ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Ўрта-махсус касбий таълим (академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари) /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.05.2023 й. 206-сон "Мирзо Улуғбек ворислари" тайёрлов ўқув курсларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.05.2023 й.

N 206




"МИРЗО УЛУҒБЕК ВОРИСЛАРИ" ТАЙЁРЛОВ

ЎҚУВ КУРСЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2022-2023 йилларда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасини янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 22 августдаги ПҚ-357-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, ёшлар орасида ахборот технологиялари бўйича кўникмаларни шакллантириш, иқтисодиётнинг турли соҳаларида рақамлаштиришда фаол иштирок этадиган иқтидорли ёшларни тайёрлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш "Улуғбек" жамғармаси ҳамда Тошкент шаҳридаги Инха университетининг Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан республика давлат олий таълим муассасаларининг бакалавриат босқичида (барча таълим шакли бўйича) 2-курсни муваффақиятли (академик қарздорлиги бўлмаган) тамомлаган талабаларнинг рақамли технологиялар соҳасида малакасини ошириш мақсадида "Мирзо Улуғбек ворислари" тайёрлов ўқув курсларини (кейинги ўринларда - ўқув курслари) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Ўқув курсларининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:

илғор хорижий тажриба ва миллий таълим стандартлари талабларига жавоб бера оладиган математик статистика ва дастурий таъминот асосида маълумотларни қайта ишлаш ва улар асосида таклифларни ишлаб чиқиш қобилиятига эга кадрларни тайёрлаш;

рақамли технологик ечимлар орқали амалий кўникмаларни шакллантириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимларини интеграция қилиш бўйича малакали мутахассисларни тайёрлаш;

иқтисодий ва ижтимоий йўналишларда ресурсларни тақсимлаш ва қайта тақсимлаш жараёнларини таҳлил қилиш, маълумотларни қайта ишлашда рақамли ечимлардан фойдаланиш бўйича бошланғич даражадаги мутахассисларни тайёрлаш.


3. "Мирзо Улуғбек ворислари" тайёрлов ўқув курсларига иқтидорли тингловчиларни қабул қилиш ва уларни ўқитиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Белгилаб қўйилсинки, ўқув курсларига ушбу қарор талабларига жавоб берадиган республика давлат олий таълим муассасалари талабалари танлов асосида қабул қилинади, бунда:

биринчи ўқув йилида камида 60 нафар тингловчи қабул қилинади, кейинги йилларда тингловчилар сони эҳтиёждан келиб чиқиб, ошириб борилади;

таълим олиш 34 ҳафта муддат давомида "Blended learning - аралаш таълим технологияси" асосидаги ўқув дастурига мувофиқ ташкил этилади.


5. Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигига ўқув курсларида ёшларнинг сифатли таълим олишлари учун зарур шарт-шароит яратиш мақсадида қуйидаги харажатларни Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплашга рухсат берилсин:

ўқув курсларига қабул қилиш учун танлов жараёнларини ўтказиш;

ўқув курсларида таълим бериш учун маҳаллий ва хорижий мутахассисларни жалб қилиш;

белгиланган фанлар бўйича ўқув дастурларига мос рақамли контент танлаш, ишлаб чиқиш ва интеграция қилиш;

ўқув курсларида таълим жараёнларини назорат қилувчи LMS (Learning Management System) тизимини яратиш, такомиллаштириб бориш, техник жиҳатдан қўллаб-қувватлаш;

ўқув курслари йўналишлари бўйича тингловчиларнинг IТ-парк резидентлари бўлган ташкилотларда амалиётларда қатнашиши билан боғлиқ харажатлари;

ўқув курсларида иштирок этиши давомида тингловчиларни базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт баравари миқдорида ҳар ойда бир маротаба рағбатлантириб бориш;

ўқув курсларига қабул қилинган тингловчиларнинг таълим олиш муддатига зарур компьютер жиҳозларини (ноутбук ва бошқалар) тақдим этиш;

тингловчиларни зарур ўқув адабиётлари, Интернет жаҳон ахборот тармоғи, алоқа воситалари ва рақамли контентлар билан, ўқув аудиторияларини эса компьютер ва бошқа моддий-техник таъминот билан таъминлаш;

тингловчиларга, зарур ҳолларда, турар жой ижараси тўловларининг бир қисмини қоплаб бериш;

ўқув курсларига қабул қилинган тингловчиларни ўқиши давомида бир маҳал иссиқ овқат билан таъминлаш.


6. Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги:

ўқув курсларига қабул қилинган республика ҳудудларидаги давлат олий таълим муассасалари талабаларининг ўқишини мос ва турдош йўналишларда Тошкент шаҳрида жойлашган давлат олий таълим муассасаларида академик мобиллик асосида бир йил муддатга кўчириш орқали ўқишини ташкил этиш;

ўқув курсларига қабул қилинган талабаларни Тошкент шаҳрида жойлашган давлат олий таълим муассасаларида академик мобиллик асосида ўқишини давом эттириш даврида талабалар турар жойи билан таъминлаш ёки асосий ўқиш жойи бўлган ҳудудлардаги давлат олий таълим муассасалари томонидан белгиланган тартибда турар жой ижараси тўловларининг бир қисмини қоплаб бериш ишларини ташкил этиш чораларини кўрсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар ишлари агентлиги ўқув курсларида таҳсил олаётган иқтидорли тингловчиларга ўқув даври мобайнида камида икки маротаба дам олиш масканларида иқтидорли тингловчилар ўртасида Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган дастур асосида "бир жамоа" тамойилини ривожлантириш ва ўзаро ҳамкорлик руҳини шакллантириш тадбирларини (team building) ўтказиб борсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўқув курсларида таҳсил олаётган тингловчиларга ўқиш даврида тиббий хизматларни бепул кўрсатиш мақсадида Истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш "Улуғбек" жамғармасининг махсус жиҳозланган хонасига тиббиёт ходимларини шартнома асосида ажратсин.


9. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигига ушбу қарорнинг мақсади, вазифалари ва аҳамияти тўғрисида оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.


10. Вазирлар Маҳкамасининг "Истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш "Улуғбек" жамғармаси фаолиятини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 18 январдаги 30-сон қарорига 2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


11. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазири Ш.Х. Шерматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                      А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 19 майдаги

206-сон қарорига

2-ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 январдаги

"Истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш "Улуғбек"

жамғармаси фаолиятини ривожлантириш чора-тадбирлари

тўғрисида"ги 30-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар


1. 2-банднинг бешинчи хатбошисидан "ушбу танловлар ғолиби бўлган" сўзлари чиқариб ташлансин.


2. 2-илованинг 24 ва 25-бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 20 май


































Время: 0.0048
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск