ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.05.2023 й. 223-сон "Пахта маҳсулотларини сертификатлаш хизматларини кўрсатиш соҳасига хусусий сектор кенг жалб қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.05.2023 й.

N 223



ПАХТА МАҲСУЛОТЛАРИНИ

СЕРТИФИКАТЛАШ ХИЗМАТЛАРИНИ

КЎРСАТИШ СОҲАСИГА ХУСУСИЙ СЕКТОР

КЕНГ ЖАЛБ ҚИЛИНИШИ МУНОСАБАТИ БИЛАН

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ

АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА

ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА

        

      

Республикада кейинги йилларда иқтисодиётда рақобатни таъминлаш, тадбиркорлик субъектларига тенг шароитлар яратиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, бозор муносабатларига тўлақонли ўтишни жадаллаштириш, миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлиги ва хусусий инвестициялар ҳажмини кескин ошириш ҳамда бизнес доираларнинг ишончини янада мустаҳкамлаш бугунги кунда муҳим вазифа бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик муҳитини яхшилаш ва хусусий секторни ривожлантириш орқали барқарор иқтисодий ўсиш учун шарт-шароитлар яратиш борасидаги навбатдаги ислоҳотлар тўғрисида" 2022 йил 8 апрелдаги ПФ-101-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

пахта маҳсулотларини сертификатлаш хизматларини кўрсатиш соҳасига хусусий секторни кенг жалб қилиш;

пахта маҳсулотларини сертификатлаш хизматларини кўрсатувчи мувофиқликни баҳолаш органларининг профессионал жавобгарлигини суғурта қилиш.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири Л.Ш. Кудратов ҳамда Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири А.Б. Воитов зиммасига юклансин.

          

       

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                          А. Арипов

       

       




Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 30 майдаги

223-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

            

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 18 сентябрдаги 199-сон қарори билан тасдиқланган Пахта тозалаш ва ёғ-мой корхоналарида пахта чигитини ишлаб чиқариш, ҳаракати, сақлаш ҳамда қайта ишлашда дастлабки ҳисобга олишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 12-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"12. Синаш учун олинган техник чигитни аккредитациядан ўтган сертификатлаш органининг (кейинги ўринларда бажарувчи деб аталади) синов лабораторияси вакили қопқоғи зич ёпилган банкага ёхуд қалин полиэтилен пакетга жойлайди ва унга намунани идентификация қилувчи махсус этикетка қўяди. Намуна олувчи имзолаган этикеткада пахта заводининг, пахта чигити туркумининг тартиб рақами, намуна олинган сана, намуна олувчининг фамилияси, исми ва отасининг исми кўрсатилади";

иккинчи хатбошидаги "Марказнинг уруғлик лабораториясига" сўзлари "бажарувчининг синов лабораториясига" сўзи билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги "Марказнинг уруғлик лабораториясида" сўзлари "бажарувчининг синов лабораториясида" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 13-банддаги "Марказ" сўзи "Бажарувчи" сўзи билан алмаштирилсин;


в) 14-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"14. Бажарувчининг вакили Намуна танлаш далолатномасини расмийлаштиради, уни бажарувчи, пахта тозалаш ва ёғ-мой корхоналари вакиллари имзолайдилар. Далолатноманинг бир нусхаси бажарувчида қолади, икки нусхаси пахта тозалаш ва ёғ-мой корхоналари вакилларига берилади";


г) 15-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"15. Техник чигитнинг ҳар қайси туркумини синаш бажарувчининг мутахассислари томонидан O`z DSt 596 "Техник пахта чигити. Техник шартлар" талабларига мувофиқ ўтказилади.

Бажарувчининг синов лабораториясида техник чигит синовларини ўтказишда пахта тозалаш ва ёғ-мой корхоналари вакиллари иштирок этадилар";


д) 17-бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Синов баённомалари синовларни ўтказиш бўйича ваколатли мутахассислар томонидан имзоланади ва аккредитациядан ўтган синов лабораторияси раҳбари томонидан тасдиқланади";

учинчи хатбошидаги "Синаш протоколида Марказнинг" сўзлари "Синов баённомаларида бажарувчининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


е) 18-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"18. Пахта тозалаш ёки ёғ-мой корхоналари вакиллари техник пахта чигити сифатининг баҳосидан норози бўлганда, бажарувчига апелляция, яъни сертификатлаш билан боғлиқ масалалар бўйича бирон-бир қарор юзасидан шикоят билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. Апелляцияларни кўриб чиқиш тартиботи амалдаги қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади";


ж) 19-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"19. Пахта тозалаш ёки ёғ-мой корхоналари вакиллари бажарувчининг лабораториясида ёки бошқа аккредитациядан ўтган синов лабораториясида ўзларининг иштирокида такрорий ва параллель синовлар ўтказилишини талаб қилишлари мумкин";


з) 20-банддаги "синовлари протоколида Марказ" сўзлари "Синов баённомаларида бажарувчининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


и) 21-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"21. Сифат кўрсаткичлари O`z DSt 596 талабларига мувофиқ бўлган техник пахта чигити Синов баённомаларида бажарувчининг вакиллари томонидан Мувофиқлик белгиси қўйилмайди ва номувофиқлик далолатномаси расмийлаштирилади";


к) 22-бандда:

биринчи хатбошидаги "Синаш протоколининг" сўзлари "Синов баённомасининг" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Синов баённомаларининг иккинчи нусхаси пахта тозалаш корхоналари вакилларига, учинчи нусхаси эса бажарувчининг синов лабораториясига берилади";


л) 23-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги "Синаш протоколининг" сўзлари "Синов баённомаларининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


м) 24-бандда:

биринчи хатбошидаги "Синаш протоколига" сўзлари "Синов баённомасига" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Тегишли белгилар ва синов баённомасида Мувофиқлик белгисининг мавжуд эмаслиги аниқланган ҳажм учун Мувофиқлик сертификати татбиқ этилмаслигидан далолат беради. Бажарувчи вакилининг пахта чигитининг ностандарт ҳажмлари бўйича бундан кейинги ҳаракатлари ўрнатилган тартибда тасдиқланган Пахта техник чигитини сертификатлаш тартиби билан белгиланади";


н) 28-бандда:

биринчи хатбошидаги "Марказ" сўзи "Бажарувчининг" сўзи билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Юкланган транспорт воситасига пахта тозалаш заводи томонидан товар-транспорт юк хати расмийлаштирилади. Юк хатига Синов баённомаси дубликати илова қилинади, унда Бажарувчининг лаборанти пахта чигити сифатининг натижаларини такрорлайди, юк хати тартиб рақами билан бирга аниқ транспорт воситаси реквизитларини, шунингдек пахта заводи ва ёғ-мой корхонаси вакиллари ўртасида келишилган ҳолда ташилаётган техник пахта чигитининг физик ва кондицион массаси бўйича маълумотларни кўрсатади";


о) 31-банддаги "Марказ" сўзи "Бажарувчининг" сўзи билан алмаштирилсин;


п) 34-банддаги "синаш" сўзи "синов" сўзи билан алмаштирилсин;


р) 35-бандда:

биринчи хатбошидаги "Марказнинг пахта тозалаш корхонасидаги ходими иштирокида" сўзлари "Бажарувчининг ходими иштирокида" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Бажарувчининг ходими пахта тозалаш корхонасидан юклаб жўнатилган пахта чигити сифати ва массасига доир маълумотларни тўплайди ва электрон почта орқали бажарувчига жўнатади";


с) 36-банддаги "Синаш протоколини" сўзлари "Синов баённомасини" сўзлари билан алмаштирилсин;


т) 38-банднинг биринчи хатбошисидаги "синаш протоколи" сўзлари "синов баённомаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


у) 39-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"39. Чигит сифатининг синов баённомаси маълумотларини назорат тартибида текшириш учун ёғ-мой заводи лабораторияси чигит етказиб берган автотранспорт воситасидан намуна олади ҳамда стандарт бўйича белгиланган методлар бўйича назорат тартибидаги таҳлиллар ўтказади. Синов баённомасида кўрсатилган маълумотлардан амалдаги стандарт бўйича йўл қўйиладиган доирада чигит сифатида фарқ мавжуд бўлганда, чигит синов баённомасида кўрсатилган сифат кўрсаткичлари асосида кирим қилинади";

иккинчи хатбошидаги "Марказга" сўзи "Бажарувчига" сўзи билан алмаштирилсин;


ф) 40-банддаги "синаш протоколи" сўзлари "синов баённомаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


х) 43-банддаги "Синаш протоколининг" ва "синаш протоколида" сўзлари тегишлича "Синов баённомасининг" ва "синов баённомасида" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 февралдаги 106-сон қарори билан тасдиқланган Пахта толасини сертификатлаш ва оғирлигини тортиб кўриш тўғрисидаги низомда:


а) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Ушбу Низом пахта толасини республиканинг пахта толасини қайта ишловчи корхоналарига (кейинги ўринларда харидорлар деб аталади) етказиб беришда аккредитациядан ўтган сертификатлаш идоралари (кейинги ўринларда бажарувчи деб аталади) томонидан пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ва кластерлари ташкилотчилари ва бошқа корхоналар (кейинги ўринларда буюртмачи деб аталади) буюртманомаларига мувофиқ пахта тозалаш корхоналарида пахта толаси сифатини тойлари бўйича баҳолаш, уни сертификатлаш ҳамда пахта тозалаш корхоналарида (кейинги ўринларда етказиб берувчи деб аталади) унинг оғирлигини тортиб кўриш тартибини белгилайди.


б) 19-банднинг иккинчи хатбошисидаги "пахта толасининг узунлиги" сўзлари "пахта толасининг юқори ўртача узунлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 3-иловага рус тилида берилган:


1) 1-иловада:

"региональная лаборатория ГУП "Центр по оказанию услуг в агропромышленном комплексе" сўзлари "наименование аккредитованного органа по сертификации" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Сотрудник ГУП "Центр по оказанию услуг в агропромышленном комплексе" ва "Пробоотборщик ГУП "Центр по оказанию услуг в агропромышленном комплексе" сўзлари тегишлича "Сотрудник аккредитованного органа по сертификации" ва "Пробоотборщик аккредитованного органа по сертификации" сўзлари билан алмаштирилсин;


2) 2-иловада:

"региональная лаборатория ГУП "Центр по оказанию услуг в агропромышленном комплексе" сўзлари "наименование аккредитованного органа по сертификации" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Сотрудник ГУП "Центр по оказанию услуг в агропромышленном комплексе" на хлопкоочистительном предприятии" ва "Пробоотборщик ГУП "Центр по оказанию услуг в агропромышленном комплексе" на хлопкоочистительном предприятии" сўзлари тегишлича "Сотрудник аккредитованного органа по сертификации" ва "Пробоотборщик аккредитованного органа по сертификации" сўзлари билан алмаштирилсин;


3) 3-иловада:

"региональная лаборатория ГУП "Центр по оказанию услуг в агропромышленном комплексе" сўзлари "наименование аккредитованного органа по сертификации" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Сотрудник ГУП "Центр по оказанию услуг в агропромышленном комплексе" сўзлари "Сотрудник аккредитованного органа по сертификации" сўзлари билан алмаштирилсин;


4) 4, 6 ва 9-иловаларда "региональной лаборатории" сўзлари "аккредитованного органа по сертификации" сўзлари билан алмаштирилсин;


5) 8-иловада:

"наименование региональной лаборатории ГУП "Центр по оказанию услуг в агропромышленном комплексе" сўзлари "наименование аккредитованного органа по сертификации" сўзлари билан алмаштирилсин;

"региональной лаборатории" сўзлари "аккредитованного органа по сертификации" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 апрелдаги 349-сон қарори билан тасдиқланган Мувофиқликни баҳолаш органларини аккредитациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 4-банди "а" кичик бандининг учинчи хатбошиси "ва профессионал жавобгарлиги суғурта қилинганлиги (пахта маҳсулотларини сертификатлаш хизматлари учун)" сўзлари билан тўлдирилсин.

        

          

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 1 июнь
















































































Время: 0.0238
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск