ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги ҳужжатлар / Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 17.05.2023 й. ПФ-73-сон "Савдо-саноат палатаси фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбeкистон Рeспубликаси Прeзидeнтининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

17.05.2023 й.

N ПФ-73



САВДО-САНОАТ ПАЛАТАСИ ФАОЛИЯТИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИЛИШИ МУНОСАБАТИ БИЛАН

ЎЗБEКИСТОН РEСПУБЛИКАСИ ПРEЗИДEНТИНИНГ

АЙРИМ ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА

ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА

         

            

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 23 январдаги "Савдо-саноат палатаси фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-15-сон қарорига мувофиқ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

Савдо-саноат палатасининг (кейинги ўринларда - Палата) ташкилий тузилмаси, унинг ижроия қўмитаси ва ҳудудий тузилмалари Палата томонидан унинг Раёсати билан келишилган ҳолда тасдиқланиши;

тадбиркорликка оид беғараз кўмак лойиҳаларини амалга оширишда Палата лойиҳа ҳамкори сифатида жалб этилиши;

Палата ва унинг ҳудудий бўлинмаларига давлат субсидиясини ажратиш тизими жорий қилиниши.


2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.

             

      

Ўзбекистон Республикаси Президенти                                                       Ш. Мирзиёев

      

       




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 17 майдаги

ПФ-73-сон Фармонига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

            

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 июндаги "Бизнеснинг қонуний манфаатлари давлат томонидан муҳофаза қилиниши ва тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-5087-сон Фармонида:


а) 1-банднинг "г" кичик банди тўртинчи хатбошисидаги "вилоятлар марказлари, туманлар ва шаҳарларда Тадбиркорликка кўмаклашиш марказлари" сўзлари "Савдо-саноат палатасининг ҳудудий бошқармалари, туман (шаҳар) бўлимлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 6-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


в) 7-банднинг биринчи хатбошисидаги "Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш марказлари" сўзлари "Савдо-саноат палатаси туман (шаҳар) бўлимлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 ноябрдаги "Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5242-сон Фармонининг 2-банди тўртинчи хатбошисидаги "Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги туман ва шаҳар Тадбиркорларга кўмаклашиш марказлари" сўзлари "Савдо-саноат палатасининг туман (шаҳар) бўлимлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 октябрдаги "Ташқи беғараз кўмак маблағларини жалб этиш механизмларини ва донорлар билан ишлашни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5848-сон Фармонининг 3-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"давлат органлари ва идоралар томонидан тадбиркорликка оид барча ташқи беғараз кўмак лойиҳаларини амалга оширишда Савдо-саноат палатаси лойиҳа ҳамкори сифатида жалб қилинади".


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 июндаги "Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида"ги ПҚ-3068-сон қарорида:


а) 1-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


б) 2-бандда:

қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"қонунчиликда белгиланган тартибда давлат томонидан ажратиладиган субсидиялар";

олтинчи - саккизинчи хатбошилар тегишинча еттинчи - тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


в) 3-банднинг биринчи хатбошисидаги "Тадбиркорликка кўмаклашиш марказларида" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг туман (шаҳар) бўлимларида" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ўз манфаатлари ва тадбиркорлик субъектларининг манфаатлари ҳимоясида Ўзбекистон Республикаси судларига тақдим этадиган ариза, мурожаат, шикоят ва даъволари учун давлат божи тўловларидан озод этилсин";


д) 1 - 4-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 октябрдаги "Кафолат суғурта компанияси" акциядорлик жамияти фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3317-сон қарорининг 5-банди иккинчи хатбошисидаги "Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги Тадбиркорликка кўмаклашиш марказлари" сўзлари "Савдо-саноат палатасининг туман (шаҳар) бўлимлари" сўзлари билан алмаштирилсин.

           

       

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 18 май




































































Время: 0.2230
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск