ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Ўрта таълим. Мактабдан ташқари таълим /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.05.2023 й. 214-сон "Президент, ижод, ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатларга ўқувчиларни саралаб олиш ҳамда қабул қилиш тартибига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.05.2023 й.

N 214




ПРЕЗИДЕНТ, ИЖОД,

ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН МАКТАБ

ВА МАКТАБ-ИНТЕРНАТЛАРГА ЎҚУВЧИЛАРНИ

САРАЛАБ ОЛИШ ҲАМДА ҚАБУЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИГА

ОИД НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ ҲУЖЖАТЛАРНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА

        

        

Болаларнинг иқтидор ва истеъдодини эрта аниқлаш, уларни халқаро таълим стандартларига мувофиқ ўқитиш, ижодкорлик қобилиятларини ҳар томонлама ривожлантириш, умуминсоний ва миллий қадриятлар, ватанпарварлик руҳида тарбиялаш учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Президент мактабларига ўқувчиларни саралаб олиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага;

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар ва ихтисослаштирилган мактабларга ўқувчиларни саралаб олиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага;

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ижод мактабларига ўқувчиларни саралаб олиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Президент, ижод, ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатларга қабул жараёнлари тенг ҳуқуқлилик, очиқлик, адолат ва шаффофлик принциплари асосида амалга оширилишини таъминласин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазири Х.У. Умарова зиммасига юклансин.

          

        

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                          А. Арипов

      

        




Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 27 майдаги

214-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган деб эътироф

этилаётган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ

           

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 июндаги 526-сон қарори билан тасдиқланган Президент мактаблари тўғрисидаги низомнинг 5-боби.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 5 майдаги 233-сон қарори билан тасдиқланган Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар ва ихтисослаштирилган мактаблар тўғрисидаги низомнинг 5-боби.

         

     

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 2 июнь
































































Время: 0.0233
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск