Практическая Бухгалтерия

Нормативно-правовые акты / Деятельность отдельных отраслей / Транспорт / Дорожно-строительная техника /

Тракторчи-машинистларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш йўналишидаги таълим ташкилотларини ҳисобга олиш ҳамда тракторчи-машинист гувоҳномасини бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг Маъмурий регламенти (ЎзР ВМ 29.04.2023 й. 170-сон қарорига 6-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 29 апрелдаги

170-сон қарорига

6-ИЛОВА



Тракторчи-машинистларни тайёрлаш ва қайта

тайёрлаш йўналишидаги таълим ташкилотларини

ҳисобга олиш ҳамда тракторчи-машинист

гувоҳномасини бериш бўйича давлат

хизматларини кўрсатишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ

      

          

1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

        

1. Мазкур Регламент юридик шахсларнинг тракторчи-машинистларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш йўналишидаги таълим ташкилотларини ҳисобга олиш, шунингдек, жисмоний шахсларга (кейинги ўринларда - талабгор) имтиҳонларга рухсат бериш, имтиҳонлар олиш, қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларини (кейинги ўринларда - техника) бошқариш ҳуқуқини берувчи тракторчи-машинист гувоҳномасини бериш тартибини белгилайди.

Тракторчи-машинистларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш йўналишидаги таълим ташкилотларига олий таълим ва малака ошириш муассасалари, профессионал таълим муассасалари ҳамда таълим бериш лицензиясига эга бўлган бошқа нодавлат ташкилотлари (кейинги ўринларда - таълим ташкилотлари) киради.


2. Тракторчи-машинистларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш йўналишидаги таълим ташкилотларини ҳисобга олиш ва ўқув жараёнларини назорат қилиш ҳамда имтиҳонларга рухсат бериш, имтиҳонлар олиш, техникаларни бошқариш ҳуқуқини берувчи тракторчи-машинист гувоҳномасини бериш бўйича давлат хизматлари мазкур Регламентга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси (кейинги ўринларда - Инспекция) томонидан амалга оширилади.

Тракторчи-машинист гувоҳномаси мазкур Регламентга 1-иловага мувофиқ намунага ва таснифга кўра Инспекция томонидан тайёрланади.


3. Тракторчи-машинист гувоҳномасини бериш бўйича кўрсатиладиган давлат хизматлари "Тракторчи-машинист" автоматлаштирилган ахборот тизими орқали амалга оширилади ва унга маълумотлар тегишлилиги бўйича таълим ташкилотлари ҳамда Инспекция томонидан киритилади.

Инспекция қуйидаги назорат функцияларини амалга оширади:

тракторчи-машинистларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш йўналишидаги таълим ташкилотларини ҳисобга олиш;

тракторчи-машинистликка талабгорларнинг ўқув гуруҳларидаги дастлабки ва якуний электрон ҳисобини юритиш;

ўқув гуруҳларидаги тракторчи-машинистликка талабгорларнинг таълим жараёнидаги иштирокини ва якуний имтиҳонларни назорат қилиш, таълим сифатини баҳолаб бориш, шу жумладан, тракторчи-машинистликка талабгорларни ўқишга қабул қилиш, гуруҳдан гуруҳга ўтказиш, рўйхатдан чиқариш ва ўқишини тугатганлиги тўғрисидаги маълумотларни (сертификат, гувоҳнома ва бошқалар) электрон тарзда олиш;

техникаларни бошқариш ҳуқуқини бериш учун тракторчи-машинистликка талабгорлардан имтиҳонларни қабул қилишнинг электрон навбат тизимини йўлга қўйиш, имтиҳон топшираётган тракторчи-машинистликка талабгорларнинг шахсини идентификация қилиш ҳамда улар тўғрисидаги электрон маълумотлар базасини шакллантириш;

назарий имтиҳонларни инсон омили аралашувисиз қабул қилиш ҳамда натижаларни автоматик тарзда баҳолаш ва расмийлаштириш;

амалий имтиҳонларни махсус майдончада имтиҳон қайси тоифадаги техникаларни бошқариш ҳуқуқини олиш учун топширилаётган бўлса, ўша тоифага мансуб бўлган техникаларни бошқаришнинг амалий кўникмаларини баҳолаш;

тракторчи-машинист гувоҳномасини бериш ҳамда тракторчи-машинистлар рўйхатини шакллантириш.


4. Барча техникалар тури, вазифаси ва бошқариш хусусиятларига кўра "А", "B", "С", "D", "Е" ва "F" тоифаларига бўлинади. Уларни бошқариш учун берилган тракторчи-машинист гувоҳномасининг тегишли катагида рухсат берувчи белги қўйилади.

Тракторчи-машинист гувоҳномасининг "А", "B", "С", "D", "Е" ва "F" катагида рухсат берувчи белгиси бўлган шахслар қуйидаги транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқига эга:

"А" тоифа - 30 от кучигача эга бўлган ғилдиракли тракторлар;

"B" тоифа - 30 от кучи ва ундан юқори от кучига эга бўлган ғилдиракли тракторлар;

"C" тоифа - занжирли тракторлар;

"D" тоифа - механик трансмиссияли қишлоқ хўжалиги техникалари;

"E" тоифа - гидростатик трансмиссияли қишлоқ хўжалиги техникалари;

"F" тоифа - мелиорация ва йўл-қурилиш техникалари.

Тракторчи-машинист гувоҳномаси уч тоифага бўлинади:

"А", "B", "C" ва "D" тоифаси;

"А", "B", "C", "D" ва "E" тоифаси;

"А", "B", "C", "D", "E" ва "F" тоифаси.

Тракторчи-машинистларга тоифасига кўра, класслар қуйидаги тартибда:

III класс - тракторчи-машинист гувоҳномасига эга бўлган фуқароларга;

II класс - III классга ва шу йўналишда уч йиллик меҳнат фаолиятига эга бўлган фуқароларга;

I класс - II классга ва шу йўналишда уч йиллик меҳнат фаолиятига эга бўлган фуқароларга талабгорнинг ёки иш берувчининг сўровномасига асосан Инспекция томонидан берилади.



2-БОБ. ТРАКТОРЧИ-МАШИНИСТЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ

ВА ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ЙЎНАЛИШИДАГИ ТАЪЛИМ

ТАШКИЛОТЛАРИНИ ҲИСОБГА ОЛИШ ВА

УНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ ТАРТИБИ

            

5. Тракторчи-машинистларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш йўналишидаги таълим ташкилотларини ҳисобга олиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш мазкур Регламентга 2-иловага мувофиқ схемага асосан амалга оширилади.


6. Таълим ташкилотлари тракторчи-машинистларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича ўз фаолиятини бошлашдан олдин Инспекцияга мурожаат этади.


7. Тракторчи-машинистларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш йўналишидаги таълим ташкилотларини ҳисобга олиш учун юридик шахс Инспекцияга қуйидаги ҳужжатларни топширади:

юридик шахснинг аризаси (мазкур Регламентга 3-иловадаги намунага мувофиқ);

юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома.


8. Тракторчи-машинистларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш йўналишидаги таълим ташкилотларини ҳисобга олиш бўйича ариза 8 иш кунидан кечиктирилмасдан кўриб чиқилади.


9. Ариза келиб тушгандан сўнг, тракторчи-машинистларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш йўналишидаги таълим ташкилотининг моддий-техника ва ўқув-методик базасини кўрикдан ўтказиш учун Инспекциянинг туман (шаҳар) бўлимларининг буйруғига асосан текширув комиссияси тузилади.

Текширув комиссияси Инспекция, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда нодавлат ташкилотлар вакилларидан иборат таркибда тузилади. Инспекциянинг ходими комиссия раиси ҳисобланади.


10. Текширув комиссияси тракторчи-машинистларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш йўналишидаги таълим ташкилотининг моддий-техника ва ўқув-методик базасини қуйидаги талабларга жавоб беришини кўриб чиқади:

камида 48 кв.м майдонга эга бўлган ўқув хоналарининг мавжудлиги, ўқувчилар учун зарур шароитлар яратилганлиги, белгиланган талабларга мувофиқ моддий-техника жиҳозлари билан таъминланганлиги;

таълим ташкилотининг иш режасига киритилган қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларини бошқариш бўйича амалий машғулотларни тўлиқ ўтказиш учун ёнилғи-мойлаш материаллари билан таъминланганлиги;

муҳандис-педагоглар, инструкторлар ҳамда ишлаб чиқариш усталарининг маълумотга эгалиги ва билим даражасининг етарлилиги;

тракторчи-машинистликка талабгорларга техникаларни амалий бошқаришни ўргатиш учун белгиланган талабларга мувофиқ жиҳозланган майдонча, дала майдончаси, техника ёки ундан фойдаланиш тўғрисида шартноманинг мавжудлиги.

Таълим ташкилотига мулк ёки ижара ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ўқув хоналаридан, улардаги жиҳоз ва машқ техникаларидан ўқув машғулотлари жараёнида фойдаланилади.


11. Текширув комиссиясининг таълим ташкилотида тракторчи-машинистларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш йўналишидаги таълим ташкилотларини ташкил этиш бўйича талабларнинг бажарилганлигини ўрганиш натижалари юзасидан мазкур Регламентга 4-иловага мувофиқ намунада икки нусхада далолатнома тузилади ва Инспекция томонидан тасдиқланади. Далолатноманинг бир нусхаси Инспекцияда, иккинчи нусхаси таълим ташкилотида сақланади.


12. Далолатномада текширув комиссиясининг таълим ташкилотини тракторчи-машинистларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича талабларга жавоб бериши ёки жавоб бермаслиги тўғрисидаги хулосаси кўрсатиб ўтилади.


13. Далолатномада "жавоб беради" деб хулоса берилганда, далолатнома тузилган кундан бошлаб 1 иш кунида таълим ташкилоти тўғрисидаги маълумотлар Инспекциянинг "Тракторчи-машинист" автоматлаштирилган ахборот тизимига киритилади ва ушбу таълим ташкилоти тракторчи-машинистларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш йўналишидаги таълим ташкилоти ҳисобига олинади.

Ушбу таълим ташкилотига "Тракторчи-машинист" автоматлаштирилган ахборот тизимига таълим ташкилотининг ўқув гуруҳларига қабул қилинган талабгорлар тўғрисидаги маълумотларни киритиш учун логин ва пароль берилади.

Таълим ташкилоти "Тракторчи-машинист" автоматлаштирилган ахборот тизимига таълим ташкилотининг номи, манзили, банк реквизитлари, уставни тасдиқлаш (рўйхатдан ўтказиш) тўғрисидаги гувоҳнома рақамини ҳамда тайёрланадиган тракторчи-машинистлар тоифаларини киритади.


14. Таълим ташкилоти ўқув гуруҳларидаги ўқувчилар сони, назарий ва амалий машғулотларни бошлаш муддатларини

...
Время: 0.1075
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск