ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Банк операциялари /

Марказий банк Бошқарувининг 10.05.2023 й. 11/2-сон, Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 05.05.2023 й. 11-сон "Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 30.05.2023 й. 2342-11-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

30.05.2023 й.

N 2342-11

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

10.05.2023 й.

N 11/2


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВА МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

05.05.2023 й.

N 11


ҚАРОРИ



"Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк

ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан

чиқариш тартиби тўғрисидаги йўриқномани

тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга ўзгартиришлар

ва қўшимча киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси ва Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банк бошқаруви, Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2011 йил 12 декабрдаги 35/4, 82 ва 2011-41-сон "Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига (рўйхат рақами 2342, 2012 йил 15 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 11-сон, 127-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Марказий банк раиси

М.Б. Нурмуратов

Иқтисодиёт ва молия вазири

Ш.Д. Кудбиев

        





Қарорга

ИЛОВА



"Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк

ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан

чиқариш тартиби тўғрисидаги йўриқномани

тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимча


1. Қарор муқаддимаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги, "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 4 февралдаги ПФ-1923-сон "Ҳисоб-китоб механизмини такомиллаштириш ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Республика бюджетига, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларига тўловлар тушишини рағбатлантириш чоралари тўғрисида"ги ва 2002 йил 30 мартдаги ПФ-3047-сон "Пул массаси ўсишини чеклаш ва молия интизомига риоя этиш масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги қарор қиладилар:".


2. Йўриқномада:


а) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур Йўриқнома хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидан (бундан буён матнда ҳисобварақ деб юритилади) пул маблағлари уларга қўйилган талабларни қондириш учун етарли бўлмаганда, маблағларни ҳисобдан чиқариш тартибини белгилайди.";


б) 1-бандда:

иккинчи ҳатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ихтиёрий тугатилаётган хўжалик юритувчи субъектларнинг тугатиш ҳисобварақлари ҳамда тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомиллари асосида очилган ҳисобварақларга;";

тўртинчи хатбошидаги "Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси" деган сўзлар "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари асосида очилган қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ундирувга йўл қўйилмайдиган махсус мақсадли ҳисобварақларга;";

қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"иш ҳақи тўлаш учун банклар томонидан берилган кредитларга нисбатан қўлланилмайди.";


в) 2-банддаги, 4-банднинг тўртинчи хатбошисидаги "пул-ҳисоб-китоб" деган сўзлар "тўлов" деган сўз билан алмаштирилсин;


г) 3-бандда:

биринчи хатбошидаги "пул-ҳисоб-китоб" деган сўзлар "тўлов" деган сўз билан алмаштирилсин;

иккинчи ва учинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Хўжалик юритувчи субъектнинг асосий ҳисобварағига давлат ижрочилари томонидан солиқ қарзи бўйича электрон инкассо топшириқномалари қўйилган тақдирда, ушбу инкассо топшириқномалари тўғрисидаги электрон хабарнома банклар томонидан шу куннинг ўзида солиқ органига юборилади.

Солиқ органи кейинги иш кунидан кечиктирмай, ушбу электрон хабарнома асосида ўз инкассо топшириқномаларини банклардан чақириб олади.";

тўртинчи ва бешинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;


д) 4-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур маълумотлар Банк депозиторларининг миллий ахборотлар базаси орқали Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитасига ахборот тариқасида юборилади.";


е) 5-банднинг "а" кичик банди иккинчи хатбошисидаги "бирга шу ойнинг кейинги декадаси биринчи санасига, жорий ойнинг учинчи декадаси ва кейинчалик эса кейинги ойнинг учинчи санасигача банкка тақдим қилинади" деган сўзлар "бирга бир ойда бир марта банкка тақдим қилинади, ойнинг охирги иш куни бундан мустасно" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


ж) 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6. Хўжалик юритувчи субъектнинг миллий валютадаги ҳисобварақларидаги маблағлар қўйилган талабларни қондириш учун етарли бўлмаса, хизмат кўрсатувчи банк солиқ органларининг топшириқномаси асосида мазкур хўжалик юритувчи субъектнинг чет эл валютасидаги ҳисобварағида мавжуд бўлган маблағнинг ушбу талабларни қондириш учун етарли бўлган миқдоридаги қисмини кейинги иш кунидан кечиктирмай банк томонидан чет эл валютасининг сўмга нисбатан белгиланган курсда сотади.";


з) 2-бўлимнинг номидаги "пул-ҳисоб-китоб" деган сўзлар "тўлов" деган сўз билан алмаштирилсин;


и) 11-бандда:

иккинчи хатбошидаги "бошқа мажбурий тўловлари" деган сўзлар "йиғимлар" деган сўз билан алмаштирилсин;

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"солиқ органининг мажбуриятга эга шахсларнинг ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш ва бюджетга ўтказишга доир инкассо топшириқномалари;";


к) 1-илова ўз кучини йўқотган деб топилсин;


л) 2-иловадаги "ягона ижтимоий тўлов" деган сўзлар "ижтимоий солиқ" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 31 май















































Время: 0.2038
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск