ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Интеллектуал мулк / Электрон хисоблаш машиналари (ЭХМ) учун дастурлар ва маълумотлар базалари, интеграл микросхемалар топологиялари /

Электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастурлар ва маълумотлар базасини расмий рўйхатдан ўтказиш Қоидалари (АВ томонидан 30.05.2023 й. 3436-сон билан рўйхатга олинган адлия вазирининг 29.05.2023 й. 7-мҳ-сон буйруғига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2023 йил 30 майда 3436-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

адлия вазирининг

2023 йил 29 майдаги

7-мҳ-сон буйруғига

1-ИЛОВА



Электрон ҳисоблаш машиналари

учун яратилган дастурлар ва маълумотлар

базасини расмий рўйхатдан ўтказиш

ҚОИДАЛАРИ

       

       

Мазкур Қоидалар электрон ҳисоблаш машиналари (бундан буён матнда ЭҲМ деб юритилади) учун яратилган дастурлар ва маълумотлар базасини расмий рўйхатдан ўтказиш учун талабномани тузиш, топшириш ва кўриб чиқиш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

       

1. Мазкур Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


Ахборот тизими - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг "Саноат мулки муҳофазаси портали" бўлиб, бевосита ўзига ва Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали келиб тушган талабномаларни қабул қилувчи ва улар бўйича тегишли амалларни бажарувчи махсус тизим;


Қонун - Ўзбекистон Республикасининг "Электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастурлар ва маълумотлар базаларининг ҳуқуқий ҳимояси тўғрисида"ги Қонуни;


Вазирлик - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги;


Муассаса - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги "Интеллектуал мулк маркази" давлат муассасаси;


талабнома - ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базасини расмий рўйхатдан ўтказиш учун талабнома;


ҳуқуқ эгаси - муаллиф, унинг меросхўри, шунингдек қонун ёки шартнома асосида мутлақ шахсий ва мулкий ҳуқуқларга эга бўлган ҳар қандай жисмоний ёки юридик шахс.



2-БОБ. ЭҲМ УЧУН ЯРАТИЛГАН ДАСТУРНИ ЁКИ

МАЪЛУМОТЛАР БАЗАСИНИ РАСМИЙ РЎЙХАТДАН

ЎТКАЗИШ УЧУН ТАЛАБНОМА

       

2. Қонуннинг 9-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ талабнома ЭҲМ учун яратилган битта дастур ёки битта маълумотлар базасига тааллуқли бўлиши керак.


3. Талабнома қуйидагиларни ўз ичига олиши лозим:

а) ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базаси муаллифи (ҳаммуаллифлари) ва номига ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базасини рўйхатдан ўтказиш сўралаётган шахс (бундан буён матнда талабнома берувчи деб юритилади), шунингдек уларнинг манзили кўрсатилган, мазкур Қоидаларнинг 1-иловасига мувофиқ шаклдаги расмий рўйхатдан ўтказиш тўғрисида ариза;

б) ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базасини идентификация қиладиган депонентланган материаллар, шу жумладан реферат.


4. Талабнома берганлик учун Ўзбекистон Республикасининг "Давлат божи тўғрисида"ги Қонунида белгиланган миқдорда давлат божи тўланади ёки талабномага давлат божини тўлашдан озод қилиш, унинг миқдорини камайтириш учун асосларни тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади.

Бунда, Ўзбекистон Республикаси жисмоний ва юридик шахслари томонидан давлат божи тўланганлигини қўшимча ҳужжат талаб қилмасдан Вазирлик томонидан ахборот тизимлари орқали мустақил равишда текширилади.

Чет эл юридик ва жисмоний шахслари томонидан талабномага белгиланган миқдорда давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги тўлов ҳужжати илова қилинади.


5. Вакил орқали топширилган аризага талабнома берувчи томонидан берилган ва вакилнинг ваколатларини тасдиқлайдиган ишончнома илова қилинади.


6. Талабнома ҳужжатлари давлат тилида тақдим этилади.

Агар талабнома ҳужжатлари хорижий тилда бўлса, у ҳолда талабномага уларнинг давлат тилидаги таржимаси илова қилинади. Талабнома ҳужжатларининг давлат тилидаги таржимаси нотариал тартибда тасдиқланиши лозим.

Хорижий исм-фамилиялар, ташкилотлар ва асарларнинг (ЭҲМ учун яратилган дастурлар ёки маълумотлар базаси) номлари давлат тилидаги транслитерацияда кўрсатилади.


7. Аризанинг (71)-коди остидаги "Ҳуқуқ эгаси (Талабнома берувчи)" графасида талабнома берувчи (талабнома берувчилар) тўғрисидаги маълумотлар (жисмоний шахснинг фамилияси, исми (отасининг исми), бунда фамилия исмдан аввал кўрсатилади, ёки юридик шахснинг расмий номи (таъсис ҳужжати бўйича), шунингдек тегишлича уларнинг манзиллари, шу жумладан мамлакатнинг расмий номи ва тўлиқ почта манзили ҳамда Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг (бундан буён матнда БИМТ деб юритилади) SТ.3 стандарти бўйича мамлакат коди (агар у ўрнатилган бўлса) кўрсатилади.

Агар талабнома берувчилар сони бир нечта бўлса, тегишли маълумотлар уларнинг ҳар бири учун кўрсатилади.

ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базаси муаллифлари бўлган талабнома берувчиларнинг турар жойлари тўғрисидаги маълумотлар аризанинг фақат (72)-код остидаги "Муаллиф(лар)" графасида кўрсатилади. Ушбу графанинг ўзида талабнома берувчи ЭҲМ учун яратилган дастурнинг ёки маълумотлар базасининг муаллифи, муаллифнинг иш берувчиси ёки уларнинг ҳуқуқий вориси эканлиги тегишли катакчада "Х" белгисини қўйиш орқали белгиланади.

Номига рўйхатдан ўтказиш сўралаётган юридик шахсларнинг расмий номи (таъсис ҳужжати бўйича), СТИР ёки ЖШШИР, жойлашган ери манзиллари кўрсатилади.

Номига ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базасини рўйхатдан ўтказиш сўралаётган Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида доимий яшовчи жисмоний шахслар ёки чет эллик юридик шахслар учун БИМТ SТ.3 стандарти бўйича тегишли мамлакат коди (агар у белгиланган бўлса) кўрсатилади.


8. Аризанинг (54)-коди остидаги "Рўйхатдан ўтказилаётган ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базаси номи" графасида рўйхатдан ўтказилаётган ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базаси номи кўрсатилади.

"Аввалги ёки муқобил номи" графасида ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базасининг аввалги ёки муқобил номи кўрсатилади. Ушбу графа рўйхатдан ўтказилаётган ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базаси аввал "Рўйхатдан ўтказилаётган ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базаси номи" графасида кўрсатилгандан бошқача номланган ёки айни пайтда бошқа номга (қўшимча равишда) эга бўлган ҳолларда тўлдирилади.

"Жамлама асар номи" графасида рўйхатдан ўтказилаётган ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базасини қисм сифатида ўз таркибига олган жамлама асар номи кўрсатилади. Ушбу графа рўйхатдан ўтказилаётган ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базаси жамлама асарнинг бир қисми ҳисобланганда тўлдирилади.

ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базасини рўйхатдан ўтказиш учун талабнома топширилгунга қадар рўйхатдан ўтказиш факти мавжуд бўлган ҳолларда тўлдириладиган "Аввал рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида маълумотлар" графасида ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базасининг аввалги рўйхатдан ўтказилган рақами ва санаси кўрсатилади.

"Рўйхатдан ўтказилаётган ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базаси яратилган сана" графасида рўйхатдан ўтказилаётган ЭҲМ учун дастур ёки маълумотлар базасининг яратилган санаси кўрсатилади.

"Рўйхатдан ўтказилаётган ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базаси биринчи бор эълон қилинган жой ва сана" графасида рўйхатдан ўтказилаётган ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базаси биринчи бор эълон қилинган мамлакат номи ва сана кўрсатилади.

"Муаллифлик ҳуқуқи объектлари бўлган асарлар тўғрисидаги маълумотлар" графасида рўйхатдан ўтказилаётган ЭҲМ учун дастур ёки маълумотлар базасини яратишда фойдаланилган ва муаллифлик ҳуқуқи объектлари ҳисобланган асарлар тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади.

Аризанинг 98-кодли "Ёзишмалар учун манзил" графасида хат олувчининг тўлиқ почта манзили, номи (юридик шахс учун) ёки исми (жисмоний шахс учун), телефон рақами кўрсатилади.

Ёзишмалар учун манзил сифатида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган манзил кўрсатилади.

Аризанинг "Илова қилинаётган ҳужжатлар рўйхати" графаcи илова қилинаётган ҳужжатларнинг варақлари сони кўрсатилган ҳолда тегишли катакчаларда "X" белгисини қўйиб чиқиш орқали тўлдирилади. Ариза шаклида назарда тутилмаган илова қилинадиган ҳужжатлар "бошқа ҳужжатлар" катакчаcида аниқ кўрсатилади.


9. Аризанинг (72)-коди остидаги "Муаллифлар" ва "Тўлиқ турар манзили" графаларида муаллиф (муаллифлар) тўғрисидаги маълумотлар (фамилияси, исми (отасининг исми), мамлакат номи ва унинг БИМТ SТ.3 стандарти бўйича кодини ўз ичига олган манзил, шу жумладан почта манзили) кўрсатилади.

Агар муаллиф ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базасининг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотларни эълон қилишда муаллиф сифатида кўрсатилмасликни (аноним ҳолда қолишни) ёки тахаллус остида кўрсатилишни сўраган бўлса, "Эълон қилинганида муаллиф эслатиб ўтилсин" графасида "Х" белгиси қўйилади ёки муаллифнинг тахаллуси кўрсатилади.


10. Ариза Ахборот тизими орқали тўлдирилганидан сўнг ариза берувчи томонидан маълумотлар тўғри ва тўлиқлиги текширилади ҳамда тасдиқланади. Юридик шaxс нoмидaн топшириладиган ариза тaшкилoт рaҳбaри ёки бошқа вaкил қилингaн шaxс тoмoнидaн унинг лавозими кўрсатилган ҳолда тасдиқланади.

Чет эллик юридик ва жисмоний шахслар аризани почта алоқаси орқали топширишда у имзолаш йўли билан тасдиқланади. Бунда тегишли маълумотлар қўшимча варақларда келтирилганда уларнинг ҳар бири имзоланади.

Ариза икки ва ундан ортиқ талабнома берувчилар томонидан топширилганда, ариза талабнома берувчиларнинг келишувига мувофиқ уларнинг бири томонидан тасдиқланади.

ЭҲМ учун яратилган дастурни идентификация қилувчи материаллар бошланғич матни (муайян дастурлаш тилида ёзилган, муайян компилятор қайта ишламаган матннинг тўлиқ ёки фрагментлари) 10 МБгача ҳажмдаги .pdf форматда тақдим қилинади. Шу билан бирга, материалларнинг таркибига уни ишлаб чиқиш давомида олинган тайёрлов материалларини ҳамда унинг томонидан ҳосил қилинадиган исталган визуал ва аудиовизуал файлларни 10 МБгача ҳажмдаги .zip форматда киритишга йўл қўйилади.

Расмий рўйхатдан ўтказилаётган маълумотлар базасини идентификация қилиш мақсадида ундаги маълумотларни тақдим этишнинг объектив шакли ва мажмуавийлигининг ташкил қилганлигини ҳамда уларнинг бир тизимга келтирилганлигининг акс этиши учун мазкур маълумотлар 10 МБгача ҳажмдаги .pdf форматда тақдим қилинади.

ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базасини идентификация қиладиган депонентланган материаллар объектнинг номи, ҳуқуқ эгаси ва барча муаллифлар кўрсатилган титул варағини ўз ичига олиши керак.


11. Агар рўйхатдан ўтказиш учун талабнома топширилгунга қадар ушбу ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базаси эълон қилинган бўлса, ҳуқуқ эгаси аризада муаллифлик ҳуқуқини муҳофаза қилиш белгисини кўрсатиши мумкин.


12. ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базаси учун реферат қуйидаги маълумотларни ўз ичига олади:

а) ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базасининг номи (аризада кўрсатилган номи билан бир хилда);

б) ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базасининг вазифаси, қўлланилиш соҳаси ва функционал имкониятлари очиб берилган аннотация (ўртача ҳажми 700 белгидан иборат);

в) ЭҲМнинг тоифаси;

г) ЭҲМ учун яратилган дастур тили;

д) маълумотлар базасини бошқариш тизимининг тури ва версияси;

е) операцион тизим тури ва версияси;

ж) ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базасининг ҳажми (килобайтда).


13. Талабномада одоб-ахлоқ ва жамоат тартибига зид иборалар, расмлар, тасвирлар ва бошқа материаллар, бошқа шахсларнинг талабномалари ёки асарларига нисбатан асоссиз ва ноўрин фикрлар, талабномага бевосита тааллуқли бўлмаган ёхуд талабнома ҳужжатларини ушбу Қоидаларнинг талабларига мувофиқ деб эътироф этиш учун зарур бўлмаган маълумотлар ва фикрлар бўлмаслиги лозим.


14. ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базасининг аннотацияси ва материалларида илмий ва техникавий адабиётларда қўлланилган атамалар ва қисқартмалардан фойдаланилади. Бунда, илмий-техникавий адабиётларда қўлланилмайдиган атамалар ва қисқартмалар ёзилганда, уларнинг маъноси матнда биринчи марта қўлланилган ўринда тушунтириб ўтилади.

Илмий-техникавий адабиётларда илмий бўлмаган тушунчалар ва рефератда таърифловчи деб ҳисобланган терминлардан фойдаланишга йўл қўйилмайди.

Ҳамма шартли белгиларнинг очиб кўрсатилиши лозим.



3-БОБ. ТАЛАБНОМАНИ ТОПШИРИШ

        

15. Қонуннинг 9-моддаси биринчи қисмига мувофиқ ҳуқуқ эгаси талабномани топшириш ҳуқуқига эга.

Талабнома Вазирликка Ахборот тизими орқали топширилади.


16. Чет эллик юридик ва жисмоний шахслар томонидан талабнома Вазирликка почта орқали берилади. Бунда талабнома Вазирлик томонидан дарҳол Ахборот тизимига киритилади.

Талабнома топширилгандан кейинги босқичлардаги барча ҳаракатлар Ахборот тизими орқали амалга оширилади.


17. Талабнома бевосита талабнома берувчи томонидан ёки унинг вакили орқали топширилиши мумкин.


18. Вазирликка талабларни бузиб тақдим этилган материаллар бўйича Муассаса томонидан сўровнома юборилади ва унда сўровномада кўрсатилган муддатда тузатилган ёки етишмаётган материалларни тақдим этиш таклиф қилинади. Талабнома берувчи ёки унинг вакили бўлмаган шахслар томонидан тақдим этилган материаллар кўриб чиқилмайди. Бундай материалларни топширган шахсга тегишли билдиришнома юборилади.


19. Талабнома бўйича ишларни олиб бориш ва талабномани кўриб чиқишда ўз манфаатларини ҳимоя қилиш учун талабнома берувчи ишончнома бериш орқали вакил тайинлаши мумкин.

Вазирлик ва Муассаса олдида вакиллик қилиш учун Ўзбекистон Республикасида расмийлаштириладиган ишончнома оддий ёзма равишда тузилади.

Агар ишончнома хорижий тилда берилган бўлса, унга давлат тилидаги таржимаси илова қилинади.

Агар ишончнома бир нечта шахс номига берилган бўлса, у ҳолда ишлар уларнинг исталгани томонидан олиб борилиши мумкин.



4-БОБ. ТАЛАБНОМА ҲУЖЖАТЛАРИГА

ҚЎШИМЧАЛАР, АНИҚЛИКЛАР ВА

ТУЗАТИШЛАР КИРИТИШ

           

20. Расмий ахборотномада рўйхатдан ўтказилган ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базаси тўғрисида маълумотлар эълон қилингунга қадар талабнома берувчи ўз ташаббуси билан талабнома материалларига талабнома берилган ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базасининг моҳиятини ўзгартирмаган ҳолда ва тегишли давлат божини тўлаш шарти билан қўшимчалар, аниқликлар ва тузатишлар киритиш ҳуқуқига эга.


21. Талабнома материалларига қўшимчалар, аниқликлар ва тузатишлар киритиш талабнома берувчи томонидан тегишли аризалар ва алмаштириладиган варақларни Ахборот тизими орқали топшириш йўли билан амалга оширилади. Ариза шакллари ушбу Қоидаларга берилган 2- ва 3-иловаларда келтирилган.

Талабнома берувчи аризани кўриб чиқиш натижалари тўғрисида 10 кун ичида хабардор қилинади.

Аризага талабнома материалларига ўзгартиришлар киритиш учун давлат божи тўланади.

Белгиланган миқдордаги давлат божи тўланмаган тақдирда юридик аҳамиятга молик ҳаракатлар амалга оширилмайди ва бу ҳақида талабнома берувчига хабар берилади. Тўланган давлат божининг суммаси белгиланган миқдорга тўғри келмаган ҳолларда талабнома берувчи давлат божининг етмаётган қисмини Муассаса томонидан билдиришнома юборилган санадан бошлаб уч ой мобайнида тўлаш ҳуқуқига эга.


22. Талабнома берувчи - юридик шахснинг номи ёки талабнома берувчи - жисмоний шахснинг фамилияси (исми, отасининг исми) ўзгартирилганда Вазирликка Ахборот тизими орқали ариза берилади ва ушбу ўзгартиришларни тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилади. Ариза шакли ушбу Қоидаларга берилган 2-иловада келтирилган.


23. Вазирлик тегишли талабнома рақами ва унга киритилиши лозим бўлган тузатишлар кўрсатилган ҳолда талабнома берувчи ёки унинг вакили томонидан тасдиқланган тузатишлар киритиш тўғрисидаги аризани Ахборот тизими орқали қабул қилади. Ариза шакли ушбу Қоидаларга берилган 3-иловада келтирилган.


24. Талабноманинг депонентланадиган материалларига қўшимчалар, аниқликлар ва тузатишларни киритиш талабнома берувчи томонидан тегишли алмаштириладиган варақларни Ахборот тизими орқали топшириш йўли билан амалга оширилади.



5-БОБ. ТАЛАБНОМАНИ КЎРИБ ЧИҚИШ

         

25. Вазирликка келиб тушган талабнома материаллари, агар ушбу ҳужжатлар камида расмий рўйхатдан ўтказиш учун аризани ўз ичига олса ҳамда белгиланган миқдорда давлат божи тўланганда ёки тўловни тўлашдан озод қилиш ёхуд унинг миқдорини камайтириш учун асосларни тасдиқлайдиган ҳужжат тақдим қилинса, улар келиб тушган сана кўрсатилган ҳолда талабнома сифатида рўйхатдан ўтказилади.


26. Вазирлик талабномани қабул қилиб, рўйхатга олганидан сўнг талабнома берувчига талабноманинг рақами, келиб тушган санаси ва Ахборот тизимида талабнома бўйича кейинги хизматлардан фойдаланиш учун кузатув коди кўрсатилган хабарномани тегишли равишда Ахборот тизими орқали автоматик тарзда ёхуд почта алоқаси орқали юборади. Талабнома берувчига юборилган кузатув коди махфийлигини таъминлаш масъулияти унинг ўзига юклатилади.

Рўйхатдан ўтказилган талабнома материаллари қайтарилмайди.


27. Қонуннинг 9-моддасига мувофиқ талабнома келиб тушганидан сўнг керакли бўлган ҳужжатларнинг мавжудлиги ва уларнинг ушбу Қоидаларнинг талабларига мувофиқлиги текширилади.

Текширув ушбу Қоидалар талабларига мувофиқ расмийлаштирилган талабноманинг келиб тушган санасидан эътиборан ўн кун ичида амалга оширилади.


28. Агар текширув жараёнида талабнома ушбу Қоидаларнинг талаблари бузилган ҳолда расмийлаштирилганлиги аниқланса, талабнома берувчига аниқланган камчиликлар кўрсатилган ва етмаётган ёки тузатилган маълумотлар ва/ёки ҳужжатларни икки ой муддатда тақдим этиш таклиф қилинган сўровнома юборилади.

Талабноманинг текширув муддати сўровнома юборилган санадан бошлаб мазкур сўровномага жавоб келиб тушгунга қадар тўхтатиб турилади.


29. Текширув натижасида талабнома материаллари Қонун ва мазкур Қоидаларда белгиланган талабларга мувофиқ бўлса, ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базасини расмий рўйхатдан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинади ва шу куннинг ўзида талабнома берувчига юборилади.


30. Белгиланган миқдордаги давлат божи тўлангач Вазирлик Қонуннинг 9-моддасига мувофиқ ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базасини Дастурий маҳсулотлар давлат реестрида ёки Маълумотлар базалари давлат реестрида бир иш куни ичида расмий рўйхатга олади ва Ахборот тизими орқали талабнома берувчига унинг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани электрон шаклда юборади.

ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базасининг расмий рўйхатдан ўтказилгани тўғрисидаги маълумотлар Вазирлик томонидан автоматик тарзда унинг расмий ахборотномасида эълон қилинади.

Талабнома берувчининг хоҳишига кўра расмий рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома почта алоқаси орқали кўрсатилган манзилга юборилиши мумкин.


31. Текширув натижасида талабнома материаллари Қонун ва мазкур Қоидалар талабларига зид бўлса, ЭҲМ учун яратилган дастурни ёки маълумотлар базасини расмий рўйхатдан ўтказишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади.

Бунда, мазкур Қоидаларда (шу жумладан Муассаса сўровномасида) кўрсатилган ҳужжатлар тақдим этилмаган, шунингдек ҳужжатлар мазкур Қоидалар (шу жумладан Муассаса сўровномаси) талабларига мувофиқ тарзда расмийлаштирилмаган ҳолатлардагина зид бўлиши мумкин.


32. ЭҲМ учун яратилган дастурни ёки маълумотлар базасини расмий рўйхатдан ўтказиш ёхуд уларни рўйхатдан ўтказишни рад этиш тўғрисидаги қарорда тегишли қарорни қабул қилиш асослари кўрсатилади.


33. Хабарнома, текширув натижаларининг қарорлари ва ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базасининг расмий рўйхатдан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳнома электрон шаклда QR-код (матрик штрихли кодли) билан тасдиқланиб юборилади.

        

            




Қоидаларга

1-ИЛОВА



Электрон ҳисоблаш машиналари учун

яратилган дастурларни ва маълумотлар

базаларини расмий рўйхатдан ўтказиш учун

АРИЗА

              

(22) Талабноманинг келиб тушган санаси _________________________________________________

(21) Талабноманинг рўйхат рақами _________________________________________________

(Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

томонидан тўлдирилади)


(98) Ёзишмалар учун манзил

(хат олувчининг тўлиқ почта манзили, номи ёки Ф.И.О.).

__________________________________________

__________________________________________


Телефон: __________________________________


Электрон ҳисоблаш машиналари учун

яратилган дастурларни ва маълумотлар

базаларини расмий рўйхатдан

ўтказиш учун

АРИЗА


q  электрон ҳисоблаш машиналари (ЭҲМ) учун яратилган дастур

q маълумотлар базаси


Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

(почта манзили)


(71) Ҳуқуқ эгаси (талабнома берувчи) _______________________________________________________________

_______________________________________________________________________________________________


СТИР ёки ЖШШИР (резидентлар учун):

______________


Мазкур шахс:

q муаллиф

q иш берувчи

q муаллифнинг ҳуқуқий вориси

qиш берувчининг ҳуқуқий вориси

ҳисобланади.

БИМТ ST. 3 стандарти бўйича мамлакат коди (агар у ўрнатилган бўлса) _____________

        

(54) ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базасининг номи:

_______________________________________________________________________________________________________________


q Аввалги номи

q Муқобил номи



Жамлама асар номи (агар рўйхатдан ўтказилаётган ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базаси жамлама асарнинг қисми ҳисобланса)


Аввал рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида маълумотлар


Рўйхат рақами


Рўйхатга олинган сана

ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базаси яратилган сана

_______ йил _________ сана _____________ ой


ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базаси биринчи бор нашр қилинган (эълон қилинган) жой ва сана


Мамлакат


Сана

__________________________________


_______ йил _________ сана _____________ ой


Муаллифлик ҳуқуқи объектлари ҳисобланган асарлар тўғрисида маълумотлар

__________________________________________________________________________________________________________________________________________


Илова қилинаётган ҳужжатлар рўйхати


q асарни идентификацияловчи депонентланган материаллар:

бошланғич матн ______ варақда


q ЭҲМ учун яратилган дастурни аудиовизуал акс эттирган материалларни идентификацияловчи материаллар:

q тасвирлар ____ варақда

q бошқа (кўрсатилсин): _____________________


q маълумотлар базасини идентификацияловчи материаллар ___ варақда


q реферат _____ варақда


q ишончнома


q давлат божи тўланганини тасдиқловчи ҳужжат

(чет эл юридик ва жисмоний шахслар учун)


q бошқа ҳужжатлар ___________


(72) Муаллиф

(Ф.И.О., фуқаролиги, иш жойи,

лавозими ва илмий даражаси)


Турар жой манзили, БИМТ

ST.3 стандарти бўйича

мамлакат коди (агар у

ўрнатилган бўлса)

         

Эълон қилинганида муаллиф эслатиб ўтилсин:


СТИР ёки ЖШШИР

(юридик ва жисмоний шахслар учун):


____________________________________

____________________________________

________________

________________

q аноним

q тахаллус остида

_________


________________

_______________



____________________________________

____________________________________

____________________________________

_________________

_________________

________________

q аноним

q тахаллус остида

__________


________________

________________

______________

__________________________________

__________________________________

_________________

________________

q аноним

q тахаллус остида

__________


________________

_______________


Имзо___________________________________________________________________________________________________________

(талабнома берувчи ёки вакилининг имзоси)


            

Изоҳ. Керакли "q" катакча "Х" белгиси билан белгиланади.

         

      




Қоидаларга

2-ИЛОВА



Келиб тушиш санаси

____________


Қайд этилган рақами N

____________

(Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан тўлдирилади


Ўзгартириш(лар) киритиш тўғрисида

АРИЗА

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлиги

(почта манзили)


(21) Талабнома рақами



(22) Талабнома топширилган сана



(71) Талабнома берувчи


(98) Ёзишмалар учун манзил (хат олувчининг тўлиқ почта манзили, номи ёки Ф.И.О.)

___________________________________________________________________________________________________________________________________________

Телефон:_________________________


(74) Ҳуқуқ эгаси вакили (тўлиқ Ф.И.О.)


Ҳуқуқ эгаси вакилининг манзили (тўлиқ почта манзили)


Телефон:_____________ Факс:_____________ E-mail: _______________

Мазкур аризани тақдим этар эканман, ушбу талабнома материалларига қуйидаги ўзгартириш(лар) киритилишини сўрайман:

q талабнома берувчининг фамилияси, исми, отасининг исми ёки номи

q талабнома берувчининг манзили

q ёзишмалар учун манзил

q талабноманинг депонентланган материаллари


Ўзгартирилиши лозим бўлган маълумотлар:


Маълумотларнинг ўзгартирилган кўриниши:


Аризага илова(лар):

q белгиланган миқдорда

давлат божи тўланганлиги

тўғрисидаги тўлов ҳужжати

(чет эл юридик ва

жисмоний шахслар учун)

q давом эттириш учун варақлар

q бошқа ҳужжатлар

(кўрсатилсин)


варақлар сони



Имзо:______________________________________________________________________________________________________________

(талабнома берувчи ёки вакилининг имзоси)


        

Изоҳ. Керакли "q" катакча "Х" белгиси билан белгиланади.

          

        




Қоидаларга

3-ИЛОВА



Келиб тушиш санаси

____________


Қайд этилган рақами N

____________

(Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан тўлдирилади


Қўшимчалар, аниқликлар

ва тузатишлар киритиш тўғрисидаги

АРИЗА

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлиги

(почта манзили)


(21) Талабнома рақами



(22) Талабнома топширилган сана



(71) Талабнома берувчи


(98) Ёзишмалар учун манзил (хат олувчининг тўлиқ почта манзили, номи ёки Ф.И.О.)

___________________________________________________________________________________________________________________________________________

Телефон:_________________________


(74) Ҳуқуқ эгаси вакили (тўлиқ Ф.И.О.)


Ҳуқуқ эгаси вакилининг манзили (тўлиқ почта манзили)


Телефон:_____________ Факс:_____________ E-mail: _______________

Мазкур аризани тақдим этар эканман, ушбу талабнома материалларига қуйидаги қўшимчалар, аниқликлар ва тузатишлар киритилишини сўрайман:

q талабнома берувчининг фамилияси, исми, отасининг исми ёки номи

q талабнома берувчининг манзили

q ёзишмалар учун манзил

q талабноманинг депонентланган материаллари


Қўшимчалар, аниқликлар ва тузатишлар киритилиши лозим бўлган маълумотлар:


Қўшимчалар, аниқликлар ва тузатишлар киритилган маълумотларнинг кўриниши:


Аризага илова(лар):

q белгиланган миқдорда

давлат божи тўланганлиги

тўғрисидаги тўлов ҳужжати

(чет эл юридик ва

жисмоний шахслар учун)

q давом эттириш учун варақлар

q бошқа ҳужжатлар

(кўрсатилсин)


варақлар сони



Имзо:________________________________________________________________________________________________________________________________

(талабнома берувчи ёки вакилининг имзоси)


          

Изоҳ. Керакли "q" катакча "Х" белгиси билан белгиланади.

          

      

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 1 июнь








































































Время: 0.0054
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск