ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Уруғчилик. Наслчилик иши. Селекция. Тажриба хўжалиги /

O`z DSt 3502:2021. Ўзбекистон Республикасининг Давлат стандарти. Уруғлик чигит. Туксиз чигитларда тук қолдиғини аниқлаш усули (АВ томонидан 18.10.2021 й. 40-сон билан рўйхатга олинган Инвестициялар саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги бош директорининг 15.10.2021 й. 05-1263-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2021 йил 18 октябрда 40-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Инвестициялар саноат ва савдо

вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон

техник жиҳатдан тартибга солиш

агентлиги бош директорининг

2021 йил 15 октябрдаги

05-1263-сон буйруғига

ИЛОВА



O`z DSt 3502:2021



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ДАВЛАТ СТАНДАРТИ

   

Уруғлик чигит. Туксиз чигитларда тук

қолдиғини аниқлаш усули

     

         

1. ҚЎЛЛАНИШ ДОИРАСИ

            

Мазкур давлат стандарти уруғлик чигитига тааллуқли бўлиб, туксиз чигитларда тук қолдиғини аниқлаш усулини белгилайди.



2. ТЕХНИК ЖИҲАТДАН ТАРТИБГА

СОЛИШ СОҲАСИДАГИ НОРМАТИВ

ҲУЖЖАТЛАРГА ҲАВОЛАЛАР

          

ГОСТ 3118-77 Реактивлар. Хлорид кислота. Техникавий шартлар. (расмий манба: ГОСТ 3118-77 Реактивы. Кислота соляная. Технические условия);


ГОСТ 9871-75 Электроконтактли симобли шиша термометрлар ва терморегулятор. Техникавий шартлар. (расмий манба: ГОСТ 9871-75 - Термометры стеклянные ртутные электроконтактные и терморегуляторы. Технические условия);


ГОСТ 24104-2001 - Лаборатория тарозилари. Умумий техник талаблар (расмий манба: ГОСТ 24104-2001-Весы лабораторные. Общие технические требования);


ГОСТ 28498-90 Шиша суюқликка оид термометрлар. Умумий техник талаблар. Текширув усуллари. (расмий манба: ГОСТ 28498-90 - Термометры жидкостные стеклянные. Общие технические требования. Методы испытаний);


O`z DSt 581:2002 - Пахтани қайта ишлаш. Атамалар ва таърифлар;


O`z DSt 1080:2005 - Уруғлик пахта ва уруғлик чигит. Намуна танлаб олиш усуллари;


O`z DSt 1110:2017 - Ғўза генетикаси, селекцияси, уруғчилиги, уруғшунослиги ва экиладиган уруғни ишлаб чиқариш. Атамалар ва таърифлар.


Изоҳ. Мазкур давлат стандартидан фойдаланганда ҳавола қилинган стандартларни Ўзбекистон ҳудудида амал қилишини жорий йилнинг 1 январь ҳолати бўйича тузилган стандартлар кўрсатгичи бўйича ёки тегишли ахборот кўрсаткичлари бўйича текшириш лозим. Агар ҳавола қилинган ҳужжатга ўзгартириш киритилган (алмаштирилган) бўлса, унда мазкур давлат стандартидан фойдаланганда ўзгартириш киритилган (алмаштирилган) давлат стандартига амал қилиниши лозим. Агар ҳавола қилинган ҳужжат ўзгартириш киритилмасдан бекор қилинган бўлса, унга ҳавола қилинган қоида ушбу ҳаволага тегишли бўлмаган қисмида қўлланилади.



3. АТАМАЛАР ВА ТАЪРИФЛАР

           

3.1. Мазкур давлат стандартида O`z DSt 581 ва O`z DSt 1110 бўйича атамалар қўлланилган.



4. УРУҒЛИК ЧИГИТДАН НАМУНА

ТАНЛАШ УСУЛИ

           

4.1. Уруғлик чигитдан намуна танлаш - O`z DSt 1080 бўйича амалга оширилади.



5. ЎЛЧАШ ВОСИТАЛАРИ, ЁРДАМЧИ

АСБОБЛАР ВА МАТЕРИАЛЛАР

           

5.1. Туксиз чигитларда тук қолдиғини аниқлашда қуйидаги лаборатория ускуналари қўлланилади:

амалдаги стандартларга мувофиқ ВЛТК-500 русумли техник тарози;

ГОСТ 24104 бўйича техник тарози;

ГОСТ 9871 бўйича бўлиниш шкаласи 2°С бўлган тўпламида металл бюкслар бўлган мажбурий ҳаво ўзгартирадиган контактли термометр;

ГОСТ 28498 бўйича бўлиниш шкаласи 0,5°С дан юқори бўлмаган назорат термометр жойлашадиган табиий равишда ҳаво алмашинувчи ёки мажбурий ҳаво алмаштиргичли СЭШ-3М қуритиш шкафи;

амалдаги стандартларга мувофиқ тортувчи шкаф;

ГОСТ 3118 бўйича хлорид кислота;

амалдаги стандартларга мувофиқ 500 ml ли куйдирилган сопол тувакча;

амалдаги стандартларга мувофиқ пинцетлар;

амалдаги стандартларга мувофиқ пластмасса розеткалар;

амалдаги стандартларга мувофиқ даражаланган ойна;

амалдаги стандартларга мувофиқ бўз матоли қопчалар.



6. СИНОВЛАРНИ ЎТКАЗИШГА ТАЙЁРГАРЛИК

          

6.1. Туксиз чигитларда тук қолдиғини аниқлашда ишчи намунанинг ҳар биридан 25 g вазнли тўртта намуна танлаб олинади.


6.2. Куйдирилган сопол тувакчага хлорид кислотаси қуйилади, 15 - 20min дан сўнг кислота тўкилади.


6.3. Кислота тўкилганидан 5 min ўткач, тувакчага уруғ солинади ва тувакчалар ойна Билан ёпилиб тортувчи шкафга ўрнатилган 120 - 130°С иссиқликдаги қуритиш шкафига 30 min га жойлаштирилади.


6.4. Тувакчалар совитилгандан кейин уруғлар ойнага тўкилади. Ойна уруғ билан биргаликда граммнинг юздан бир улушигача тортилади ва кейин бўз қопчаларга солиниб 2-3 min енгил ишқалаш билан уруғ ва тук қолдиғи ажратилади. Шундан кейин уруғлар қора қоғоз юзасига тўкилади ҳамда уруғдан майда аралашмалар ва тук қолдиқлари ажратилади ва туксиз (тук қолдиғидан тозаланган) чигит аралашма билан бирга олдин фойдаланилган ойнада граммнинг юздан бир улушигача тортилади.



7. НАТИЖАЛАРГА ИШЛОВ БЕРИШ


7.1. Уруққа хлорид кислотаси буғлари билан ишлов берилганидан кейин туксиз чигит вазни ҳисоблаб чиқилиб, тук қолдиғининг вазни аниқланади.


7.2. Тук қолдиғи (О) фоиз ҳисобида қуйидаги формула бўйича аниқланади.

           

           

O =

m11,06

• 100,

m2

          

m1 - тук қолдиғи, g;

         

m2 - уруғ тортими вазни, g;

        

1,06 - намликни аниқлаш учун тузатиш.

          

Таҳлил натижаси учун тўртта ўртача арифметик қийматнинг натижалари олинади. Бунда, натижа фоизнинг юздан бир улушигача ҳисобланган ҳолда аниқланади.


7.3. Уруғлик тўданинг таҳлил натижаларини қайд этиш ва ҳисоблаш иловада келтирилган.



БИБЛИОГРАФИК МАЪЛУМОТЛАРИ

          

СУТ 65.020.20

Муҳим сўзлар: уруғ, стандарт, туксиз чигитларнинг туклилиги, тук қолдиғи, хлорид кислота

         

          




Давлат стандартига

ИЛОВА

(маълумот учун)



Туксиз уруғлик чигитларда тук

қолдиғининг таҳлил натижаларини

ёзиш шакли

           

Жадвал

Таҳлил тури

    

Тортим рақами

  

Уруғнинг куйдирилгандан

кейинги вазни, g

     

Уруғ ва аралашма вазни,

g

       

Тук қолдиғи вазни,

g

    

Тук қолдиғи, %

     

Тортимда

       

Ўртача

   

Асосий

1


24,62

25

0,38

1,61

1,61

2


24,69

25

0,37

1,57

1


24,62

25

0,38

1,61

2


24,61

25

0,39

1,65

         

Мисол учун: Туксиз уруғлик чигитнинг тук қолдиғини аниқлаш

           

Тук қолдиғини аниқлашда биринчи ва учинчи намуналардаги тук қолдиғи вазни 0,38 g ни ташкил этди, шундай қилиб тук қолдиғи

O =

0,38 х 1,06

х 100 = 1,61 % га тенг,

25

иккинчи намуна бўйича тук қолдиғи вазни 0,37 g га тенг, тук қолдиғи

O =

0,37 х 1,06

х 100 = 1,57 %,

25

тўртинчи намуна бўйича тук қолдиғи вазни 0,39 g га тенг, тук қолдиғи

O =

0,39 х 1,06

х 100 = 1,65 %.

25

             

Тўда бўйича чигитнинг тук қолдиғи 1,61+1,57+1,61+1,65=6,44:4=1,61 га тенг.

          

          

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz).









































































Время: 0.1959
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск