шартномалар ва меморандумларни рўйхатга олиш жойларини шунингдек, матбуот марказини ўрнатилган тартибда зарур Интернет (Wi-Fi) билан таъминлаш.


2023 йил

18-24 ноябрь


Рақамли технологиялар вазирлиги


20.

"Ўзэкспомарказ" АЖ ҳудудида республика саноат ярмаркаси ўтказиладиган жойларда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш.


2023 йил

20-24 ноябрь


Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги


21.

Республика саноат ярмаркасининг очилиш ва ёпилиш маросими жойларини расмийлаштириш, шу жумладан, гуллар билан безаш, зарур асбоб-ускуналар (овоз кучайтиргич аппаратураси, кенг форматли мониторлар ва проекторлар) билан таъминлаш ҳамда тадбир давомида тақдимотлар ўтказиш.


2023 йил

18-24 ноябрь


Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси


22.

Республика саноат ярмаркасининг очилиши ва ёпилишида маданий тадбирларни ташкил этиш.


2023 йил

20-24 ноябрь


Маданият ва туризм вазирлиги


23.

"Ўзэкспомарказ" АЖ барча павильионларида тақдимотларни намойиш этиш ва жонли эфирга узатишни таъминлаш.


Республика саноат ярмаркасини ўтказиш вақтида


Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси


24.

Республика саноат ярмаркаси ўтказиладиган жойларда жамоат тартибини сақлаш.


Республика саноат ярмаркасини ўтказиш вақтида


Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Миллий гвардия, Тошкент шаҳар ИИББ


Реклама кампанияси, оммавий ахборот воситаларида Республика тармоқлараро

саноат ярмаркасига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш ҳақида ахборотларни

кенг жамоатчиликка етказиш

25.

Иқтисодиёт тармоқлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари расмий веб-сайтларида, шунингдек, Порталда Республика саноат ярмаркаси ҳақидаги рекламаларни жойлаштириш.


2023 йил

10 ноябрь


Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қоракалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


26.

Республика саноат ярмаркаси ўтказилиши ҳақида аудио ва видео форматда реклама лавҳасини ишлаб чиқиш ҳамда марказий телевидение ва радио каналлар орқали ёритиб бориш.


2023 йил

октябрь-ноябрь


Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси


27.

Республика ва ҳудудий саноат ярмаркаси доирасида режалаштирилган тадбирлар ҳақида оммавий ахборот воситаларида, жумладан, марказий ва ҳудудий босмахоналар, шунингдек, радио ва тёлерадиоканалларда рекламаларни жойлаштириш.


2023 йил

июнь-октябрь

2023 йил

10-20 ноябрь


Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси


28.

Республика саноат ярмаркаси тадбирлари, уларни амалга оширишнинг мақсад ва вазифалари, кооперация алоқаларини ривожлантириш бўйича корхоналар тажрибаси ҳақидаги маълумотларни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш.


Ярмаркаларни ўтказиш режа-

жадвалида кўрсатилган муддатларда


Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси


29.

"Ўзэкспомарказ" АЖ ҳудудида Республика саноат ярмаркаси тўғрисидаги баннерларни тайёрлаш ва ўрнатиш.


2023 йил

15 ноябрь


Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги


30.

Республика саноат ярмаркаси ўтказилиши ҳақида реклама баннерларини чоп этиш ва жойлаштириш.


2023 йил

15-18 ноябрь


Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги


31.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри марказларининг марказий кўчаларидаги электрон мониторларда Республика саноат ярмаркаси ҳақида тайёрланган реклама роликларини кўрсатиб бориш.


2023 йил

1-20 ноябрь


Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


         


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 12 май













































Время: 0.1991
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск