ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Гидрометеорология. Геодезия ва картография. Сейсмология /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 16.05.2023 й. ПФ-72-сон "Сейсмик хавфсизликни таъминлаш доирасида масъул давлат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш тизими яратилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

16.05.2023 й.

N ПФ-72



СЕЙСМИК ХАВФСИЗЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ

ДОИРАСИДА МАСЪУЛ ДАВЛАТ ОРГАНЛАРИ

ФАОЛИЯТИНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШ ТИЗИМИ

ЯРАТИЛИШИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ

ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА

     

       

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 16 майдаги "Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-158-сон қарорига мувофиқ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилсин:

Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тадбирларини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши ташкил этилиши муносабати билан Сейсмология, сейсмик чидамли қурилиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлиги бўйича идоралараро илмий-техник кенгаш фаолиятини тугатиб, ваколатларини янги тузилган Кенгашга ўтказиш;

Сейсмик хавфсизликни таъминлаш масалаларини мувофиқлаштириш бўлими ташкил этилиши муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмасига тегишли ўзгартиришларни киритиш.


2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.

        

      

Ўзбекистон Республикаси Президенти                                                       Ш. Мирзиёев

      

       




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 16 майдаги

ПФ-72-сон Фармонига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси

Президентининг айрим ҳужжатларига

киритилаётган ўзгартиришлар

            

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 майдаги "Ўзбекистон Республикасининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-144-сон Фармонида:


а) 3-банднинг учинчи хатбошисидаги "Сейсмология, сейсмик чидамли қурилиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлиги бўйича идоралараро илмий-техник кенгаш" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тадбирларини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 3-илованинг 3-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги "Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-269-сон Фармонига 1-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

         

"Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 21 декабрдаги

ПФ-269-сон Фармонига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар

Маҳкамасининг ижро этувчи

ТУЗИЛМАСИ

            








Бош вазир маслаҳатчиси



Бош вазир



Халқаро консультантлар -

маслаҳатчилар
















































































Бош вазир

ўринбосари











Бош вазир котибияти









Вазирлар






























































Котибият раҳбари











Котибият

5




























































































Котибият раҳбарининг биринчи ўринбосари



Котибият раҳбари

ўринбосари



Котибият раҳбари

ўринбосари





















Бош вазир

ўринбосари









































Бош вазир қабулхонаси

7



Вазирлар Маҳкамасининг

Олий Мажлисдаги

ваколатли вакили

2



Назорат ва ижро

интизоми бўлими

7






















Котибият

5








































Таҳлилий материалларни

тайёрлаш хизмати

7











Кадрлар бўлими

3















Ахборот-таҳлил ва юридик

таъминлаш департаменти

30























Бош вазир

ўринбосари

























Бош вазир матбуот

хизмати

2











Ахборот-

коммуникация

технологияларини

жорий этиш бўлими

2









Жисмоний ва юридик

шахсларнинг

мурожаатларини кўриб

чиқиш бўлими

6
























Котибият

5






















Бош вазир протокол

хизмати

2







































Биринчи бўлим

3

































Бош вазир

ўринбосари



Вазирлар Маҳкамаси

мажлисларига

тайёргарлик кўриш

бўлими

7



Умумий бўлим

6





























Хўжалик фаолияти

бошқармаси

6




























Котибият

5












Сейсмик

хавфсизликни

таъминлаш

масалаларини

мувофиқлаштириш

бўлими

5











Давлат тилини

ривожлантириш

департаменти

5






























































Бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони - 130 нафар".


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 августдаги "Сейсмология, сейсмик чидамли қурилиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлиги соҳасида илмий тадқиқотлар олиб боришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3190-сон қарорида:


а) 3-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


б) 4-банднинг биринчи хатбошисидаги "Кенгаш (А. Арипов)" сўзи "Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тадбирларини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши (кейинги ўринларда - Кенгаш)" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июлдаги "Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4794-сон қарорида:


а) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тадбирларини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгашига (кейинги ўринларда - Кенгаш) Дастурда белгиланган чора-тадбирларнинг сифатли ва ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш вазифаси юклансин";


б) 4-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

         

       

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 18 май

















































































Время: 0.0190
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск