ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ҳисоб-китоблар / Халқаро ҳисоб-китоблар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.05.2023 й. 207-сон "Юридик шахслар томонидан хорижий ижтимоий тармоқларда реклама бериш харажатларини чет эл валютасидаги корпоратив банк карталари ёрдамида тўлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.05.2023 й.

N 207



ЮРИДИК ШАХСЛАР ТОМОНИДАН ХОРИЖИЙ

ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДА РЕКЛАМА БЕРИШ

ХАРАЖАТЛАРИНИ ЧЕТ ЭЛ ВАЛЮТАСИДАГИ

КОРПОРАТИВ БАНК КАРТАЛАРИ ЁРДАМИДА

ТЎЛАШ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2022-2023 йилларда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасини янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 22 августдаги ПҚ-357-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек юридик шахслар томонидан хорижий ижтимоий тармоқларда реклама бериш харажатларини чет эл валютасидаги корпоратив банк карталари ёрдамида тўлаш ҳамда ушбу харажатларни солиқ ва бошқа ҳисоботларда акс эттириш тизимини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 22 августдаги ПҚ-357-сон қарори билан тасдиқланган 2022-2023 йилларда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасини янада такомиллаштириш бўйича "йўл харитаси"нинг 11-бандида юридик шахслар томонидан хорижий ижтимоий тармоқларда реклама бериш харажатларини корпоратив халқаро валюта карталари ёрдамида тўлаш ҳамда ушбу харажатларни солиқ ва бошқа ҳисоботларда акс эттириш тизимини такомиллаштириш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Марказий банкнинг 2023 йил 1 июлдан бошлаб юридик шахсларга хорижий ижтимоий тармоқларда ва интернет-ресурсларда реклама бериш харажатлари бўйича тўловларни чет эл валютасидаги корпоратив банк карталари орқали календарь ойида 5 000 (беш минг) АҚШ долларидан ошмаган миқдорда амалга оширишларига рухсат бериш ҳамда ушбу тўловлар тўғрисидаги маълумотларни Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига (кейинги ўринларда - ТСОЯЭАТ) киритиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Рақамли технологиялар вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2023 йил 1 июлга қадар ТСОЯЭАТга ушбу қарор талабларидан келиб чиққан ҳолда тегишли ўзгартиришлар киритсин.

Бунда, юридик шахсларнинг хорижий ижтимоий тармоқларда ва интернет-ресурсларда реклама бериш харажатлари тўғрисидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ТСОЯЭАТга киритиш имкониятини яратиш назарда тутилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сон қарори билан тасдиқланган Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Ходжаев ҳамда Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазири Ш.Х. Шерматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                     А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 19 майдаги

207-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги

283-сон қарори билан тасдиқланган Ташқи савдо

операциялари амалга оширилиши мониторингини

олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисидаги

низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 2-бандда:


а) учинчи хатбоши ", реклама битими" сўзлари билан тўлдирилсин;


б) ўнинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"хўжалик юритувчи субъектлар - Низомнинг ушбу бандида келтирилган контрактлар (инвойслар) ва/ёки битимларни тузган Ўзбекистон Республикасининг резидентлари";


в) қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"реклама битими - ташқи савдо операциялари доирасида хорижий ижтимоий тармоқларда ва интернет-ресурсларда реклама бериш юзасидан шартнома тузмаган ва тўловларни чет эл валютасидаги корпоратив банк карталари ёрдамида амалга оширган ҳолда оммавий офертага асосан тузиладиган битим".


2. 16-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Хўжалик юритувчи субъектлар ташқи савдо операциялари доирасида хорижий ижтимоий тармоқларда ва интернет-ресурсларда реклама бериш хизматлари учун чет эл валютасидаги корпоратив банк карталари орқали календарь ойида 5 000 (беш минг) АҚШ долларидан ошмаган миқдорда тўловларни амалга оширишлари мумкин. Бунда, тўловлар тўғрисидаги маълумотлар ТСОЯЭАТга киритилади.

ТСОЯЭАТга маълумот киритишда хорижий ижтимоий тармоқ, интернет-ресурс номи ва у рўйхатдан ўтган давлат, реклама хизмати кўрсатувчи хорижий ташкилот номи, тўлов санаси ва суммаси, хизмат кўрсатилганлигини тасдиқловчи ҳужжат рақами, санаси ва суммаси тўғрисидаги маълумотлар киритилиши лозим.

Бунда, кўрсатилган хизматлар бўйича хорижий ташкилот томонидан ҳужжат тақдим этилмаган ҳолларда, хизмат кўрсатиш санаси ойнинг охирги санаси деб ҳисобланади".


3. 17-банднинг иккинчи хатбошиси "товарлар" сўзидан кейин "(ишлар, хизматлар)" сўзлари билан тўлдирилсин.


4. 1-илова (Ташқи савдо контрактлари ва инвойсларга идентификация рақамларини бериш тартиби)нинг 3-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. ТСОЯЭАТда идентификация рақамлари қуйидаги тартибда шакллантирилади:

1


2


3


4


5


6


7


8


9


10


11


12


13


14


15


16


17


18


19


20


21


22


23


А


Б









24


25


26


27


28


29


30


31


32
















В


Г


Д









"А" қисми 9 та рақамдан иборат бўлиб, ташқи савдо келишувига оид ҳужжат бўйича банк операцияларини амалга ошираётган тижорат банкининг СТИР кўрсатилади. Ташқи савдо контракти биржа (ярмарка)да тузилган тақдирда, "A" қисмида ушбу биржа (ярмарка)нинг СТИР кўрсатилади.

"Б" қисми (импорт қилувчи/экспорт қилувчи - Ўзбекистон Республикаси резидентининг) юридик шахслар учун СТИРни, жисмоний шахслар учун ЖШШИРни ифода этадиган 14 та рақамдан иборат бўлади. Бунда, СТИР ифода этилган тақдирда, СТИРдан кейин 5 та "0" қўйилади.

"В" қисми 2 та рақамдан иборат бўлиб, йилнинг охирги 2 та рақами кўрсатилади (масалан: 2019 бўлса, унда 19 кўрсатилади).

"Г" қисми ташқи савдо операцияларини ифода этадиган 2 та рақамдан иборат бўлади, яъни:

01 - экспорт контракти;

02 - импорт контракти;

03 - бартер контракти;

04 - марказлаштирилган экспорт контракти;

05 - марказлаштирилган импорт контракти;

06 - импорт биржа (ярмарка) контракти;

07 - экспорт биржа (ярмарка) контракти;

08 - экспорт-консигнация контракти;

09 - республика ҳудудида экспорт контракти;

10 - Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали дастурий таъминот экспорти;

11 - қайта ишлаш (республика ҳудудида) бўйича экспорт контракти;

12 - қайта ишлаш (республикадан ташқарида) бўйича импорт контракти;

13 - Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги савдо майдончалари орқали экспорт контракти;

14 - инвойс асосида экспорт;

15 - инвойс асосида импорт;

16- олиб кириш контракти;

17 - олиб чиқиш контракти;

18 - сотиб олиш контракти;

19 - сотиш контракти;

20 - лизинг асосидаги экспорт шартномалари;

21 - лизинг асосидаги импорт шартномалари;

22 - реклама битими.

"Д" қисми контракт ёки инвойснинг ТСОЯЭАТ томонидан автоматик равишда бериладиган тартиб рақамини ифода этадиган 5 та рақамдан иборат бўлади".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 20 май













































Время: 0.0311
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск