ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Таълим /

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги 24.05.2023 й. 5-q/q-сон, Адлия вазирлигининг 27.05.2023 й. 2-сон "Тошкент давлат юридик университетида ўқитишнинг модул тизими шароитларида талабалар билимини назорат қилиш тартиби ва баҳолаш мезонлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 29.05.2023 й. 2780-5-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

29.05.2023 й.

N 2780-5

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ТАЪЛИМ, ФАН ВА

ИННОВАЦИЯЛАР ВАЗИРЛИГИ

24.05.2023 й.

N 5-q/q


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

27.05.2023 й.

N 2


ҚАРОРИ

"Тошкент давлат юридик университетида

ўқитишнинг модул тизими шароитларида талабалар

билимини назорат қилиш тартиби ва баҳолаш мезонлари

тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга

ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

        

          

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 мартдаги ПФ-6191-сон "Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулай шароитлар яратиш, бу борада бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" Фармони ҳамда 2021 йил 24 декабрдаги ПҚ-60-сон "Давлат олий таълим муассасаларининг академик ва ташкилий-бошқарув мустақиллигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Адлия вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Адлия вазирлигининг 2016 йил 22 апрелдаги 1-2016, 4-сон "Тошкент давлат юридик университетида ўқитишнинг модул тизими шароитларида талабалар билимини назорат қилиш тартиби ва баҳолаш мезонлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига (рўйхат рақами 2780, 2016 йил 22 апрел) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 16-сон, 172-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Олий таълим вазири,

илм-фан ва инновациялар                                                                   И. Абдураҳмонов



Адлия вазири                                                                                       А.Д. Ташкулов

         

         




Қарорга

ИЛОВА



"Тошкент давлат юридик университетида

ўқитишнинг модул тизими шароитларида талабалар

билимини назорат қилиш тартиби ва баҳолаш мезонлари

тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

          

1. Қарорнинг муқаддимасидаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 28 июндаги ПҚ-1990-сон "Юридик кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 августдаги ПҚ-1602-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. Низомда:


а) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур Низом Тошкент давлат юридик университетида (бундан буён матнда университет деб юритилади) ўқитишнинг кредит-модул тизими шароитларида талабалар билимини назорат қилиш тартиби ва баҳолаш мезонларини белгилайди.";


б) 21-банднинг иккинчи хатбошиси ва 56-банддагиқув-услубий кенгаши" деган сўзлар "Академик ҳалоллик кенгаши" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


в) 22-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Якуний назорат саволлари бўйича баллар миқдори тақсимоти (баҳо фоизи) университет Академик ҳалоллик кенгаши қарори билан тасдиқланади.";


г) 30-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"30. Якуний назорат ўтказилаётган аудиторияга аудитория раҳбари ва кузатувчилардан бошқа шахсларнинг кириши қатъиян тақиқланади. Якуний назорат ўтказиш жараёни ректор, ўқув ишлари бўйича проректор, Ўқув-услубий бошқармасининг ва Таълим сифатини назорат қилиш бўлимининг раҳбарлари ҳамда ходимлари, шунингдек деканлар ва уларнинг ўринбосарлари томонидан назорат қилиб турилиши мумкин.";


д) 31-банднинг саккизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"якуний назорат ўтказиш қоидаларини бузган талабаларни электрон таълим платформасида тегишли далолатнома тузган ҳолда имтиҳондан четлаштириш.";


е) 37-1-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"37-1. I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган талабанинг мазкур Низомда назарда тутилган якуний назорат ишларини компьютерда бажариш имконияти мавжуд бўлмаганда у якуний назорат даври бошланишидан камида икки ҳафта олдин ўқув ишлари бўйича проректорга мурожаат қилади. Бунда, ушбу талабанинг ногиронлиги тўғрисидаги тиббий маълумотнома ёки тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясининг хулосаси Университет томонидан тегишли давлат органлари ва ташкилотларидан, шу жумладан "Электрон ҳукумат" тизими идоралараро интеграциялашув платформаси ёки "Ижтимоий хизмат" электрон платформаси орқали мустақил равишда олинади. Мазкур бандда назарда тутилган талабалар якуний назоратни оғзаки имтиҳон шаклида комиссияга топширади.";


ж) 40-бандда:

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Якуний назорат ишларини текшириш якуний назорат имтиҳонлари якунланган кундан бошлаб 15 иш куни ичида амалга оширилади. Заруратга кўра (интернет тармоғида ёки электрон таълим платформасида техник носозлик юз берганда) ушбу муддат университет ректори томонидан 5 иш кунигача узайтирилиши мумкин.";

қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Якуний назорат ишларини текшириш муддати якунланган кундан бошлаб 1 иш куни ичида натижалар электрон таълим платформасида эълон қилинади.";


з) 46-банднинг тўртинчи ва бешинчи хатбошиларидагиқув-услубий кенгаш" деган сўзлар "Академик ҳалоллик кенгаши" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


и) 49-бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Оралиқ назорат бўйича қўйилган баллдан норози бўлган талабалар баҳо эълон қилингандан бошлаб 72 соат давомида электрон таълим платформаси орқали апелляция шикояти беришлари мумкин. Бунда, талабалар ўқув дастуридаги баҳолаш мезонларига асосланиб апелляция шикоятида ўқитувчининг тақризига шикоят билдириши лозим";

қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Заруратга кўра (интернет тармоғида ёки электрон таълим платформасида техник носозлик юз берганда, талаба бетоблиги туфайли платформага апелляция шикоятини юклай олмай қолганда) ушбу муддат университет ректори томонидан 72 соат гача узайтирилиши мумкин.";

учинчи - ўн тўртинчи хатбошилар тегишли равишда тўртинчи - ўн бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Якуний назорат бўйича қўйилган баллдан норози бўлган талабалар баҳо эълон қилингандан бошлаб 72 соат давомида электрон таълим платформаси орқали апелляция шикоятини беришлари мумкин. Бунда, талабалар ўқув дастуридаги баҳолаш мезонларига асосланиб апелляция шикоятида ўқитувчининг тақризига шикоят билдириши лозим.";

қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Заруратга кўра (интернет тармоғида ёки электрон таълим платформасида техник носозлик юз берганида, талаба бетоблиги туфайли платформага апелляция шикоятини юклай олмай қолганда) ушбу муддат университет ректори томонидан 72 соат гача узайтирилиши мумкин.";

еттинчи - ўн бешинчи хатбошилар тегишли равишда саккизинчи - ўн олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


к) 54-бандда:

"в" кичик банднинг биринчи хатбошисидаги "55" рақами "56" рақами билан алмаштирилсин;

"д" кичик банди тўртинчи хатбошисидагиқув-услубий кенгаш" деган сўзлар "Академик ҳалоллик кенгаши" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


л) 61-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"61. Ўқув машғулотларида касаллиги ёки ҳужжат билан тасдиқланган бошқа узрли сабаблар туфайли (йўл-транспорт ҳодисаси, яқин қариндошининг вафоти, яқин қариндошининг ёки талабанинг никоҳ тузиши, фарзанд туғилиши, фан, маданият ва спорт соҳаларидаги халқаро ҳамда республика танловлари ва мусобақаларида, ҳарбий кафедра машғулотларида иштирок этганлик, университетнинг электрон таълим платформасида юзага келган техник носозлик) иштирок этмаган ва шу сабабли оралиқ ёки якуний назоратни белгиланган муддатда топширмаган талабага унинг аризаси ҳамда илова қилинган асослантирувчи ҳужжатларга мувофиқ факультет декани томонидан ўқув ишлари бўйича проректор билан келишилган ҳолда оралиқ ёки якуний назоратни топширишга рухсат берилади.

Бунда, талаба факультет декани номига оралиқ ёки якуний назоратни топширишга рухсат беришни сўраб, узрли сабаблар (ҳолатлар) бартараф этилган вақтдан бошлаб 15 иш куни ичида ариза билан мурожаат қилиши лозим.";


м) 71-бандагиқув-услубий кенгашда" деган сўзлар "Академик ҳалоллик кенгашида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


н) 72-бандагиқув-услубий кенгашда" деган сўзлар "Академик ҳалоллик кенгашида" деган сўзлар билан алмаштирилсин.

           

           

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 1 июнь











Время: 0.0042
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск