ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Қурилиш ва архитектура /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 01.06.2023 й. ПҚ-175-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 9 февралдаги "Тошкент шаҳрининг ижтимоий-иқтисодий вазифаларини жадал суръатларда ҳал этиш ҳамда аҳоли фаровонлигини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-50-сон қарорига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

01.06.2023 й.

N ПҚ-175



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ 2023 ЙИЛ 9 ФЕВРАЛДАГИ

"ТОШКЕНТ ШАҲРИНИНГ ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ

ВАЗИФАЛАРИНИ ЖАДАЛ СУРЪАТЛАРДА ҲАЛ ЭТИШ

ҲАМДА АҲОЛИ ФАРОВОНЛИГИНИ ЯХШИЛАШГА

ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА"ГИ

ПҚ-50-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР

ВА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА

        

         

Тошкент шаҳри маҳаллаларининг инфратузилмасини ривожлантириш, маҳаллаларда болалар ва спорт майдончаларини қуриш, микро хиёбонлар ташкил этиш, ирригация тизими ва суғориш тармоқларини ҳамда кўп қаватли уйларни таъмирлаш, шунингдек, маҳаллаларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 9 февралдаги "Тошкент шаҳрининг ижтимоий-иқтисодий вазифаларини жадал суръатларда ҳал этиш ҳамда аҳоли фаровонлигини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-50-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.

      

       

Ўзбекистон Республикаси Президенти                                      Ш. Мирзиёев

       

        




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 1 июндаги

ПҚ-175-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси

Президентининг 2023 йил 9 февралдаги

"Тошкент шаҳрининг ижтимоий-иқтисодий

вазифаларини жадал суръатларда ҳал этиш

ҳамда аҳоли фаровонлигини яхшилашга

доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги

ПҚ-50-сон қарорига киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимча

    

1. 1-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма) ҳисобидан Тошкент шаҳри маҳаллаларининг инфратузилмасини ривожлантириш, ҳаво ҳарорати кескин совиб кетиши даврида талафот кўрган маҳаллалардаги ички йўллар, пиёдалар йўлаклари, муҳандислик-коммуникация объектларини таъмирлаш, ҳамда болалар ва спорт майдончаларини қуриш, маҳалла ҳудудида микро хиёбонлар ташкил этиш, ирригация ишлари, кўп қаватли уйларнинг том ва фасад қисмларини таъмирлаш ҳамда аҳоли кайфияти ва яшаш сифатига ижобий таъсир қилувчи ободонлаштириш, таъмирлаш ва бошқа қурилиш ишлари учун Тошкент шаҳар ҳокимлигига 584 миллиард сўм миқдорида фоизсиз кредит ажратиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин".


2. Қуйидаги мазмундаги 1-1-банд билан тўлдирилсин:

"1-1. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги икки ҳафта муддатда Тошкент шаҳри маҳаллалардаги ички йўллар, пиёдалар йўлаклари, муҳандислик-коммуникация объектларини таъмирлаш, болалар ҳамда спорт майдончаларини қуриш, маҳалла ҳудудида микро хиёбонлар ташкил этиш, ирригация ишлари, кўп қаватли уйларнинг том ва фасад қисмларини таъмирлаш ҳамда аҳоли кайфияти ва яшаш сифатига ижобий таъсир қилувчи ободонлаштириш, таъмирлаш ва бошқа қурилиш ишлари учун Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетига Ўзбекистон Республикаси республика бюджети ҳисобидан 211 миллиард сўм миқдорида ажратсин".


3. 2-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Тошкент шаҳар ҳокимлиги мазкур қарорнинг 1 ва 1-1-бандларга мувофиқ ажратилган маблағлар ҳисобидан Тошкент шаҳридаги маҳаллаларга амалга ошириладиган қурилиш, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларидан келиб чиқиб маблағ ажратсин".

            

         

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 2 июнь











































































Время: 0.0080
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск