ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Мудофаа. Ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги ҳужжатлар / Ҳарбий кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш /

Мудофаа вазирлигининг 24.05.2023 й. 12-сон, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 23.05.2023 й. 4-q/q-сон "Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига "Чақириққача ҳарбий таълим" йўналиши бўйича қабул қилишда касбий (ижодий) имтиҳон ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 17-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 31.05.2023 й. 2995-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

31.05.2023 й.

N 2995-2

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МУДОФАА ВАЗИРЛИГИНИНГ

24.05.2023 й.

N 12


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ТАЪЛИМ, ФАН ВА

ИННОВАЦИЯЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ

23.05.2023 й.

N 4-q/q

ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига

"Чақириққача ҳарбий таълим" йўналиши бўйича қабул

қилишда касбий (ижодий) имтиҳон ўтказиш тартиби

тўғрисидаги низомнинг 17-бандига ўзгартириш

киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги ПФ-269-сон "Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ва 2023 йил 25 январдаги ПФ-14-сон "Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга доир биринчи навбатдаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармонларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 5 декабрдаги 34 ва 27-2017-сон қарори (рўйхат рақами 2995, 2018 йил 5 апрель) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.04.2018 й., 10/18/2995/1020-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига "Чақириққача ҳарбий таълим" йўналиши бўйича қабул қилишда касбий (ижодий) имтиҳон ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 17-бандидаги "Давлат тест марказига" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Мудофаа вазири

Б. Курбанов

Вазир

И. Абдурахмонов

       

     

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 1 июнь









































Время: 0.1907
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск