ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Ўрта таълим. Мактабдан ташқари таълим /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 25.05.2023 й. ПҚ-163-сон "Осиё тараққиёт банки ҳамкорлигида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида давлат-хусусий шериклик асосида умумий ўрта таълим мактабларини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

25.05.2023 й.

N ПҚ-163



ОСИЁ ТАРАҚҚИЁТ БАНКИ ҲАМКОРЛИГИДА

ТОШКЕНТ ШАҲРИ ВА ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДА

ДАВЛАТ-ХУСУСИЙ ШЕРИКЛИК АСОСИДА

УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида давлат-хусусий шериклик асосида халқаро стандартларга жавоб берадиган умумий ўрта таълим мактабларини қуриш, уларга юқори даражада техник хизмат кўрсатилишини таъминлаш, ўқувчиларга сифатли таълим олиш учун зарур шарт-шароитларни яратиш мақсадида:


1. Қуйидагилар:

Осиё тараққиёт банки (кейинги ўринларда - ОТБ), Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ўртасида 2019 йил 17 декабрь куни маслаҳат ва техник хизмат кўрсатиш бўйича шартнома (кейинги ўринларда - Шартнома) тузилганлиги;

Шартномага мувофиқ 2023-2024 йилларда ОТБ иштирокида "Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида давлат-хусусий шериклик асосида 13 та умумий ўрта таълим мактабларини ташкил этиш" лойиҳасини (кейинги ўринларда - Лойиҳа) амалга ошириш бўйича келишувга эришилганлиги маълумотучун қабул қилинсин.


2. Белгилансинки, Лойиҳа доирасида давлат-хусусий шерикликнинг қуйидаги шакли жорий этилади:

а) умумий ўрта таълим мактабларини давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этиш лойиҳаси бўйича давлат шериги этиб Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги белгиланади;

б) хусусий шерик Ўзбекистон Республикасининг "Давлат-хусусий шериклик тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ ўтказиладиган халқаро тендер натижалари бўйича аниқланади ҳамда у билан умумий ўрта таълим мактабларини кейинчалик тасарруф этиш ҳуқуқисиз қуриш, жиҳозлаш ва эксплуатация қилиш юзасидан давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим тузилади;

в) хусусий шерик:

ўз маблағлари ва кредитларини жалб қилиш ҳисобига умумий ўрта таълим мактабларини лойиҳалаштириш, қуриш ва жиҳозлаш ишларини амалга оширади;

қурилган умумий ўрта таълим мактабларини давлат шеригига фойдаланишга топширади;

давлат-хусусий шериклик битими амал қилиш муддати давомида умумий ўрта таълим мактабларини сақлаш ва эксплуатация қилиш билан боғлиқ барча зарур чораларни кўради;

давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим муддати тугагандан сўнг умумий ўрта таълим мактабларини давлат шеригига мулк қилиб топширади;

г) давлат шериги:

Давлат бюджети ва қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган маблағлар ҳисобидан хусусий шерик томонидан унга фойдаланишга топширилган умумий ўрта таълим мактабларида таълим жараёнини ташкил этади;

хусусий шерикка умумий ўрта таълим мактабларидан эркин фойдаланганлик учун тўловларни амалга оширади.


3. Белгилаб қўйилсинки:

хусусий шерикка умумий ўрта таълим мактабларидан эркин фойдаланганлик учун тўловлар Давлат бюджетидан қопланади;

давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим шартларига мувофиқ эркин фойдаланганлик учун тўловлар миллий валютанинг хорижий валютага нисбатан айирбошлаш курси тебранишларига асосланган механизм бўйича йиллик индексация қилинади,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Ш.Кудбиев) умумий ўрта таълим мактабларидан фойдаланганлик учун тўловларни Лойиҳани ишга тушириш йилидан бошлаб ҳар йили Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда назарда тутсин.


4. Қуйидагилар:

"Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида давлат-хусусий шериклик асосида 13 та умумий ўрта таълим мактабларини ташкил этиш" лойиҳасини амалга ошириш учун Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳудудларида доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиладигаи ер участкалари рўйхати 1-иловага мувофиқ;

"Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида давлат-хусусий шериклик асосида 13 та умумий ўрта таълим мактабларини ташкил этиш" лойиҳасининг мақсадли кўрсаткичлари 2-иловага мувофиқ;

"Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида давлат-хусусий шериклик асосида 13 та умумий ўрта таълим мактабларини ташкил этиш" лойиҳасини амалга ошириш бўйича "йўл харитаси" 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


5. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Тошкент вилояти ҳокимлигининг мазкур қарорга 1-иловада келтирилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган жами 67,55 гектар, шундан 66,98 гектар суғориладиган ер участкаларини қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасидан тегишинча аҳоли пунктларининг ерлари тоифасига ўтказиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


6. Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Ш.Умурзоқов) ва Тошкент вилояти ҳокимлиги (З.Мирзаев):

2023 йил 1 августга қадар Лойиҳани амалга ошириш учун жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган ер участкаларининг белгиланган тартибда жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилишини ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилишини;

қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари қисқариб кетишининг олдини олиш мақсадида 2024 йил 1 июнга қадар ушбу қарор билан тоифаси ўзгараётган суғориладиган ер участкалари майдонининг беш баравари миқдорида янги ерлар ўзлаштирилишини таъминласин.


7. Белгилаб қўйилсинки:

ер участкалари Лойиҳани амалга ошириш учун ажратилиши муносабати билан қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари ўрнини қоплаш бўйича тўланадиган компенсация тўловлари ундирилмайди;

Лойиҳани амалга ошириш учун ер участкалари жамоат эқтиёжлари учун олиб қўйилиши муносабати билан жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тўлиқ қоплангандан сўнг Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига ажратилади;

қишлоқ хўжалигига мўлжалланган янги ер участкалари Кадастр агентлиги томонидан белгиланган тартибда ҳисобга олинганидан сўнг ўзлаштирилган ҳисобланади.


8. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х.Умарова):

Лойиҳа бўйича янги умумий ўрта таълим мактаблари қурилиб фойдаланишга топширилганидан сўнг ажратилган ер участкаларининг ортиб қолган қисмини тегишлилиги бўйича Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ҳокимликлари захирасига қайтариб берилишини таъминласин;

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Ш.Кудбиев) билан биргаликда хорижий консультантларни жалб қилган ҳолда республиканинг бошқа ҳудудларида давлат-хусусий шериклик асосида умумий ўрта таълим мактабларини ташкил этиш чораларини кўрсин.


9. Белгилансинки, Лойиҳага мувофиқ:

ОТБ томонидан Лойиҳа иштирокчиларига техник хизмат кўрсатиш ва тендер ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун қайтариб бериш шарти билан 1,1 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағлар ажратилади;

ОТБ томонидан техник хизмат кўрсатиш ва тендер ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун ажратилган маблағларнинг 150 минг АҚШ доллари - давлат шериги томонидан Давлат бюджети ҳисобидан, 950 минг АҚШ доллари - хусусий шериклар томонидан ўз маблағлари ҳисобидан ОТБга қайтариб берилади;

давлат шеригининг ОТБга 150 минг АҚШ доллари миқдоридаги маблағларни қайтариб бериш билан боғлиқ харажатлари хусусий шерик томонидан давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим имзолангандан кейин Давлат бюджетига қоплаб берилади;

халқаро очиқ тендер жараёнида тадбиркорлик субъектларидан таклифлар келиб тушмаган тақдирда, 950 минг АҚШ доллари миқдоридаги маблағлар ОТБга қайтарилмайди.


10. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Ш.Кудбиев) Шартномага мувофиқ ҳар бири 50 минг АҚШ доллари эквивалентида бўлган уч траншда умумий миқдори 150 минг АҚШ долларига тенг маблағлар ОТБга тўлаб берилишини таъминласин, жумладан:

биринчи транш тўловларини - Лойиҳани дастлабки ўрганиш ва баҳолаш бўйича хулоса тақдим этилганда;

иккинчи транш тўловларини - Лойиҳа бўйича хулоса тақдим этилганда;

учинчи транш тўловларини - тендер ҳужжатлари лойиҳаси тақдим этилганда амалга оширсин.


11. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Б.Закиров) ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А.Иноятов) Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х.Умарова) билан биргаликда уч ой муддатда халқаро техник консультантларни жалб қилган ҳолда илғор хорижий тажриба асосида умумий ўрта таълим мактабларини қуриш билан боғлиқ бўлган техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни қайта кўриб чиқсин.

Белгилансинки, янги техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар қабул қилингунга қадар, Лойиҳа доирасида умумий ўрта таълим мактабларини ОТБ томонидан ишлаб чиқилган стандартлар асосида қуришга рухсат этилади.


12. 2024 йил 1 январга қадар:

Энергетика вазирлиги (Ж.Мирзамахмудов) умумий ўрта таълим мактаблари ташкил этилиши учун ажратилган ер майдонларида ташқи муҳандислик коммуникацияларини қуриш ишларининг тегишлилиги бўйича "Ҳудудгазтаъминот" АЖ ва "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ ҳисобидан амалга оширилишини;

Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Ш.Умурзоқов), Тошкент вилояти ҳокимлиги (З.Мирзаев), Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Б.Закиров), Автомобиль йўллари қўмитаси (А.Абдувалиев), "Ўзсувтаъминот" АЖ (С.Саифназаров) ва "Ўзбектелеком" АК (Н.Хасанов) умумий ўрта таълим мактаблари ташкил этилиши учун ажратилган ер майдонларига маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан сув-оқова, автомобиль йўллари, юқори тезликдаги Интернет ва бошқа зарур инфратузилмалар етказилишини таъминласин.


13. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Л.Қудратов) Ташқи ишлар вазирлиги (Б.Саидов) билан биргаликда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х.Умарова) томонидан тақдим этиладиган Лойиҳа ҳақидаги маълумотларнинг хорижий ва маҳаллий хусусий инвесторлар орасида мунтазам тарғибот қилинишини таъминласин.


14. Ташқи ишлар вазирлиги (Б.Саидов) Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг виза талабномаларига биноан Лойиҳани амалга оширишда жалб этиладиган хорижий мутахассислар ва уларнинг оила аъзолари учун кириш визаларининг белгиланган тартибда Ислом Каримов номидаги "Тошкент" халқаро аэропортида расмийлаштирилишини таъминласин.


15. Ички ишлар вазирлиги (П.Бобожонов) Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг талабномаларига биноан Лойиҳани амалга оширишда жалб этиладиган хорижий мутахассислар ва уларнинг оила аъзолари учун Ўзбекистон Республикасидаги вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиниши ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш муддати узайтирилишини таъминласин.


16. Лойиҳа доирасида умумий ўрта таълим мактабларини қуриш, реконструкция қилиш, жиҳозлаш ва фаолиятини таъминлаш учун белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича олиб келинадиган ва Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган ускуналар, компьютер техникаси, ўқитишнинг техник воситалари, адабиётлар, мультимедиа маҳсулотлари ҳамда қурилиш материаллари, бутловчи буюмлар, эҳтиёт қисмлари Лойиҳа муддати давомида божхона божидан озод этилсин.


17. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х.Умарова) Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ҳокимликлари билан биргаликда икки ҳафта муддатда Лойиҳанинг мақсадли кўрсаткичларида белгиланган чора-тадбирларни тўлиқ ва ўз вақтида амалга ошириш бўйича режа-жадвални тасдиқласин. Бунда, қуйидагилар назарда тутилсин:

Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ҳокимликлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаларининг масъулиятини ошириш, фаолиятини мувофиқлаштириш, ҳар чоракда қилинаётган ишлар тўғрисида уларнинг ҳисоботини эшитиш ва ишига баҳо бериш;

юқори натижа кўрсатган, хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаб, юклатилган вазифаларни тўлақонли бажарган раҳбарларни рағбатлантириш ҳамда ишларни қониқарсиз ташкил этган масъулларга таъсирчан чоралар кўриш;

ажратилаётган маблағларнинг самарали ва манзилли ишлатилиши устидан қатъий назорат ўрнатиш.


18. Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (А.Бурханов) Лойиҳа доирасида ажратилгаи маблағларнинг мақсадли ишлатилиши жараёнида очиқлик ва ошкораликни таъминлаш устидан доимий назорат ўрнатсин.


19. Ҳисоб палатаси (Б.Турабов) Лойиҳани амалга ошириш самарадорлиги бўйича кўзда тутилган натижаларга эришилиши устидан доимий назорат ўрнатсин ва ҳар ярим йил якуни бўйича Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ахборот киритсин.


20. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х.Умарова), Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (А.Кучимов), Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (А.Хаджаев), Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (А.Ходжаев) мазкур қарорнинг мақсади, вазифалари ва ундан кутилаётган натижаларни оммавий ахборот воситалари, Интернет ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритиш ишларини ташкил қилсин.


21. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб мактабгача ва мактаб таълими вазири Х.У. Умарова, Тошкент шаҳар ҳокими в.б. Ш.Б. Умурзоқов ҳамда Тошкент вилояти ҳокими З.Т. Мирзаев белгилансин.

Қарор ижросини ҳар чоракда муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                      Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 25 майдаги

ПҚ-163-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида давлат-хусусий

шериклик асосида 13 та умумий ўрта таълим мактабларини

ташкил этиш" лойиҳасини амалга ошириш учун Мактабгача

ва мактаб таълими вазирлигига доимий фойдаланиш

ҳуқуқи билан ажратиладиган ер участкалари

РЎЙХАТИ

Т/р

Ҳудуд номи

Ер участкаси

жойлашган ҳудуд


Ер участ-

касининг

координа-

талари


Жами ер

участкаси

майдони

(гектар)*


Шундан:


Тупроқ

балл

бони-

тети


Ер участкаси

тури


суғорила-

диган ерлар


бошқа

ерлар


ЖАМИ:


69,55

66,98

2,57



1.

Тошкент шаҳри


Янгиҳаёт тумани, "Хушнуд" МФЙ ҳудудида жойлашган ер участкаси


41.197037, 69.204785

2,0

-

2,0

-

Захира ер участкаси


2.

Тошкент вилояти


Зангиота тумани, (Намуна МФЙ) Наврўз массиви қишлок, хўжалиги харитасининг 184-контурида жойлашган ер участкаси


41.247090, 69.126607

4,0

3,89

0,11

58

Қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ер участкаси


3.

Тошкент вилояти


Зангиота тумани, (Бўстон МФЙ) Ўзбекистон массиви қишлоқ хўжалиги харитасининг 192-контурида жойлашган ер участкаси


41.330510, 69.141416

4,0

3,93

0,07

57

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаси


4.

Тошкент вилояти


Зангиота тумани, Эркин массиви, Конкус кўчаси, 334-контурида жойлашган ер участкаси


41.213147, 69.137072

6,9

6,79

0,11

85

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаси


5.

Тошкент вилояти


Зангиота тумани, Назарбек массиви қишлоқ хўжалиги харитасининг 356-контурида жойлашган ер участкаси


41.299014, 69.109128

6,8

6,65

0,15

56

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаси


6.

Тошкент вилояти


Зангиота тумани, Улуғбек массивининг 451-контурида жойлашган ер участкаси


41.218182, 69.104941

5

4,87

0,13

69

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаси


7.

Тошкент вилояти


Ўртачирчиқ тумани, Охунбобоев массивининг қишлоқ хўжалиги харитасининг 331-контурида жойлашган ер участкаси


41.197517, 69.334151

7,0

7,0

-

61,2

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаси


8.

Тошкент вилояти

Ўртачирчиқ тумани, Охунбобоев массиви қишлоқ хўжалиги харитасининг 460-контурида жойлашган ер участкаси


41.176738, 69.300362

6,0

6,0

-

76,5

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаси


9.

Тошкент вилояти


Қибрай тумани, Тошкент давлат аграр университети ҳузуридаги ўқув-илмий марказга тегишли 70 ва 72-контурларда жойлашган ер участкаси


41.371650, 69.342056

8,1

8,1

-

72,2

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаси


10.

Тошкент вилояти


Қибрай тумани, Дўрмон массиви қишлоқ хўжалиги харитасининг 91-контурида жойлашган ер участкаси


41,372107, 69.408490

6,4

6,4

-

85

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаси


11.

Тошкент вилояти


Қибрай тумани, (Беруний МФЙ) Улуғбек массивининг қишлоқ хўжалиги харитасининг 288-290а-контурида жойлашган ер участкаси


41.388987, 69.477742

4,25

4,25

-

76,5

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаси


12.

Тошкент вилояти


Тошкент тумани, Урмон ва манзара илмий ишлаб чиқариш институти массивининг қишлоқ хўжалиги харитаси 41-контурида жойлашган ер участкаси


41.388333, 69.285002

4,4

4,4

-

55,6

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаси


13.

Тошкент вилояти


Тошкент тумани, Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий тадқиқот институти 85-контурида жойлашган ер участкаси


41.350212, 69.137001

4,7

4,7

-

71,2

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаси


      

Изоҳ: Ер участкаси жойлашган ҳудуд, координаталари ва майдони ўрганиш натижаларига кўра, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ҳокимликларининг хулосалари асосида Вазирлар Маҳкамасининг баённомасини расмийлаштириш орқали ўзгартирилиши мумкин.

Умумтаълим мактабларини ОТБ томонидан тавсия этилган нормативларга мувофиқ қурилиш учун керак бўладиган ер майдонлари давлат шериги томонидан хусусий шерикка ажратиб берилади, қолган ер майдонлари давлат шериги томонидан тегишлилиги бўйича Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ҳокимликлари захирасига қайтариб беради.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 25 майдаги

ПҚ-163-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида давлат-хусусий

шериклик асосида 13 та умумий урта таълим мактабларини

ташкил этиш" лойиҳасининг мақсадли кўрсаткичлари

T/p

Мақсадли кўрсаткичлар номи


Кўрсаткич


Масъул ижрочилар


1.

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳудудида қўшимча ўқувчи ўринларини яратиш


13 860 та


Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Умарова), Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Умурзоқов), Тошкент вилояти ҳокимлиги (Мирзаев)


2.

Янги иш ўринларини яратиш


1 300 та


Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (Мусоев), Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Умарова), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Абдураҳмонов)


3.

Тошкент вилояти ҳудудида ташкил этиладиган янги умумий ўрта таълим мактаблари ҳудудидан Тошкент шаҳрига қатнаб таълим олаётган ўқувчилар сонини қисқартириш


20 фоиз


Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Умарова), Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Умурзоқов), Тошкент вилояти ҳокимлиги (Мирзаев)


4.

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг лойиҳа амалга оширилаётган ҳудудларида умумий ўрта таълим мактабларининг юкланганлик коэффициентини пасайтириш


10 фоизга

пасайтириш


Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Умарова), Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Умурзоқов), Тошкент вилояти ҳокимлиги (Мирзаев)


5.

Лойиҳани амалга ошириш учун хусусий инвестицияларни жалб қилиш


90 млн. АҚШ

долларигача


Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Умарова), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Кудбиев), Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Қудратов)


6.

Аҳолига замонавий инфраструктура етказиш ва ташкил этиладиган янги умумий ўрта таълим мактаблари ҳудудларини ободонлаштириш


69,55

гектарга яқин


Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Умурзоқов), Тошкент вилояти ҳокимлиги (Мирзаев), Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Умарова)


7.

Амалдаги умумий ўрта таълим мактабларига нисбатан энергия тежамкорлигини ошириш


Камида

20 фоизга


Энергетика вазирлиги (Мирзамахмудов), Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Закиров), Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Умурзоқов), Тошкент вилояти ҳокимлиги (Мирзаев), Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Умарова)


      





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 25 майдаги

ПҚ-163-сон қарорига

3-ИЛОВА



"Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида давлат-хусусий

шериклик асосида 13 та умумий ўрта таълим мактабларини

ташкил этиш" лойиҳасини амалга ошириш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"

Т/р

Тадбир номи


Амалга ошириш механизми


Ижро муддати


Масъул ижрочилар


1.

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳудудида давлат-хусусий шериклик асосида умумий ўрта таълим мактабларини ташкил этиш учун ер участкаларини ажратиш.


1. Тошкент вилояти ҳудудида жойлашган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган жами 69,15 гектар, шундан 66,98 гектар суғориладиган ер участкаларини қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасидан аҳоли пунктларининг ерлари тоифасига ўтказиш.


2023 йил

июль


Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Умурзоқов), Тошкент вилояти ҳокимлиги (Мирзаев), Давлат активларини бошқариш агентлиги (Ортиқов), Кадастр агентлиги (Умаров)


2. "Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида давлат-хусусий шериклик асосида 13 та умумий ўрта таълим мактабларини ташкил этиш" лойиҳасини (кейинги ўринларда - Лойиҳа) амалга ошириш учун жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган ер участкаларининг белгиланган тартибда жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиш.


2023 йил

июль


3. Ушбу қарор билан тоифаси ўзгараётган суғориладиган ер участкалари майдонининг беш баравари миқдорида янги ерларни ўзлаштириш.


2024 йил

июнь


2.

Давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этиладиган умумий ўрта таълим мактаблари ҳудудларига зарур инфратузилмаларни етказиш.


1. Ташкил этиладиган умумий ўрта таълим мактаблари ҳудудларга электр, газ, сув-оқова, автомобиль йўллари, юқори тезликдаги Интернет ва бошқа инфратузилмаларни тортиб бориш.


2024 йил

январь


Энергетика вазирлиги (Мирзамахмудов), Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Зокиров), Автомобиль йўллари қўмитаси (Абдувалиев), Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Умурзоқов), Тошкент вилояти ҳокимлиги (Мирзаев), "Ўзбектелеком" AK (Хасанов)


2. Ташқи электр ва газ тармоқларини қуриш ишларини - "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ вa "Ҳудудгазтаъминот" АЖ ҳисобидан амалга ошириш.


2024 йил

январь


3. Ташқи сув-оқова, автомобиль йўллари, юқори тезликдаги Интернет ва бошқа инфратузилмаларни қуриш ишларини маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан амалга ошириш.


2024 йил

январь

3.

Давлат-хусусий шериклик лойиҳасининг концепцияси ва лойиҳани баҳолаш ҳужжатини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


1. Давлат-хусусий шериклик лойиҳасининг концепцияси ва лойиҳани баҳолаш ҳужжатини ишлаб чиқиш.


2023 йил

июль


Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Умарова), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Кудбиев)


2. Давлат-хусусий шериклик лойиҳасининг концепцияси ва лойиҳани баҳолаш ҳужжатини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2023 йил

сентябрь


4.

Тендер ҳужжатларини ва давлат- хусусий шериклик тўғрисидаги битим лойиҳасини ишлаб чиқиш ва халқаро очиқ тендер жараёнларини эълон қилиш.


1. Тендер ҳужжатларини тайёрлаш ва тендернинг биринчи босқичини эълон қилиш.


2023 йил

август


Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Умарова), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Кудбиев), Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси (Шарахметов)


2. Тендернинг биринчи босқич ҳужжатларини баҳолаш.


2023 йил

ноябрь


3. Тендернинг иккинчи босқичини эълон қилиш.

2024 йил

январь


4. Иккинчи босқич ҳужжатларини қабул қилиш ва баҳолаш.


2024 йил

апрель


5. Тендер ғолибини эълон қилиш.


2024 йил

июнь


5.

Хусусий шерик билан давлат- хусусий шериклик тўғрисидаги битимни имзолаш.


1. Танлов ғолиби билан давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимни имзолаш бўйича музокаралар олиб бориш.


2024 йил

июль


Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Умарова), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Кудбиев)


2. Давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимни имзолаш.


2024 йил

октябрь


6.

Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш учун давлат томонидан қўллаб- қувватлаш тўғрисидаги битимни имзолаш.


1. Хусусий шерик билан Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш учун давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги битим юзасидан музокаралар олиб бориш.


2024 йил

ноябрь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Кудбиев), Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Умарова)


2. Хусусий шерик билан Давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги битимни имзолаш.


2025 йил

январь


7.

Ташкил этиладиган умумий ўрта таълим мактабларини малакали раҳбар ва педагог кадрлар билан тўлдириш.


Умумий ўрта таълим мактаблари учун малакали раҳбар ва педагогларни ишга қабул қилиш.


Тегишли

ўқув йили

бошланишидан

олдин

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Умарова), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Абдурахмонов)


8.

Ташкил этиладиган умумий ўрта таълим мактаблари ҳудудларига элтувчи жамоат транспорти қатновини йўлга қўйиш.


1. Ташкил этиладиган умумий ўрта таълим мактаблари ҳудудларига жамоат транспорти, жумладан, автобус ва йўналишли такси транспортига бўлган талабни аниқлаш ва транспорт маршрутларини белгилаш.


2. Мавжуд талабдан келиб чиққан ҳолда жамоат транспорти, жумладан, автобус ва йўналишли такси транспорти қатновини йўлга қўйиш.


2024 йил

сентябрдан

бошлаб


Транспорт вазирлиги (Махкамов), Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Умурзоқов), Тошкент вилояти ҳокимлиги (Мирзаев), Ички ишлар вазирлиги (Бобожонов)


9.

Лойиҳа амалга оширилишини мониторинг қилиш


1. Давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим имзолангандан сўнг битим шартлари амалга оширилишини мониторинг қилиш.


Лойиҳа ишга

тушган кундан

бошлаб


Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Умарова), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Кудбиев)


2. Мониторинг натижалари бўйича маълумотларни Вазирлар Маҳкамасига киритиб бориш.


Ҳар олти ойда


10.

Лойиҳа амалга оширилиши натижаларига кўра ушбу амалиётни республиканинг бошқа ҳудудларига ҳам татбиқ этиш.


1. Лойиҳа амалга оширилишидан эришилган натижалар ва ижобий тажрибани атрофлича ва танқидий ўрганиш.


2. Ўрганишлар натижаси бўйича республиканинг бошқа ҳудудларида ушбу турдаги лойиҳаларни кенг татбиқ этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиш.


Доимий


Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Умарова), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Кудбиев)


        


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 25 май










































Время: 0.0197
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск