ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ёқилғи-энергетика комплекси / Нефть ва газ маҳсулотларини реализация қилиш (етказиб бериш). Ҳисоб-китобларни амалга ошириш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 12.05.2023 й. ПҚ-157-сон "Табиий газ ва суюқ углеводородни қазиб чиқариш, қайта ишлаш ҳамда реализация қилиш ҳисобини юритиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

12.05.2023 й.

N ПҚ-157



ТАБИИЙ ГАЗ ВА СУЮҚ УГЛЕВОДОРОДНИ

ҚАЗИБ ЧИҚАРИШ, ҚАЙТА ИШЛАШ ҲАМДА

РЕАЛИЗАЦИЯ ҚИЛИШ ҲИСОБИНИ ЮРИТИШ

ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА

    

      

Табиий газ ҳажмлари ҳамда суюқ углеводород миқдорининг аниқ ҳисобини юритиш, нефть-газ тармоғида ҳисоб-китоб қилиш тартибини такомиллаштириш, газ таъминоти соҳасини рақамлаштириш, истеъмолчиларга энергия ресурсларини узлуксиз етказиб бериш ҳамда Давлат бюджетига тушумларнинг ўз вақтида келиб тушишини таъминлаш мақсадида:


1. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Энергетика вазирлигининг табиий газ ҳажмининг аниқ ҳисобини юритиш мақсадида барча табиий газни қабул қилиш ва узатиш нуқталарига онлайн электрон ҳисоблагичларни ўрнатиш, уларни солиқ органларининг ахборот тизимлари билан интеграция қилиш орқали ягона автоматлаштирилган табиий газ ҳаракати тизимини жорий этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Қуйидагилар:

Замонавий электрон ҳисоблагичлар ўрнатиладиган табиий газни қабул қилиш ва узатиш нуқталарининг жамланма рўйхати 1-иловага мувофиқ;

Хроматографлар ўрнатиладиган табиий газни қабул қилиш ва узатиш нуқталарининг рўйхати 2-иловага мувофиқ;

Республика ҳудудида қўшимча қуриладиган газ ўлчаш станциялари рўйхати 3-иловага мувофиқ;

Табиий газни қазиб олишдан якуний истеъмолчиларга етказиб беришгача бўлган жараёнларни тўлиқ автоматлаштириш орқали унинг аниқ ҳисобини юритиш бўйича "йўл харитаси" 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. 2023 йил 1 октябрдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан табиий газни қувурлар орқали ташиш (транзит) хизматларини кўрсатувчи корхоналар томонидан табиий газни қабул қилиш ва узатиш нуқталарига давлат реестрига киритилган хроматограф ҳамда электрон ҳисоблагичлар ўрнатилиши ва солиқ органларининг ахборот тизимлари билан интеграция қилиниши мажбурий этиб белгилансин.

Тижорат ўлчов узелларига ўрнатилган электрон ҳисоблагичларни солиқ органларининг ахборот тизимлари билан интеграция қилмаган табиий газ ва суюқ углеводородни қазиб чиқариш, қайта ишлаш, ташиш ҳамда реализация қилишни амалга оширувчи корхоналарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 227-1-моддасида белгиланган жавобгарлик чоралари қўлланилиши маълумот учун қабул қилинсин.


4. Солиқ қўмитаси 2023 йил 1 июлга қадар табиий газ ва суюқ углеводородни реализация қилиш тўғрисидаги шартномаларга оид зарур маълумотларни киритиш учун ахборот тизимини жорий этсин. Бунда, мазкур шартномаларга оид конфиденциал маълумотларни Солиқ қўмитасининг махсус ҳимояланган ахборот тизимига киритиш имконияти яратилсин.

Мазкур бандда назарда тутилган ахборот тизимини ишлаб чиқиш, унга техник хизмат кўрсатиш, сақлаш ва такомиллаштиришнинг молиялаштириш манбаи этиб Солиқ қўмитасининг махсус жамғармаси белгилансин.


5. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2023 йил 1 октябрдан бошлаб:

а) табиий газ ва суюқ углеводород реализациясини амалга оширувчи ҳамда уларни харид қилувчи корхоналар томонидан табиий газ ва суюқ углеводородни реализация қилиш тўғрисидаги шартномаларга оид зарур маълумотлар Солиқ қўмитасининг ахборот тизимига киритиб борилади.

Бунда, табиий газ ва суюқ углеводородни реализация қилиш тўғрисидаги шартномалар бўйича ахборот тизимига солиқларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш учун зарур бўлган маълумотлар, шу жумладан шартнома тури, рақами, санаси, товар тури (маркаси), миқдори ва нархи, ўлчов бирлиги, ҳисоб-китоб шакли ва бажариш муддатларини ўз ичига олган маълумотлар киритилади;

б) табиий газ ва суюқ углеводородни реализация қилиш тўғрисидаги шартномалар юзасидан электрон ҳисобварақ-фактуралар мазкур шартномалар бўйича Солиқ қўмитасининг ахборот тизимига киритилган маълумотлар асосида шакллантирилади.


6. Энергетика вазирлиги Солиқ қўмитаси билан биргаликда 2024 йил 1 январга қадар "Ўзбекнефтгаз" АЖ, "UzGasTrade" АЖ, "Ҳудудгазтаъминот" АЖ, маҳсулот тақсимотига оид битим иштирокчилари ҳамда қўшма ва хорижий корхоналар томонидан табиий газ ҳажмлари бўйича ҳисоб-китоблар Энергетика вазирлиги томонидан яратиладиган ягона автоматлаштирилган табиий газ ҳаракати тизимида юритилишини таъминласин, шунингдек, электрон ҳисобварақ-фактуралар ушбу тизим маълумотлари асосида автоматик равишда расмийлаштирилиб, табиий газни қабул қилувчи ташкилотларга юборилишини йўлга қўйсин.


7. Энергетика вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги билан биргаликда 2023 йил 1 июлга қадар барча босқичларда технологик йўқотишлар ва ўз эҳтиёжлари учун ишлатиладиган табиий газ ҳажми меъёрини белгиловчи нормативларни қайта кўриб чиқиб, амалиётга жорий этсин.


8. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб иқтисодиёт ва молия вазири Ш.Д. Кудбиев ҳамда энергетика вазири Ж.Т. Мирзамаҳмудов белгилансин.

Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.

         

          

Ўзбекистон Республикаси Президенти                                  Ш. Мирзиёев

       

        




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 12 майдаги

ПҚ-157-сон қарорига

1-ИЛОВА



Замонавий электрон ҳисоблагичлар

ўрнатиладиган табиий газни қабул

қилиш ва узатиш нуқталарининг

ЖАМЛАНМА РЎЙХАТИ

            

млн сўмда

Т/р

         

Корхона номи

      

Ўрнатилиши

лозим бўлган

ҳисоблагичлар

сони

(дона)

         

Зарур маблағ

     

шундан

         

харид қилишга

      

ўрнатишга

         

Жами


20

4 186

148 911

9 259

I.

"Ўзбекнефтгаз" АЖ


17

3 842

1 921

1 921,00

II.

"Ўзтрансгаз" АЖ


3

344

339

5,09

III.

"Ҳудудгазтаъминот" АЖ


129 550

153 983

146 651

7 333

3.1.

Улгуржи истеъмолчилар


0

0

0

0

3.2.

Аҳоли


129 550

153 983

146 651

7 333

           

Изоҳ. Электрон ҳисоблагичларни ўрнатиш муддати - 2023 йил 1 июлга қадар.

        

        




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 12 майдаги

ПҚ-157-сон қарорига

2-ИЛОВА



Хроматографлар ўрнатиладиган табиий газни

қабул қилиш ва узатиш нуқталарининг

РЎЙХАТИ

          

млн сўмда

Т/р

        

Бошқарма номи

     

Хроматограф ўрнатилганлик ҳолати

     

Зарур маблағлар

      

мавжуд

     

ўрнатиш зарур

      

Жами

       

4

35

59 325

      

1-босқич (2023 йил 1 октябрга қадар)

        

I.

"Ўзбекнефтгаз" АЖ


4

11

18 645

1.1.

Шўртан НГҚЧБ


0

5

8 475

1.2.

Муборак ГҚИЗ


1

0

0

1.3.

Газли НГҚЧБ


1

2

3 390

1.4.

Устюрт ГҚЧБ


1

3

5 085

1.5.

Шўртан ГКМ


1

0

0

1.6.

Муборак НГҚЧБ


0

1

1 695

       

2-босқич (2023 йил 1 декабрга қадар)

       

II.

"Ўзтрансгаз" АЖ


0

24

40 680

2.1.

"114 км" газ ўлчаш станцияси


0

1

1 695

2.2.

ТЗУ 614 км МГ САЦ


0

1

1 695

2.3.

"190 км" кран узели МГ Шўртан-Шеробод


0

1

1 695

2.4.

"5 км" газ ўлчаш станцияси МГ Муборак-Когон


0

1

1 695

2.5.

"50" км газ ўлчаш станцияси МГ Муборак-Зирабулоқ 1200


0

4

6 780

2.6.

"Когон-Газли-1" газ ўлчаш станцияси


0

1

1 695

2.7.

"Когон-Газли-2" газ ўлчаш станцияси


0

1

1 695

2.8.

"Бухоро-1" (ХБК) газ тақсимлаш станцияси


0

1

1 695

2.9.

"287 км" газ ўлчаш станцияси МГ Газли-Чимкент


0

1

1 695

2.10.

"116 км" газ ўлчаш станцияси МГ ДБСТ


0

1

1 695

2.11.

"209 км" газ ўлчаш станцияси МГ БГР-ТБА


0

1

1 695

2.12.

"Косон" газ ўлчаш станцияси


0

1

1 695

2.13.

"526 км" газ ўлчаш станцияси МГ БГР-ТФАА (Таш ГРЭС 2-навбат)


0

1

1 695

2.14.

"Ширин" (Бекобод) газ тақсимлаш станцияси


0

1

1 695

2.15.

"493 км" газ ўлчаш станцияси МГ ДБСТ


0

1

1 695

2.16.

"МГ Янгиер-Тошкент" газ ўлчаш станцияси


0

1

1 695

2.17.

"17 км" газ ўлчаш станцияси МГ Янгиер- Оҳангарон


0

1

1 695

2.18.

Оҳангарон КС


0

1

1 695

2.19.

Хўжаобод газни ер остида сақлаш иншооти


0

1

1 695

2.20.

Акчалак КСда режалаштирилган газ ўлчаш станцияси


0

1

1 695

2.21.

Қорақалпоғистон КСда режалаштирилган газ ўлчаш станцияси


0

1

1 695

           

         




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 12 майдаги

ПҚ-157-сон қарорига

3-ИЛОВА



Республика ҳудудида қўшимча қуриладиган

газ ўлчаш станциялари

РЎЙХАТИ

            

Т/р

        

Объект номи

       

1.

"Дарялик" газ ўлчаш станцияси

        

2.

"Бейнеу" газ ўлчаш станцияси

      

          

Изоҳлар:


1) газ ўлчаш станцияларини қуриш учун масъуллар: Энергетика вазирлиги, "UzGasTrade"АЖ ҳамда "Ўзтрансгаз" АЖ;


2) газ ўлчаш станцияларини қуриш муддати: 2024 йил 1 октябрга қадар;


3) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши бир ой муддатда Қорақалпоғистон Республикаси захирасидаги бўш турган ер майдонини газ ўлчаш станциясини қуриш учун "Ўзтрансгаз" АЖга қонунчиликда белгиланган тартибда ажратишга масъул ҳисобланади;


4) Рақамли технологиялар вазирлиги 2024 йил 1 октябрга қадар газ ўлчаш станциялари қуриладиган ҳудудларнинг интернет алоқаси билан таъминланишига масъул ҳисобланади;


5) газ ўлчаш станцияларини лойиҳалаштириш, қуриш ва жиҳозлаш ишларини молиялаштириш аниқ ҳисоб-китоблар асосида "UzGasTrade"АЖ ҳамда "Ўзтрансгаз" АЖлар томонидан 2023 йил 1 июнга қадар 150 млрд сўм миқдоридаги ўз маблағларини ажратиш ҳисобига амалга оширилади.

        

              




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 12 майдаги

ПҚ-157-сон қарорига

4-ИЛОВА



Табиий газни қазиб олишдан якуний

истеъмолчиларга етказиб беришгача бўлган

жараёнларни тўлиқ автоматлаштириш орқали

унинг аниқ ҳисобини юритиш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"

      

         

Т/р

    

Чора-тадбирлар номи

         

Амалга ошириш шакли

       

Ижро

муддати

    

Масъул ижрочилар

      

       

I. ҚАЗИБ ОЛИШ ВА ҚАЙТА ИШЛАШ СОҲАСИДА

         

1.

Газни қазиб олувчи корхоналардан қайта ишловчи корхоналарга табиий газни кирим қилишда унинг барча кириш нуқталарига электрон ҳисоблагичларни ўрнатиш ҳамда уларни Солиқ қўмитасининг ахборот тизимига интеграция қилиш.

1. Қайта ишловчи корхоналарда табиий газни кириш нуқталарига ўрнатилган барча ҳисоблагичларни хатловдан ўтказиш.


2023 йил

1 июнь


Энергетика вазирлиги (Мирзамаҳмудов), "Ўзбекнефтгаз"АЖ (Сидиқов)

2. Электрон ҳисоблагичлар ўрнатилмаган нуқталарга замонавий электрон ҳисоблагичларни ўрнатиш.


2023 йил

1 октябрь

3. Мавжуд ва янги ўрнатилган барча электрон ҳисоблагичларни Солиқ қўмитасининг ахборот тизимига интеграция қилиш.


2023 йил

1 ноябрь


4. Мазкур тадбирларни корхоналарнинг ўз маблағлари ҳисобидан молиялаштириш.


Лойиҳа

доирасида


2.

Табиий газни магистрал газ тизимига узатиш нуқталарига хроматографлар ўрнатиш.


1. Магистрал қувурлар орқали табиий газни қабул қилиш ва узатиш нуқталарига ўрнатилган хроматографлардаги маълумотларнинг тажриба-синов тарзида электрон ҳисоблагичларга автоматик равишда узатилишини таъминлаш.


2023 йил

1 июнь


"Ўзбекнефтгаз"АЖ (Сидиқов) "Ўзтрансгаз" АЖ, "UzGasTrade"АЖ

2. Тажриба-синов тадбирлари натижаларига кўра хроматографлардан электрон ҳисоблагичларга узатилган маълумотлар бўйича манфаатдор томонларнинг хулосасини олиш.


2023 йил

15 июнь


3. Олинган хулосалар асосида хроматографларни харид қилиш бўйича тендер ўтказиш.


2023 йил

1 июль


4. Тендер натижалари бўйича шартномалар тузиш.


2023 йил

1 сентябрь


5. Магистрал газ қувурларида тижорат ўлчов узелларига 35 та хроматограф ўрнатилишини таъминлаш.


2024 йил

1 январь


6. Мазкур тадбирларни корхоналарнинг ўз маблағлари ҳисобидан молиялаштириш.


Лойиҳа

доирасида


3.

Табиий газ тақсимотига оид далолатнома маълумотларини Солиқ қўмитасининг табиий газ ҳисобини юритиш ахборот тизимига ҳар ой якуни бўйича кейинги ойнинг 5-санасига қадар киритиш тартибини жорий қилиш.


1. Тизимда мавжуд далолатнома маълумотларини Солиқ қўмитасининг ахборот тизимига киритиш бўйича йўриқнома ишлаб чиқиш.


2023 йил

1 июнь


"Ўзбекнефтгаз"АЖ (Сидиқов), Солиқ қўмитаси (Мирзаев)

2. Йўриқнома асосида далолатнома маълумотларининг ахборот тизимига автоматик равишда киритилишини таъминлаш.


Доимий

4.

Табиий газни қазиб олишдан етказиб беришгача бўлган барча жараёнларда ҳисобга олиш тартибини белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш.


1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва норматив ҳужжатларни тўлиқ хатловдан ўтказиш.


2023 йил

1 июнь


Энергетика вазирлиги (Мирзамаҳмудов), Солиқ қўмитаси (Мирзаев), Ўзэнергоинспекция (Агзамов), Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги (Саттаров), "Ўзбекнефтгаз"АЖ (Сидиқов), "Ўзтрансгаз" АЖ, "UzGasTrade"АЖ, "Ҳудудгазтаъминот" АЖ (Эшмуратов)

2. Илғор хорижий давлатлар тажрибасини ўрганган ҳолда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва норматив ҳужжатларни такомиллаштириш бўйича аниқ таклифлар ишлаб чиқиш.


2023 йил

15 июнь


3. Табиий газни ҳисобга олиш тартиби, ўз эҳтиёжларига ишлатиш ва технологик йўқотишлар меъёрларини белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш.


2024 йил

1 январь


         

II. ТАШИШ СОҲАСИДА

          

5.

Улгуржи истеъмолчилар ва аҳолига замонавий электрон ҳисоблагичларни босқичма-босқич ўрнатиш ҳамда табиий газ етказиб бериш нуқталарига ўрнатилган "AutoPilot" ва "AutoPilot Pro" электрон ҳисоблагичларнинг техник ва функционал талабларга жавоб бериши ёки бермаслиги тўғрисида хулоса бериш.


1. Газ қувурларида ўрнатилган электрон газ ҳисоблаш ускуналари сонини аниқлаш.


2023 йил

1 июль


Энергетика вазирлиги (Мирзамаҳмудов), "Ўзбекнефтгаз" АЖ (Сидиқов), "UzGasTrade" АЖ, "Ўзтрансгаз" АЖ, "Ҳудудгазтаъминот" АЖ (Эшмурадов), "Киберхавфсизлик маркази" ДУК (Мирзаев), Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги (Саттаров), Ўзэнергоинспекция (Агзамов), Солиқ қўмитаси (Мирзаев)


2. Газ ҳисоблагичларини алмаштириш бўйича техник топшириқ ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2023 йил

1 август


3. Замонавий ва дастурий таъминотида камчиликлар мавжуд бўлмаган электрон ҳисоблагичларни харид қилиш бўйича ўрнатилган тартибда тендер ўтказиш ва ҳисоблагичларни харид қилиш.


2023 йил

1 октябрь


4. Замонавий ва дастурий таъминотида камчиликлар мавжуд бўлмаган электрон ҳисоблагичларни ўрнатиш ва солиқ органларининг ахборот тизими билан интеграция қилиш.

Бунда, электрон ҳисоблагичлар дастурий таъминотига ўзгартириш киритишга Солиқ қўмитасини огоҳлантирилган ҳолда рухсат этилади.


2024 йил

1 январь


5. Мазкур тадбирларни корхоналарнинг ўз маблағлари ҳисобидан молиялаштириш.


Лойиҳа

доирасида


6.

"Ўзтрансгаз" АЖ магистрал газ қувурларининг газ оқимлари аралашадиган жойлари ҳамда таркибий бўлинма ёки ташкилотлар ўртасидаги табиий газни қабул қилиш, узатиш, транзит нуқталарига оқимли хроматографларни ўрнатиш.


1. Хроматографлар ўрнатилиши лозим бўлган газ қувурларидаги табиий газни қабул қилиш, узатиш ва транзит нуқталарини аниқлаш.


2023 йил

1 июль


"Ўзтрансгаз" АЖ

2. Хроматографларни харид қилиш бўйича тендер ўтказиш.


2023 йил

1 август


3. Корхоналарнинг ўз маблағларидан оқим хроматографларни харид қилиш учун зарур маблағ ажратилишини таъминлаш.


2023 йил

15 август


4. Тендер натижалари бўйича шартномалар тузиш.


2023 йил

1 сентябрь


5. Ўрнатилиши лозим бўлган хроматографлар харидини амалга ошириш ва ўрнатиш.


2024 йил

1 январь


7.

"Дарялик" ва "Бейнеу" газ ўлчаш станцияларида магистрал газ узатиш тизимига кириш (чиқиш) нуқталарига электрон ҳисоблагичлар ва хроматограф ўрнатиш ҳамда солиқ органларининг ахборот тизимлари билан интеграция қилиш.


1. Қўшни давлатлар ҳудудида жойлашган "Дарялик" ва "Бейнеу" газ тақсимлаш тармоқларини ўрнига Ўзбекистон Республикаси ҳудудида магистрал газ қувурларида янги газ тақсимлаш тармоқларини қуришга қаратилган чора-тадбирлар ишлаб чиқиш.


2023 йил

1 июль


Энергетика вазирлиги (Мирзамаҳмудов), "Ўзтрансгаз"


2. Газ ўлчаш станцияларини қуриш бўйича техник-иқтисодий асослар ишлаб чиқиш.


2023 йил

1 август



3. Газ ўлчаш станцияларини қуриш ва жиҳозлаш учун танлов (тендер) савдоларини ўтказиш.


2023 йил

15 август



4. Газ ўлчаш станцияларини қуришда қўшни давлатларнинг табиий газни ташиш, сақлаш ва транзит қилишга ихтисослашган операторлари билан "Ўзтрансгаз" АЖ ўртасида ҳамкорликни амалга оширишга ҳар томонлама кўмаклашиш.

Бунда, газ ўлчаш станцияларини қуришда иштирок этувчи хорижий мутахассисларга кириш визалари консуллик йиғимлари ва ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш ҳисобидан йиғимлар ундирилмасдан белгиланган тартибда расмийлаштирилиши назарда тутилади.


2023 йил

1 июнь




Лойиҳа

доирасида


АЖ Ташқи ишлар вазирлиги (Саидов), "Ўзтрансгаз"


5. Буюртмалари бўйича газ ўлчаш станциясини қуриш учун қурилма ва жиҳозлар, техника, машина ва механизмлар, қурилиш материаллари, ускуналар ва бошқа товарларни Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб ва транзит мамлакатлар орқали ташиш ва қайтариб олиб келишда, заруратга кўра, чартер ҳаво юк ташувини ташкил этиш.


Лойиҳа

доирасида


АЖ "Ўзбекистон темир йўллари"АЖ (Хасилов), "Uzbekistan Airways" АЖ (Худайкулов), "Ўзтрансгаз" АЖ

6. Газ ўлчаш станциялари кириш (чиқиш) нуқталарида электрон ҳисоблагичлар ва хроматограф ўрнатиш ва ишга тушириш.


2024 йил

1 январь


Энергетика вазирлиги (Мирзамаҳмудов), "Ўзтрансгаз" АЖ, Солиқ қўмитаси (Мирзаев), Рақамли технологиялар вазирлиги (Шерматов)

7. Газ ўлчаш станцияларида ўрнатилган электрон ҳисоблагичларни Солиқ қўмитаси ва Божхона қўмитаси ахборот тизимлари билан интеграция қилиш.


2024 йил

1 февраль


8. Газ ўлчаш станциялари қуриладиган ҳудудни интернет алоқаси билан таъминлаш.


2023 йил

1 сентябрь


9. Мазкур тадбирларни корхоналарнинг ўз маблағлари ҳисобидан молиялаштириш.


Лойиҳа

доирасида


8.

Электрон ҳисоблагичларга ўрнатилган алоқа узатиш қурилмаларини алмаштириш ва маълумотлар тўлиқ етказиб берилишини таъминлаш.


1. Алоқа узатиш имкониятига эга бўлмаган қурилмаларни хатловдан ўтказиш.


2023 йил

1 июль


"Ўзтрансгаз" АЖ, "Ҳудудгазтаъминот" АЖ (Эшмурадов)


2. Алоқа узатиш қурилмаларини замонавий қурилмаларга алмаштириш.


2023 йил

1 октябрь


3. Мазкур тадбирларни корхоналарнинг ўз маблағлари ҳисобидан молиялаштириш.


Лойиҳа

доирасида


          

III. РЕАЛИЗАЦИЯ ҚИЛИШ СОҲАСИДА

          

9.

Газ ҳисобини юритиш учун фойдаланиладиган норматив ҳужжатларни (қарор, буйруқ, низом, тартиб, йўриқнома, стандартлар) қайта кўриб чиқиш.


Газ ҳисобини юритиш учун фойдаланиладиган норматив ҳужжатларни (қарор, буйруқ, низом, тартиб, йўриқнома, стандартлар) қайта кўриб чиқиш учун ишчи гуруҳ тузиш ҳамда таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2023 йил

1 июнь


Энергетика вазирлиги (Мирзамаҳмудов), "Ҳудудгазтаъминот" АЖ (Эшмуратов), "Ўзтрансгаз" АЖ, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги (Саттаров), Солиқ қўмитаси (Мирзаев)


10.

"Ўзтрансгаз" АЖ томонидан "Ҳудудгазтаъминот" АЖнинг улгуржи истеъмолчилар табиий газ сарфи ҳисобини юритиш бўйича жорий этилган "АСКУГ Юр" корпоратив ахборот тизимига электрон ҳисоблагичлардан кунлик маълумотлар онлайн тарзда келиб тушишини таъминлаш.

"Ҳудудгазтаъминот" АЖнинг "АСКУГ Юр" корпоратив ахборот тизимини солиқ органларининг ахборот тизимига тўлиқ интеграция қилиш.

"UzGasTrade" АЖ - "Ҳудудгазтаъминот" АЖнинг "АСКУГ Юр" корпоратив ахборот тизимининг "UzGasTrade" АЖ фаолиятига жорий этилишини таъминлаш ҳамда солиқ органларининг ахборот тизимига интеграция қилиш.


1. "АСКУГ Юр" тизимига кунлик маълумотлар келиб тушишини таъминлаш бўйича техник ечимлар ишлаб чиқиш ва келишиш.


2023 йил

15 июль


"Ўзтрансгаз" АЖ, "Ҳудудгазтаъминот" АЖ (Эшмуратов)

2. Тасдиқланган техник ечим асосида "АСКУГ Юр" тизимига ГТСлардаги газ ҳисоблагичлардан кунлик маълумотлар узатиш.


2023 йил

1 октябрь


"Ўзтрансгаз" АЖ, "UzGasTrade" АЖ, "Ҳудудгазтаъминот" АЖ (Эшмуратов), Солиқ қўмитаси (Мирзаев)


3. "АСКУГ Юр" тизимидан Солиқ қўмитаси тизимига маълумотларни узатиш бўйича биргаликда техник ечимлар ишлаб чиқиш ва келишиш.


2023 йил

1 август



4. Техник ечимлар асосида маълумотлар узатишни синовдан ўтказиш.


2023 йил

1 сентябрь



5. Техник ечим асосида "АСКУГ Юр" тизимидан кунлик маълумотларни Солиқ қўмитасига узатиш.


2023 йил

1 октябрь


"UzGasTrade" АЖ, "Ўзтрансгаз" АЖ, Солиқ қўмитаси (Мирзаев)


6. "Ҳудудгазтаъминот" АЖнинг "АСКУГ Юр" корпоратив ахборот тизими маълумотларини (шартнома, лимит, лимитдан ошиқча фойдаланиш, пул тўловлари, дебитор-кредитор қарздорлик, йўқотишлар ва бошқалар) солиқ органларининг ахборот тизимига тўлиқ интеграция қилиш.


2023 йил

1 сентябрь



11.

Барча босқичларда технологик йўқотишлар ва ўз эҳтиёжлари учун ишлатиладиган табиий газ ҳажми меъёрини белгиловчи нормативларни халқаро талаблар асосида қайта кўриб чиқиб, амалиётга жорий этиш.

Бунда, мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳни тузган ҳолда халқаро талаблар жорий этилган энг илғор давлатлар тажрибаси ўрганиш.


1. Табиий газни қазиб олишдан охирги истеъмолчига реализация қилишгача бўлган барча босқичларда табиий газ ҳажми меъёрини белгиловчи нормативларни халқаро талаблар асосида қайта кўриб чиқиб, амалиётга жорий қилиш.


2023 йил

1 октябрь


Энергетика вазирлиги (Мирзамаҳмудов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Кудбиев), Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги (Саттаров)


2. Ишчи гуруҳ аъзоларини бундай нормативларни ўрганиб чиқиш учун ривожланган хорижий давлатларга хизмат сафарига юбориш.


2023 йил

1 июнь


12.

Табиий газ ва суюқ углеводород реализациясини амалга оширувчи ҳамда уларни харид қилувчи корхоналар томонидан табиий газ ва суюқ углеводородни реализация қилиш тўғрисидаги шартномаларга оид маълумотларни Солиқ қўмитасининг ахборот тизимига киритиш тартибини ишлаб чиқиш.


1. Табиий газ ва суюқ углеводородни реализация қилиш тўғрисидаги шартномаларга оид маълумотларни Солиқ қўмитасининг ахборот тизимига киритиш тартибини ишлаб чиқиш.


2. Мазкур тартибни Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2023 йил

15 июль


Солиқ қўмитаси (Мирзаев), "Ҳудудгазтаъминот" АЖ (Эшмуратов), "UzGasTrade" АЖ, "Ўзтрансгаз" АЖ


      

IV. МАҲСУЛОТ ТАҚСИМОТИГА ОИД БИТИМЛАР ҲАМДА

ҚЎШМА ВА ХОРИЖИЙ КОРХОНАЛАР БЎЙИЧА

       

13.

Маҳсулот тақсимотига оид битимлар доирасида фаолият юритувчи субъектлар, қўшма ва хорижий корхоналар томонидан табиий газни қайта ишлашга узатиш ҳамда "Ўзтрансгаз" АЖга тўғридан-тўғри узатиш нуқталарига электрон ҳисоблагичлар ҳамда оқим хроматографларни ўрнатиш ва Солиқ қўмитасининг ахборот тизимига интеграция қилиш.

Маҳсулот тақсимотига оид битимлар доирасида фаолият юритувчи корхоналарда келгусидаги шартномалар (комиссион ҳақ эвазига реализация қилиш, ташиш, етказиб бериш, қайта ишлаш) доирасида барча босқичларда технологик йўқотишлар ва ўз эҳтиёжлари учун ишлатиладиган табиий газ ҳажми меъёрини белгиловчи норматив ҳужжатларни инвесторлар билан биргаликда мувофиқлаштириш ва ишлаб чиқиш.


1. Тижорат ўлчов узелларида (кириш ва чиқиш нуқталари) ўрнатилган электрон ҳисоблагичларни хатловдан ўтказиш.


2023 йил

1 июль


Энергетика вазирлиги (Мирзамаҳмудов), "Ўзбекнефтгаз"АЖ (Сидиқов), "UzGasTrade" АЖ, "Ўзтрансгаз" АЖ, "Ҳудудгазтаъминот" АЖ (Эшмурадов), Солиқ қўмитаси (Мирзаев)


2. Экспорт, импорт ва транзит ўлчов узелларига хроматограф ўрнатиш нуқталарини белгилаб, техник шартлар ишлаб чиқиш.


2023 йил

1 июль


3. Оқим хроматографлар харид қилиш ва ишга тушириш.


2024 йил

1 январь


4. Барча электрон ҳисоблагичларни Солиқ қўмитасининг ахборот тизимига интеграция қилиш.


2024 йил

1 январь


5. Маҳсулот тақсимотига оид битимлар доирасида фаолият юритувчи корхоналарда амалдаги шартномалар доирасида технологик йўқотишлар ва ўз эҳтиёжлари учун ишлатиладиган табиий газ ҳажми меъёрини белгиловчи норматив ҳужжатларни инвесторлар билан бирга мувофиқлаштириб, қайта ишлаб чиқиш.


2023 йил

1 сентябрь


6. Мазкур тадбирларни корхоналарнинг ўз маблағлари ҳисобидан молиялаштириш.


Лойиҳа

доирасида


14.

Маҳсулот тақсимотига оид битимлар ва уларнинг иловаларини келгусида замон талабига мос равишда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, шунингдек, инвесторлар билан ҳамкорликда қайта ишлаб чиқиш

.

1. Бошқарув қўмитаси аъзолари томонидан ишлаб чиқилган норматив ҳужжатларни тўлиқ хатловдан ўтказиш.


2024 йил

1 май


Энергетика вазирлиги (Мирзамаҳмудов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Кудбиев)


2. Илғор хорижий давлатлар тажрибасини ўрганган ҳолда норматив ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича аниқ таклифлар ишлаб чиқиш.


2024 йил

1 июль


3. Мавжуд норматив ҳужжатларга такомиллаштириш бўйича ўзгартириш ва қўшимчаларни Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, инвесторлар билан келишган ҳолда киритиш.


2024 йил

1 август


15.

Маҳсулот тақсимотига оид битимлар доирасида фаолият юритувчи корхоналар томонидан тақдим қилинадиган молиявий ҳамда солиқ ҳисоботлари шаклларини қайта кўриб чиқиб, тасдиқлаш.


1. Маҳсулот тақсимотига оид битим тарафлари билан битим доирасида фаолият юритувчи корхоналар томонидан тақдим қилинадиган молиявий ҳамда солиқ ҳисоботлари шаклларини қайта кўриб чиқиш бўйича музокаралар ўтказиш.


2024 йил

1 сентябрь


Солиқ қўмитаси (Мирзаев), Энергетика вазирлиги (Мирзамаҳмудов), Ташқи ишлар вазирлиги (Саидов) Солиқ қўмитаси (Мирзаев), Энергетика вазирлиги (Мирзамаҳмудов)


2. Молиявий ҳамда солиқ ҳисоботлари шаклларига ўзгартириш киритиш бўйича тегишли ҳужжатларни ишлаб чиқиш.


2024 йил

1 ноябрь


        

V. РАҚАМЛАШТИРИШ БЎЙИЧА БОШҚА ЧОРА-ТАДБИРЛАР

       

16.

Табиий газни қазиб олиш, қайта ишлаш ва ташиш жараёнидаги ҳар хил авария ҳолатларини аниқлаш ва тезкорлик билан уларнинг олдини олиш бўйича онлайн режимда ҳаракатланувчи "SCADA" тизимини жорий қилиш.


1. Лойиҳани амалга оширишда жаҳон тажрибасини ўрганиш бўйича тармоқлараро ишчи гуруҳни тузиш (Вазирлар Маҳкамаси, Бош прокуратура, Энергетика вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, "Ўзтрансгаз" АЖ).


2023 йил

1 июнь


Энергетика вазирлиги (Мирзамаҳмудов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Кудбиев), "Ўзтрансгаз" АЖ


2. Жаҳон тажрибаси билан танишиш.


2023 йил

1 июль


3. Лойиҳани амалга ошириш бўйича концепция ишлаб чиқиш ва уни тармоқлараро ишчи гуруҳ томонидан тасдиқлаш.


2023 йил

1 сентябрь


4. Концепцияга биноан лойиҳани амалга ошириш бўйича техник топшириқ ишлаб чиқиш ва уни экспертизадан ўтказиб, хулоса олиш.


2023 йил

1 декабрь


5. Техник-иқтисодий асосни ишлаб чиқиш бўйича пудратчи танлаш.


2024 йил

1 январь


6. Ишлаб чиқилган техник-иқтисодий асосни амалиётга жорий қилишнинг мақсадга мувофиқлиги юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.


2024 йил

1 март


7. Мазкур тадбирларни корхоналарнинг ўз маблағлари ҳисобидан молиялаштириш.


Лойиҳа

доирасида


17.

"Ўзбекнефтгаз" АЖ, "Ўзтрансгаз" АЖ, "UzGasTrade" АЖ, қўшма ва хорижий корхоналарда электрон ҳисоблагичларга маълумотларни автоматик равишда тақдим этиш ва далолатномаларни электрон тарзда шакллантиришни таъминлаш.


Мазкур корхоналарда электрон ҳисоблагичларга маълумотларни автоматик равишда тақдим этиш ва далолатномаларни электрон тарзда шакллантириш бўйича чора-тадбирларни белгилаш ҳамда амалга ошириш.


2023 йил

1 октябрь


Энергетика вазирлиги (Мирзамаҳмудов), "Ўзбекнефтгаз" АЖ (Сидиқов), "Ўзтрансгаз" АЖ, "UzGasTrade" АЖ


18.

Қоидабузарлик ҳолатлари, шу жумладан табиий газдан фойдаланиш қоидаларини мунтазам равишда қасддан бузган истеъмолчиларнинг ягона электрон реестрини жорий этиш бўйича ахборот тизимини ишлаб чиқиш ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар ахборот тизимлари билан интеграция қилиш.

Бунда, мазкур реестр Энергетика вазирлиги томонидан юритилиши ҳамда унга киритилган маълумотлардан манфаатдор вазирлик ва идоралар хавфларни баҳолаш мезони сифатида фойдаланиши назарда тутилади.

Табиий газдан фойдаланиш қоидалари бузилганлиги тўғрисида маълумот тақдим этган жисмоний шахсларни рағбатлантириш тартибини жорий этиш.


1. Мазкур реестр ва тартибни жорий этиш бўйича таклифларни тайёрлаш.


2. Жаҳон тажрибаси билан танишиш.


3. Тайёрланган таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2023 йил

1 август


Энергетика вазирлиги (Мирзамаҳмудов), Рақамли технологиялар вазирлиги (Шерматов), "Ўзбекнефтгаз" АЖ (Сидиқов), "UzGasTrade" АЖ, "Ҳудудгазтаъминот" АЖ (Эшмурадов)


19.

Электрон ҳисоблагичлар жойлашган ҳудудларни сифатли интернет алоқаси билан ҳамда алоқа қурилмаларидан маълумотларнинг ягона автоматлаштирилган табиий газ ҳаракати тизимига тўлиқ ва ўз вақтида келишини таъминлаш.


1. Электрон ҳисоблагичлар жойлашган ҳудудларни интернет алоқаси билан таъминлаш.


2. Алоқа қурилмаларидан маълумотларнинг ягона автоматлаштирилган табиий газ ҳаракати тизимига келишини йўлга қўйиш.


2023 йил

1 июль


Энергетика вазирлиги (Мирзамаҳмудов), Рақамли технологиялар вазирлиги (Шерматов), "Ўзтрансгаз" АЖ, "UzGasTrade" АЖ, "Ҳудудгазтаъминот" АЖ (Эшмурадов)


20.

Ҳисоб палатаси томонидан мазкур қарорда белгиланган чора-тадбирларнинг ижроси устидан доимий назоратни ўрнатиш.


1. Табиий газни қазиб чиқарувчи, қайта ишловчи ва реализация қилувчи корхоналарга мазкур қарорда белгиланган чора-тадбирларнинг ижроси устидан назоратни олиб бориш учун Ҳисоб палатасининг 2 та ходимини бириктириш.


Бир кун

муддатда


Ҳисоб палатаси (Турабов), "Ўзбекнефтгаз" АЖ (Сидиқов), "Ўзтрансгаз" АЖ, "UzGasTrade" АЖ, "Ҳудудгазтаъминот" АЖ (Эшмурадов)


2. Ҳисоб палатаси томонидан мазкур қарорда белгиланган чора-тадбирларнинг ижросини таҳлил қилиб бориш ва ўз ваколатлари доирасида назорат функцияларини бажариш.


Доимий


3. Назорат олиб бориш натижалари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ахборот киритиб бориш.


2023 йил

якунига

қадар ҳар

ойда


          

              

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 15 май
















































































Время: 0.1768
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск