ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Малака ошириш /

Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш учун масъул ходимлари малакасини ошириш ва рейтинг баҳолашни ташкил этиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 20.05.2023 й. 208-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 20 майдаги

208-сон қарорига

1-ИЛОВА



Республика ва маҳаллий

ижро этувчи ҳокимият органларининг

ахборот-коммуникация технологияларини

ривожлантириш учун масъул ходимлари

малакасини ошириш ва рейтинг баҳолашни

ташкил этиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

       

     

1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

        

1. Ушбу Низом республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва уларнинг тизимига кирувчи ташкилотларнинг (кейинги ўринларда - давлат органлари) ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш учун масъул таркибий бўлинмалари раҳбарлари ва ходимларининг (кейинги ўринларда - талабгор) ахборот-коммуникация технологиялари (кейинги ўринларда - АКТ) бўйича малакасини ошириш ва рейтинг баҳолашни ташкил этиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда куйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


ваколатли орган - Рақамли технологиялар вазирлиги;


ишчи орган - ваколатли орган ҳузуридаги "Электрон хукумат лойиҳаларини бошқариш маркази" давлат муассасаси;


рейтинг баҳолаш ахборот тизими - рейтинг баҳолаш имконини берувчи ягона ахборот тизими (attestat.egov.uz);


рейтинг баҳолаш гувоҳномаси - талабгорнинг АКТ бўйича саводхонлик даражасини ҳамда рейтинг баҳолашдан муваффақиятли ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжат;


рейтинг баҳолаш маълумотномаси - талабгорнинг АКТ бўйича саводхонлик даражасини ва рейтинг баҳолашдан муваффақиятсиз ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжат;


рейтинг баҳолаш - рейтинг мезонлари ёрдамида талабгорнинг АКТ бўйича саводхонлик даражасини баҳолаш усули;


рейтинг индикатори - талабгорнинг АКТ бўйича билимларини баҳолашнинг асосий кўрсаткичлари;


талабгор - таркибий бўлинма ходими;


таркибий бўлинма - давлат органининг ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш учун масъул бўлган, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ташкил этилган тузилмаси ёки битта штат бирлигидан иборат ходими.


3. Талабгорнинг АКТ бўйича саводхонлиги мос равишда ишчи орган ва ваколатли органнинг ҳудудий бўлинмаларида ҳар уч йилда бир марта рейтинг баҳолашдан ўтказилади.


4. Талабгор рейтинг баҳолашдан ўтиш учун Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП) оркали мурожаат қилади.


5. Қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳолларда масъул таркибий бўлинма ходимларининг АКТ бўйича саводхонлиги улар меҳнат фаолиятини юритаётган давлат органлари томонидан рейтинг баҳолашдан ўтказилиши мумкин. Бунда мазкур давлат органларида рейтинг баҳолаш комиссиясига ваколатли органнинг камида уч нафар вакили киритилиши шарт.


6. Таркибий бўлинмага ишга қабул қилинган янги ходимнинг рейтинг баҳолаш гувоҳномаси бўлмаган такдирда, ишга қабул қилинган кундан бошлаб олти ой мобайнида рейтинг баҳолашдан ўтказилади.

Биринчи марта ишга қабул қилинган талабгор АКТ соҳасида икки йил иш стажига эга бўлган вақтдан бошлаб, уч ой ичида рейтинг баҳолашдан ўтказилиши керак.

Рейтинг баҳолаш гувоҳномаси уч йил муддатга амал қилади, шунингдек, талабгор рейтинг баҳолаш гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаганидан кейин икки ой давомида рейтинг баҳолашдан ўтиши керак.

АКТ соҳасидаги ихтисосликлар бўйича илмий даражага ёки йўналиши бўйича профессионал даражадаги халқаро IТ-сертификатга эга бўлган талабгор рейтинг баҳолашдан ўтказилмайди, шунингдек, ишчи орган ёки ваколатли органнинг ҳудудий бўлинмаси томонидан бундай талабгор сўровига асосан рейтинг баҳолаш гувоҳномаси тақдим этилади.

Мазкур Низомда белгиланган муддатларда талабгорнинг АКТ бўйича саводхонлигини рейтинг баҳолашдан ўтказишни таъминлаш давлат органи раҳбари зиммасига юкланади.


7. Қуйидагилар рейтинг баҳолашдан ўтказилмайди:

ҳомиладор ва уч ёшгача болалари бор аёллар;

18 ёшга тўлмаган шахслар;

фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида ишларни бажараётган ёки хизмат кўрсатаётган шахслар;

қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ узрли деб топилган ҳолатларда, ушбу ҳолатлар бартараф бўлгунга қадар.



2-БОБ. РЕЙТИНГ БАҲОЛАШ ТАРТИБИ

        

8. Рейтинг баҳолаш мазкур Низомга 1-иловадаги схемага мувофиқ компьютерда рейтинг баҳолаш ахборот тизими орқали амалга оширилади.


9. Талабгор рейтинг баҳолашдан ўтиш учун ЯИДХПда сўровномани мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ электрон шаклда тўлдиради ва юборади.


10. Сўровномага талабгор томонидан қуйидаги ҳужжатлар электрон шаклда илова қилинади:

АКТ соҳасида энг кам муддати 24 соатни ташкил этадиган малака ошириш курсини тамомлаганлигини тасдиқловчи сертификат;

АКТ соҳасидаги ихтисосликлар бўйича илмий даражасини тасдиқловчи ҳужжат (агар мавжуд бўлса);

йўналиши бўйича профессионал даражадаги халқаро IТ-сертификат (агар мавжуд бўлса).


11. Талабгор томонидан сўровномада нотўғри ёки қалбаки маълумотлар кўрсатилиши рейтинг баҳолашдан ўтказишни рад этиш учун асос ҳисобланади.


12. Ишчи орган ёки ваколатли органнинг ҳудудий бўлинмаси томонидан сўровнома ўрганиб чиқилиб, рейтинг баҳолашдан ўтказишга қабул қилиш ҳақида талабгорга ЯИДХП орқали рейтинг баҳолаш ўтказиладиган кундан беш иш куни олдин, рад этилганда эса уч иш куни ичида маълум қилинади.

Талабгор рейтинг баҳолашдан ўтказишга қабул қилинганда, рейтинг баҳолаш ўтказиладиган сана ва жой белгиланади, рад этилганда рад этиш сабаби кўрсатилади.


13. Талабгор рейтинг баҳолашдан ўтказиладиган манзилга 15 дақиқаолдин етиб келиши лозим.

Ишчи орган ёки ваколатли органнинг ҳудудий бўлинмаси масъулларига талабгор томонидан шахсини тасдиқловчи ҳужжати (биометрик паспорти ёки идентификацияловчи ID картаси) тақдим этилган такдирда, унинг рейтинг баҳолаш ўтказиладиган аудиторияга киришига рухсат берилади.


14. Рейтинг баҳолаш тест синовлари орқали ўтказилади, бунда талабгор рейтинг баҳолаш ахборот тизимида рейтинг баҳолашдан ўтиш учун Электрон ҳукуматнинг Ягона идентификация тизими орқали идентификациядан ўтади ва тест саволларига жавоб беради.

Тест саволларининг сони ва уларни ечиш вақти давомийлиги ваколатли орган томонидан белгиланади.


15. Рейтинг баҳолашдан ўтказиш 100 баллик тизим асосида баҳоланиб, бунда 55 баллдан юқори балл тўплаган талабгор рейтинг баҳолашдан ўтган деб ҳисобланади.


16. Рейтинг баҳолашдан ўтказишга ажратилган вақт ичида талабгор компьютер воситасида ўтказиладиган тест синовларини якунлаши шарт. Бунда ушбу талабни бузган талабгор рейтинг баҳолашдан ўтмаган деб ҳисобланади.


17. Рейтинг баҳолашнинг тест саволлари ваколатли орган томонидан ишчи орган ҳамда экспертларни жалб қилган ҳолда тузилади.

Тест саволлари қонунчилик ҳужжатларига киритилган ўзгартириш ва кўшимчаларни ҳисобга олган ҳолда мунтазам янгилаб борилади, шунингдек, тест саволларидан намуналар рейтинг баҳолаш ахборот тизимида эълон қилинади.


18. Рейтинг баҳолашдан ўтказиш жараёнлари узлуксиз видеотасвирга (овозли) туширилади ва видеотасвир ишчи орган томонидан бир йил давомида сақланади.


19. Рейтинг баҳолаш вақтида қуйидагилар тақиқланади:

қонунчилик ҳужжатлари ва йўриқнома материаллар, ахборотномалар ва махсус адабиётлардан фойдаланиш;

мобил алоқа воситаси ва бошқа алоқа воситаларидан фойдаланиш;

бошқа талабгорлар билан суҳбатлашиш;

аудиториядан ташқарига чиқиш (аудиториядан ташқарига чиққан шахслар қайтиб киритилмайди).

Ушбу бандда белгиланган талабларни бузган талабгорлар аудиториядан чиқариб юборилади ва рейтинг баҳолашдан ўтмаган деб ҳисобланади.

Аудиториядан чиқариб юбориш сабаблари рейтинг баҳолаш ахборот тизимида қайд этилади.

Бегона шахсларга рейтинг баҳолашда иштирок этишга рухсат берилмайди.


20. Рейтинг баҳолашдан ўтмаган деб ҳисобланган талабгорлар бир ой ичида белгиланган тартибда рейтинг баҳолашдан ўтиш учун такроран мурожаат қилади.


21. Талабгорнинг рейтинг баҳолаш ахборот тизимидаги шахсий кабинетида рейтинг баҳолаш натижаси бўйича QR код (матрик штрихли код) қўйилган ҳолда расмийлаштирилган рейтинг баҳолаш гувоҳномаси ёки маълумотномаси автоматик тарзда шаклланади.


22. Рейтинг баҳолаш гувоҳномаси ва маълумотномасининг ҳақиқийлигини текшириш - электрон қурилмада QR код (матрик штрихли код)ни ўкиб олиш орқали амалга оширилади.

Электрон қурилма орқали QR код (матрик штрихли код) ўқилганда (сканер қилинганда), рейтинг баҳолаш гувоҳномаси ва маълумотномасининг ҳақиқийлиги репозиторийдан тегишли ҳужжат берилган санани ва рақамини солиштириш орқали аниқланади.


23. Давлат органларига талабгорнинг рейтинг баҳолаш натижалари ишчи орган томонидан беш иш куни ичида юборилади.



3-БОБ. РЕЙТИНГ БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ

        

24. Рейтинг баҳолаш қуйидаги мезонлар орқали амалга оширилади:

0-55 балл - қониқарсиз;

56-70 балл - қониқарли;

71-85 балл - яхши;

86-100 балл - юкори.


25. Рейтинг баҳолаш қуйидаги йўналишлар бўйича амалга оширилади:

"электрон ҳукумат" тизимини жорий этиш билан боғлиқ билимлар - 20 балл;

"рақамли иқтисодиёт" тизимини жорий этиш билан боғлиқ билимлар - 20 балл;

ахборот хавфсизлигини таъминлаш билан боглиқ билимлар -20 балл;

АКТ инфратузилмаси ташкил этилиши билан боғлиқ билимлар - 20 балл;

давлат органининг фаолиятига АКТни жорий этиш ҳамда бошқарув кўникмалари билан боғлик билимлар - 20 балл.



4-БОБ. РЕЙТИНГ БАҲОЛАШ МАЪЛУМОТНОМАСИНИ

ОЛГАН ТАЛАБГОРНИНГ МАЛАКАСИНИ

ОШИРИШ ТАРТИБИ

            

26. Давлат органлари тўрт ой муддат ичида талабгорнинг рейтинг баҳолаш маълумотномасида тавсия этилган йўналишлар бўйича қисқа муддатли ўқув курсида малака оширишини ва рейтинг баҳолашдан ўтиш учун такроран мурожаат этишини ташкил этади.


27. Талабгор малака ошириш якунлангандан сўнг ўн иш куни ичида белгиланган тартибда рейтинг баҳолашдан ўтиш учун такроран мурожаат қилади.


28. Рейтинг баҳолашдан такроран ўта олмаган талабгорга рейтинг баҳолашдан муваффақиятли ўтгунга қадар давлат органи томонидан белгиланган устама ҳақ тўлаш тарзидаги моддий рағбатлантиришга йўл қуйилмайди.


29. Давлат органлари такроран рейтинг баҳолашдан ўта олмаган талабгорнинг лавозимга лойиқлик масаласини кўриб чиқади.



5-БОБ. РЕЙТИНГ БАҲОЛАШ ГУВОҲНОМАЛАРИ

ВА МАЪЛУМОТНОМАЛАРИ РЕЕСТРЛАРИНИ

ЮРИТИШ ТАРТИБИ

          

30. Рейтинг баҳолаш ахборот тизимидаги рейтинг баҳолаш натижаси бўйича QR код (матрик штрихли код) қўйилган ҳолда расмийлаштирилган рейтинг баҳолаш гувоҳномаси ёки маълумотномаси мазкур Низомга 3 ва 4-иловаларга мувофиқ автоматик тарзда шаклланади.


31. Ишчи орган рейтинг баҳолаш гувоҳномаси ва маълумотномасининг реестрларини юритади.


32. Рейтинг баҳолаш гувоҳномалар реестрида қуйидаги маълумотлар қайд этилади:

талабгорнинг фамилияси, исми, отасининг исми;

биометрик паспорт ёки идентификацияловчи ID карта маълумотлари;

рейтинг баҳолаш ўтказилган сана;

рейтинг баҳолаш натижаси (балл); рейтинг баҳолаш натижаси (даражаси);

рейтинг баҳолаш гувоҳномасини ҳисобга олиш рақами ва берилган санаси; рейтинг баҳолаш гувоҳномасининг амал қилиш муддати.


33. Рейтинг баҳолаш маълумотномалари реестрида қуйидаги маълумотлар қайд этилади:

талабгорнинг фамилияси, исми, отасининг исми;

биометрик паспорт ёки идентификацияловчи ID карта маълумотлари;

рейтинг баҳолаш ўтказилган сана;

рейтинг баҳолаш натижаси (балл);

рейтинг баҳолаш натижаси (даражаси);

рейтинг баҳолаш маълумотномаси берилган сана;

малака ошириш йўналишлари бўйича тавсия.



6-БОБ. АПЕЛЛЯЦИЯНИ КЎРИБ ЧИҚИШ

          

34. Рейтинг баҳолашдан ўта олмаган талабгор рейтинг баҳолаш ўтказилган кундан бошлаб 20 календарь кун ичида ишчи органга апелляция бериш ҳуқуқига эга.

Апелляция рейтинг баҳолаш ахборот тизимида талабгорнинг шахсий кабинети орқали электрон шаклда тақдим этилади.

Ишчи орган бир ҳафта муддатда киритилган апелляцияни кўриб чиқади ва рейтинг баҳолаш ахборот тизимида талабгорга қабул қилинган қарор ҳақида шахсий кабинети орқали электрон шаклда хабар беради.


35. Апелляцияни кўриб чиқиш натижалари юзасидан ишчи орган томонидан қуйидаги қарорлардан бири қабул қилинади:

рейтинг баҳолаш натижаларини ўзгаришсиз қолдириш ва апелляцияни қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида;

апелляцияни қаноатлантириш ва талабгорни рейтинг баҳолашдан муваффақиятли ўтган деб ҳисоблаш тўғрисида;

апелляция берган талабгорнинг рейтинг баҳолаш ушбу Низом талабларига зид равишда ўтказилганлиги ҳолатлари аниқланганда, рейтинг баҳолашни такроран ўтказиш тўғрисида.


36. Рейтинг баҳолаш натижаларини ўзгаришсиз қолдириш ва апелляцияни қаноатлантиришни рад этиш тўғрисидаги қарор қуйидаги ҳолларда қабул қилинади:

апелляция мазкур Низом талабларини бузган ҳолда тақдим этилган бўлса; апелляцияда кўрсатилган важлар ўз тасдиғини топмаса.


37. Ишчи орган томонидан апелляция берган талабгор учун рейтинг баҳолашни такроран ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган такдирда, такрорий рейтинг баҳолаш мазкур Низомда белгиланган тартибда ўтказилади.


38. Талабгор такроран апелляция бериши мумкин эмас.


39. Ишчи органнинг карори устидан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ судга шикоят қилиниши мумкин.



7-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР

           

40. Ваколатли орган ушбу Низом талабларига риоя этилиши таъминлаш мақсадида давлат органларининг фаолияти бўйича мониторинг олиб боради.


41. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

        

            




Низомга

1-ИЛОВА



Республика ва маҳаллий ижро этувчи

ҳокимият органларининг ахборот-коммуникация

технологияларини ривожлантириш учун масъул

ходимлари малакасини ошириш ва рейтинг

баҳолашни ташкил этиш

СХЕМАСИ

           

    

Босқичлар

   


     

Субъектлар

   


    

Тадбирлар

    


      

Бажариш муддатлари

       








1-босқич


Талабгор


    

Узбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП) орқали Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги "Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази" давлат муассасасига (кейинги ўринларда - ишчи орган) мурожаат қилади.

        


Белгиланган муддатларда








2-босқич


Ишчи орган ва Рақамли технологиялар вазирлигининг қудудий бўлинмаси


     

1. Сўровномада келтирилган маълумотлар ҳақиқийлигини текширади ва қабул қилади.


2. Талабгорга ЯИДХП орқали рейтинг баҳолаш ўтказиладиган сана ва жой ёки рейтинг баҳолашдан ўтказиш рад этилганлиги тўғрисида электрон хабарнома юборади.

       


Баҳолаш ўтказиладиган санадан 5 иш куни олдин








3-босқич


Талабгор


    

Рейтинг баҳолашдан ўтиш учун "электрон ҳукумат"нинг ягона идентификация тизими орқали идентификациядан ўтади ва тест саволларига жавоб беради.

      


Белгиланган муддатларда








4-босқич


Ишчи орган


    

Талабгор рейтинг баҳолашдан муваффақиятли ўтганда QR-код қўйилган рейтинг баҳолаш гувоҳномаси расмийлаштирилади ва талабгорга рейтинг баҳолаш ахборот тизими орқали юборилади.

       


Реал вақт режимида








5-босқич


Республика ва мақаллий ижро этувчи ҳокимият органи


         

Талабгор рейтинг баҳолашдан ўта олмаган тақдирда:

1. Баҳолаш маълумотномасида тавсия этилган йўналишлар бўйича 24 соатдан кам бўлмаган ўқув курсларида малакасини оширади;



1. 4 ой мобайнида



2. Такрор рейтинг баҳолашдан ўтишини таъминлайди.

      


2. 10 иш куни мобайнида








6-босқич


Ишчи орган


           

Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига талабгорнинг рейтинг баҳолаш натижаларини юборади.

        


5 иш куни мобайнида

         

            




Низомга

2-ИЛОВА









(сана)



(рақам)

       

        

Рейтинг баҳолашдан ўтиш учун

СЎРОВНОМА

       

Талабгор ҳақидаги маълумотлар:

         

1. Ф.И.О.:



2. Биометрик паспорт ёки идентификацияловчи ID карта серияси ва рақами:*



3. ЖШШИР:



4. Тест ўтказиладиган ҳудуд:



5. Тест ўтказиладиган тил:



6. Телефон рақами:



7. Яшаш манзили:*



8. Иш жойи ва стажи:*



             

*) Электрон ҳукумат идоралараро интеграциялашув платформасидан фойдаланган ҳолда, рейтинг баҳолаш ахборот тизимида (attestat.egov.uz) автоматик шакллантирилади.

      

         




Низомга

3-ИЛОВА



Ахборот технологиялари ва коммуникациялари

соҳасида рейтинг баҳолашдан ўтганлиги

тўғрисидаги гувоҳнома шакли

             

Ўзбекистон Республикаси

Рақамли технологиялар

вазирлиги

The Ministry of Digital

technologiyes of the

Republic of Uzbekistan

           

            

Ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасида

рейтинг баҳолашдан ўтганлиги тўғрисидаги

         

Г У В О Ҳ Н О М А

_____________-сон

        

         

Ф.И.О.:


          

Биометрик паспорт ёки идентификацияловчи ID карта маълумотлари:

         


            

Рейтинг баҳолаш ўтказилган сана:


          

Рейтинг баҳолаш натижаси (балл):


          

Рейтинг баҳолаш натижаси (даражаси):


          

Берилган сана:


          

Амал қилиш муддати:


          

         

QR-код

      

       

Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Манзили: Тошкент, 100047, Амир Темур шоҳ кўчаси 4-уй

Телефон: (998 71) 238-41-59 E-mail: info@mitc.uz

       

          




Низомга

4-ИЛОВА



АКТ бўйича саводхонлик даражасини рейтинг

бақолаш натижаси тўғрисидаги

маълумотнома шакли

            

             

Ўзбекистон Республикаси

Рақамли технологиялар

вазирлиги

The Ministry of Digital

technologiyes of the

Republic of Uzbekistan

           

            

АКТ бўйича саводхонлик даражасини рейтинг

баҳолаш натижаси тўғрисида

       

М А Ъ Л У М О Т Н О М А

_______________-сон

      

        

Ф.И.О.:


          

Биометрик паспорт ёки идентификацияловчи ID карта маълумотлари:

         


            

Рейтинг баҳолаш ўтказилган сана:


          

Рейтинг баҳолаш натижаси (балл):


          

Рейтинг баҳолаш натижаси (даражаси):


          

Берилган сана:


          

Малака ошириш йўналишлари бўйича тавсия:


            


            


            

         

QR-код

      

       

Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Манзили: Тошкент, 100047, Амир Темур шоҳ кўчаси 4-уй

Телефон: (998 71) 238-41-59 E-mail: info@mitc.uz

       

          

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 22 май




















































































Время: 0.2153
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск