ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Таълим /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.05.2023 й. 209-сон "Замонавий талаблар ва жамият эҳтиёжларига жавоб берадиган янги ўқув режалари, дастурлари ва ўқув-методик адабиётларни ишлаб чиқиш ҳамда амалиётга киритиш муносабати билан Таълим муассасалари учун матбаа маҳсулотлари хавфсизлиги талабларини белгилашнинг умумий техник регламентига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.05.2023 й.

N 209




ЗАМОНАВИЙ ТАЛАБЛАР ВА ЖАМИЯТ

ЭҲТИЁЖЛАРИГА ЖАВОБ БЕРАДИГАН ЯНГИ

ЎҚУВ РЕЖАЛАРИ, ДАСТУРЛАРИ ВА ЎҚУВ-МЕТОДИК

АДАБИЁТЛАРНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ ҲАМДА АМАЛИЁТГА

КИРИТИШ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАЪЛИМ

МУАССАСАЛАРИ УЧУН МАТБАА МАҲСУЛОТЛАРИ

ХАВФСИЗЛИГИ ТАЛАБЛАРИНИ БЕЛГИЛАШНИНГ

УМУМИЙ ТЕХНИК РЕГЛАМЕНТИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА

        

       

Сўнгги йилларда таълим ташкилотларида ўқитиш методикасини такомиллаштириш, замонавий талаблар ва илғор хорижий тажриба асосида янги дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни нашр қилиш, уларни тажриба-синовдан ўтказиш ҳамда экспертиза қилишни ташкиллаштириш борасида салмоқли ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Хусусан, таълим жараёнига инновацион педагогик технологияларни жорий қилиш, замонавий талаблар ва жамият эҳтиёжларига жавоб берадиган янги ўқув режалари, дастурлари ва ўқув-методик адабиётларни ишлаб чиқиш ҳамда амалиётга киритиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Илмий-методик ва тадқиқот ишлари сифатини ошириш орқали таълим тизимини комплекс ривожлантиришни жадаллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида" 2023 йил 20 апрелдаги ПҚ-128-сон қарори билан илмий-методик ва тадқиқот ишлари сифатини ошириш орқали таълим тизимини комплекс ривожлантиришни жадаллаштириш чоралари белгиланди.

Шу муносабат билан, ушбу қарорга Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини мувофиқлаштириш зарурати юзага келмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Илмий-методик ва тадқиқот ишлари сифатини ошириш орқали таълим тизимини комплекс ривожлантиришни жадаллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида" 2023 йил 20 апрелдаги ПҚ-128-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 декабрдаги 726-сон қарори билан тасдиқланган Таълим муассасалари учун матбаа маҳсулотлари хавфсизлиги талабларини белгилашнинг умумий техник регламентига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазири Х.У. Умарова зиммасига юклансин.

      

     

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             А. Арипов

      

        




Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 20 майдаги

209-сон қарорига

ИЛОВА



Таълим муассасалари учун матбаа маҳсулотлари

хавфсизлиги талабларини белгилашнинг

умумий техник регламентига

киритилаётган ўзгартиришлар

        

1. 17-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"17. Ўқув нашрлари ҳамда ўқитувчилар учун методик қўлланмалар параметрлари ушбу Регламентга 4-иловада келтирилган талабларга жавоб бериши керак.

Ўқув нашрларини ишлаб чиқаришда фақат ушбу мақсадлар учун мўлжалланган қоғоздан, шу жумладан офсет, типографик, китоб-журнал, машинада енгил бўрланган (Machine Finished Coated) ва шунга ўхшаш турдаги қоғозлардан фойдаланишга йўл қўйилади.

Ўқув нашрларини ишлаб чиқаришда газета қоғози ва ялтироқ (тўлиқ бўрланган) қоғоздан фойдаланишга йўл қўйилмайди.

Қуйидагиларга:

ўқув нашрларининг муқовасини ишлаб чиқаришда ялтироқ (тўлиқ бўрланган) қоғоздан фойдаланишга;

қайта фойдаланиш учун мўлжалланмаган босма маҳсулотларни (имтиҳон билетлари, топшириқли карточкалар, тест саволлари, кроссвордлар ва шу турдагилар) ишлаб чиқаришда газета қоғози ва ялтироқ (тўлиқ бўрланган) қоғозлардан фойдаланишга;

ўқув нашрлари ҳамда қўшимча таълим учун нашрларнинг муқовалари ва матнида рангли расм, коллаж ёки композицион тасвир, иллюстрация ва дизайн элементларини ҳосил қилишда тўрт хилгача рангли бўёқлар (CMYK)дан фойдаланишга рухсат этилади".


2. 26-бандда:


а) "б" кичик банддаги "18" рақами "12" рақами билан алмаштирилсин;


б) "д" кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"д) қўллаш мумкин эмас:

тор ёзиладиган шрифтлар;

матннинг асосий қисмини бўёқ фонида чоп этиш (выворотка);

ёзув, машқ ва иш дафтарларида ёзиш учун мўлжалланган майдонларда рангли ва кулранг фон;

асосий ва қўшимча матн учун учта ёки ундан ортиқ устунли териш".


3. 27-бандда:


а) "б" кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"б) устунлардаги сўзлар рўйхати ва устунлар орасидаги масофа 12 mm дан кам бўлмаган ҳолатда йўл қўйилади";


б) "г" кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"г) қатор узунлиги тартибга солинмайди".


4. 28-банднинг "б" - "д" кичик бандлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"б) рангли (кулранг) фонда 200 белгидан кўпроқ ҳажмдаги матнни чоп этишда оқ қолип-плашкадан (нашр қоғозининг белгиланган оқлик даражаси) фойдаланилади - шрифтнинг қўшимча ажратилиши талаб этилмайди;

в) сўзлараро оралиқ асосий матн шрифти баландлигининг 110 фоиздан 150 фоизгача қисмини ташкил этиши керак;

г) 1-4-синфлар нашрларидаги шрифтли ажратишда ранглардан фойдаланишда 4 хил рангдан, шунингдек, уларнинг тусларидан ошишига йўл қўйилмайди. Матнни қолип-плашкали ажратишда ранглар интенсивлиги 70 фоиздан кам бўлмаслиги зарур. Ушбу талаблар билан методик материалларни (схемалар, диаграммалар, жадваллар) тартибга солиниши мажбурий эмас. 5-11-синфлар нашрлари учун иккидан кўп ранг бўёғидан, ўрта махсус таълим нашрлари учун умуман ранг бўёқларидан фойдаланиш тавсия этилмайди;

д) расм остига ёзув қўйиш учун баландлиги асосий матн шрифти баландлигидан 4 пунктдан кўп бўлмаган шрифтдан фойдаланиш тавсия этилади".


5. 4-илова (Таълим муассасалари учун ўқув нашрлари параметрлари)нинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

         

"Таълим муассасалари учун ўқув нашрлари

ПАРАМЕТРЛАРИ

         

Номланиши

       

Саҳифалар учун ишлатиладиган қоғоз тури

     

Қоғознинг

оқлиги, %

     

Бичими*

  

Қоғознинг

зичлиги g/m2

     

Ношаффофлик,

%

    

Муқова билан

бириктириш**

     

Ўқув нашрлари

Мактабгача таълим учун

ўқув нашрлари


Офсет қоғози

84 дан кам

бўлмаган


60 х 84 1/8,

60 х 84 1/16,

60 х 90 1/8,

60 х 90 1/16,

62 х 84 1/8,

62 х 90 1/16,

70 х 90 1/16,

70 х 1001/16,

70 х 1081/16,

84 х 1081/16,

84 х 1081/32,


70,0 ± 3,0 дан

кам бўлмаган


86-91

1. Муқова 13 мкм ± 3 ламинация плёнкаси билан қўшиб бириктирилади(1).

Саҳифаларни блокларга ва блокларни муқова билан бириктириш учун notch ёки burst binding технологияси бўйича махсус кучайтирилган елимланган чоксиз бирикмалардан фойдаланилади.

Шунингдек, саҳифаларни блокларга ва блокларни муқова билан бириктириш учун ўқув нашрлар капрон (ёки армирланган) ипда камида 5 та чок(2) билан тикилиши ёки белгиланган елимлаш технологиясидан фойдаланган ҳолда бириктирилиши мумкин.


2. Блокни жамлашда корешок ва унинг икки томонидаги биговка учун ажратилган қаттиқ муқова учун 10 mm, юмшоқ муқова учун 5-6 mm гача қисмлари тўлиқ муқовага елимланади.

Муқова орқа ва олд томонидан биговка қилинади.


3. Дарсликлар ва амалий қўлланмалар уч томонидан тўғри ва текис қирқилади.

Дарсликларнинг тепадаги ўнг ва пастдаги ўнг бурчаклари радиуси 5-10 ммга тенг бўлган юмалоқ шаклга келтирилади.


4. Амалий қўлланмалар учун муқова ва саҳифалар ўртадан (букилган ҳолатда) иккита сим ҳалқа билан мустаҳкамланади.

       

1-синф учун

дарсликлар

Машинада енгил бўрланган китоб-журнал қоғози (Machine Finished Coated Paper)


87 дан кам

бўлмаган


80,0 ± 4,0 дан

кам бўлмаган


88 дан кам бўлмаган

Офсет

қоғози


87 дан кам

бўлмаган


80,0 ± 4,0 дан

кам бўлмаган


1-синф учун ўқув

қўлланмалар


Офсет

қоғози


86 дан кам

Бўлмаган


60 дан кам

бўлмаган енгил

вазнли

қоғоз***


2-4-синфлар учун

дарсликлар


Машинада енгил бўрланган китоб-журнал қоғози (Machine Finished Coated Paper)


84 дан кам

бўлмаган


80,0 ± 4,0 дан

кам бўлмаган


86-91

Офсет

қоғози

84 дан кам

бўлмаган


80,0 ± 3,0 дан

кам бўлмаган


2-4-синфлар

учун ўқув

қўлланмалар


Офсет

қоғози

86 дан кам

бўлмаган


60 дан кам

бўлмаган енгил

вазнли

қоғоз***


5-9-синфлар учун дарсликлар


Офсет

қоғози

80 дан кам

бўлмаган


70,0 ± 3,0 дан

кам бўлмаган


86-91

5-9-синфлар

учун ўқув қўлланмалар


Офсет

қоғози

86 дан кам

бўлмаган


60 дан кам

бўлмаган енгил

вазнли қоғоз


10-11-синфлар ва ЎМПТлар учун дарсликлар


Офсет

қоғози

74 дан кам

бўлмаган


70,0 ± 3,0 дан кам бўлмаган


86 дан кам

бўлмаган


10-11-синфлар ва ва ЎМПТлар учун ўқув қўлланмалар


Офсет

қоғози

86 дан кам

бўлмаган


60 дан кам

бўлмаган енгил

вазнли қоғоз


1-синф учун машқ, ҳуснихат, иш ва ижодий вазифалар дафтарлари


Офсет

қоғози

86 дан кам

бўлмаган


70,0 ± 3,0 дан

кам бўлмаган


88 дан кам

бўлмаган


2- ва ундан юқори синфлар учун машқ, ҳуснихат,

иш ва ижодий вазифалар дафтарлари



Офсет қоғози

86 дан кам

бўлмаган


70,0 ± 3,0 дан

кам бўлмаган


86 дан кам бўлмаган

       

*) Бичим (ўлчам) бўйича чегаравий фарқланишлар ±2 mm дан кўп бўлмаслиги керак.


**) Ўқув қўлланмаларининг муқоваси учун 190±5 g/m2 дан кам бўлмаган қоғоздан фойдаланилади.


***) Енгил вазнли қоғознинг ғоваклилик даражаси 1,4-1,8 sm3/g., зичлиги 70 gм2 ва 80 gм2 бўлган офсет қоғознинг ғоваклилик даражаси - 1,2 sm3/g, зичлиги 80 gм2 бўлган машинада енгил бўрланган китоб-журнал қоғозининг (Machine Finished Coated Paper) ғоваклилик даражаси - 1,0 sm3/g бўлиши керак.

Машқ дафтарлари муқоваси плёнка билан қопланмайди.

Бичими 70 х 1081/16, 70 х 1001/16, 70 х 90 1/16, 60 х 90 1/16 бўлган ва бошқа кичик форматдаги ўқув нашрлар камида 4 та чок билан тикилган ёки белгиланган елимлаш технологиясидан фойдаланган ҳолда бириктирилган бўлиши лозим".


6. 5 ва 6-иловалар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Умумий техник регламентга

5-ИЛОВА



Матбаа маҳсулотларида матн шрифти

ЎЛЧАМЛАРИ

           

Шрифт кегли

     

Бош ҳарф баландлиги (mm)

      

5


1,25

6


1,5

7


1,75

8


2

9


2,25

10


2,5

11


2,75

12


3,0

14


3,5

16


4,0

18


4,5

20


5,0

       

           




Умумий техник регламентга

6-ИЛОВА



Ўқув нашрларининг матнли безатилишига қўйиладиган

ТАЛАБЛАР

           

Синфлар

        

Кегль

     

Интерлиньяжни ошириш,

... пунктдан кам бўлмаган

     

Максимал қатор узунлиги

    

Бл/кв сиғими,

кўпи билан

      

квадрат

       

mm

   

Биринчи


18

2

9 1/4

167

6,0

Иккинчи


16/14*

2

9 1/4

167

6,0 (6,3)**

Учинчи


14/12*

2

8 1/2

153

6,7 (7,2)**

Тўртинчи


14/12*

2

7 3/4

140

7,7 (8,0)**

         

*) Ҳажми 200 белгидан кўп бўлмаган қўшимча матн учун рухсат этилади.


**) Қавсларда лотин алифбосида чиқариладиган нашрлар учун шрифт сиғими кўрсатилган.

Катта бичимлардан, яъни 60 х 90 1/8, 70 х 90 1/8, 60 х 84 1/8 форматлардан фойдаланганда, саҳифада қатор узунлиги максимум 185 mm дан ошмаслиги керак".

        

      

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 22 май

    

         










































































Время: 0.0140
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск