ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Мудофаа. Ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги ҳужжатлар / Қуролли кучлардаги кадрлар. Ижтимоий ҳимоя /

Мудофаа вазирлигининг 22.05.2023 й. 10-сон, Ички ишлар вазирлигининг 20.05.2023 й. 27-сон, Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 16.05.2023 й. 13-сон "Ядро полигонларида ва бошқа радиация-ядро объектларида хизматни ўтаган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаётган фуқаролар рўйхатини шакллантириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 31.05.2023 й. 2749-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

31.05.2023 й.

N 2749-2

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МУДОФАА ВАЗИРЛИГИНИНГ

22.05.2023 й.

N 10


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ

20.05.2023 й.

N 27


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВА МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

16.05.2023 й.

N 13


ҚАРОРИ



Ядро полигонларида ва бошқа радиация-ядро объектларида

хизматни ўтаган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаётган

фуқаролар рўйхатини шакллантириш тартиби тўғрисидаги

йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги ПФ-269-сон "Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ва 2023 йил 25 январдаги ПФ-14-сон "Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга доир биринчи навбатдаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармонларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2015 йил 16 декабрдаги 20, 39 ва 105-сон қарори (рўйхат рақами 2749, 2016 йил 6 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 1-сон, 9-модда) билан тасдиқланган Ядро полигонларида ва бошқа радиация-ядро объектларида хизматни ўтаган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаётган фуқаролар рўйхатини шакллантириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Мудофаа вазири


Б. Курбанов

Ички ишлар вазири

П.Р. Бобожонов

Иқтисодиёт ва молия вазири

Ш.Д. Кудбиев

         





Қарорга

ИЛОВА



Ядро полигонларида ва бошқа радиация-ядро объектларида

хизматни ўтаган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаётган

фуқаролар рўйхатини шакллантириш тартиби тўғрисидаги

йўриқномага киритилаётган ўзгартиришлар


1. 3-бандда:


а) "в" кичик банднинг учинчи хатбошисидаги "ва Молия вазирлигининг" деган сўзлар "ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


б) "в" кичик банднинг тўртинчи хатбошисидаги "ва Молия вазирлигига" деган сўзлар "ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


в) "г" кичик банддаги "Молия вазирлиги" деган сўзлар "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг Фуқаролар рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишн и назарда тутувчи қарори кучга киргандан сўнг, у 2 кун ичида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигига, шунингдек мудофаа ишлари бошқармалари ва бўлимларига юборилади.".


3. 4-илова матнидаги "Молия вазирлиги" деган сўзлар "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 1 июнь


























Время: 0.2185
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск