ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Адвокатура /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 01.06.2023 й. 226-сон "Адвокатлик гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

01.06.2023 й.

N 226




АДВОКАТЛИК ГУВОҲНОМАСИНИ

БЕРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 24 июлдаги ПФ-6269-сон Фармони ҳамда "Адвокатура фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 30 майдаги ПҚ-263-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 июлдаги ПФ-6269-сон Фармони билан тасдиқланган Давлат хизматларини кўрсатиш тартибини янада соддалаштириш, муддатларини, талаб қилинадиган ҳужжатларини қисқартириш ҳамда рақамлаштириш бўйича "йўл харитаси"нинг 18-бандида адвокатлик гувоҳномасини бериш, йўқотилган ва яроқсиз ҳолга келган гувоҳнома ўрнига янгисини бериш давлат хизмати муддатлари ҳамда талаб қилинадиган ҳужжатлар сонини қисқартириш белгиланганлиги;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Адвокатура фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 30 майдаги ПҚ-263-сон қарорининг 2-банди "в" кичик банди бешинчи хатбошисида адвокатлик гувоҳномасини махсус QR-код қўйилган ҳолда бериш тартиби жорий этилиши ва бу орқали адвокатнинг мақоми ҳақида маълумот олиш имконияти яратилиши назарда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Адвокатлик гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисида низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин ва 2023 йил 1 июлдан бошлаб амалга киритилсин:

адвокатлик гувоҳномасини олиш учун талабгор томонидан "Юридик ёрдам" электрон ахборот тизими (кейинги ўринларда - ахборот тизими) орқали Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари (кейинги ўринларда - адлия органи)га мурожаат қилиш;

адлия органи томонидан аризани икки иш куни ичида кўриб чиқиш ва талабгорга адвокатлик гувоҳномасини бериш;

талабгорга адвокатлик гувоҳномаси берилганлиги тўғрисида адлия органи томонидан ахборот тизими орқали Адвокатлар палатасининг тегишли ҳудудий бошқармасига хабарнома юбориш;

адвокатлик гувоҳномасини беришни рад этиш асослари ва тартиби;

адвокатлик гувоҳномасини қайта расмийлаштириш асослари ва тартиби.


3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:

а) Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда 2023 йил 1 июлдан бошлаб мазкур қарор билан тасдиқланган Низомга мувофиқ адвокатлик гувоҳномасини олиш учун ахборот тизими орқали мурожаат қилиш ва адвокатлик гувоҳномасини махсус QR-код қўйилган ҳолда бериш тартиби жорий этилишини таъминласин;

б) 2024 йил 1 январга қадар:

қоғоз шаклидаги адвокатлик фаолияти учун лицензияларни "Лицензия" электрон ахборот тизими орқали электрон шаклга;

адвокатлик гувоҳномаларини мазкур қарор билан тасдиқланган Низомда белгиланган намунадаги гувоҳномага тўлов ундирмасдан алмаштириш чораларини кўрсин.


4. Белгилансинки, ушбу қарорнинг ижросини таъминлаш билан боғлиқ харажатлар бюджетдан ташқари Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳамда қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.


5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорлари 2023 йил 1 июлдан бошлаб 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири А.Ж. Ташкулов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                           А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 1 июндаги

226-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

2023 йил 1 июлдан эътиборан ўз кучини

йўқотган деб ҳисобланаётган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Адвокатлик гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2019 йил 24 сентябрдаги 807-сон қарори.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида" 2021 йил 20 апрелдаги ЎРҚ-682-сон Қонуни)" 2022 йил 4 апрелдаги 153-сон қарорига илованинг 715-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 1 июнь

































Время: 0.0074
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск